gram news
Аватар канала introvert

introvert

@interovert_man

Земля круглая увидимся ублюдки💫 Шахсий: @mazoxest Админ: @Bobur1_22 Рек: @introvertman_otziv

ПроектыKKРазное

5,870подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • introvert

    21 сент., 14:56

    Ҳақиқий муносабатлар кимнидир қанчалик тез-тез кўришингиз ёки қанча хабар ёзишингиз билан ўлчанмайди. Бу улар ҳақида ўйлаганингизда ичингизда қанчалик хотиржамлик ҳисси пайдо бўлиши билан ўлчанади.
  • introvert

    18 сент., 15:20

    сен ҳақингда қанчалик кам билсалар, шунчалик кўп уйдирмалар тўқишади. масофа ҳар доим унга юл қўйилмаганларни ғазаблантиради. ) ғийбат ақлнинг кучидан эмас. ҳақиқатни билиш имконига эга бўлмай, миш-мишлар ва тахминлардан ўзларининг ҳақиқатини яратадилар. Ҳар қандай ғийбат - бу улар билмаслиги керак бўлган нарсаларни тахмин қилишга уриниши холос.)
    2,300103Открыть в Telegram
  • introvert

    15 сент., 15:20

    инсон оддий куннинг қадрига камдан-кам ҳолларда етади, токи ўша кун хотирага айланмагунча))) бизга муҳим лаҳзалар албатта катта бўлиши керакдек туюлади: саёҳатлар, эътирофлар, ғалабалар, учрашувлар. аммо кейинчалик айнан оддий оқшом, ошхонадаги суҳбат, уйга қайтиш юли ёки кимнингдир овози хотирада энг кучли сақланиб қолади. Эҳтимол, бахт содир бўлганда деярли ҳеч қачон бунчалик муҳим кўринмайди)))
    4,120135Открыть в Telegram
  • introvert

    4 сент., 14:40изменён

    Бази одамлар ҳазиллашиш иккаласи учун ҳам ёқимли бўлиши кераклигини ҳеч қачон тушунмайдилар ва у қачон етарли бўлишини билишмайди.
    5,290136Открыть в Telegram
  • introvert

    3 сент., 14:16

    "сенга шунчаки омад кулиб боқди" оғир меҳнат, яқинларимнинг йуз ўгириши, уйқусиз тунлар, комфорт зонадан чиқиш, шубҳаларга этибор бермаслик, ўзига сармоя киритиш, ҳеч қачон таслим бўлмаслик… Агар шуларни “шунчаки омад” дейиш мумкин бўлса, ха менга шунчаки омад кулиб боқди.
    5,900147Открыть в Telegram
  • introvert

    31 авг., 19:02

    Куз
    6,850180Открыть в Telegram
  • introvert

    30 авг., 16:58

    Нега биз учун олову ёнғиндан ҳам кечиб ўтишга тайёр бўлганларни эмас, бошқаларни танлаймиз? Нега шунчалар ўжарлик билан «уларсиз ҳам яхши яшайман», деб ўйлаймиз? Бизнинг заифлигимизни кўрган, уни ер билан яксон қилмай, аксинча, меҳр билан асраб-авайлаган инсонга «раҳмат» айтишни унутиб қўямиз. Нотўғри инсонларга ишониб, муҳаббатга бўлган умидимизни йўқотамиз. Кейин эса тиз чўкиб, бизни яна оёққа турғизишларини ёлвориб сўраймиз. Юрагимизни азоблаймиз, умидсизларча орзу қиламиз ва ич-ичимиздан йиғлаймиз. Аммо вайрон бўлган дунёмизни ҳеч кимга очиб бермаймиз. Муҳаббат ҳеч қачон беҳуда бўлмайди. Муҳаббат ҳеч қачон оддий бўлмайди. У ташвишларни ўзининг сукутлари билан босади. Осуда, нозик, мулойим - кўздан оққан ёшлар каби. У шунчаки пайдо бўлмаган, у бизнинг ҳаётимизга биз учун кириб келган. Ҳис-туйғуларингиздан қўрқманг, қалбингизни беркитманг. Сизни қоронғуликка тортишга уринаётганлардан
    6,690126Открыть в Telegram
  • introvert

    25 авг., 17:11

    Охир-оқибат сиз хавфсизлик хиссини бероладиган, эшитадиган, тинчлигингизни сақлайдиган, муаммоларингизни хал қиладиган ва янгиларини яратмайдиган, ўз қадр-қимматингизни кўтарадиган, ўзингизга бўлган ишончингизни оширадиган бирини танлайсиз. Мана шу инсон хаётингизда сиз учун хақиқий “Бахт” бўлади.
    7,000154Открыть в Telegram
  • introvert

    23 авг., 15:00

    Ҳаётни танланг… Кечаси тинч ухлашни, одамлар туфайли ташвишланмасликни, зерикмаслик ва гина сақламасликни. Ишни, ривожланишни, бировга қарам бўлмасликни танланг. Тинчликни, хотираларсиз мусиқани танланг, одамлардан кўнглингиз қолмасин, ҳаётингизда бош қаҳрамон бўлинг. Бошқаларнинг фикрини сўрамасликни танланг, ва ниҳоят ўзингизни танланг)))
    8,029180Открыть в Telegram
  • introvert

