Последние посты

Ҳимоячи Иқболиддин Кетмонов
23 сент., 10:04
Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар юзасидан маълумот: 2017 йил – 263 та, 2018 йил – 867 та, 2019 йил – 859 та, 2020 йил – 781 та, 2021 йил – 932 та, 2022 йил – 1 010 та, 2023 йил – 1244 та, 2024 йил – 723 та, 2025 йил – 422 та 2026 йил 1-ярмида
Ҳимоячи Иқболиддин Кетмонов
23 сент., 09:30
⚖️ БИЛИБ ТУРИБ АЙТМАСЛИК ВА ЖИНОЯТНИ ЯШИРИШ — БИР ХИЛМИ?Кўпчилик бу икки ҳолатни бир-бири билан адаштириб юборади. Аслида эса Жиноят кодексининг 31-моддасида батафсил ёритилган.🔴 1. ЖИНОЯТ ҲАҚИДА ХАБАР БЕРМАСЛИК Шахс жиноятга тайёргарлик кўрилаётгани, жиноят содир этилаётгани ёки содир этилгани ҳақида аниқ билади, аммо бу ҳақда ҳокимият органларига хабар бермайди. Яъни: БИЛАДИ → ЛЕКИН ХАБАР БЕРМАЙДИ. Бундай қилмиш фақат Жиноят кодексининг 155¹ ва 241-моддаларида назарда тутилган ҳоллардагина жавобгарликка сабаб бўлади.🔴 2. ЖИНОЯТНИ ЯШИРИШ Бу ерда шахс шунчаки жим турмайди. У: ▪️ жиноятчини; ▪️ жиноят содир этиш қуроли ёки воситаларини; ▪️ жиноят изларини; ▪️ жиноий йўл билан қўлга киритилган нарсаларни олдиндан ваъда бермаган ҳолда яширади.Яъни: БИЛАДИ → ВА ЯШИРИШ УЧУН ФАОЛ ҲАРАКАТ ҚИЛАДИ. Бу ҳолат ҳам фақат ЖК 241-моддасида назарда тутилган ҳоллардагина жавобгарликка сабаб бўлади.⚠️ ЭНГ МУҲИМ НУҚТА — «ОЛДИНДАН ВАЪДА БЕРМАГАН ҲОЛДА» Агар шахс жиноят содир этилишидан олдин жиноятчини яшириш, қуролни беркитиш ёки жиноят изларини йўқотишга ёрдам беришни ваъда қилган бўлса, масала оддий «жиноятни яшириш» эмас, балки жиноятда иштирокчилик нуқтаи назаридан баҳоланиши мумкин.📌 Қисқаси: Хабар бермаслик — жиноят ҳақида билиб туриб, хабар бермаслик. Яшириш — жиноят содир этилгандан кейин жиноятчи, қурол, излар ёки жиноий йўл билан топилган нарсаларни яширишга қаратилган фаол ҳаракат.📖 Манба: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси, 31 ва 241-моддалар.Дўстларингизга улашинг ✅ @Himoyachi1981
Ҳимоячи Иқболиддин Кетмонов
23 сент., 05:26
Президент Шавкат Мирзиёев ташриф билан Андижон вилоятига боради.Дўстларингизга улашинг ✅ @Himoyachi1981
Ҳимоячи Иқболиддин Кетмонов
23 сент., 04:12изменён
Ҳисобланган жарима баллари Конституцияга зид дейилмокда. @advokat_himoyachi. Сиз нима дейсиз... Дўстларингизга улашинг ✅ @Himoyachi1981
Ҳимоячи Иқболиддин Кетмонов
23 сент., 04:06изменён
Ҳисобланган жарима баллари Конституцияга зид дейилмокда. @advokat_himoyachi. Сиз нима дейсиз... Дўстларингизга улашинг ✅ @Himoyachi1981
Ҳимоячи Иқболиддин Кетмонов
23 сент., 04:05изменён
Ҳисобланган жарима баллари Конституцияга зид дейилмокда.@advokat_himoyachi.Сиз нима дейсиз...Дўстларингизга улашинг ✅ @Himoyachi1981
Ҳимоячи Иқболиддин Кетмонов
23 сент., 03:01
Олис ва яқин тарих рукнида."Эрталабки йўриқнома"«Тузем полицияси (русча: туземная полиция)» — Россия империяси Туркистонда маҳаллий аҳоли вакилларидан шакллантирган полиция хизмати.Дўстларингизга улашинг ✅ @Himoyachi1981


Ҳимоячи Иқболиддин Кетмонов
23 сент., 01:16
Кун хикмати.Энг катта тўсиқ қўрқувдир. Энг катта хато эса руҳни чўкдиришдир.✍️ Жон Вуден.Дўстларингизга улашинг ✅ @Himoyachi1981


