Последние посты

Иқбол МИРЗО шеърлари
22 сент., 14:44
КУЗНИ БЕЛГИЛАМАСКузни белгиламас биттагина қуш, Қайғурманг бир дона япроқ сарғайса. Ҳали боғингизда куртак отар ниш, Ернинг ҳовуридек чайқалар майса.Тасодиф деб билинг ранжитган бўлсам, Пайқамасдан янги кўйлагингизни. Эҳтимол хаёлга чўмганман бир дам, Соғиниб баҳорий бўйларингизни.Эсингизда борми? Ҳеч ким йўқ эди, Ҳеч нарса йўқ эди севгидан бўлак. Қорнимиз муҳаббат билан тўқ эди, Севгимиз – бошпана, севгимиз – кўйлак.Тўпидан эртароқ учар тентакқуш, Эртароқ сарғаяр энг заиф япроқ.
Иқбол МИРЗО шеърлари
19 сент., 14:02
Ҳар мағизни асрагувчи пўсти бор, Шу қобиқда кимларнидир қасди бор. Юрагингни оча кўрма дўстим деб, Эҳтиёт бўл, дўстингниям дўсти бор.✍️ Иқбол МИРЗОTelegram | YouTube | Facebook | Instagram
Иқбол МИРЗО шеърлари
18 сент., 14:34
Сени шифокорлар севади, ўртоқ, Шунга даво йўлин изламас улар. Тузалиб қолинг, деб айтишар, бироқ Тузалиб кетишинг истамас улар.✍️ Иқбол МИРЗОTelegram | YouTube | Facebook | Instagram
Иқбол МИРЗО шеърлари
17 сент., 14:32
ҚАНИКўнглимдай бўш кўчалар, Фарғона, Машраб қани? Пул сочган бойваччалар, Девона Машраб қани?Кунлар ўтар бемаъни, Ҳеч ким тушунмас мани. Ишониб сир айтгани, Девона Машраб қани?Этагин тутай, десам, Кўзимга суртай, десам, Қўлларин ўпай, десам, Девона Машраб қани?Битмадим шоҳбайт ҳали, Лекин йўл йўқ қайтгали, Шеърларимни айтгали,
Иқбол МИРЗО шеърлари
15 сент., 14:31
Қулоғингда қолсин, жон сингил, Оғир бўлсанг, турмуш ҳам енгил. Тез совийди иситилган ош, Исимайди совиган кўнгил.✍️ Иқбол МИРЗОTelegram | YouTube | Facebook | Instagram
Иқбол МИРЗО шеърлари
14 сент., 14:02
Юрар гўё шохи бор, Рост, ҳўкиз сиёғи бор. Ҳўкизнинг бор арқони, Бунинг бўйинбоғи бор.✍️ Иқбол МИРЗОTelegram | YouTube | Facebook | Instagram
Иқбол МИРЗО шеърлари
11 сент., 14:37
ТИЛЛА УЗУКЭй қалдирғоч қошлигим, Кел, аҳдимиз бир бўлсин. Учта одам билган гап Қандай қилиб сир бўлсин?Тилла узукка тилла Кўз бўлмайди ҳеч қачон. Қиз болага қиз бола Дўст бўлмайди ҳеч қачон.Бордир сарой қурганлар, Бордир даврон сурганлар. Борми биздек бир тушни Биргалашиб кўрганлар?Битта қизга бир йигит Тилла узук тақибди. Битта душман йигитга,
Иқбол МИРЗО шеърлари
10 сент., 14:32
Қўлим боғлиқ эди, юрагим доғлиқ, Ярамни чўқилаб жўнади пашша. Дуч келган жойингни чақади чаён, Қонталаш жойингга қўнади пашша.✍️ Иқбол МИРЗОTelegram | YouTube | Facebook | Instagram
Иқбол МИРЗО шеърлари
8 сент., 14:30
БЎЛГАНБизгача ҳам олов бўлган, муз бўлган, Сизгача ҳам не-не оҳукўз бўлган. Ўзингизга бино қўйманг, нозанин, Ялмоғиз ҳам бир пайт сиздай қиз бўлган.✍️ Иқбол МИРЗОTelegram | YouTube | Facebook | Instagram
Иқбол МИРЗО шеърлари
7 сент., 14:02изменён
