gram news
Аватар канала Гулистон янгиликлари

Гулистон янгиликлари

@guliston_yangiliklari

Бизни кузатиб боринг...

ПроектыKKНовости

1,150подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Гулистон янгиликлари

    21 сент., 18:29

    Педагогларнинг фарзандларига контракт учун 30 фоиз чегирма бериладиИмтиёз 2026/2027 ўқув йилидан давлат ОТМларининг бакалавриатида кундузги ўқиётган талабаларга татбиқ этилади.Ариза kontrakt.edu.uz орқали берилади.➡️ 30 фоизлик контракт чегирмаси қуйидаги ҳолатларда берилмайди:— нодавлат ОТМларда; — хорижий ОТМ ва уларнинг филиалларида; — ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган ОТМларда; — қўшма таълим дастурларида; — қўшимча ва табақалаштирилган контрактда ўқиётган талабаларга.👉 https://t.me/guliston_yangiliklari
  • Гулистон янгиликлари

    21 сент., 18:26

    🏐 #СпортБронза медали муборак бўлсин!U-14 қизлар ўртасида соҳил волейболи бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 3-ўрин учун баҳсида Сирдарё жамоаси Бухоро жамоасини 2:0 ҳисобида ишончли мағлуб этиб, бронза медаллари соҳиби бўлди.Ушбу қувончли ва муносиб натижа билан Гулистон шаҳар спорт мактаби волейбол тренери Эргаш Мусурманқуловни, шунингдек, жамоамизнинг иқтидорли ва маҳоратли спортчи қизларини Гулистон шаҳар спорт мактаби жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз!Спортчиларимизнинг матонати, интилиши ва мураббийнинг фидокорона меҳнати ўз самарасини бериб, яна бир юксак натижага замин яратди.«Келгусидаги мусобақаларда ҳам барча спортчиларимизга улкан зафарлар, янги ғалабалар ва юксак марраларни забт этишларини тилаймиз! Ғалабаларингиз бардавом бўлсин!», - Шаҳар спорт мактаби жамоаси.👉 https://t.me/guliston_yangiliklari
  • Гулистон янгиликлари

    21 сент., 18:26

    📹 Чирчиқда нарколаборатория ташкил қилган шахслар ушландиДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Чирчиқ шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонни ижарага олиб, гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро қўлга олинди.➖ Батафсил👉 https://t.me/guliston_yangiliklari
  • Гулистон янгиликлари

    21 сент., 08:58

    ❗️#Диққат➡️ Жорий йилда пахта терими нархлари қуйидагича белгиланди:▪️Машина ёрдамида терилган пахтанинг 1 килограмми учун — 1400 - 1500 сўм; ▪️Қўл меҳнати билан терилган пахтанинг 1 килограмми учун — 2 000 сўм тавсиявий нарх белгиланган.‼️ Ўтган йилги нархнинг (2 000 сўм) сақланиб қолиши пахта таннархини хорижий биржалардаги глобал нарх пасайиши шароитида рақобатбардош ушлаб туриш зарурати билан изоҳланмоқда.👉 https://t.me/guliston_yangiliklari
  • Гулистон янгиликлари

    21 сент., 05:54

    Электрон рақамли имзо қандай олинади?Электрон рақамли имзо (ЭРИ) электрон ҳужжатларни имзолаш ҳамда давлат ва бошқа электрон хизматлардан фойдаланиш учун керак.Ўзбекистонда ЭРИни my.gov.uz, e-imzo.soliq.uz орқали ёки Давлат хизматлари марказида олиш мумкин. Ҳар бир усулнинг ўзига хос жиҳатлари ва расмийлаштириш тартибини кўриб чиқамиз. — Батафсил👉 https://t.me/guliston_yangiliklari
  • Гулистон янгиликлари

    21 сент., 02:15

    ⚽️ ГУЛИСТОН ШАҲАР БИРИНЧИЛИГИ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ 🏆1 октябрь — Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан Гулистон шаҳар спорт мактаби томонидан 2014–2015 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида футбол бўйича Гулистон шаҳар биринчилиги мусобақаси ташкил этилди.Мусобақа давомида ёш футболчилар ўзларининг спорт маҳорати, жамоавий ҳаракати ва футболга бўлган қизиқишларини намоён этиб, мухлисларга қизиқарли ва муросасиз баҳсларни тақдим этдилар. ⚡️Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоалар ҳамда фаол иштирокчилар Гулистон шаҳар спорт мактаби томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 🎁Шунингдек, мусобақада ўз маҳорати билан ажралиб турган иштирокчилар қуйидаги номинациялар бўйича эътироф этилди:🏆 «Энг яхши тўпурар» 🛡️ «Энг яхши ҳимоячи» ⚽ «Энг яхши ярим ҳимоячи» 🥅 «Энг яхши дарвозабон» 🔥 «Энг яхши ҳужумчи»Номинация ғолибларига ҳам махсус эсдалик
  • Гулистон янгиликлари

    18 сент., 18:55

    📹 «Биз сизни яхши кўрамиз»Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги 24/7 ишлайдиган кўчага ташриф буюрди.👉 https://t.me/guliston_yangiliklari
  • Гулистон янгиликлари

