gram news
Аватар канала fcneftchi

fcneftchi

@fcneftchi

Фарғонанинг "Нефтчи" клубининг мухлислари учун очилган канал!

ПроектыKK

295подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • fcneftchi

    22 сент., 14:22изменён

    Уйғонган Зоран. Ёхуд, оғир артиллерия охирги икки ўйинда фишкаларини очмоқда. Музлик даври тугагани рост бўлсин!
    398видео11Открыть в Telegram
  • fcneftchi

    20 сент., 17:10

    Эл-классикогача турнир жадвали, шундай борса борми - Пахтакор стадиони тўлиб тошса керак. Тарихий ўйин кутаяпди, бизни.Локо ютилди. Ғалаба муборак дўстлар!
  • fcneftchi

    14 сент., 17:01изменён

    Бу ҳақиқий мўъжиза! Бугун Фарғонада ўзбек футболининг янги буюк тарихи ёзилди! Жондан азиз «Нефтчи» клубимиз қитъа гранди «Air Force» устидан қозонилган оловли ва тарихий ғалаба билан барчамизга тенгсиз қувонч бахш этди. Майдонда йигитларимиз ҳақиқий йўлбарслардек охиригача жанг қилишди!Марушич ўша олтин голни рақиб дарвозасига урганда бутун стадион портлади, қувонч кўз ёшларидан титради! Бу шунчаки оддий уч очко эмас, бу қайсар ва енгилмас водий руҳининг зафаридир! Биз Осиё элитасига фақат енгиш учун келдик! Сени жонимиздан ортиқ севамиз, «Нефтчи», охиригача сен биланмиз!Олға, йўлбарслар!
  • fcneftchi

    11 сент., 06:40

    Футболга қайтамиз. Ироқнинг Эйр-Форс клуби 1931 йилда ташкил топган бўлиб, мамлакатнинг энг кўҳна ва совриндор жамоаларидан биридир. Улар ўз тарихида 3 карра ОФК кубоги соҳиби бўлишган.Аммо ироқликларнинг охирги ўйинлардаги спорт формаси пастроқ: улар охирги бешта баҳсда фақат бир марта ғалаба қозонишди, икки бор дуранг ўйнаб, икки марта мағлуб бўлишди (жумладан, Ал-Завраага 0:1 ҳисобида ютқазишди).Қисқаси, 14 сентябрь куни Фарғонада стадион тўла мухлислар қаршисида, ажойиб ўйин бўлади. Ироқликларнинг ҳозирги аҳволи ёмонмас-у, лекин Нефтчи ўз уйида, мухлислари билан ютиши шарт. Жамоамизнинг ғалаба қозониши юқори. Болларга ишонамиз, чиройли ғалаба кутиб қоламиз. Олға йўлбарслар!
  • fcneftchi

    11 сент., 05:05

    Ўзбекистонда ягона стоянка ва хожатхонаси пуллик стадион бўлса керак
    814921Открыть в Telegram
  • fcneftchi

    9 сент., 17:08

    Нефтчининг бугунги ўйини биз мухлисларни ҳам хурсанд қилди, ҳам анча асабийлаштирди. Владимир Йововичнинг қанотдан рақиб ҳимоясини худди пичоқ билан сариёғни кесгандек ёриб киришини кўриб, кўзимиз қувонди. Тўғриси, бу вазият бизга жамоамизнинг олтин даврларидаги афсонавий тўпураримиз Анвар Бердиевнинг ўша машҳур, тўхтатиб бўлмас рейдларини эслатиб юборди, роса соғинган эканмиз!Тан олиш керак, бош мураббийимиз Исломбек Исмоилов қўл остида жамоа бу сафар бир оз суст футбол ўйнади. Майдонда у қадар катта шиддат сезилмади, лекин энг муҳими — жамоа керакли пайтда характер кўрсатиб, барибир ғалабани илиб кетди.Дарвозабонимиз Ботирали Эргашев эса юрагимизни бир тушириб, бир кўтарди. Биринчи бўлимда рақиб билан яккама-якка вазиятда чиқиб, жамоани муқаррар голдан қутқарганида чин дилдан олқишлагандик. Аммо иккинчи бўлим бошида кутилмаганда «қовун туширгани» ва қўпол хатога йўл қўйгани
  • fcneftchi

    4 сент., 14:46изменён

    Афсуски, Ботирали Персеполис ёки Бухорони эслаб юборди, чоғи..Энди иккинчи таймда хисобни эсдан чиқариб майдонга тушиш керак.
  • fcneftchi

