Последние посты

Ishonch.uz | Rasmiy kanal
14 нояб., 07:20
Тошкентда Телеграм орқали сохта авто қисмлари савдоси билан шуғулланган 18 ёшли фирибгар аниқландиМуқаддам судланган йигит Телеграмда арзон эҳтиёт қисмлар сотилишини ваъда қилувчи саҳифалар очиб, харидорлардан пул олган, аммо товарларни етказмаган.У ва танишларининг банк карталарига олдиндан пул ўтказган фуқароларнинг 11 та мурожаати бўйича зарар 10 млн сўмдан ошган.Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Батафсил - видеода.
Ishonch.uz | Rasmiy kanal
14 нояб., 06:34
Маҳкума оналарнинг фарзандлари учун «Она ва бола» марказлари очиладиМаҳкума аёлларнинг 3 ёшгача бўлган фарзандлари учун махсус давлат боғчалари ташкил этилади. Бу Президентнинг тегишли қарорида белгиланган.Унга кўра, 2026 йил 1 декабрдан 21-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги Болалар уйи негизида ҳамда 42-сон манзил-колонияда «Она ва бола маркази» фаолияти йўлга қўйилади.Марказларда 5 нафаргача бола тарбияланадиган кеча-ю кундуз ишлайдиган гуруҳлар ташкил этилади. Болалар яшаши, соғлиғини сақлаши ва ёшига мос ривожланиши учун зарур шароит яратилади.Улар озиқ-овқат, кийим-кечак ва пойабзал билан таъминланади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги эмлаш ва тиббий кўрикларни ташкил этади. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги эса ҳар чоракда она ва бола учун яратилган шароитларни мониторинг қилиб боради.@ishonchuz_official
Ishonch.uz | Rasmiy kanal
14 нояб., 06:09
Аҳоли мол боқиш учун ҳақ тўламайдиЯйловлардан фойдаланишга оид қонун лойиҳаси жамоатчиликда турли саволларни келтириб чиқарди. Депутатлар ушбу масаладаги айрим тушунмовчиликларга ойдинлик киритди.Маълум қилинишича, айрим ҳудудларда қишлоқ ва овуллар атрофидаги яйловлар бошқа ташкилот ёки хўжаликларга бириктирилгани сабабли аҳоли ўз чорвасини ўтлатиш ва пичан ўришда қийинчиликларга дуч келмоқда.Муаммони ҳал этиш учун аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, яйлов ерлари маҳалла фуқаролар йиғинларига жамоат яйлови сифатида бепул ажратилади. Маҳалла хонадонлардаги чорва моллари сонини ҳисобга олган ҳолда, фуқароларга ушбу ерлардан текин фойдаланиш имконини яратади.«Яйлов чиптаси» эса хонадон ёки қишлоқ атрофида мол боқиш учун тўлов жорий этилишини англатмайди. У фақат қўшимча яйловга эҳтиёж сезган фуқаро ва хўжаликларга мавсумий ёки вақтинчалик фойдаланиш имконини беради. Бундай хизматдан фойдаланиш ихтиёрий бўлади.Ҳозирда қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланмоқда. Депутатлар ҳудудларга чиқиб, аҳоли фикри ва таклифларини ўрганади. Лойиҳадаги нормалар халқ манфаатларини инобатга олган ҳолда кўриб чиқилади.@ishonchuz_official
Ishonch.uz | Rasmiy kanal
14 нояб., 05:19изменён
Диёра Келдиёрова Загреб Гран-присида бронза медалини қўлга киритдиДзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Париж–2024 Олимпиадаси чемпиони Диёра Келдиёрова Загреб Гран-приси мусобақасида бронза медалига сазовор бўлди.-52 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган спортчимиз ярим финалгача барча рақибларини мағлуб этди.Бироқ финал йўлланмаси учун кечган беллашувда венгриялик дзюдочига имкониятни бой берди.Учинчи ўрин учун баҳсда эса Франция вакиласини мағлуб этиб, мусобақа бронза медалини қўлга киритди.@ishonchuz_official