    18 сент., 12:01

    📹 «Умму Мухаммад» тахаллуси остида «Телеграм» мессенжерида диний таълим ниқобида аёлларни «ҳижрат» қилишга чорлаб, хориждаги экстремистик ва террористик ташкилотлар сафига ёллаётган Меърожихон Абобакирова кабиларнинг алдов қурбонига айланиб қолманг.👉 https://t.me/guliston_yangiliklari
  • Гулистон янгиликлари

    18 сент., 09:11изменён

    📊 #ИнфографикаСирдарё вилояти озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бошқармаси томонидан «Ўсимлик зараркунандалари ва касалликнинг олдини олиш» мавзусида тайёрланган инфографика👉 https://t.me/guliston_yangiliklari
  • Гулистон янгиликлари

    18 сент., 07:11

    📊 #Инфографика«Анор банк» АЖ «Гулистон» сотув офиси томонидан 2026 йилнинг 8 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида👉 https://t.me/guliston_yangiliklari
  • Гулистон янгиликлари

    18 сент., 05:49

    Гулистон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси томонидан кўча ва хиёбонларда қуёш панелли тунги ёритгичлар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.Бошқармага кўра, жорий йилда 1200 дан ортиқ яшил энергия манбалари ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, ҳозиргача режанинг деярли ярми бажарилган.👉 https://t.me/guliston_yangiliklari
  • Гулистон янгиликлари

    17 сент., 13:24

    Гулистон шаҳрида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» юриш марафониБугун, 17 сентябр куни эрта тонгдан Гулистон шаҳрининг Бўстон маҳалласида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда жисмоний фаолликни ошириш мақсадида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остида юриш марафони ва эрталабки бадантарбия машғулоти ташкил этилди.Тадбир Гулистон шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан шаҳар спорт мактаби томонидан ўтказилиб, унда шаҳар ижтимоий соҳа вакиллари, хотин-қизлар, маҳалла фаоллари, спортчилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.Марафон давомида иштирокчилар белгиланган йўналиш бўйлаб 5000 қадам юриб, эрталабки бадантарбия машқларида иштирок этди. Тадбир кўтаринки кайфият ва фаоллик руҳида ўтди.Бундай оммавий спорт тадбирлари аҳоли ўртасида жисмоний фаолликни ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва бўш вақтни мазмунли ташкил этишда муҳим
  • Гулистон янгиликлари

    17 сент., 12:35

    📹 Пенсия ҳисоблашда иш ҳақи даври — 20 йилгача!Пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақи даврини амалдаги 5 йилдан 20 йилгача босқичма-босқич ошириш таклиф этилмоқда.Бу фуқароларнинг узоқ йиллик меҳнат фаолияти давомида олган иш ҳақларини пенсия ҳисоб-китобида кенгроқ инобатга олиш имконини беради.Таклиф қандай ишлайди? Видеода батафсил.👉 https://t.me/guliston_yangiliklari
  • Гулистон янгиликлари

    17 сент., 07:14

    «Гулистон янгиликлари» газетасининг 2026 йил 10 сентябрдаги 13-14-сони мутолаа учун ҳавола этилмоқда👉 https://t.me/guliston_yangiliklari
  • Гулистон янгиликлари

    17 сент., 05:26

    Пахтани териб олишда десикация тадбирларининг аҳамиятиПахтачиликда юқори ҳосил олиш билан бир қаторда етиштирилган пахтани қисқа муддатда, сифатли ва кам нобудгарчилик билан йиғиб-териб олиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.Айниқса, ғўза баргларининг кўплиги ва кўсакларнинг турли муддатларда очилиши пахтани машинада териш самарадорлигига таъсир кўрсатади. Шу боис пахта терими олдидан агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш катта аҳамиятга эга.➖ Батафсил👉 https://t.me/guliston_yangiliklari
  • Гулистон янгиликлари

    16 сент., 11:54

    📹 «Марказ» подстанциясида модернизация ишлари олиб борилмоқдаМавсумда Гулистон шаҳридаги аҳоли истеъмолчилари ҳамда тадбиркорлик субъектларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш, электр тармоқларининг мустаҳкамлигини ошириш мақсадида 110/35/10 кВли «Марказ» подстанциясида модернизация ишлари олиб борилмоқда.Айни вақтда подстанцияда мавжуд эски 10 кВли тақсимлаш қурилмасидан янги ўрнатилган замонавий 10 кВли электр тақсимлаш қурилмаларига улаш ишлари амалга оширилмоқда.«Замонавий қурилмаларнинг ишга туширилиши натижасида подстанциянинг техник имкониятлари кенгайиб, электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш жараёнининг ишончлилиги ва барқарорлиги янада оширилади», - «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Сирдарё ҳудудий филиали матбуот хизмати.👉 https://t.me/guliston_yangiliklari
  • Гулистон янгиликлари

    16 сент., 08:30

    🏗 Гулистонда Дўстлик каналини бетонлаштиришга старт берилди Президентимизнинг 2025 йил 27 декабрдаги ПҚ–393-сонли қарори асосида Дўстлик каналининг Гулистон шаҳридан ўтган 3,4 километр қисмини бетонлаштириш ишлари бошланди. Канал шаҳар ҳудудига нисбатан