Последние посты

ICIF
14 сент., 07:47
♻️ФТА қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликда экологик хавфларни камайтириш учун қандай чоралар кўрмоқда?Аграр секторни барқарор ва атроф-муҳитга безарар тармоққа айлантириш мақсадида Франция тараққиёт агентлиги бир қатор муҳим ташаббусларни амалга оширмоқда.Асосий йўналишлар▫️ Иссиқхона газларини камайтириш – чорвачиликда «яшил» усулларни жорий этиш орқали атмосферага тушадиган босимни пасайтириш.▫️ Ресурсларни муҳофаза қилиш – чучук сув манбаларини асраш ва тупроқ унумдорлигини сақлаб қолиш.▫️ Энергия самарадорлиги – қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш ва табиий бойликларни тежаш.Мамлакатимизда ҳарорат кўтарилиши ва сув танқислиги ортиб бораётгани туфайли ушбу муаммоларни бартараф этиш устувор вазифадир. Шу муносабат билан ФТА Ўзбекистон ҳукумати билан биргаликда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Яшил иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш дастурини амалга оширмоқда.Ажратилаётган
ICIF
8 сент., 13:16
Нега фермерлар чорва молларига GPS-мосламаcини тақмоқда?Замонавий чорвачиликда GPS-бўйинбоғлардан фойдаланиш оммалашмоқда. Бундай ақлли қурилмалар фермерлар меҳнатини сезиларли даражада енгиллаштириб, қуйидаги асосий афзалликларни беради:1️⃣Жойлашувни доимий кузатиш – фермер смартфон ёки компьютер орқали чорванинг қаерда юрганини реал вақтда кўриб туради.2️⃣ Йўқолишларнинг олдини олиш – жонивор белгиланган яйлов чегарасидан чиққанда тизим фермерга автоматик хабар юборади.3️⃣Яйловларни оқилона бошқариш – чорванинг ҳаракатланиш харитасига қараб, ўтлоқ ресурсларини тўғри тақсимлаш қулайлашади.4️⃣Саломатлик назорати – айрим замонавий моделлар чорванинг ҳаракатчанлигини ўлчаб, касаллик аломатларини барвақт аниқлашга кўмаклашади.5️⃣Автоном ва тежамкор ишлаш – қурилмалар узоқ вақт қувват талаб қилмайди, баъзи турлари эса қуёш энергиясидан озиқланади.Франция тараққиёт агентлиги
ICIF
4 сент., 14:42
🇫🇷 Франция делегацияси Паркентда!Франциялик депутатлар ва Франция тараққиёт агентлиги вакиллари Паркент туманидаги «Parkent Nurli Tong» МЧЖ фаолияти билан танишишди. Меҳмонлар бу ерда иш жараёни ва маҳсулотлар сифатини кўздан кечиришди.Мазкур корхона суткасига 100 тонна сутни қайта ишлаш қувватига эга бўлиб, бу ерда аҳоли учун сифатли сут, қатиқ, қаймоқ ва сметана маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.Ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва хомашё базасини мустаҳкамлаш мақсадида корхона ФТА лойиҳаси доирасида 4 миллиард сўм (364,8 минг евро) имтиёзли кредит олган. Маблағлар сутни қайта ишлаш учун зарур бўлган хомашёни сотиб олиш ҳамда корхона қувватларидан тўлиқ фойдаланишга сарфланган.👉БатафсилTelegram|Instagram|Facebook|YouTube➖➖➖🇫🇷 Французская делегация в Паркенте!Французские депутаты и представители Французского агентства развития посетили ООО «Parkent Nurli Tong» в
ICIF
1 сент., 05:25
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муборак бўлсин!ФТАнинг «Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш» лойиҳаси жамоаси барча юртдошларимизни энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – Мустақиллик куни билан самимий муборакбод этади!Мамлакатимиз «яшил» иқтисодиётга ўтиш, агросекторни модернизация қилиш ва барқарор ривожланиш йўлида шахдам қадамлар ташламоқда. Лойиҳамиз доирасида юртимиз чорвадорлари ва фермерларини қўллаб-қувватлаш, соҳага замон талабларини жорий этишга ўз ҳиссамизни қўшаётганимиздан мамнунмиз.Жаннатмакон юртимизга тинчлик-омонлик, фаровонлик ҳамда барқарор тараққиёт, меҳнаткаш халқимизга эса сиҳат-саломатлик, қут-барака ва оилавий бахт тилаймиз!🇺🇿 Истиқлолимиз абадий бўлсин!
