Последние посты

Геосиёсат | Politics
22 сент., 15:50
🇺🇸🇩🇰🇬🇱 Трамп Дания ва Гренландия бош вазирлари билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзолаш маросимидаДания бош вазири Метте Фредериксен:"Келишув орол устидан Дания Қироллигининг суверенитетини ҳамда Гренландия халқининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини тан олади."👉 @GeoPolitico
Геосиёсат | Politics
22 сент., 14:41
🇺🇸🇺🇳🇮🇷⚡ Трамп БМТда яна бир бор Эронни АҚШ билан "битим" тузишга чақирди.👉 @GeoPolitico4,040Открыть в Telegram
Геосиёсат | Politics
22 сент., 14:12
🇨🇮 Кот-д’Ивуардаги парадда ҳарбий техника ва қурол-яроғлар намойиш этилди.👉 @GeoPolitico
Геосиёсат | Politics
22 сент., 13:59
🇺🇳 БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш БМТ Бош Ассамблеясида:"Исроилнинг Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги ҳаракатлари этник тозалаш чегарасида турибди."👉 @GeoPolitico4,450Открыть в Telegram
Геосиёсат | Politics
22 сент., 10:59
🇺🇸🇬🇱 Reuters: АҚШ Гренландияда хавфсизлик соҳасидаги янги ҳамкорлик келишуви доирасида иккита янги ҳарбий объект очишни режалаштирмоқда.Совуқ уруш даврида қурилган объектлардан бири Гренландия жанубида қайта ишга туширилади. Иккинчи объект эса оролнинг шарқий соҳилида, ҳозирда чана итларидан фойдаланадиган Дания разведка бўлинмаси жойлашган ҳудудда ташкил этилади.👉 @GeoPolitico5,210Открыть в Telegram
Геосиёсат | Politics
22 сент., 09:45
🇺🇸⛔️ Йирик телеканаллар — ABC, CBS, Fox News ва NBC Трамп тадбирларини биргаликда ёритишни тўхтатишга келишиб олди.👉 @GeoPolitico5,550Открыть в Telegram
Геосиёсат | Politics
22 сент., 08:30
🇺🇳🇺🇸 ❗️ БМТ Тинч океанида гиёҳвандлик картеллари билан боғлиқ экани тахмин қилинган қайиқларга АҚШ томонидан берилган зарбаларни халқаро ҳуқуқнинг бузилиши ва инсониятга қарши жиноятлар деб баҳолади.👉 @GeoPolitico5,650Открыть в Telegram
Геосиёсат | Politics
22 сент., 06:54
🇺🇸🇩🇰🇬🇱 АҚШ Гренландиядаги “Совуқ уруш” давридаги ҳарбий базасини қайта ишга туширмоқчиReuters'нинг хабар беришича, АҚШ Дания билан янги келишув доирасида Гренландия жанубида жойлашган, “Совуқ уруш” даврида фойдаланилган Blue West One ҳарбий базасини қайта ишга туширишни режалаштирмоқда.Шунингдек, АҚШ ҳарбийлари оролнинг шарқий соҳилидаги Mestersvig базасига кириш имкониятини қўлга киритишни режалаштирмоқда. Ҳозирда ундан Даниянинг итлар қўшилган чаналарда патрул хизмати фойдаланади.Келишувнинг якуний шартлари 22 сентябр куни АҚШ президенти Доналд Трамп ва Дания бош вазири Метте Фредериксен иштирокида ҳужжат имзоланганда тасдиқланиши режалаштирилган.👉 @GeoPolitico6,020Открыть в Telegram
Геосиёсат | Politics
22 сент., 06:05
🇷🇺🇺🇦 Путиннинг рўпарасида ўтириш ҳаётимдаги энг расво кун бўлади. Лекин тинчлик учун мен буни қиламан - Зеленский.👉 @GeoPolitico6,100Открыть в Telegram
Геосиёсат | Politics
21 сент., 15:32
🇺🇸🇨🇳 АҚШ ва Хитой сунъий интеллект таҳдидлари ҳақида огоҳлантиришнинг янги миллий тизимини яратишни муҳокама қилмоқда.👉 @GeoPolitico6,760Открыть в Telegram
Геосиёсат | Politics
21 сент., 12:52
🇸🇦❗️The Wall Street Journal: Саудия Арабистонидаги "Шарқ-Ғарб" нефть қувурига учувчисиз аппаратлар ҳужумлари ва Эрон фаоллигининг кучайиши йирик нефть танкерлари танқислигига олиб келди.Бунинг натижасида Ҳурмуз бўғозида танкерни бир суткага ижарага олиш нархи рекорд даражага — ҳар бир кема учун 1 миллион долларга етди.👉 @GeoPolitico7,100Открыть в Telegram
