gram news
Аватар канала Ijtimoiy axborot

Ijtimoiy axborot

@ijtimoiyaxborot

Ижтимоий-ҳуқуқий канал -----

ПроектыKKПраво

9,170подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Ijtimoiy axborot

    22 сент., 13:03

    ➖@ijtimoiyaxborot➖Пенсия қандай ҳисобланишини биласизми?📊 Ёши ўтиб бораётган инсонни “Энди менга қанча пенсия тайинланар экан?” деган савол қизиқтириши табиий. Пенсия ҳисоб-китоби ҳақида сўз кетганда, турли формулалар, фоизлар ва мураккаб атамалар кўпчиликка тушунарсиз туюлиши мумкин.Аслида эса ёшга доир пенсияни ҳисоблаш тартибини оддий ва ҳаётий мисоллар орқали ҳам тушуниш мумкин.▶️ Пенсия қандай ҳисобланиши бўйича тайёрланган видеороликни эътиборингизга ҳавола этамиз.Мазкур видеороликда:🔵пенсия миқдори нимага боғлиқлиги; 🔵иш стажи қандай аҳамиятга эгалиги; 🔵иш ҳақи пенсияга қандай таъсир қилишикаби муҳим маълумотларга эга бўласиз.📹 Видеороликни яқинларингиз ва дўстларингизга ҳам улашинг.
    2,060111Открыть в Telegram
  • Ijtimoiy axborot

    22 сент., 11:03

    ➖@ijtimoiyaxborot➖“Hududiy elektr tarmoqlari” AJga murojaat yo‘llash uchun rasmiy aloqa kanallariHurmatli iste’molchilar!Elektr energiyasi ta’minoti bilan bog‘liq barcha turdagi ariza, taklif, shikoyat va murojaatlaringizni “Hududiy elektr tarmoqlari” AJga quyidagi rasmiy aloqa kanallari orqali yuborishingiz mumkin:📞 1154 – Call-markaz ☎️ (71) 202 23 76– ishonch telefoni 📱 Telegram bot – @HET_admin 📱 het.uz rasmiy saytidagi onlayn maslahatchi 📱 Shuningdek, Facebook va Instagramdagi rasmiy sahifalar orqali ham murojaatlar qoldirish mumkin.Sizning murojaatlaringiz belgilangan tartibda ko‘rib chiqilib, tegishli mas’ullar tomonidan zarur choralar ko‘riladi.Murojaatlaringiz biz uchun muhim! Elektr ta’minoti bilan bog‘liq masalalar yuzasidan faqat rasmiy aloqa kanallaridan foydalanishingizni so‘raymiz.Ijtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқий канал
  • Ijtimoiy axborot

    22 сент., 09:03

    ➖@ijtimoiyaxborot➖«камбағал оила» тоифасидаги оиланинг расмий банд бўлмаган аъзоси болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинланган ойдан бошлаб 6 ой давомида ишга жойлашмаса, шунингдек:🔹 якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмаса; 🔹 ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига кирмаса; 🔹 ёки меҳнат органлари таклиф қилган мақбул иш ўринларини икки ва ундан ортиқ марта рад этса болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тўлови тўхтатилиши мумкин.Ijtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқий канал
  • Ijtimoiy axborot

    22 сент., 05:03

    ➖@ijtimoiyaxborot➖❗️Миллий гвардияга хизматга кириш учун энди онлайн ариза бериш мумкинМиллий гвардияда контракт асосида ҳарбий хизмат ўташ ёки махсус унвонли лавозимда ишлаш истагидаги фуқаролар my.gov.uz орқали масофадан туриб ариза топшириши мумкин.💻 Тартиб: 1️⃣ Порталда авторизациядан ўтиб, сўровномани тўлдириш; 2️⃣ Маълумотлар масъул ходимлар томонидан кўриб чиқилади; 3️⃣ 15 иш куни ичида саралашга рухсат берилгани ёки рад этиш сабаби ҳақида хабар берилади; 4️⃣ Дастлабки саралашдан ўтган номзодлар амалий ва жисмоний синовларни топширади.📄 Қўшимча равишда мавжуд бўлса, спорт ютуқлари, хорижий тил, IT ва «Ватанпарвар» ташкилоти сертификатлари тақдим этилади.🆓 Хизмат бепул.👉 Онлайн ариза топширишIjtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқий канал
  • Ijtimoiy axborot