Ishonch.uz | Rasmiy kanal
14 нояб., 02:04
#IŞONÇ_SÖZI"Ҳақиқатни айтиш учун икки киши керак: уни гапирадиган ва уни эшитишга тайёр бўлган".✍️ Генри Дэвид Торо✨Кунингиз хайрли ўтсин!@ishonchuz_official
Ishonch.uz | Rasmiy kanal
13 нояб., 19:08
Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети Маслаҳат кенгаши йиғилишида иштирок этдиЎзбекистон Президенти Администрациясининг АҚШдаги вакили Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети президенти ҳузуридаги маслаҳат кенгаши йиғилишида қатнашди.Унда сунъий интеллект даврида университетни ривожлантириш стратегияси, истиқболдаги вазифалар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди.Комил Алламжонов, шунингдек, университет президенти Эллен Гранберг билан учрашди.Маълумот учун, ўтган йили ташкил этилган маслаҳат кенгаши 26 нафар аъзодан иборат бўлиб, Комил Алламжонов унда медиареформатор сифатида тақдим этилган.ishonchuz_official
Ishonch.uz | Rasmiy kanal
13 нояб., 18:43
2027 йилда асосий солиқлар оширилмайдиПрезидент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Президент ҳузурида 2027 йилги Давлат бюджети ва иқтисодий ўсишнинг янги модели муҳокама қилинганини маълум қилди.Унинг таъкидлашича, келгуси йилда асосий солиқ ставкалари оширилмайди. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, замонавий саноатни ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратишга устувор аҳамият қаратилади.Шунингдек, Давлат бюджетининг энг катта қисми таълим, тиббиёт ва маҳаллалар ободлигига йўналтирилиши режалаштирилган.Бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, ҳар бир сўмнинг ўз ўрнида сарфланишини таъминлаш учун рақамли назорат ва очиқликни кучайтириш асосий вазифалардан бири бўлади.ishonchuz_official
Ishonch.uz | Rasmiy kanal
13 нояб., 14:06
Зарафшонда сув таъминоти: ишлаб чиқариш жараёнидан ходимлар манфаатигачаЗарафшон шаҳри аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ортида узлуксиз меҳнат, доимий назорат ва катта масъулият мужассам. Сувнинг кимёвий ва микробиологик таркибини текширувчи лаборатория мутахассисларидан тортиб, уни тозалаш ва истеъмолчиларга етказиб берувчи ишчиларгача – ҳар бир ходим бу жараёнда муҳим ўрин тутади. Корхонада, шунингдек, 992 нафар ходимнинг меҳнат шароити ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ҳам изчил ишлар олиб борилмоқда.Видеолавҳа орқали эса корхонанинг кундалик фаолияти, ишлаб чиқариш жараёнлари, соҳа вакилларининг меҳнати ҳамда касаба уюшмаси томонидан ходимлар учун яратилаётган шароитлар билан яқиндан танишиш мумкин.ishonchuz_official
Ishonch.uz | Rasmiy kanal
22 сент., 13:20
Доимо онлайн оналар улар тарбия каналларини ҳам кузатяптими?Болага нисбатан жисмоний зўравонлик қилиш мумкин эмас. Буни қонун ҳам, замонавий психология ҳам қатъий таъкидлайди. Аммо фарзанд тарбиясида баъзан қаттиққўллик ҳам керак. Албатта, бу унга жисмоний тазйиқ ўтказиш дегани эмас. Аксинча, урмасдан, гапириб тушунтириш, ҳаётий мисоллар билан тўғри хулоса чиқаришига шароит яратишдир.Батафсил: https://ishonch.uz/news/5732Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Ishonch.uz | Rasmiy kanal
22 сент., 12:40