    29 авг., 18:05

    "Пахтакор" устидан қозонилган ушбу тарихий ғалаба "Нефтчи"нинг ҳақиқий кучи ва иродасини яққол кўрсатди."Истиқлол" стадионига йиғилган минглаб фидоий мухлисларимизнинг тинимсиз ва жўшқин қўллаб-қувватлаши жамоамизга майдонда қўшимча куч бағишлади. Футболчиларимиз тактик жиҳатдан мукаммал ва тартибли ҳаракат қилишди. Ҳимоядаги мустаҳкамлик ва учрашув сўнггидаги олтин гол бизни кубок чорак финалига олиб чиқди. Бу бутун Фарғона халқининг ҳақиқий байрамидир. Олға, "Нефтчи"!
  • fcneftchi

    23 авг., 17:43изменён

    Бу ўйинда энг зўр ўйинчи Одилов мен учун. Тўғри Марушич иккита урди. Лекин мавсум бошидан бери саноқсиз моментларни расво қилаяпди. У тўғри фойдаланганида эди. Хаттоки Жафар Ирисметов рекордини хам янгиларди. Афсуски у тўғрига тепа олади, холос. Барибир, Одилов зўр. Сабаби, ўткан йили Насаф билан ўйинда шу бола пенальти ишлаб Нефтчига чемпионлик курашини тақдим қилганди.
  • fcneftchi

    23 авг., 17:34изменён

    Нефтчи жамоамиз «Сўғдиёна»ни 3:0 ҳисобида маҳв этиб, Фарғонада ҳақиқий футбол байрамини тақдим этди! Жуда чиройли ўйин бўлди.Учрашув якунида Алишер Одилов худди бўрондек рақиб жарима майдонига ёриб кириб, дарвоза тўсинини титратган даҳшатли ва жозибали зарба йўллади. Бу кучли зарба рақибни тамомила карахт қилиб қўйди ва тўсиндан қайтган тўпни ҳужумчимиз Перица совуққонлик билан голга айлантирди. Гарчи Алишернинг ўзи гол ура олмаганидан аччиғи чиққан бўлса-да, бу учинчи голнинг 90 фоиз гўзаллиги Одиловнинг маҳорати, якуни эса Перицанинг сезгирлиги эвазига яратилди. Мана шундай шиддатли ва чиройли ўйинни стадионда иссиққина кофе ичиб, мазза қилиб томоша қилишнинг гашти ҳақиқатдан ҳам бўлакча бўлди!Балли, йигитлар! Алишер Одилов сен зўр ўйинчисан!
  • fcneftchi

    19 авг., 07:36

    Хайёлимда фақат сен эдинг, лекин "Бухоро" — "Нефтчи" учрашувидаги 4:1 ҳисобидан кейин нимадир ёзишга ҳам ҳайрон қолиб, лол бўлиб турибман. Ичимдаги алам ва ҳаяжондан сўз тополмай, ижтимоий тармоққа ҳеч нарса ёзолмаяпман. Бошида таваккал қилиб, чиройли ўйин умидида бир нималар ёзворай дейману, яна ўйин суратини эслаб, "кел, қўй" деб ўзимни тўхтатаман. Очиғи, бунақа йирик мағлубиятни кутмагандим, севимли жамоамнинг кечаги ўйини юракка қаттиқ тегди.Майли, таслим бўлиш йўқ! Бу мағлубият бизга дарс бўлсин, кейинги баҳсларда ҳақиқий "Нефтчи"ни кўрамиз деб умид қиламан. Доим сен биланмиз, олға, "Нефтчи"!‌‌
  • fcneftchi

    13 авг., 16:01

    Андижон ёзнинг чилласида музлади. Қойил Нефтчи! Балли, йигитлар!
  • fcneftchi

    7 авг., 12:24

    Нефтчининг ашаддий мухлиси сифатида эртанги Қизилқумга қарши баҳс олдидан юрагимдагиларни айтмоқчиман.Охирги икки турда «Навбаҳор» ва «Динамо» билан дуранг ўйнаб, очко йўқотган бўлсак-да, биз ҳалиям турнир жадвалида карвонбошимиз! Чемпионлик сари интилаётган эканмиз, Исломбек Исмоилов шогирдларига эртага фақат яққол ғалаба зарур.Мухлис кўзи билан қараганда, жамоамиз ҳимоясида ҳеч қандай муаммо йўқ. Мудофаа чизиғимиз тартибли ва мустаҳкам турибди. Аммо энг катта оғриқли нуқтамиз — ҳужумда якуний нуқтани қўйиш (финишинг) жуда паст даражада бўляпти. Вазиятлар яратяпмиз, лекин рақиб жарима майдончаси ичида совуққонлик етишмаяпти. Шошма-шошарлик ва диққатнинг йўқолиши туфайли юз фоизлик голли вазиятларни ҳавога учиряпмиз. Мана шу «оқсоқлик» эртага такрорланмаслиги керак.Биз стадионни тўлдириб, 12-ўйинчи бўлиб турсак, йигитлар ҳужумда бор маҳоратини кўрсатиши шарт. Эртага «Истиқлол»да
  • fcneftchi