    21 сент., 13:03

    ➖@ijtimoiyaxborot➖Солиқни тўламаслик қимматга тушиши мумкин! (Видеороликни албатта кўринг)15 октябргача ер ва мол-мулк солиғини тўлаш эсдан чиқмасин! ушбу видеони охиригача кўринг! ✖️ Ҳар кунлик пения; ✖️ Банк карталарининг блокланиши; ✖️ Автомобил ва уй-жойнинг МИБ томонидан хатланиши; ✖️ Электр энергиясига қўйиладиган чекловлар!Буларнинг барчаси солиқларни вақтида тўламаслик оқибатидир. Ўзингизга ва яқинларингизга ноқулайлик туғдирманг. Видеони яқинларингизга ҳам улашинг, улар ҳам хабардор бўлишсин! 👇📲 Тўловларни уйдан чиқмасдан, "Солиқ" мобил иловаси ёки электрон тўлов тизимлари (Cлиcк, Пайме ва б.) орқали тез ва осон амалга оширишингиз мумкин.Ijtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқий канал
  • Ijtimoiy axborot

    21 сент., 11:03

    ➖@ijtimoiyaxborot➖Субсидияга ариза бериш тартиби янада соддалашди.Энди сиз my.gov.uz портали орқали ҳам контрактнинг бир қисмини қоплаш учун субсидияга ариза беришингиз мумкин.Унинг учун my.gov.uz портали орқали ёки mygov иловаси орқали қидирув бўлимида "Davlat tibbiyot xodimlarining farzandlariga kontrakt qiymatini qisman qoplash" хизматига қидирув берасиз ва қадамма қадам кўрсатмаларни бажариб кетаверасиз.Ҳеч кимга бориб учрашиш шарт эмас.Ijtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқий канал
  • Ijtimoiy axborot

    21 сент., 09:03

    ➖@ijtimoiyaxborot➖Ота-оналар диққатига: фарзандингиз баҳоларини онлайн кузатинг!Эндиликда my.gov.uz орқали умумий ўрта таълим мактабида ўқиётган фарзандингизнинг: ➖ ҳар бир фан бўйича жорий ва ўртача баҳолари; ➖ синф ва умумий баҳолар статистикаси; ➖ мактабининг номи, манзили, ўқувчи ва ўқитувчилар сони ҳақида маълумот олиш мумкин.Бунинг учун my.gov.uz → «Менинг оилам» → «Мактаб маълумотлари» бўлимига киринг.Тез орада фарзандингизнинг давоматини реал вақт режимида кузатиш имконияти ҳам ишга туширилади.Ijtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқий канал
  • Ijtimoiy axborot

    21 сент., 05:03

    ➖@ijtimoiyaxborot➖Ҳоким ёрдамчиларига расман янги ваколат берилди.2026 йил ноябрь ойидан бошлаб ҳоким ёрдамчиларига ноқонуний қурилишларнинг барвақт олдини олиш чораларини кўриш ваколати бериладиБунда, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари “online-mahalla.uz” тизими орқали Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигини тезкор хабардор қилиш тартиби жорий қилинадиПФ-104Ijtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқий канал
  • Ijtimoiy axborot