“Аблаҳдан ҳам фойдаланиш шарт!” – Эскилар йўриғин қўймайман. Қон босимим тушиб кетган пайт Атайлабдан сени ўйлайман.✍️ Иқбол МИРЗОTelegram | YouTube | Facebook | Instagram
Иқбол МИРЗО шеърлари
5 сент., 15:04
Одамлар бор – юзларида нури бор, Одамлар бор – кўзларида сири бор. Яна баъзиларни кўрдик маймунга ошна – Одам бўлмайдиган одам тури бор.✍️ Иқбол МИРЗО
Иқбол МИРЗО шеърлари
3 сент., 15:04
Биров дон сочганда булар қоп очар, Биров нон ушатса, булар еб қочар. Ҳамма аравасин ўзи тортганда, Булар аравани қуруқ опқочар.✍️ Иқбол МИРЗО
Иқбол МИРЗО шеърлари
3 сент., 04:39изменён
ДАДАМНИ СОҒИНДИМ🖌 Иқбол Мирзо 🎤 Музаффар Ҳафизович@Iqbol_Mirzo_ijodi
Иқбол МИРЗО шеърлари
1 сент., 14:35
ЗУЛФИЯ«Зулфияга қарама, Нақ энангни кўрасан! Мени яхши кўради, Сўра, кимдан сўрасанг!» Калтак ерди Абдулла, Калтак еб ҳам қайтмасди. – Ол-э, ўша Зулпини, Керакмас! – деб айтмасди.Ақлли қиз Зулфия, Ҳаммасини билади: Менга кўзи тушганда Мийиғида кулади, Дарслар кирмас қулоққа, Самоларда хаёлим: Зулфиянинг қўллари Ипакдайин мулойим... Китобимнинг ичида
Иқбол МИРЗО шеърлари
24 авг., 14:34изменён
Қанча кўнгилларни ғашладим, Бўлди, янги ҳаёт бошладим. Падари лаънат ароққа қўшиб Ароқхўрларниям ташладим.✍️ Иқбол МИРЗО
Иқбол МИРЗО шеърлари
20 авг., 14:32
ДАДАМНИ СОҒИНДИМКим қўяр юракка малҳамни? Ким берар керакли далдамни? Соғиндим энг буюк одамни, Дадамни соғиндим, дадамни..Минг шукр, қаторда камим йўқ, Бировдан қарзим йўқ, ғамим йўқ. Кўнгил меҳробимда шамим йўқ, Дадамни соғиндим, дадамни.Илк бора қўлимдан тутган зот, Дардини билдирмай ютган зот, Яхши кунларимни кутган зот, Дадамни соғиндим, дадамни.Улфатлар мақташар ошинг еб, Қайтишда ғийбатга берар зеб. Ким айтар мендан зўр бўлгин деб?
Иқбол МИРЗО шеърлари
18 авг., 14:30
БАЪЗИ ДЎСТЛАРГАСизга қараб туриб, дўстларим, Юрагим орқага тортяпти. Сизни яхши билганим сари Кучугимга меҳрим ортяпти.✍️ Иқбол МИРЗО
Иқбол МИРЗО шеърлари
14 авг., 14:30
Хом каллани безамас бўяма сочлар, Қўли эгри ташлайверар эгри қадам. Бўкса ҳамки, тўйдим демас кўзи очлар, Ҳаммомдаям тоза бўлмас ифлос одам.📹 YouTube'да томоша қилиш✍️ Иқбол МИРЗО
Иқбол МИРЗО шеърлари
10 авг., 14:34
Товуқ лочин саналмас сира, Томдан парвоз қилгани билан. Илонга ҳеч юқмас истара – Қанча пардоз қилгани билан…✍️ Иқбол МИРЗО
Иқбол МИРЗО шеърлари
7 авг., 14:32
Жоним оташда тун-кун, Юраккинам тўлмайди. Бу қизни севиш мумкин, Лек уйланиб бўлмайди.Ойга боқмас, айтинг, ким? Унга хуштор кўп бола. “Сен ҳам суйдингми?” “Суйдим...” “Кўппалами?” “Кўппала!”Қайда?! Ёлғон ҳаммаси! Биз келдик, қани, пўшт-пўшт! У қиз қизларнинг асли, Фақатгина... кўнгли бўш.Юраги бормикин деб, Қўйнига қўл солганман. Битта шапалоқни еб, Битта ўпич олганман.