    22 авг., 15:39

    Ўзим билан жуда фахрланаман))) Катта ғалабалар учун эмас, ҳамма нарса шундай тус олаётган пайтда ўзимни юқотмаганим учун. Маносини кўрмасам ҳам, олға интилишда давом этганим учун. Керак бўлган ишни индамай, нолимасдан ва томошабинларсиз бажарганим учун. Ҳеч ким бутун воқеани билмайди ))) ва билиши ҳам шарт эмас. Мен биламан, бу етарли. Мен буни уддаладим. Мен уддалай оламан ҳам)))
    7,640162Открыть в Telegram
  • introvert

    21 авг., 15:49

    Биз Инстаграмда бахтли суратларга эга бўлган ғамгин авлодмиз))
    7,130194Открыть в Telegram
  • introvert

    15 авг., 11:49

    Менга “сен севишни билмайсан” дейишди. Лекин мен жим туриб ўша одам учун дуо қилдим, чиройли видеоларни қораламаларда сақладим, у қизиққан нарсаларга қизиқишга ҳаракат қилдим, уни бир қўшиқ билан боғладим, ҳатто дидимга тўғри келмаса ҳам, унинг трекларини плейлистимга қўшдим, у ҳақда табассум билан гапирардим. Ҳа, мен баланд овозда севишни билмасам ҳам, чин дилдан, сокин ва бутун қалбим билан севаман.
    8,930209Открыть в Telegram
  • introvert

    8 авг., 21:39

    Эркак аёлга заиф бўлишига ёрдам бериши керак, у усиз ҳам кучли бўлиши мумкин.
    9,580201Открыть в Telegram
  • introvert

    2 авг., 17:18

    Инсон умрининг охирида кам меҳнат қилгани ёки атрофдагиларда етарлича таассурот қолдирмаганидан афсусланмайди. Балки, энг муҳим сўзлар айтилмай қолгани, энг дадил қарорлар қабул қилинмаганини англаш анча оғирроқ кечади, чунки доимо "ҳали вақтим бор" деб ўйлайди..
    12,000167Открыть в Telegram
  • introvert

    31 июл., 16:57

    Сен, албатта, ўзаро ишонч, ўзаро ҳурмат ва мураккаб ҳаётий вазиятларда бир-бирини қўллаб-қувватлашга асосланган соғлом муносабатларга тайёр, ҳиссий жиҳатдан сенга мос келадиган етук инсонни учратасан. Шунда бошқалар билан нима учун муваффақиятга эришмаганингни тушуниб етасан.
    11,100175Открыть в Telegram
  • introvert

    30 июл., 16:23

    Ҳаёт - бу биз ўз салоҳиятимизни рўёбга чиқаришимиз ва барча мумкин бўлган кўникмаларимизни намоён этишимиз учун табиий равишда ажратилган вақт. Тонгда кўчага чиқиб югуришдан қўрқишнинг маъноси юқ. Ўзингни тасвирга олиш ёки блог юритишдан қўрқишнинг маъноси юқ. Ўзингга ёққан инсонга яқинлашишдан қўрқишнинг маъноси юқ. Қандай бўлмасин, ҳаммамиз ўламиз.
    10,700126Открыть в Telegram
  • introvert

    28 июл., 15:30

    Мен жуда адашган эканман. Ўйлардимки, одамларга мен билан қандай муомала қилиш кераклигини ва муҳаббат қандай кўринишга эга эканини, зарур бўлса юз марталаб тушунтириш керак. Ҳар сафар янги сўзлар, янги маънолар топардим. Қайта-қайта суҳбат бошлардим. Лекин кейин тушундим - баъзан шунчаки жим бўлиб кетиш керак экан. Одамлар ҳаммасини тушунишади. Улар қандай қилиш кераклигини яхши билади. Фақат қилишни исташмайди.
    10,200166Открыть в Telegram
  • introvert

    25 июл., 17:19

    Ўз ҳаётингни эмас, бошқанинг ҳаётини яшаётгандек хисни туйишданда ортиқроқ чарчатадиган хеч нарса юқ.
    9,090157Открыть в Telegram
  • introvert

    24 июл., 16:06

    Муносабатларни бир-бирига қарама-қарши ўтириб муҳокама қилиш керак. Сообщение ёзиш, қўнғироқ қилиш, ижтимоий тармоқларда киноя билан иқтибослар жойлаштириш шарт эмас. Ўтириб гаплашиш керак.
    10,300163Открыть в Telegram
  • introvert

    23 июл., 16:05

    Ҳақиқий муҳаббатда чегара бўлмайди. Ажрашиш, жанжаллашиш, ҳафсаласи пир бўлиши мумкин - ҳамма нарса бўлиши мумкин. Аммо сабаблар қандай бўлишидан қати назар, ҳақиқий севги барибир қалбда яшайверади.
    10,500166Открыть в Telegram