ICIF
27 авг., 08:46
Чорвачилик учун олинган кредитнинг 40% игача қисмини грант сифатида қайтариб берилади!Чорвачилик мажмуаларини қуриш, хўжаликни модернизация қилиш ёки гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлаш катта миқдорда инвестиция талаб қилади. Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) иштирокида ва Европа Иттифоқи кўмагида амалга оширилаётган «Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш» лойиҳаси фермерларга молиявий юкни камайтириш учун ажойиб имконият тақдим этади.Бу қандай ишлайди?Сиз лойиҳа доирасида 100 минг еврогача бўлган имтиёзли кредит олиб (3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йилгача муддатга), чорвачилик соҳасида иқлимга барқарор ва атроф-муҳитга безарар лойиҳангизни амалга оширасиз. Бажарилган лойиҳа иқлим барқарорлиги мезонларига мос келиб, объект ёки ускуналар фойдаланишга топширилгач, олинган кредитнинг бир қисми Европа Иттифоқи томонидан ажратиладиган грант маблағлари ҳисобидан
ICIF
24 авг., 10:37
ФТА иқлим ўзгариши ва CO₂ чиқиндиларини камайтиришга қандай ҳисса қўшмоқда?Бугун иқлим ўзгариши ва атроф-муҳитнинг ифлосланиши дунё бўйлаб барчага ўз таъсирини кўрсатмоқда. Атмосферага чиқарилаётган CO₂ ва бошқа зарарли газларни камайтириш Франция тараққиёт агентлиги (AFD) фаолиятининг асосий мақсадларидан биридир.Агентлик иссиқхона газларини чеклаш, аҳоли ва табиатни иқлим оқибатларидан ҳимоя қилиш йўл хариталарини яратиш бўйича мунтазам иш олиб бормоқда. Мазкур жараёнда имтиёзли кредитлар, грантлар ва техник ёрдам каби турли молиявий инструментлар кенг сафарбар этилади.Ўзбекистонда амалга оширилаётган ФТАнинг «Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш» лойиҳаси ҳам айнан шу хайрли мақсадга хизмат қилади. Лойиҳа чорвачилик секторида атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш ҳамда фермер хўжаликларининг иқлимга чидамлилигини оширишга қаратилган тадбирларни
ICIF
10 авг., 05:45
📌 Ўзбекистонда ҳайвонларни идентификация қилиш ва рўйхатга олиш тартиби жорий этилдиЯнги Қонунга мувофиқ, мамлакатда чорва ва уй ҳайвонларини идентификация қилиш ҳамда уларни ягона давлат электрон базасида рўйхатга олиш мажбурий тартиб сифатида белгиланди.Рўйхатдан ўтказиш муддатлари:— Қорамоллар, қўйлар, эчкилар ва туялар — туғилганидан сўнг 14 кун ичида; — Чўчқалар — 30 кунгача; — Ит ва мушуклар — 3 ойгача; — Отлар — 4 ойгача.Жараён қандай амалга оширилади?Ҳайвон эгасининг мурожаати асосида масъул орган вакили 5 иш куни ичида бевосита хонадонга келиб, ҳайвонни идентификация қилади, суратга олади ва давлат ҳисобига қўяди.✅ Аҳоли ва чорвадорларга енгиллик яратиш мақсадида идентификация қилиш тартиби 2028 йилгача бепул амалга оширилади.Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, бу тизим жарима солиш учун эмас, балки аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, куйдирги, қутуриш,