Уй-жой савдоси 18,4 фоизга ошдиЎзбекистонда уй-жой бозорида фаоллик юқори даражада сақланиб қолмоқда. Жорий йилнинг январь–август ойларида республика бўйича 222,5 мингта уй-жой олди-сотди битими расмийлаштирилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,4 фоиз кўп.Батафсил: https://ishonch.uz/news/5733Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Ishonch.uz | Rasmiy kanal
22 сент., 12:12
Иш жойидаги зўравонлик бўйича онлайн портал ишга тушириладиЎзбекистонда иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари ҳақида мурожаатларни онлайн қабул қилувчи «Хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳити» ахборот портали ишга туширилади.Президентнинг 21 сентябрдаги қарорига кўра, портал 2026 йил 1 декабргача ишга туширилади. У орқали мурожаат юбориш, ҳолатни текшириш, далилларни тўплаш, хулоса тайёрлаш ва кўрилган чоралар ҳақида маълумот юритиш имконияти яратилади.Агар мурожаатда маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят аломатлари аниқланса, у белгиланган тартибда «112» ягона диспетчерлик хизмати орқали ваколатли органга юборилади.Шунингдек, масъул ходимлар ёки раҳбарлар томонидан содир этилган тазйиқ ва зўравонлик ҳақидаги мурожаатлар автоматик равишда юқори турувчи ташкилотга йўналтирилади.Порталда текширув натижалари ва кўрилган чоралар ҳақидаги маълумотлар сақланади. Уларни ўчиришга
Ishonch.uz | Rasmiy kanal
22 сент., 10:05
ҚИЗАМИҚ: хасталик кучайиб боряптими ёки олдини олишга кучимиз етмаяптими?Қизамиқ тарихига назар ташлайдиган бўлсак, ЖССТ 2019 йилдаёқ Ўзбекистонда у билан боғлиқ вазият жиддийлашганини қайд этиб, эпидемик тарқалиш қайта тикланган, деган хулосага келган. Ўша йили мамлакатнинг барча ҳудудларида касалланишлар кўпайган. Мамлакат соғлиқни сақлаш тизимидаги 1672 та лабораторияда тасдиқланган ҳолат қайд этилган.Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида касалланишлар сони ортган.Батафсил: https://ishonch.uz/news/5729Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Ishonch.uz | Rasmiy kanal
22 сент., 09:00
⚡️ Оғир жиноятга нега енгил жазо?Яқинда Жиззах вилоятида содир бўлган воқеа кўпчиликни ларзага солди. Маълум бўлишича, бир аёл қайнонаси ва эрининг опа-сингиллари томонидан бир неча ой давомида қийноққа солиб келинган. Унинг беш ойлик фарзанди тортиб олинган, ўзи эса хонага қамаб қўйилиб, овқат ва сувдан маҳрум қилинган. Қайнсингиллари жабрдийданинг устига туз ва сода аралаштирилган қайноқ сув сепишгани айтиляпти. Айни пайтда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.⏺Мазкур ҳодисани ҳар ким ўзича таҳлил қиляпти.Батафсил: https://ishonch.uz/news/5728Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Ishonch.uz | Rasmiy kanal
22 сент., 08:03изменён
Тошкент марказидаги аҳоли сайлгоҳи “парковка” учун аукционга чиқарилдиТошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтнинг қоқ марказида, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг орқа томонида жойлашган 1,3 гектар ер майдонини автотураргоҳ ташкил этиш учун аукционга чиқармоқда.Тегишли қарор Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков томонидан қабул қилинган.Батафсил: https://ishonch.uz/news/5730Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Ishonch.uz | Rasmiy kanal
22 сент., 07:32
