Последние посты

Huquqiy targ`ibot
22 сент., 11:31изменён
📌 #БиласизмиТранспорт воситаларини маст ҳолатда бошқариш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.📖Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддасига кўра:🚘 Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ёхуд шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида бошқариши, — транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан уч йил муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.📖Жиноят кодекснинг 261¹-моддасига кўра:⚖️Агар мазкур қилмишни такроран бир йил ичида содир этадиган бўлса-уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади.📲 Ҳуқуқий янгиликлардан хабардор бўлиш учун каналга обуна


Huquqiy targ`ibot
22 сент., 07:31
📌 #Биласизми🚆✈️🚌 Транспортда чиптасиз юриш учун жарима белгиланган.‼️Йўловчининг транспортда чиптасиз юриши, шунингдек, болаларни чиптасиз олиб юриш ҳолатларида қуйидаги миқдорларда жарима солишга сабаб бўлади:🚆 Шаҳар атрофига қатнайдиган поездларда: 🔹 ўн ёшдан ўн олти ёшгача бўлган болаларни чиптасиз олиб юриш — БҲМнинг 1/5 қисми;🚆Маҳаллий ва узоқ масофага қатнайдиган поездларда: 🔹 ўн ёшдан ўн олти ёшгача бўлган болаларни чиптасиз олиб юриш — БҲМнинг 2 баравари;🔹 Шаҳар атрофига, маҳаллий ва узоқ масофага қатнайдиган поездларда беш ёшдан ўн ёшгача бўлган болаларни чиптасиз олиб юриш — БҲМнинг 1/5 қисми;✈️ Самолётда: 🔹йўловчининг чиптасиз юриши — БҲМнинг 3 баравари. 🚌 Шаҳарлараро автобусда: 🔹 чиптасиз юриш — БҲМнинг 1 баравари.🚎 Троллейбусда, трамвайда, шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда:


Huquqiy targ`ibot
22 сент., 06:16
#Қонунчиликдаги_янгиликлар📌 Хавфли чиқиндиларни бошқариш самарадорлиги ошириладиЎзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 августдаги ПҚ-289-сон қарори билан хавфли чиқиндиларни бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари белгиланди.🔹 Қарорнинг асосий мақсадлари ва устувор йўналишлари: ▪️ тоғ-кон, металлургия ва кимё саноати, нефть-газ ва электр энергетика соҳалари ва бошқа ишлаб чиқариш корхоналарида ҳосил бўлаётган радиоактив чиқиндилар ҳамда I — IV хавфлилик синфига мансуб кимёвий хавфли чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини 20 фоизга етказиш; ▪️ қайта ишлаш имкони бўлмаган хавфли чиқиндиларни хавфсиз ва минимал ҳажмда жойлаштириш механизмларини амалиётга тўлиқ татбиқ этиш; ▪️ махсус иншоотлар ва очиқ майдонларда сақланаётган (жойлаштирилган) хавфли чиқиндиларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш; ▪️ хавфли чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш манбалари, уларнинг
Huquqiy targ`ibot
21 сент., 13:49
#Биласизми🌐 БМТнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида инсон ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган қандай халқаро стандартлари мавжуд?📌 Жумладан: 🔹 Нельсон Мандела қоидалари — маҳбуслар билан муомала қилишнинг минимал стандарт қоидалари; 🔹 Бангкок қоидалари — аёл маҳбуслар билан муомала қилиш ва аёлларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган чораларни қўллаш қоидалари; 🔹 Пекин қоидалари — вояга етмаганларга нисбатан одил судловни амалга оширишнинг минимал стандарт қоидалари; 🔹 Токио қоидалари — озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган чораларга оид минимал стандарт қоидалар; 🔹 Гавана қоидалари — озодликдан маҳрум этилган вояга етмаганларни ҳимоя қилиш қоидалари; 🔹 Эр-Риёд раҳбарий принциплари — вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича БМТ раҳбарий принциплари; 🔹 Истанбул протоколи — қийноқлар ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний
Huquqiy targ`ibot
21 сент., 13:38
📌 #Биласизми🚘 Маст одамга рулни бериш ҳам жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин!‼️Транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул шахс, унинг эгаси ёки фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс томонидан била туриб мастлик ҳолатидаги ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёхуд уларнинг аналоглари ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида бўлган шахснинг темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво, автомобиль транспортини ёки бошқа транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйиши ёки бошқаришни унга топшириши баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса,📌икки йилдан уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.❗️Агар ўша қилмиш: 🔸 одам ўлимига; 🔸 ҳалокатга; 🔸 бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса —🔴 уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Huquqiy targ`ibot
21 сент., 11:56
#Қонунчиликдаги_янгиликлар📌 Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизими янада такомиллаштирилади Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 августдаги ПҚ-302-сон қарори билан жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳаси учун малакали мутахассисларни тайёрлаш тизимини замон талаблари ва фаолият хусусиятларини инобатга олган ҳолда янада такомиллаштириш белгиланди.🔹 Қарорнинг асосий мақсадлари: ➖ жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида замонавий билим ва юксак амалий кўникмага эга бўлган профессионал кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз таълим тизимини яратиш; ➖ Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетини жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналишида кадрларни мақсадли тайёрлашга ихтисослаштирилган олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилоти сифатида трансформация қилиш.🔹 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб: Университетнинг йиллик қабул квоталари
Huquqiy targ`ibot
21 сент., 11:48
#Қонунчиликдаги_янгиликлар💊 Фармацевтика фаолиятида «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими жорий этиладиЎзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 26 августдаги 24-сон буйруғи билан “Фармацевтика фаолиятида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом” тасдиқланди.📌 Мазкур Низом фармацевтика фаолиятида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.🔹 «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими — тадбиркорлик субъекти томонидан ўз фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш электрон тизими.🔹 Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди.🔹 Ишлаб чиқилган «Хавфни таҳлил қилиш»
Huquqiy targ`ibot
21 сент., 11:48