ICIF
6 авг., 10:18
🌱 Ўзбекистонда Чорвадорлар ассоциацияси ташкил этилмоқда!Аввал маълум қилинганидек, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевга чорвачилик ва паррандачилик соҳаларини ривожлантириш бўйича тақдимот ўтказилганди. Учрашувда соҳада катта ўзгаришларга сабаб бўлувчи асосий янгиликлардан бири – тез орада Чорвадорлар ассоциацияси ўз фаолиятини бошлаши маълум қилинди.Ушбу Ассоциациянинг асосий вазифалари:✅ Чорвадорлар манфаатларини ҳимоя қилиш. ✅ Кооперацияни ривожлантириш ва наслчилик ишларини такомиллаштириш. ✅ Илмий тадқиқотлар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш. ✅ Молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш. ✅ Маҳсулотларни ташқи бозорларга олиб чиқишга кўмаклашиш.Шунингдек, фермерлар ва аҳоли учун “Smart Fermer” ягона рақамли платформаси ишга туширилади. Мобил илова орқали чорва идентификацияси, ветеринар чақириш, озиқлантириш бўйича тавсиялар, субсидияга ариза юбориш ва
ICIF
5 авг., 06:30изменён
Экологик баҳолаш замонавий молиялаштиришнинг муҳим йўналишига айланмоқдаФранция тараққиёт агентлигининг (ФТА) "Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш" лойиҳаси доирасида Ўзбекистондаги ҳамкор банклар экологик ва ижтимоий рискларни баҳолашнинг замонавий ёндашувларини амалиётга жорий этмоқда.Халқ банки ва Микрокредитбанк тажрибаси шуни кўрсатадики, бугунги кунда лойиҳалар нафақат иқтисодий самарадорлиги, балки атроф-муҳитга таъсири, ресурслардан оқилона фойдаланиши ва узоқ муддатли барқарорлиги нуқтаи назаридан ҳам баҳоланади.Бу ёндашув: ✅ Экологик рискларни камайтиришга; ✅ Сув ва чиқиндиларни бошқариш маданиятини ривожлантиришга; ✅ ESG тамойилларини амалиётга кенг татбиқ этишга хизмат қилмоқда.Муҳими, экологик баҳолаш энди алоҳида талаб эмас, балки замонавий молиявий бошқарувнинг муҳим стандартларидан бирига айланиб бормоқда.ФТА билан ҳамкорлик эса
ICIF
27 июл., 10:12
«Шу лойиҳа бўлмаганида, балиқчилик соҳасига умуман кирмасдим» – тадбиркорнинг ҳикоясиБалиқчиликни шунчаки қизиқиш ва янги лойиҳадан фойдаланиш истаги билан бошлаган маҳаллий фермер бугун соҳанинг ҳақиқий экспертига айланди.Бошида кўплаб хатоларга йўл қўйган тадбиркор ҳеч кимга шогирд тушмай, фақат амалий тажриба орқали балиқ боқиш сирларини ўзлаштирган. Ҳозир у ярим интенсив усулда балиқ етиштириш, сув ҳарорати, оқим назорати, озуқа меъёри ва ем протеинлари бўйича бошқаларга ҳам бемалол профессионал маслаҳатлар бера олади.Лойиҳа кўмагисиз бу соҳада ўз ўрнини топа олмаслигини айтиб ўтган фермернинг ушбу тажрибаси янги иш бошлаётганлар учун ҳақиқий мотивация бўла олади!
