gram news
Аватар канала Fargʻona IIB | Rasmiy kanal

Fargʻona IIB | Rasmiy kanal

@fviib_uz

Fargʻona viloyati IIB rasmiy kanali| Официальный канал УВД Ферганской области Ссылки: Сайт:fviib.uz Facebook: facebook.com/fviib.uz/ Instagram:instagram.com/fviib.uz/ TikTok:https://vm.tiktok.com/ZSGFTYMc/

ПроектыKKВоенное

14,339подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Fargʻona IIB | Rasmiy kanal

    22 сент., 16:37

    Фарғона вилояти ҳудудида 129 нафар жиноят содир этишга мойил шахсларнинг яшаш манзилларида тезкор тадбирлар ўтказилдиВилоят ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликдаги тадбирлар натижасида 104 нафар шахс томонидан ноқонуний буюм ва ашёлар сақлаб келинаётганлиги аниқланди.Улардан 53 нафарининг хатти-ҳаракатларида жиноят таркиби, 52 нафарининг ҳаракатларида эса маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.Тезкор тадбирлар натижасида 15 та совуқ қурол, 7 килограмм 673 грамм гиёҳвандлик воситалари, 65 туп гиёҳвандлик ўсимлиги, 2 дона пневматик қурол, 1 дона ов милтиғи стволи, 527 дона гильза ва бошқа буюмлар далилий ашё сифатида олинди.Шунингдек, 5 нафар қидирувдаги шахс ушланди. 2 та ҳолатда ноқонуний онлай диний таълим бериш билан боғлиқ жиноят фош қилинди.Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматиКаналга уланиш 👉 fviib.uz🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook
  • Fargʻona IIB | Rasmiy kanal

    22 сент., 13:02

    Бағдод тумани Муқимий МФЙ ҳудудида жойлашган Халқ таълими биносида ЖИБ Бағдод туман судининг раиси томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилдиСайёр суд мажлиси давомида 7 нафар маҳкум жазони ўташга ҳалол муносабатда бўлиб, суд томонидан белгиланган чекловларга амал қилиб келганлиги сабабли Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.Аксинча, жазони ўташдан бўйин товлаб келган 3 нафар назоратдаги шахсга нисбатан тайинланган жазо оғирроқ жазо турига алмаштирилди. Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматиКаналга уланиш 👉 fviib.uz🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
    1,870211Открыть в Telegram
  • Fargʻona IIB | Rasmiy kanal

    22 сент., 12:36

    переслано из @iivuz

    🇺🇿 EʼLON✅Aholi murojaatlarini oʻrganish maqsadida, joriy yilning 24-sentyabr (payshanba) kuni Ichki ishlar vazirining oʻrinbosari – Tergov departamenti rahbari, polkovnik Ramazon Ashropov boshchiligida sohaviy xizmatlar rahbarlari ishtirokida IIV huzuridagi “JAR” sport-sogʻlomlashtirish majmuasi binosida sayyor qabul oʻtkaziladi.📱 Manzil: Toshkent shahri, Shayxontohur tumani, Beruniy koʻchasi, 3-uy.❗️ Fuqarolar uchun qulay sharoit yaratish maqsadida qabul quyidagi tartibda tashkil etiladi:Toshkent shahri va Toshkent viloyati aholisi uchun — soat 10:00 dan 16:00 gacha;Qoraqalpogʻiston Respublikasi hamda viloyatlar aholisi uchun — onlayn tarzda, soat 16:00 dan 20:00 gacha videokonferensaloqa orqali.Hududlardan ishtirok etuvchi fuqarolar
  • Fargʻona IIB | Rasmiy kanal

    22 сент., 11:50

    Ўқувчилар ўртасида маъмурий ва жиноий ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан профилактик сухбат ўтказилдиДанғара тумани Ғумайли МФЙда жойлашган 2-сонли умумтаълим мактабида юқори синф ўқувчилар иштирокида Давомат тадбири ўтказилди.Профилактик суҳбат давомида ўқувчиларга мактабда юз бераётган маъмурий ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик ҳамда гувоҳи бўлиб қолган тақдирда дарҳол мактаб раҳбариятига хабар қилиш масалалари тушунтирилди.Ўқувчилар билан бўлган суҳбатда мактабнинг ички тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилиш, дарс машғулотларига мунтазам қатнашиш, ўқув интизомига амал қилиш ҳамда жамоат жойларида ўзини муносиб тутиш юзасидан тушунтиришлар берилди.Шунингдек, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, турли салбий таъсирларга берилмаслик, нотўғри хулқ-атвор ва низоли ҳолатларга йўл қўймаслик, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда спорт
  • Fargʻona IIB | Rasmiy kanal