    18 сент., 11:03

    ➖@ijtimoiyaxborot➖❗️Миллий гвардияга хизматга кириш учун энди онлайн ариза бериш мумкинМиллий гвардияда контракт асосида ҳарбий хизмат ўташ ёки махсус унвонли лавозимда ишлаш истагидаги фуқаролар my.gov.uz орқали масофадан туриб ариза топшириши мумкин.💻 Тартиб: 1️⃣ Порталда авторизациядан ўтиб, сўровномани тўлдириш; 2️⃣ Маълумотлар масъул ходимлар томонидан кўриб чиқилади; 3️⃣ 15 иш куни ичида саралашга рухсат берилгани ёки рад этиш сабаби ҳақида хабар берилади; 4️⃣ Дастлабки саралашдан ўтган номзодлар амалий ва жисмоний синовларни топширади.📄 Қўшимча равишда мавжуд бўлса, спорт ютуқлари, хорижий тил, IT ва «Ватанпарвар» ташкилоти сертификатлари тақдим этилади.🆓 Хизмат бепул.👉 Онлайн ариза топширишIjtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқий канал
  • Ijtimoiy axborot

    18 сент., 09:03

    ➖@ijtimoiyaxborot➖1 СЕНТЯБРДАН МАҲАЛЛАДАГИ “ЕТТИЛИК” ХОДИМЛАРИНИНГ ОЙЛИК МАОШИ ҚАНЧА БЎЛАДИ.👤МАҲАЛЛА РАИСИ 500 тагача хонадон — 4x = 5 440 000 сўм 501–1000 хонадон — 4.5x = 6 120 000 сўм 1000 тадан ортиқ — 5x = 6 800 000 сўм👤ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ 500 тагача хонадон — 5x = 6 800 000 сўм 501–1000 хонадон — 5.5x = 7 480 000 сўм 1000 тадан ортиқ — 6x = 8 160 000 сўм💡 Чорак якунида фаоллик учун ойликнинг 50% гача мукофот белгиланади!👤ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИ 500 тагача хонадон — 3.5x = 4 760 000 сўм 501–1000 хонадон — 4x = 5 440 000 сўм 1000 тадан ортиқ — 4.5x = 6 120 000 сўм
    9,8802221Открыть в Telegram
  • Ijtimoiy axborot

    18 сент., 05:03

    ➖@ijtimoiyaxborot➖Таълим кредити олиш учун аризани my.gov.uz орқали бериш мумкин.Кундузги таълимда ўқиётган бакалавр ва магистратура талабалари, шунингдек профессионал таълим ўқувчилари таълим кредити олиши мумкин.Кредит миқдори: — 1-босқич талабаларига — контрактнинг 100%и; — 2-босқич ва ундан юқорида GPA 3 дан паст бўлса — 80%гача; — GPA 3 ва ундан юқори бўлса ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да бўлса — 100%.Қизлар учун кредит фоизсиз, ўғил болалар учун фоиз Марказий банк асосий ставкаси асосида белгиланади.Кредитни ўқиш тугаганидан кейин 7-ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтариш мумкин.Супер-контракт, сиртқи, кечки ва масофавий таълимда ўқиётганлар, шунингдек хориждаги ОТМ талабаларига берилмайди.Аризалар тижорат банки томонидан 5 иш кунида кўриб чиқилади.Ариза топшириш: my.gov.uz — Таълим кредити хизмати
  • Ijtimoiy axborot

    17 сент., 13:03

    ➖@ijtimoiyaxborot➖Пенсия ёши ўзгаради2028 йил 1 январдан бошлаб пенсия ёшини ҳар йили 3 ойга ошириб борган ҳолда 2039 йилда эркаклар учун 63 ёшга ва аёллар учун 58 ёшга етказиш режалаштирилмоқда — президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.Ijtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқий канал
    16,90025521Открыть в Telegram
  • Ijtimoiy axborot