ICIF
24 июл., 05:49
🐟 Франция тараққиёт агентлиги лойиҳаси балиқчилик ривожига қандай ҳисса қўшмоқда?ФТА кўмагида 73 та балиқчилик хўжалиги имтиёзли кредит олди.Ажратилган 12 миллион доллардан ортиқ маблағ тадбиркорларнинг ўз инвестицияси билан бирга 28 миллион 852 минг долларлик лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилди.Мутахассис таъкидлаганидек, узоқ муддатли ва паст фоизли маблағлар қанчалик кўп бўлса, балиқчилик тармоғи шунчалик тез ривожланади.
ICIF
21 июл., 07:06
💸 Кредит олиш имкониятингизни оширишни хоҳлайсизми?Кўпчилик банк фақат гаровга қарайди, деб ўйлайди. Аслида эса кредит тасдиқланишига таъсир қиладиган бир нечта муҳим омиллар бор.Ушбу видеода Франция тараққиёт агентлиги линияси бўйича кредит олиш имкониятини оширадиган асосий шартлар ҳақида билиб оласиз.Видеони охиригача кўринг, балки айнан битта хато кредитингиз тасдиқланмаётганига сабаб бўлаётгандир.
ICIF
17 июл., 06:40
Олинган кредитнинг 40 фоизини қайтариб беришади! Бу қандай имконият?Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳамда Франция тараққиёт агентлиги қўмагидаги чорвачилик лойиҳаси доирасида аёллар ва 24 ёшгача бўлган йигитлар учун катта имтиёз эълон қилинди.Чорвачилик йўналишида 100 минг еврогача олинган кредитнинг 40 фоизгача бўлган қисми Европа Иттифоқи гранти ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилади!Лойиҳа бошқа дастурлардан фарқли ўлароқ, айнан ташаббускор аёллар ва ёшлар бизнесини бошлаш учун яратилган катта имкониятдир.
ICIF
16 июл., 07:44изменён
Ер бор, тажриба бор, меҳнат бор — энди тайёр молиявий кўмак ҳам бор!Бугун чорвадор фермерларимизда фаолиятни кенгайтириш ва соҳага замонавий технологияларни олиб кириш учун барча шароитлар етарли. Фақат мавжуд имкониятлардан тўғри ва оқилона фойдалана билиш талаб этилади. Андижондаги амалий семинар айнан шу мақсадда ташкил этилди.Семинар доирасида фермерларга имтиёзли кредитлар олиш, грантларни қўлга киритиш ва банк билан ҳамкорлик қилишнинг барча амалий жиҳатлари очиб берилди.📹Бу ҳақида махсус репортажда батафсил
ICIF
14 июл., 12:20
🐄 Наманганда фермерлар учун янги молиявий имкониятлар тақдим этилдиНаманган шаҳрида чорвачилик соҳасида фаолият юритаётган фермер ва тадбиркорлар учун амалий семинар бўлиб ўтди.Тадбир Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳамда Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) ҳамкорлигидаги "Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш" лойиҳаси доирасида ташкил этилди.Семинар иштирокчилари: 🔹Банк кўмаги; 🔹Грантлардан фойдаланиш; 🔹Лойиҳаларни тўғри тайёрлаш; 🔹Ҳужжатларни расмийлаштириш; 🔹ва банк талаблари бўйича амалий билимларга эга бўлдилар.Шунингдек, молиявий қўллаб-қувватлашга эришган фермерлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашди, иштирокчилар эса экспертлар ёрдамида шахсий лойиҳаларини ишлаб чиқишда банк мутахассисларидан муҳим тавсиялар олдилар.🌱 Бундай амалий учрашувлар фермерларнинг билим ҳамда кўникмаларини мустаҳкамлаш ва чорвачилик соҳасини
ICIF
13 июл., 12:40