Ҳимоячи Иқболиддин Кетмонов
22 сент., 17:22
Ва ниҳоят! Эртага Андижонда кўприк очилади😄😄Янгиликни дўстларингизга ҳам улашинг. ✅ @Himoyachi1981
Ҳимоячи Иқболиддин Кетмонов
22 сент., 11:06
Биласизми❓"Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида кўп йиллик амалий тажрибага эга бўлиб, пенсияга чиққан профилактика инспекторларини, уларнинг розилиги билан, ўзи яшаётган маҳалласи ҳудудидаги профилактика инспекторларига мураббийлик қилиш ҳамда касбий фаолиятига кўмаклашишга жалб этишга рухсат берилади;Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 04.09.2026 йилдаги ПҚ-314-сон.Дўстларингизга улашинг ✅ @Himoyachi1981
Ҳимоячи Иқболиддин Кетмонов
22 сент., 07:40изменён
Химоячи тактикаси туркумидан...«Музокара фақат тенглар ўртасида бўлади. Агар далилингиз заиф бўлса — аввало уни кучайтириш ҳақида ўйланг. Чунки далил заиф бўлган жойда музокара эмас, ён бериш бошланади.»Дўстларингизга улашинг ✅ @Himoyachi1981
Ҳимоячи Иқболиддин Кетмонов
22 сент., 04:48
Судда ишларни судьялик бурчимиз ва виждонимиз буюрганидек беғараз, холис ва адолатли ҳолда кўрамиз, энг асосийси, қабул қилган ҳар бир қароримиз қонуний, асосли, одиллик ва инсонпарварлик тамойилларига таянган бўлиши учун барча масъулиятни ўз зиммамизга оламиз.Ҳар бир инсоннинг тақдирини ҳал этишда онгимизда — адолат, тилимизда — ҳақиқат, дилимизда эса поклик устувор бўлади.Ўзбекистон судьяларининг халқимизга мурожаатиданДўстларингизга улашинг ✅ @Himoyachi1981
Ҳимоячи Иқболиддин Кетмонов
22 сент., 02:36

Ҳимоячи Иқболиддин Кетмонов
22 сент., 02:36

Ҳимоячи Иқболиддин Кетмонов
22 сент., 00:55
Кун хикмати.«Ҳамиша сен халқ учун хизмат қилгил, «ўзим» дема, халқ учун ғамхўрлик қил.»Бердақ.Дўстларингизга улашинг ✅ @Himoyachi1981


Ҳимоячи Иқболиддин Кетмонов
22 сент., 00:53
Мушоҳада учун дақиқа.Оналар хақида гапирамиз.Дўстларингизга улашинг ✅ @Himoyachi1981
Ҳимоячи Иқболиддин Кетмонов
21 сент., 13:45изменён
Суд ҳукмларидан кўчирмаBMW автомобилида йўл-патруль хизмати инспектори Ҳосилбек Эшназаровни уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган вояга етмаган Дониёр Турғуновга нисбатан юритилган жиноят иши бўйича ёпиқ суд мажлиси ниҳоясига етди. Суд ҳукми билан унга 2 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланибди. МанбаШунингдек, 2026 йил 15 сентябрь куни эса ЖИБ Юнусобод туман суди судьяси С. Қўчқоров томонидан 1-1004-2603/737-сонли жиноят иши бўйича судланувчи "А. И". га нисбатан ҳукм чиқарилган.Ҳукмга кўра, судланувчи "А. И". ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган, яъни транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлган жиноятни содир этишда айбли деб топилибди.Унга нисбатан эса 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
Ҳимоячи Иқболиддин Кетмонов
21 сент., 12:13изменён
Олис ва яқин тарихИчкилик тарихан жиноятчиликнинг туб илдизларидан бири бўлиб келган‼️Қўқон хонлиги босиб олинганидан кейин содир бўлган барча ўзгаришларни бир жойга жамлашдан олдин, яна бир ҳолатни таъкидлаш лозим: ёш авлод орасида жиноятчилик кучайиб, ахлоқ-одоб даражаси пасайиб борди. Бу эса, тўлалигича, босқинчилар томонидан бу ерга олиб кирилган ичкиликбозлик билан изоҳланади.Фарғона вилояти Статистика қўмитасининг расмий нашрида шундай дейилади:«1909 йилда биринчи марта қишлоқ жойларда иккита улгуржи вино омбори очилди, 1911 йилга келиб уларнинг сони аллақачон 148 тага етди.Ичкиликбозлик туб аҳоли орасида хавфли даражада тез тарқала бошлади. Шу билан бирга, шинкарлик (спиртли ичимликларни майда савдо қилиш) ҳам пайдо бўлди. Ароқ ҳатто кўплаб туб аҳоли чойхоналарида ҳам сотила бошлади».Ичкиликбозлик билан бир қаторда, жиноятчилик ҳам
Ҳимоячи Иқболиддин Кетмонов
21 сент., 11:48
📌 МАҲКУМ БОШҚА МУАССАСАГА КЎЧИРИЛИШИ МУМКИНМИ?Ҳа, қонунчиликда маҳкумни бир муассасадан бошқа шу турдаги муассасага кўчириш мумкин бўлган ҳолатлар белгиланган.🔹 Асосий ҳолатлар: 1️⃣ Шахсий хавфсизлигини таъминлаш учун — маҳкумнинг розилиги билан; 2️⃣ Муассаса қайта ташкил этилса ёки тугатилса; 3️⃣ Бир иш бўйича судланувчи, гувоҳ ёки жабрланувчиларни бир-биридан ажратиш зарурати туғилса; 4️⃣ Жазони ўташ тартибини мустаҳкамлаш ва янги жиноятларнинг олдини олиш мақсадида; 5️⃣ Маҳкумлар ўртасидаги низони бошқа чора билан ҳал этиш имкони бўлмаса; 6️⃣ Уюшган гуруҳ тузиш ёки унга раҳбарлик қилишга мойил маҳкумнинг муассасадаги вазиятга салбий таъсирини бартараф этиш зарурати бўлса; 7️⃣ Маҳкум ёки унинг қариндошлари аризаси асосида; 8️⃣ Суднинг ҳукми ёки ажрими асосида; 9️⃣ Маҳкум касал бўлиб қолган тақдирда.⚖️ Демак, маҳкумни бошқа муассасага кўчириш масаласи қонунчиликда назарда
Ҳимоячи Иқболиддин Кетмонов
21 сент., 09:26изменён
Бухорода суд ходими 26 ёшида юрак хуружидан вафот этибди.Ўтган хафта Андижон вилоятида ИИБ ходими хам 44 ёшда худди шундай ташхис билан вафот этган эди.Дўстларингизга улашинг ✅ @Himoyachi1981