    17 сент., 11:03

    ➖@ijtimoiyaxborot➖❗️БОЛАЛАРНИ УРГАН ТАРБИЯЧИЛАР УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАНДИ📃 11.09.2026 йил кунги ЎРҚ–1174-сон қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра,⚡️ таълим ташкилотида вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятлар ўз зиммасига юклатилган шахс томонидан тарбия ва таълим бериш жараёнида вояга етмаган болага нисбатан жисмоний зўравонлик содир этиш, шунингдек уни камситиш ёки хўрлаш каби ҳаракатларда ифодаланган тарзда таҳқирлаш, башарти жиноят аломатлари, шунингдек белгиланган бошқа ҳуқуқбузарликлар аломатлари мавжуд бўлмаса, –➖ БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.❗️Шунингдек, педагогик фаолиятни амалга ошириш жараёнида вояга етмаганларга нисбатан жисмоний ёки руҳий зўравонликка оид ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган
  • Ijtimoiy axborot

    17 сент., 09:03

    ➖@ijtimoiyaxborot➖Тиббиёт ходимларига ҳар ойлик устамалар тўлаб борилади❗️📚 Фармонга кўра, 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб:➡️ ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлашнинг икки йиллик ўқув дастурларига қабул бекор қилинади;➡️ олий тиббий ҳамроҳлик иши бакалавриат таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлашда ривожланган хорижий давлатларнинг олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари жорий этилади;➡️ тиббий ҳамроҳлик иши мутахассислигида илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш мақсадида магистратура дастури йўлга қўйилади.💰 2027 йил 1 январдан тиббиёт, фармацевтика ва педагог ходимларнинг ойлик маошларига қуйидаги миқдорларда базавий тариф ставкаси ёки лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик устамалар белгиланади:🤩бакалавриатни тамомлаган ҳамширалар ва тиббиёт оғаларига – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 баравари;🤩магистратурани тамомлаган ҳамширалар ва
  • Ijtimoiy axborot

    17 сент., 05:03

    ➖@ijtimoiyaxborot➖⚠️Алимент миқдорини боланинг ёши ва эҳтиёжига қараб белгилаш таклиф этилдиЎзбекистонда алимент миқдорини ота ёки онанинг расмий маошига эмас, боланинг ёши ва эҳтиёжидан келиб чиқиб ҳисоблаш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Сенатдаги муҳокамада маълум қилди.Унинг айтишича, айрим ота-оналар алимент миқдорини камайтириш мақсадида ҳақиқий даромадини яшириб, ўзини паст маош тўланадиган ишга расмийлаштирмоқда. Оқибатда ундирилаётган маблағ боланинг кундалик эҳтиёжларини қоплашга етмай қоляпти.Шу сабабли ҳар бир бола учун ёш тоифасига қараб алоҳида минимал истеъмол саватини белгилаш ва алиментнинг энг кам миқдорини шу сават қийматидан келиб чиқиб ҳисоблаш таклиф қилинди.Амалдаги Оила кодексига кўра, алимент бир нафар бола учун ота-она даромадининг тўртдан бир қисми, икки нафар бола учун учдан бир қисми, уч ва
    6,7202341Открыть в Telegram
  • Ijtimoiy axborot

    16 сент., 13:33

    ➖@ijtimoiyaxborot➖❗️Меҳнат шартномаси асосида ишлаётган хотин-қизларга фарзанди 1 ёшга тўлгунга қадар нафақа берилади2027 йил 1 январдан меҳнат шартномаси асосида ишлаётган хотин-қизларга ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан сўнг, фарзанди 1 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш нафақаси тўланади.Шу санадан бошлаб оилаларни Ижтимоий реестрга киритишда фақат даромад эмас, ногиронлик, сурункали касаллик, ташқи меҳнат миграцияси ва кўп болалилик каби мезонлар ҳам ҳисобга олинади.Шунингдек, «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга оилавий тадбиркорлик учун 2026 йилда 100 млрд сўм, 2027 йилда 300 млрд сўм фоизсиз кредит ажратилади.Ijtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқий канал
  • Ijtimoiy axborot