Андижонда чорвачилик лойиҳаларини имтиёзли молиялаштириш механизмлари муҳокама қилинди«Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш» лойиҳаси доирасида Андижонда ҳудудий амалий семинар бўлиб ўтди. Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳамда Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) кўмагида ташкил этилган мазкур тадбир имтиёзли молиялаштириш, грант ажратиш ва лойиҳа аризаларини тайёрлаш масалаларига бағишланди.📌 Семинар давомида қуйидаги масалалар атрофлича кўриб чиқилди:🔹 лойиҳа доирасида тақдим этилаётган молиявий воситалар ва грант имкониятлари;🔹 қарз олувчиларга қўйиладиган асосий талаблар, лойиҳаларни саралаш мезонлари ва молиялаштириш шартлари;🔹 ҳужжатларни тайёрлаш, аризаларни тўлдириш тартиби ҳамда уларни расмийлаштиришда кўп учрайдиган хатоликлар.🌱 Бу каби тадбирлар фермерларнинг амалий кўникмаларини ривожлантиришга, мавжуд молиявий
ICIF
10 июл., 14:04

ICIF
7 июл., 11:41
🌾 Жиззахда фермерлар имтиёзли кредит ва грантлар бўйича амалий кўникмаларга эга бўлишдиЧорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳамда Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) кўмагида амалга оширилаётган «Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш» лойиҳаси доирасида Жиззахда навбатдаги ҳудудий семинар бўлиб ўтди.📌 Семинар давомида иштирокчилар:✔️ Имтиёзли кредит ва грантларни жалб қилиш механизмлари, шунингдек, аризалар тайёрлаш талаблари билан танишдилар;✔️ Лойиҳа доирасида ўз лойиҳаларини амалга ошира олган фермерларнинг амалий тажрибаларини ўрганиб, юзага келган қийинчиликлар ва уларни енгиш йўлларини муҳокама қилдилар;✔️ Ўз лойиҳаларини банклар мутахассисларига тақдим этиб, эксперт баҳоси ва уларни такомиллаштириш бўйича тавсиялар олдилар.🤝Семинар фермерлар, банк сектори ва соҳавий ташкилотлар ўртасида амалий тажриба алмашиш ва ҳамкорликни
ICIF
6 июл., 11:32
💰 Навоийда чорвачилик лойиҳаларини молиялаштириш бўйича амалий семинар бўлиб ўтдиТадбир Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳамда Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) кўмагида амалга оширилаётган «Чорвачиликни барқарор ривожлантиришни молиялаштириш» лойиҳаси доирасида ташкил этилди.📌 Cеминарда нималар ўрганилди?🔹 Молиялаштириш имкониятлари: имтиёзли кредит ва грантлар жалб қилиш ҳамда ариза тайёрлаш тартиби.🔹 Амалий тажриба: муваффақиятли лойиҳалар таҳлили ва уларни амалга оширишдаги қийинчиликлар муҳокамаси.🔹 Амалий машғулот: иштирокчилар ўз лойиҳалари концепциясини ишлаб чиқиб, молиявий ҳисоб-китоблар бўйича банк мутахассисларидан тавсиялар олишди.Семинар фермерлар, экспертлар ва молия ташкилотлари ўртасида тажриба алмашиш ҳамда лойиҳаларни сифатли тайёрлаш кўникмаларини ошириш учун қулай мулоқот майдони бўлди.➖➖➖💰 В Навои состоялся практический
ICIF
6 июл., 06:48
Нукусда фермерлар учун катта амалий семинар!Бу галги семинар одатий назарий маърузалардан фарқли равишда, тўлиқ жонли мулоқот ва амалиётга йўналтирилди. Чорвадор фермерлар лойиҳа аризасини тайёрлашдан тортиб, имтиёзли кредит ва грантлар олиш йўлларини ўрганишди.Тадбир қандай ўтгани ҳақида батафсил видеода кўринг!Масштабный практический семинар для фермеров в Нукусе!В отличие от привычных теоретических лекций, этот семинар был полностью посвящен живому общению и практике. Фермеры-животноводы изучили весь процесс - от подготовки проектной заявки до способов получения льготных кредитов и грантов.Подробнее о том, как прошло мероприятие, смотрите в видео!