Қирғизистонда ҳам вояга етмаганларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш таклиф этилдиБолаларнинг интернетда назоратсиз қолиши, зарарли контент ва ижтимоий тармоқларга қарамлик хавфи дунёда янги чекловларни кучайтирмоқдаҚирғизистонда вояга етмаганларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклаш ёки тақиқлаш масаласи муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда мамлакат маориф вазири Догдуркул Кендирбаева Жогорку Кенешнинг профиль қўмитаси йиғилишида маълум қилди.Батафсил: https://ishonch.uz/news/5731Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Ishonch.uz | Rasmiy kanal
22 сент., 07:10
Mercedes Германиядаги иккита заводни ёпиши мумкинКомпания ишчиларидан иш вақтини узайтиришни талаб қилмоқдаГерманиянинг Mercedes-Benz компанияси мамлакатдаги ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш бўйича келишувга эришилмаса, иккита ишлаб чиқариш майдонини ёпиши мумкин. Гап автомобиль йиғиш заводи ҳамда двигатель ва бошқа куч узатиш тизимлари ишлаб чиқариладиган корхона ҳақида кетмоқда.Батафсил: https://ishonch.uz/news/5727Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Ishonch.uz | Rasmiy kanal
22 сент., 06:50
Ўзбекистон иқтисодиёти 8 фоизга ўсиши кутилмоқдаМарказий банк шу йилнинг II чораги учун пул-кредит сиёсати шарҳини эълон қилди. Унда мамлакат иқтисодиётидаги асосий тенденциялар ва йил якунигача бўлган макроиқтисодий прогнозлар келтирилган.Шарҳга кўра, давлатимиз иқтисодиёти йил якунига қадар 7,5–8 фоизга ўсиши кутилмоқда.Иқтисодий фаолликнинг юқори даражада сақланиб қолиши ички талаб, инвестиция жараёнлари, хизматлар ва чакана савдо соҳаларидаги ўсиш билан боғлиқ.Шу билан бирга, йил якунида инфляция 6,5 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинган. Ўрта муддатли даврда инфляцияни 5 фоизлик мақсадли кўрсаткичга тушириш вазифаси сақланиб қолмоқда. Марказий банк тадқиқотларига кўра, 2026 йил июнь ойида аҳолининг инфляцион кутилмалари 10,1 фоиз, тадбиркорларнинг кутилмалари эса 9,9 фоизни ташкил этган. Қолаверса, инвестициялар ҳажми 12–16 фоизга ўсиши мумкин.Шунингдек, олтинсиз экспорт
Ishonch.uz | Rasmiy kanal
22 сент., 06:24
Украина дронлари Самарага ҳужум қилдиСамара вилояти губернатори Вячеслав Федоришчевнинг маълум қилишича, ўнлаб дронлар уриб туширилган. Хабарларга кўра, Самара шаҳридаги Куйбишев нефтни қайта ишлаш заводида дронлар ҳужумидан сўнг ёнғин юзага келган.Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Ishonch.uz | Rasmiy kanal
22 сент., 05:40
“Ishonch”нинг янги сонида..."Ishonch" газетасининг 2026 йил 22 сентябрдаги 116- сони мутолаа учун ҳавола қилинади.📌 Ушбу сонда сиз:⏺“ЯНГИ ТАРАҚҚИЁТ ВА КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР САРИ”, ⏺“ОҒИР ЖИНОЯТГА НЕГА ЕНГИЛ ЖАЗО?” ⏺”ДОИМО ОНЛАЙН ОНАЛАР улар тарбия каналларини ҳам кузатяптими”? ⏺“БАХТ МИЛЛАТ ТАНЛАМАЙДИ” каби мақолаларни ўқишингиз мумкин.🗞 Газетанинг мазкур сонини ушбу ҳавола орқали мутолаа қилишингиз мумкин:➡️ https://t.me/ishonchgz/12801Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Ishonch.uz | Rasmiy kanal
22 сент., 05:10изменён
“Миллатнинг ғурурини ўстириш учун ҳам Ислом цивилизацияси маркази каби иншоотлар қуриш керак”,– “Озодлик” радиоси собиқ мухбириВидеонинг тўлиқ қисмини Ishonch.uz сайтининг youtube каналида томоша қилинг!▶️ https://youtu.be/sIgSXZtG13s?si=37NfcLdo0TYuN613Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Подписчики пишут боту, вы отвечаете реплаем, ваш аккаунт скрыт. Создаётся в одно касание.
Как это работает →