Геосиёсат | Politics
21 сент., 11:01
🇷🇺🇺🇸🇺🇦❗️Трампнинг Россияга қарши санкциялар тўғрисидаги қонунни имзолаши Россия ва АҚШ муносабатларини жонлантиришга ва Украина муаммосини ҳал қилишни илгари суришга хизмат қилмайди — Песков👉 @GeoPolitico7,240Открыть в Telegram
Геосиёсат | Politics
21 сент., 10:52
🇷🇺 Россия Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари сайловида барча баённомалар кўриб чиқилгандан сўнг рекорд даражадаги 99,85 фоиз овоз билан ғалаба қозонган.👉 @GeoPolitico7,100Открыть в Telegram
Геосиёсат | Politics
21 сент., 09:36
🇰🇷🇰🇵 Жанубий Кореянинг учта ҳарбий хизматчиси КХДР билан чегарадаги демилитаризация қилинган ҳудудда минада портлаб кетди.👉 @GeoPolitico7,030Открыть в Telegram
Геосиёсат | Politics
21 сент., 09:20
🇵🇰 Покистон ҳарбий-ҳаво кучларининг Афғонистон шимоли-шарқига уюштирган ҳаво ҳужумлари оқибатида камида уч киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.👉 @GeoPolitico7,000Открыть в Telegram
Геосиёсат | Politics
21 сент., 06:21
🛢 JPMorgan баҳосига кўра:Агар Ҳурмуз бўғози ёпиқ қолса, жаҳон нефть захиралари шу ойнинг ўзида тахминан 6,8 миллиард баррелни ташкил этувчи энг паст операцион даражага тушиб қолади.Бу кўрсаткичдан паст даражага тушилса, нефть қувурлари зарур босимни таъминлай олмай қолади, нефтьни қайта ишлаш заводларида эса, бозорда нефть нархи қанча бўлишидан қатъи назар, ишдан чиқишлар бошланади.👉 @GeoPolitico7,430Открыть в Telegram
Геосиёсат | Politics
21 сент., 06:05
🇫🇷🇷🇺 Франция Европада Россиянинг гибрид ҳужумларига жавобан махфий оддий ҳарбий операцияларни аллақачон бошлаган — Le MondeБутун Европа бўйлаб Россиянинг яқин келажакда НАТОга қарши тўғридан-тўғри тажовуз қилиши мумкинлигидан хавотир кучайиб бораётган бир пайтда, Франция Россиянинг Европадаги гибрид ҳужумларига жавобан махфий ҳарбий операцияларни бошлаган.Франция ҳарбий идорасидаги манба французларнинг Le Monde газетасига берган интервьюсида Париж Россиянинг ҳаракатларига жамоатчиликдан яширин равишда ҳарбий чоралар билан жавоб бериши мумкинми, деган саволга: "Бу аллақачон содир бўлмоқда", — деб жавоб берган.👉 @GeoPolitico7,190Открыть в Telegram
Геосиёсат | Politics
21 сент., 02:31
🇮🇱🇦🇪🇮🇷 Ҳурмуз бўғозида уриб туширилган "Orbiter" учувчисиз аппарати эҳтимол Исроилга тегишли бўлган ва унинг учиш масофаси 120 километрни ташкил этган.Ушбу аппарат мазкур ҳудудга етиб келиши мумкин бўлган ягона жой — БАА бўлган.БАА Эронга қарши ҳужумлар учун йирик ҳарбий марказга, Саудия Арабистони эса Яманга қарши ҳужумлар учун марказга айланмоқда.👉 @GeoPolitico7,560Открыть в Telegram
Геосиёсат | Politics
20 сент., 17:29
🇶🇦 Қатар бош вазири Муҳаммад Ол Соний:"Уруш туфайли иқтисодиётимиз дуч келаётган инқироз биз учун ортиқча харажатлардан халос бўлиш, давлат харажатларини қисқартириш ва энг муҳим масалаларгагина эътибор қаратиш учун имкониятдир."👉 @GeoPolitico7,960Открыть в Telegram
Геосиёсат | Politics
20 сент., 14:18
🇮🇷🇺🇸⚡️ Теҳрон: АҚШ Яқин Шарқдаги бир нечта давлатдан Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашга рухсат олган.Теҳронда таъкидланишича, АҚШ Яқин Шарқдаги бир нечта давлатдан Эронга қарши жанговор ҳаракатларни қайта бошлаш учун рухсат олган.👉 @GeoPolitico8,220Открыть в Telegram
Подписчики пишут боту, вы отвечаете реплаем, ваш аккаунт скрыт. Создаётся в одно касание.
Как это работает →