    22 сент., 10:30изменён

    “Қорадори-2026” тадбири доирасида гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда аниқландиЁзёвон тумани ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари ва туман ИИБ тезкор ходимлари ҳамкорлигида “Қорадори-2026” махсус профилактик тадбири доирасида Ёзёвон тумани Юқори Сойбўйи МФЙ ҳудудида яшовчи, 1992 йилда туғилган М.Д.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилди. Кўздан кечириш жараёнида хонадондан ўткир ҳидли, яшил рангли, “гашиш” гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддалар аниқланиб, холислар иштирокида белгиланган тартибда олинди.Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматиКаналга уланиш 👉 fviib.uz🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
  • Fargʻona IIB | Rasmiy kanal

    22 сент., 09:01

    «Қорадори — 2026» тадбири доирасида хонадонда гиёҳвандлик ўсимликларини етиштирган шахс фош қилиндиФарғона тумани ИИБ ходимлари томонидан Қорасув кўчасида ўтказилган тезкор тадбир давомида 1974 йилда туғилган фуқаронинг томорқаси кўздан кечирилганда, у ерда 55 туп наша гиёҳвандлик ўсимлигига ўхшаш ўсимликларни парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, белгиланган тартибда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.Ҳурматли фуқаролар, юқоридаги каби ҳолатлар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз.Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматиКаналга уланиш 👉 fviib.uz🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
  • Fargʻona IIB | Rasmiy kanal

    22 сент., 07:03

    Ёшлар ўртасида умумий профилактик тарғибот тадбири ўтказилдиФарғона шаҳар ИИБ ходимлари томонидан Фарғона шаҳар 4-сонли техникумида ўқувчилар иштирокида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда умумий профилактик тарғибот йиғилиши ўтказилди. Йиғилиш давомида техникумнинг ички тартиб-қоидаларига риоя қилиш, эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатларининг олдини олиш, гиёҳвандлик ва психотроп моддалар таъсирига тушиб қолмаслик, кибержиноятлар ҳамда киберромантикалардан жабрланиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматиКаналга уланиш 👉 fviib.uz🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
    2,060221Открыть в Telegram
  • Fargʻona IIB | Rasmiy kanal

    22 сент., 06:15

    «Қора дори – 2026»: 4 килограмм гиёҳвандлик моддаси муомаладан олиндиФарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматиКаналга уланиш 👉 fviib.uz🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
    2,480видео4Открыть в Telegram
  • Fargʻona IIB | Rasmiy kanal

    22 сент., 04:53

    МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ БИЛАН ПРОФИЛАКТИК УЧРАШУВБувайда туманда вояга етмаган қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тарбиявий-профилактик учрашув ўтказилди. Бувайда тумани 17-сонли умум таълим мактабида ўтказилган учрашувда қизларнинг таълим-тарбияси, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва турли салбий таъсирлардан асраш масалалари муҳокама қилинди. Қизларга мактаб ички тартиб-интизомига риоя қилиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ота-она ва устозларни ҳурмат қилиш, интернет ва ижтимоий тармоқлардан хавфсиз фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди. Шунингдек, эрта никоҳ ва эрта турмушнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди. Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматиКаналга уланиш 👉 fviib.uz🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
  • Fargʻona IIB | Rasmiy kanal

    22 сент., 01:13

    Quva tumanida yashovchi fuqarolar ham ogoh etildiViloyat IIB Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish boshqarmasi tomonidan fuqarolarni kiberjinoyatlardan ogoh etishga qaratilgan navbatdagi targ‘ibot tadbiri Quva tumanining “Tolmozor” va “O‘roqboshi” mahalla fuqarolar yig‘inlarida o‘tkazildi.Farg‘ona viloyati IIB Axborot xizmatiKanalga ulanish 👉 fviib.uz🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
    2,340видео5Открыть в Telegram
  • Fargʻona IIB | Rasmiy kanal

    21 сент., 15:01

    Кибержиноятларнинг олдини олиш бўйича кенг қамровли тарғибот ишлари олиб борилмоқдаФуқароларнинг кибержиноятлардан жабрланиб қолиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Учкўприк тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ходимлари томонидан корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари ҳамда жамоат жойларида «APK Қўриқчи» иловасини ўрнатиш бўйича кенг қамровли тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Тарғибот тадбирлари давомида фуқароларга кибержиноятларнинг турлари, улардан ҳимояланиш усуллари ҳамда интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланиш бўйича зарур тушунча ва тавсиялар берилмоқда. Мазкур тадбирлар фуқароларнинг киберхавфсизлик борасидаги билим ва кўникмаларини ошириш, шунингдек, кибержиноятлардан жабрланиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган. Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматиКаналга уланиш 👉 fviib.uz🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
  • Fargʻona IIB | Rasmiy kanal

