Последние посты

O’zMU rektori Inom Madjidov
22 сент., 06:30
ЎзМУда Япония таълими ва маданиятшунослиги маркази ташкил этилдиЎзбекистон Миллий университети ректори Ином Маджидов Япониянинг Тоҳоку университети делегацияси билан учрашди. Мулоқот давомида икки олий таълим муассасаси ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, таълим ва илмий-тадқиқот йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар алмашинувини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.Учрашув доирасида Ўзбекистон Миллий университетида Япония таълими ва маданиятшунослиги марказининг расмий очилиш маросими ҳам ўтказилди. Янги марказда Япония таълим тизими ва маданиятини чуқур ўрганиш, шу йўналишларда илмий изланишлар олиб бориш ҳамда Ўзбекистон ва Япония олий таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантиришга қаратилган тадбирлар амалга оширилади.Марказда талабалар ва тадқиқотчилар учун Япония таълими ва маданиятига оид илмий-маърифий
O’zMU rektori Inom Madjidov
9 сент., 07:52изменён
Ўзбекистон Миллий университетида “Янги Ўзбекистоннинг маънавий-маданий соҳадаги миллий сиёсати” номли монография тақдимоти бўлиб ўтди.🕊Telegram | 📱Facebook | 📱Instagram
O’zMU rektori Inom Madjidov
31 авг., 06:40
Қадрли Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилари, ходимлари, азиз ҳамкасблар!Сизларни халқимизнинг энг улуғ, энг азиз айёми — Ватанимиз мустақиллигининг қутлуғ 35 йиллик байрами билан чин қалбимдан самимий табриклайман! Юртимизда ҳамиша тинчлик ва барқарорлик ҳукм сурсин, халқимиз фаровон, оилаларимиз қут-баракали, фарзандларимиз бахтли бўлишсин!Мустақиллик — бу аввало миллий ғурур ва ўзлигимизни англаш, қадриятларимиз ва муқаддас анъаналаримизнинг қайтариб берилиши, илм ва тараққиёт йўлидаги буюк парвозимиздир. Бугун эркин ва озод Ватанимизда миллий истиқлол байрами бутун мамлакатимиз бўйлаб юксак кайфият ва баланд руҳ билан нишонланмоқда. Бу йилги қутлуғ байрамимизни барчамиз зафарли қадамлар ва катта шодиёна билан “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” деган ҳаётбахш ва улуғвор шиор остида кутиб олмоқдамиз. Зеро, ҳурматли Президентимиз3,790Открыть в Telegram
O’zMU rektori Inom Madjidov
28 авг., 14:18
Ўзбекистон Миллий университети ва Қашқадарё: ҳудудлар ривожи учун илмий ёндашувБугун халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг навбатдаги ўттиз иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда депутатлар, сенаторлар, тегишли ташкилотлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори Ином Маджидов бошчилигидаги ишчи гуруҳ иштирок этди.Сессия кун тартибидан жой олган энг муҳим ва марказий масалалардан бири — Қашқадарё вилоятининг шаҳар ва туманларида қўшимча захира ҳамда имкониятларни сафарбар этиш ва тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл хариталари”ни тасдиқлаш тўғрисидаги масала бўлди.Ушбу тарихий қадам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 23 июнь куни Наманган вилоятига ташрифи давомида белгилаб берган топшириқлари ижросининг амалий ифодасидир. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳудудлар ривожига мутлақо
O’zMU rektori Inom Madjidov
26 авг., 09:12
Диққат, фейк!❗️ Телеграм мессенжерида Ўзбекистон Миллий университети ректори Ином Мажидов номидан сохта профил очилиб, фойдаланувчиларга турли мазмундаги хабарлар юборилмоқда.Мазкур профил университет ректорига тегишли эмас. Ректор номидан юборилаётган ушбу хабарлар ҳам сохта бўлиб, ҳақиқатга мос келмайди.🚫 Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бундай сохта профиллардан юборилаётган хабарларга ишонмаслик, уларга жавоб бермаслик ва хабарларни тарқатмасликни сўраймиз.🕊Telegram | 📱Facebook | 📱Instagram
O’zMU rektori Inom Madjidov
19 авг., 12:59