Huquqiy targ`ibot
17 сент., 06:16
#Қонунчиликдаги_янгиликларЎзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 сентябрдаги ПФ-193-сон Фармони билан иқтисодий фаолликни ошириш, кичик бизнесни ривожлантириш, янги тадбиркорлик субъектлари ва барқарор иш ўринларини яратиш, бизнес юритиш харажатларини камайтириш ҳамда аҳоли даромадларини ошириш чора-тадбирлари белгиланди.🔹 2026 йил якунига қадар туман (шаҳар) штаблари ихтиёрига жами 3,2 триллион сўм ресурс йўналтирилади.🔹 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларни кооперацияга жалб қилган лидер тадбиркорларга 5 миллиард сўмгача, жалб қилинган ҳар бир оила учун 50 миллион сўм ҳисобида гаров таъминотисиз кредит ажратилишига рухсат берилди.🔹 2026 йил 1 октябрдан ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳамда кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш механизми жорий этилади.🔹 Туман (шаҳар)
Huquqiy targ`ibot
17 сент., 05:13
#Қонунчиликдаги_янгиликларЎзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1175-сон Қонуни билан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. 🔹 Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга ижтимоий хизматлар ва ёрдам турлари аниқлаштирилди. 🔹 Жабрланган хотин-қизлар ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандлари айрим ҳолларда давлат божини тўлашдан озод этилади. 🔹 «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига жабрланган хотин-қизларнинг йўқотилган банк картасини тиклаш учун тижорат банкларига мурожаат қилишга доир ишончномаларини тасдиқлаш ҳуқуқи берилади. 🔹 Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи махсус марказга олти ойгача муддатга жойлаштирилиши мумкин. 🔹 Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандларига қатор


Huquqiy targ`ibot
15 сент., 11:09
#Қонунчиликдаги_янгиликлар📌 Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқароларни гиёҳвандлик воситалари бўйича мажбурий тиббий лаборатория текширувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.🔹 Тиббий текширув муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқаролар ўртасида гиёҳвандлик воситалари истеъмолини барвақт аниқлаш мақсадида ўтказилади.🔹 Тиббий текширув: — биринчи босқичда – пешоб намуналарида гиёҳвандлик воситаларини аниқлаш мақсадида экспресс-тест лаборатория текшируви; — иккинчи босқичда – гиёҳвандлик воситалари аниқланган тақдирда, уларнинг турини аниқлаш ва натижани тасдиқлаш мақсадида масс-спектрометрик идентификация текшируви орқали амалга оширилади.🔹 Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган фуқаролар тиббий
Huquqiy targ`ibot
15 сент., 10:47
⚖️ #БИЛАСИЗМИ💡 Алгоритм тушунчасининг тарихи буюк аллома Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий номи билан чамбарчас боғлиқ. 📜 Аль-Хоразмий VIII–IX асрларда яшаб, математика соҳасида муҳим илмий асарлар яратган. Унинг асарларида математик масалаларни ечишнинг аниқ ва изчил усуллари баён этилган. 🔹 Аль-Хоразмий номи лотин тилида «Algoritmi» шаклида ифодаланган ва кейинчалик «алгоритм» атамасининг шаклланишига асос бўлган. ⏳ Аль-Хоразмий даврида Алгоритм асосан математик масалаларни ечишда қўлланилган: ➡️ масалани аниқлаш; ➡️ амалларни белгиланган тартибда бажариш; ➡️ ҳисоб-китобларни амалга ошириш; ➡️ натижага эришиш. Яъни, инсон маълум бир масалани ечиш учун қандай амалларни қайси кетма-кетликда бажариш кераклигини белгилаган. 💻 Бугунги кунда Бугун алгоритм тушунчаси анча кенгайган. Замонавий алгоритмлар: 🔹 компьютер дастурларида; 🔹 қидирув тизимларида; 🔹 навигация ва йўлларни аниқлашда;
Huquqiy targ`ibot
15 сент., 10:47