    21 сент., 13:40

    Бешариқ туманида профилактик ўрганиш ишлари олиб борилдиФарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати раҳбарияти томонидан Бешариқ туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида ўрганиш ишлари олиб борилди. Дастлаб, масъул ходимлар билан учрашилиб, ҳудудда профилактик ишларни кучайтириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Шундан сўнг, жиноятчилик кўрсаткичи юқори бўлган қизил тоифадаги Янги Рапқон маҳалласида масъуллар билан учрашиб, мавжуд ҳолат ўрганилди. Маҳаллани «қизил» тоифадан чиқариш учун амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар муҳокама қилиниб, масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматиКаналга уланиш 👉 fviib.uz🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
  • Fargʻona IIB | Rasmiy kanal

    21 сент., 13:15

    Ёш қизлар ўртасида ҳуқуқий тарғибот ва профилактик тушунтириш ишлари олиб борилдиУчкўприк тумани Сариқўрғон МФЙ ҳудудида жойлашган 26-сонли умумий ўрта таълим мактабида Учкўприк тумани ИИБ ходимлари томонидан мактабнинг юқори синф ўқувчи қизлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.Йиғилиш давомида ўқувчи қизларга мактабнинг ички тартиб-қоидаларига риоя қилиш, мактаб ҳудудида кийиниш маданиятига амал қилиш, кибержиноятлар ва интернет тармоғидаги турли хавфлардан, жумладан, киберромантикалардан жабрланиб қолмаслик бўйича тушунтиришлар берилди.Шунингдек, бугунги кунда хотин-қизлар томонидан содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, уларнинг олдини олиш чоралари ҳақида маълумотлар берилиб, ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилди.Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — ёш қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, турли хавф-хатарлардан огоҳлантириш ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини
  • Fargʻona IIB | Rasmiy kanal

    21 сент., 12:51

    Кибержиноятларнинг олдини олиш бўйича профилактик тушунтириш ишлари олиб борилдиБарча шаҳар-туман ИИБларининг шахсий таркиби билан кибержиноятларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш-тарғибот ишлари амалга оширилди. Тарғибот ишлари давомида ходимларга, аввало, кибержиноятларнинг турлари, содир этилиш усуллари ҳамда улардан ҳимояланиш чоралари бўйича зарур тавсиялар берилди. Бундан ташқари, ходимларга вирусли файллардан ҳимоя қилувчи «APK Қўриқчи» иловасини ўрнатиш ва ундан фойдаланиш тартиби бўйича тушунчалар берилди. Мазкур профилактик тадбирлар киберхавфсизликни таъминлаш, кибержиноятлардан ҳимояланиш бўйича ходимларнинг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилди.Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматиКаналга уланиш 👉 fviib.uz🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
  • Fargʻona IIB | Rasmiy kanal

    21 сент., 12:50

    Ички ишлар органлари ходимларига малака тоифаси бериш бўйича жисмоний ва жанговар тайёргарлик синовлари ўтказилмоқдаФарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматиКаналга уланиш 👉 fviib.uz🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
    1,560видео71Открыть в Telegram
  • Fargʻona IIB | Rasmiy kanal

    21 сент., 12:35

    Ўғирликларнинг олдини олиш — эътибор ва ҳушёрликдан бошланадиДанғара туманида хонадонлар ва уй ҳайвонларини ўғирликдан асраш, уларнинг талон-торож қилиниши ҳамда ўғирланиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида ҳудудда профилактик тадбирлар ўтказилди.Тадбирлар давомида профилактика инспекторлари томонидан маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаролар билан профилактик-тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.Фуқароларга хонадонларини, мол-мулкларини ва уй ҳайвонларини қаровсиз қолдирмаслик, чорва молларини хавфсиз жойларда сақлаш, уларни назоратсиз ҳолда яйлов ва бошқа ҳудудларда қолдирмаслик бўйича тегишли тавсиялар берилди.Тарғибот тадбирлари давомида фуқароларга ўғирлик ҳолатларига олиб келиши мумкин бўлган омиллар, жиноятларнинг олдини олишда ҳушёрлик ва эҳтиёткорликнинг аҳамияти ҳақида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, аниқланган шубҳали ҳолатлар бўйича ИИБга хабар бериш зарурлиги
Скачать ряд в CSV
Бот обратной связи для своего канала — бесплатно

Подписчики пишут боту, вы отвечаете реплаем, ваш аккаунт скрыт. Создаётся в одно касание.

Как это работает →
Создать бота