    4 авг., 04:06

    Нефтчининг "Динамо"га қарши кечган сўнгги ўйини мухлисларда кўплаб саволларни қолдирди. Суперлигада пешқадамликни мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлган жамоа майдондан атиги бир очко билан қайтди. Бу натижа ортида таркибдаги жиддий муаммолар кўзга ташланди.Энг асосий муаммо — ҳужум чизиғидаги совуққонликнинг етишмаслигидир. Владимир Йовович ва Зоран Марушич каби тажрибали легионерлар вазиятлар яратишда фаол бўлишса-да, якуний зарбани беришда оқсашмоқда. Захирадан тушган Прица эса номи қоғозда эканлиги билиниб қолди. Жамоада яққол етакчи тўпурарнинг йўқлиги ва ҳужумларнинг бир хиллиги рақиб ҳимоячиларига уларни зарарсизлантиришни осонлаштирмоқда. Бундан ташқари, ўйин давомида тактик мослашувчанликнинг камлиги сезилди. Рақиб ҳимоя блокларини ёриб ўтишда кутилмаган юришларга қўл урилмади. Психологик жиҳатдан ҳам жамоа пешқадамлик босими остида шошма-шошарликка йўл қўймоқда."Нефтчи"
  • fcneftchi

    28 июл., 18:27

    Пешқадам иродаси: «Нефтчи» дербида мағлубиятдан қутулиб қолди!Бугун «Истиқлол» стадионида ҳақиқий футбол драмаси гувоҳига айландик. «Водий дербиси» доирасида Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси ўз майдонида Наманганнинг «Навбаҳор» клубини қабул қилди. Учрашув мезбонлар учун кутилмаган омадсизлик билан бошланди — 3-дақиқадаёқ Муҳаммадали Усмонов рақибларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.Бироқ, турнир жадвали пешқадами бўлиб турган «йўлбарслар» асло таслим бўлишмади. Исломбек Исмоилов шогирдлари 90 дақиқа давомида тинимсиз ҳужумлар уюштириб, рақиб мудофаасига катта босим ўтказишди.Стадионга йиғилган минглаб маҳаллий мухлисларнинг тинимсиз қўллаб-қувватлаши жамоага қўшимча куч бағишлади.Букилмас ирода ва характер маҳсули ўйиннинг ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнгги сонияларида намоён бўлди. 90+7-дақиқада Анваржон Ғафуров рақиб дарвозасини ишғол қилиб, стадионни ларзага келтирди — 1:1! Бу
  • fcneftchi

    28 июл., 08:37

    «Нефтчи» бугун фарғоналик мухлислар учун фақат ғалаба учун майдонга тушади!Бугун «Истиқлол» стадионида ҳақиқий футбол байрами ва мавсумнинг энг муҳим жанги бўлиб ўтади. Азалий рақиб «Навбаҳор»га қарши кечадиган «Водий дербиси»да жамоамиз фақат уч очкони кўзлаган. Ўз майдонимизда, тўлиб-тошган трибуналар ва ашаддий мухлисларимизнинг тинимсиз дастаги остида хато қилишга ҳаққимиз йўқ.Жамоамиз ўйинга юқори даражадаги руҳий ва жисмоний тайёргарлик билан етиб келди. Бош мураббийнинг тактик режаси тажовузкор ҳужумкор футбол ва мустаҳкам ҳимояга асосланган. Тезкор қанот ҳужумлари ва марказдаги қатъий назорат рақибни саросимага солиш учун бош омилимиз бўлади. «Навбаҳор» таркибида тажрибали ижрочилар кўп бўлса-да, бизнинг жамоавий жипслигимиз ва ғалабага бўлган чанқоқлигимиз улардан устундир.Мақсадимиз — дастлабки дақиқаларданёқ ташаббусни қўлга олиш ва рақибга ўз ўйинимизни мажбурлаш.
  • fcneftchi