4,570Открыть в Telegram
Huquqiy targ`ibot
10 сент., 10:04
переслано из @senatuz

Huquqiy targ`ibot
10 сент., 10:03
переслано из @senatuz
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 #yalpi_majlis_1919-yalpi majlisida senatorlar “O‘zbekiston Respublikasining Jinoyat va Jinoyat-protsessual kodekslariga O‘zbekiston Respublikasining Davlat chegarasini qo‘riqlash hamda himoya qilishni yanada kuchaytirishga qaratilgan o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritish to‘g‘risida”gi Qonunni koʻrib chiqdi.Senat.uz | Facebook | Instagram | Youtube | X | Threads | Virtual murojaat | Yoshlar parlamenti
Huquqiy targ`ibot
10 сент., 10:03
переслано из @senatuz
4,690Открыть в Telegram
Huquqiy targ`ibot
9 сент., 14:28
📌 #Bilasizmi🚗 Қуйидаги ҳолатларда ҳайдовчига транспорт воситасини бошқариш тақиқланади?🔹 Тормоз тизими, руль бошқаруви ишламаётганда;🔹 Улагич мосламаси (автопоезд таркибида) носоз бўлганда;🔹 Сутканинг қоронғи вақтида ёки кўриниш чекланган вазиятларда ёнмайдиган фара чироқлари ва орқа габарит фара чироқлари мавжуд бўлганда;🔹 Ёмғир ёки қор ёғаётган вақтда ойна тозалагич ишламайдиган транспорт воситасини бошқариш тақиқланади.📖 Асос:Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 12.04.2022 йилдаги 172-сон қарори.👉 @iiv_huquqiy_targ'ibot


Huquqiy targ`ibot
7 сент., 15:04
#Қонунчиликдаги_янгиликлар✅Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 4 сентябрда "Энг инновацион ғоя" республика танловини ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 463-сон Қарори қабул қилинди.☑Мазкур Қарор билан:🔹танловнинг биринчи босқичи ҳар йили 20 ноябрга қадар барча олий таълим ташкилотларида ўтказилиши;🔹ғолибларга олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан белгиланган грантлар ажратилиши;🔹танловнинг республика босқичи ғолибларига Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан белгиланган йўналишлар бўйича мукофот пуллари ажратиб борилиши;🔹танловнинг республика босқичида ғолиб бўлган. инновацион ғоя муаллифлари хорижий инкубацион, акселерация ва стажировка дастурларига юборилиши белгиланди.👉 @iiv_huquqiy_targ'ibot


Huquqiy targ`ibot
5 сент., 13:35
📌 #Bilasizmi✅ Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизими янада такомиллаштирилади.📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 августдаги ПҚ–302-сон қарори билан жамоат хавфсизлиги соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.☑️ Жамоат хавфсизлиги университетида: 🔹 бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида 600 нафар, масофавий таълим шаклида 300 нафар қабул квотаси белгиланади; 🔹 қабул квоталарининг 3/4 қисми Ички ишлар вазирлиги тизими учун жамоат хавфсизлиги соҳасидаги кадрларни тайёрлашга ажратилади; 🔹 «Юриспруденция» йўналишида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва қўриқлаш фаолияти бўйича кадрлар тайёрланади; 🔹 масофавий таълимда «Жамоат хавфсизлигини ҳуқуқий таъминлаш» йўналиши бўйича кадрлар тайёрланади.☑️ Дуал таълим тизими жорийTelegramHuquqiy targ`ibotIchki ishlar organlariga oid yangi normativ-huquqiy hujjatlar, islohotlar va boshqa soha faoliyatiga doir yangiliklar hamda tezkor ma'lumotlar taqdim etuvchi kanal. Savol va maslahatlar - @Htargibot_bot Instagram - instagram.com/iiv_huquqiy_targibot
Huquqiy targ`ibot
5 сент., 13:33
📌 #Bilasizmi✅ Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари кучайтирилмоқда.📌Қонун билан тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг асосий принциплари белгиланмоқда:🔹қонунийлик; 🔹тадбиркорликнинг эркинлиги; 🔹тадбиркорлик субъектларининг тенглиги; 🔹ишончнинг ҳимоя қилиниши; 🔹коррупциядан холилик; хусусий мулкнинг дахлсизлиги; 🔹тадбиркорликка оид қонунчиликнинг барқарорлиги ва аниқлиги.📊Тадбиркорлик субъектлари йиллик жами даромадига қараб кичик, ўрта ва йирик тоифаларга ажратилади.📄Ҳисоботларни электрон шаклда тақдим этиш, давлат органлари томонидан аввал тақдим этилган ҳисобот ва статистика маълумотларини қайта талаб қилмаслик белгиланмоқда.⚖️Тадбиркорлик субъектларига нисбатан айрим ҳуқуқий таъсир чоралари, жумладан фаолиятни тугатиш, чеклаш, тақиқлаш ва молиявий санкцияларни қўллаш фақат суд тартибида амалга оширилиши назарда тутилмоқда.🤝 Тадбиркорлик субъектлариниTelegramHuquqiy targ`ibotIchki ishlar organlariga oid yangi normativ-huquqiy hujjatlar, islohotlar va boshqa soha faoliyatiga doir yangiliklar hamda tezkor ma'lumotlar taqdim etuvchi kanal. Savol va maslahatlar - @Htargibot_bot Instagram - instagram.com/iiv_huquqiy_targibot