Қамаши туманида инвестиция лойиҳалари ўрганилдиҚашқадарё вилоятидаги «Ақл маркази» томонидан Қамаши тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда туманда амалга оширилаётган саноат, ишлаб чиқариш ва таълим соҳаларидаги инвестиция лойиҳалари жойларда ўрганилди.Ўзбекистон Миллий университети ишчи гуруҳ вакиллари ҳамда Қамаши тумани ҳокими Хуршид Усмонов иштирокида инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини ошириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда истиқболли лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича йўл харитасида белгиланган вазифалар муҳокама қилинди.Учрашув якунида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, инвестиция лойиҳаларининг натижадорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни янада кучайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.🕊Telegram | 📱Facebook | 📱Instagram
O’zMU rektori Inom Madjidov
18 авг., 14:39
Диққат, фейк!❗️Телеграм мессенжерида Ўзбекистон Миллий университети ректори номидан университетда ички текширув ўтказилаётгани, айрим шахслар текширувга чақирилаётгани ва мазкур жараён тафсилотлари ҳақида ёлғон хабар тарқатилмоқда.Мазкур хабар университет ректори томонидан юборилмаган ва ҳақиқатга мос эмас.🚫 Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бундай сохта хабарларга ишонмаслик ва уларни тарқатмасликни сўраймиз.Фақат университетнинг расмий ахборот манбаларига таянинг!🕊Telegram | 📱Facebook | 📱Instagram
O’zMU rektori Inom Madjidov
18 авг., 09:00
Қашқадарё вилояти ҳокимлигида “Ақл маркази” доирасидаги масалалар таҳлил этилдиҚашқадарё вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Миллий университети ректори Ином Маджидов ва вилоят ҳокими Муротжон Азимов иштирокида “Ақл маркази” доирасида амалга оширилаётган ишлар ва долзарб масалалар муҳокама қилинди. Учрашувда ҳудудлардаги мавжуд муаммоларга илмий ёндашув асосида ечим топиш ҳамда университет мутахассисларининг салоҳиятидан самарали фойдаланиш масалаларига эътибор қаратилди.Мулоқот давомида илмий-таҳлилий ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш, аниқ таклиф ва лойиҳалар ишлаб чиқиш бўйича фикр алмашилди. Шунингдек, ҳудуддаги долзарб масалаларни ҳал этишда университет олимлари ва мутахассислари билан ҳамкорликни янада кучайтириш муҳокама қилинди.🕊Telegram | 📱Facebook | 📱Instagram
O’zMU rektori Inom Madjidov
14 авг., 11:17
Нуфузли анжуманда Ўзбекистон Миллий университети ректори Ином Маджидов иштирок этиб, ўзининг долзарб маърузаси билан чиқиш қилди.🕊Telegram | 📱Facebook | 📱Instagram
O’zMU rektori Inom Madjidov
14 авг., 05:26
переслано из @nuu_uz
🔴🟦🟦Ayni paytda Toshkentdagi “Hilton Tashkent City“ mehmonxonasida oliy ta’lim xizmatlarini rivojlantirish, ta’lim dasturlari sifatini oshirish, ta’limda tadbirkorlikni qo‘llab-quvvatlash va bitiruvchilar bandligini ta’minlash masalalariga bag‘ishlangan xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya boshlanish arafasida.🇺🇿 Unda O’zbekiston Milliy universiteti rektori Inom Madjidov ham ishtirok etmoqda.#no_commentBiz shu yerdamiz: 🌐 Veb-sayt 🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📺YouTube 🌐 Linkedin
O’zMU rektori Inom Madjidov
10 авг., 17:15
Ўзбекистон Миллий университети ва Сеул миллий университети ўртасида ижтимоий волонтёрлик дастурларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик келишуви имзоландиЎзбекистон Миллий университетига Жанубий Кореянинг нуфузли олий таълим муассасаси — Сеул миллий университети (SNU) делегацияси ташриф буюрди. Академик масалалар бўйича ижрочи вице-президент Джун-Чжон Ли бошчилигидаги меҳмонларни ЎзМУ ректори Ином Маджидов кутиб олди. Ташриф доирасида икки томонлама самарали учрашув ва музокаралар бўлиб ўтди.Учрашувда Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Сеул миллий университетининг Ижтимоий масъулият маркази (SNUSR Center) ўртасида Ўзбекистонда ижтимоий кўнгиллилик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича меморандум (Agreement on the Partnership) имзоланди. Мазкур ҳамкорлик ҳужжати ЎзМУ ректори Ином Маджидов ва SNUSR Center раҳбари Кё Су томонидан тасдиқланди.Тузилган келишувнинг асосий мақсади — томонларнинг