    19 июл., 12:14

    «Нефтчи» — «Бухоро» баҳси ВАР тизимининг адолат ўрнига ҳакамлик хатоларини яширувчи воситага айланганини кўрсатди.Шиддатли кечган ўйин Нефтчи клубимизнинг 2:1 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритиб, турнир жадвалида пешқадамликни мустаҳкамлади. Аммо баҳс тафсилотлари ҳакамларнинг савиясизлиги билан ёдда қолди. Бош ҳакам Рисқуллаев ва ВАР ҳаками Нажафалиев Аброр Исмоилов билан боғлиқ энг кескин вазиятда яққол оёқдан чалишни кўрмади. Оқибатда, ярим ҳимоячимиз Аброр Исмоилов майдонда қовурғаси синган ҳолда, азоб чекиб ўйинни охиригача етказди.Мухлисларнинг ғазаби ҳаққонийдир. Жамоа майдонда жон куйдириб ўйнаса-ю, замонавий технология ва инсон омили футболчиларнинг қон тўкиб қилган меҳнатини чиппакка чиқарса! Бундай нохолислик ўзбек футболини орқага тортадида..Бизга ВАРнинг хаспўшлаши эмас, ҳалол футбол керак!
  • fcneftchi

    16 июл., 17:25

    Супер камбекМайдонда ҳақиқий жанг, ҳақиқий драма гувоҳига айландик! «Нефтчи» ўз уйида «Бухоро»га қарши тиш-тирноғи билан курашиб, иродали ғалабани қўлга киритди. Ўйин бошиданоқ шиддат ва эҳтирослар вулқондек қайнади.Меҳмонлар ҳар қанча уринмасин, ҳатто ҳакамнинг баҳсли ва ён босган қарорлари ҳам «Бухоро»га ёрдам бера олмади! Фарғоналиклар майдондаги ноҳақликларга ва рақибнинг қўпол ўйинига фақат шиддатли ҳужумлар билан жавоб қайтарди. Стадионни ларзага келтирган иккита гол «Нефтчи»нинг ҳақиқий кучини кўрсатди.Бу шунчаки уч очко эмас, бу ирода ва адолат ғалабасидир! Фарғоналиклар ўз мухлислари қаршисида ҳақиқий характер кўрсатиб, ҳаққоний ғалабани байрам қилишди!
  • fcneftchi

    28 июн., 07:28

    Миллий терма жамоамизнинг Конгога қарши ўйини майдондаги тизимли муаммоларни ва мураббийлар штабининг тактик хатоларини яққол очиб берди.Энг катта камчилик — таркиб танлашдаги тушунарсиз ва мантиқсиз қарорлардир. Ички чемпионатда ўйини очилиб турган, шиддатли Иброҳимхалил Йўлдошев ва Алишер Одилов каби футболчиларнинг четда қолдирилгани ҳужум ва химоя чизиғини кучсизлантирди.Энг оғриқли нуқта эса дарвоза масаласи бўлди. Суперлига баҳсларида бўшашиб, формасини йўқотган Абдувоҳид Неъматов ва ўйин амалётисиз юрган Юсуповгага кўр-кўрона ишонч билдирилди. Ваҳоланки, айни пайтда барқарор ўйин кўрсатаётган Ботирали Эргашев терма жамоага анча кўпроқ фойда келтирган бўларди. Таркибни "Пахтакор" футболчилари билан тўлдириш анъанаси давом этди, бироқ уларнинг майдондаги эффекти ва фойдали иш коэффициенти жуда паст бўлди. Агар клуб манфаати устун қўйилиб, "Пахтакор"дан ўйинчи олиш керак бўлса,
  • fcneftchi

    25 июн., 15:47

    Ўзбекистоннинг Португалияга 0:5 ҳисобида мағлуб бўлиши асло фожиа эмас, балки келажак учун жуда катта тактик сабоқдир.Менинг фикримча, бу учрашув дебютант жамоамиз учун жаҳон футболининг ҳақиқий суръатини ва юқори класс даражасини амалда кўрсатиб берди. Биз илк бор Жаҳон чемпионатида қатнашяпмиз ва топ-жамоага қарши ўйинда тажрибасизлигимиз яққол панд берди.Тан олиш керак, рақиб ҳар бир чизиқда, айниқса, тактик интизом ва тезкор қарор қабул қилишда биздан яққол устунлик қилди. Ҳимоядаги жиддий хатолар ва Роналду каби юлдузларга берилган ҳаддан ташқари катта эркинлик қимматга тушди. Футболчиларимиз рақибнинг номдор таркибидан руҳий жиҳатдан бироз ҳайиқиб қолгани сезилди.Бироқ, бу мағлубият терма жамоамизнинг реал камчиликларини ва халқаро майдонда нималарга эътибор бериш кераклигини очиб берди. Энди хатолардан тўғри ва тезкор хулоса чиқариш керак. Конго ДР билан бўладиган ўйин