    16 сент., 11:33

    ➖@ijtimoiyaxborot➖❗️Эҳтиёжманд оила аъзосини ишга олган корхоналарга солиқдан енгиллик берилади2026 йил 1 октябрдан бошлаб қишлоқ туманларида эҳтиёжманд оила аъзосини ишга қабул қилган корхоналар учун ушбу ходим бўйича ижтимоий солиқ ставкаси 2 фоиз миқдорида бўлиши белгиланди.Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.Ijtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқий канал
  • Ijtimoiy axborot

    16 сент., 09:33

    ➖@ijtimoiyaxborot➖КОНТРАКТ ВА ХУСУСИЙ БОҒЧА ЁКИ МАКТАБЛАРГА ПУЛ ТЎЛАГАНЛАР ПУЛИНИНГ 12 ФОИЗИНИ ҚАЙТАРИБ ОЛИШИ МУМКИН!💰Кўпчилик бу имкониятни билмагани учун ҳар йили миллионлаб сўмини қайтариб олмай қолмоқда!Масалан: 🔹 10 млн сўм контрактдан — 1 млн 200 минг сўм қайтади.🔹 20 млн сўм контрактдан — 2 млн 400 минг сўм қайтади.Ушбу имтиёз: ✅ ўзининг ўқиши учун;✅ фарзандининг ўқиши учун;✅ 26 ёшга тўлмаган турмуш ўртоғининг ўқиши учун тўланган контрактга берилади.❗️Пулни қайтариш учун — Soliq мобил иловаси орқали ариза топширилади.
  • Ijtimoiy axborot

    16 сент., 05:50

    ➖@ijtimoiyaxborot➖⚡️Ўзбекистонда pеспублика тиббиёт марказлари ҳам хусусий инвесторларга берилади!Тиббиёт марказларини босқичма-босқич тижоратлаштириш режалаштирилмоқда.Улар хўжалик жамиятларига айлантирилади ва жумладан, акциялар пакетини оммавий савдоларда сотиш орқали, хусусий инвесторлар жалб қилинади.Бу 28 августдаги иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштириш тўғрисидаги президент фармонида назарда тутилган.Ҳужжатга кўра, улар хўжалик жамиятларига айлантирилади, уларнинг фаолиятига хусусий инвесторларни жалб қилиш режалаштирилмоқда.Хусусий капитални жалб қилиш усулларидан бири бундай ташкилотларнинг устав капиталидаги акциялар пакетини оммавий савдоларга чиқариш бўлади.Шу билан бирга, ҳужжатда ўзгартириш дахл қиладиган олий таълим муассасалари ва тиббиёт марказларининг рўйхати келтирилмаган, инвесторларга таклиф қилиниши мумкин
    4,700321Открыть в Telegram
  • Ijtimoiy axborot

    15 сент., 13:03

    ➖@ijtimoiyaxborot➖Energiya resurslariga noqonuniy ulanishlar uchun javobgarlik mavjudJinoyat kodeksining 185²-moddasiga kiritilgan o‘zgartirish 2026-yil 13-iyundan kuchga kirgan.Unga ko‘ra, umumiy foydalanishdagi elektr, issiqlik, gaz yoki vodoprovod tarmoqlariga o‘zboshimchalik bilan ulanish yoxud elektr, issiqlik energiyasi, tabiiy gaz, sovuq yoki issiq suvni hisobga olish asboblariga, shu jumladan ularning plombalariga qasddan shikast yetkazish kabi harakatlar uchun ma’muriy jazo qo‘llanilganidan keyin yana sodir etilgan bo‘lsa, 30–75 BHM miqdorida jarima, 240 soatgacha majburiy jamoat ishlari yoki 1 yilgacha axloq tuzatish ishlari bilan jazolanadi.Eslatma: yetkazilgan zarar miqdoriga qarab Jinoyat kodeksining 185²-moddasida bundan ham og‘irroq javobgarlik choralari ham belgilangan.Quyidagi infografikada batafsil tanishishingiz mumkin.Ijtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқий