gram news
Аватар канала Islom.uz

Islom.uz

@islomuz

Расмий сайти: islom.uz https://t.me/wwwislomuz_bot/islomuz islom.uz каналлари: @savollarislomuz @fiqh_uz_kanal @hilolnashr @quranuz @wwwislamuz @arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz @islamuz https://dzen.ru/islomuz

ПроектыKKРелигияПодтверждён Telegram

124,000подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Islom.uz

    23 сент., 13:13

    Япониялик шайх Аҳмад Наоки Маэно юртимиздаЯпония пойтахти Токиода жойлашган «Готанда» жомеъ масжиди имом-хатиби шайх Аҳмад Наоки Маэно юртимизга ташриф буюрди. У юртимизнинг қадимий гўшаларини зиёрат қилиш асносида бугун, 23 сентябрь куни «Hilol Nashr» нашриёт-матбаасининг бош дўконига ҳам келдилар. Меҳмонларни нашриёт раҳбари, устоз Исмоил домла Муҳаммад Содиқ самимий кутиб олиб, ҳамроҳлик қилдилар.Азиз меҳмон «Hilol Nashr» нашриёт-матбаасининг бош дўконида диний-маърифий, адабий-бадиий асарлар ҳамда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг илмий мерослари билан яқиндан танишиб чиқдилар. Улар шайх ҳазратларининг ҳаёт йўллари, илмий мерослари, у зотнинг миллат, дин ва маърифат йўлида қилган хизматлари ҳақида маълумотларга эга бўлдилар.🔗 Тўлиқ ўқиш🕋 @islomuz
    Иллюстрация к посту канала Islom.uzИллюстрация к посту канала Islom.uzИллюстрация к посту канала Islom.uzИллюстрация к посту канала Islom.uz
    7,37078145322Открыть в Telegram
  • Islom.uz

    23 сент., 11:05

    #Саҳобалар_ҳаётиҲазрати Алининг сифатлари ва либослариЎша вақтдаги мусулмонларнинг барчаси халифаликка ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳучалик лойиқ одам йўқлиги тўғрисида заррача иккиланмаганликлари тўғри эди. Дарҳақиқат, Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу мазкур даврнинг мусулмон уммати ичидаги энг афзал шахс эдилар. Бу ҳақиқатни барча бир овоздан таъкидлар эдилар. Энди у кишининг мазкур афзалликка сабаб бўлган сифатларидан, айни халифа бўлган чоғларидаги сифатларидан баъзиларини кўриб чиқайлик.Ибн Саъд, Тобарий ва бошқа уламолар ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг тана тузилишлари ҳақида қуйидагиларни ривоят қиладилар:«У киши ўта буғдойранг эди. Кўзлари катта ва оғир эди. Қорни чиққан эди. Соқоли катта ва қалин эди. Кўкрагидаги жунлари кўп эди. Бўйи пастга яқинроқ эди. Билагининг пайлари йўғон эди. Болдирининг пайлари ҳам йўғон эди. Юзи энг чиройли одамлардан эди. Оқ тушган соч ва соқолини ўзгартирмас эди. Сертабассум эди».🔗 Тўлиқ ўқишДин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 10 мартдаги 1801-сонли хулосаси🕋 @islomuz
    Иллюстрация к посту канала Islom.uzИллюстрация к посту канала Islom.uz
    8,10946864Открыть в Telegram
  • Islom.uz

    23 сент., 09:00

    #Суннат_ва_замонавий_илмМиядаги «эркатой»Дунёга келган гўдак улғайиб, оқ-қорани ажратадиган ёшга етгунича турли йўл ва воситалар билан борлиқни таниб боради. Бу жараён жуда мураккаб ва кўп босқичли бўлиб, у бир неча йўл орқали амалга ошади.Инсон ана шундай «танишув жараёни»да асосий ахборотни бешта сезги аъзоси – кўз, қулоқ, бурун, оғиз ва тери орқали қабул қилиб, шунга кўра ҳаракат қилади. Бу жараёнда қабул қилинган маълумотлар аввало миянинг лимбик тизимида жойлашган таламус номли қисмга юборилади ва айнан ўша ерда «Бу ҳозир биз учун қанчалик муҳим?» деган мезон асосида сараланади.Таламусни соддароқ қилиб «ақлли фильтр» деб аташ мумкин. Тасаввур қилинг, миямизда шу «фильтр» бўлмаганида, хонадаги соатнинг чиққилаши, ҳавонинг иссиқ ёки совуқлиги, чироқдан тушиб турган ёруғлик каби ҳар сонияда оқиб келаётган минглаб ахборотни қабул қилишдан ортиб, бошқа бирор ишга қўл уролмай қолардик.🔗 Тўлиқ ўқишДин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 30 июндаги 03/07/5311-сонли хулосаси🕋 @islomuz
    Иллюстрация к посту канала Islom.uzИллюстрация к посту канала Islom.uz
  • Islom.uz

    23 сент., 07:02

    #ЯнгиликларМасжидул Ҳарамнинг таниқли муаззиниШайх Иброҳим Маданий ҳижрий 1397, зулҳижжа ойининг 8 куни, милодий 1976 йилда Мадинаи Мунавварада таваллуд топган. Унинг бобоси Қуръон ҳофизи бўлиб, Иброҳимга Қуръон илмларидан илк таълимни берди.У ўсмирлик чоғиданоқ ўзи яшаб турган маҳалла масжидида азон айта бошлаган. Унинг илк азонлари Миср услубида бўлган. Ўрта мактаб ва коллежда таҳсил олиб юрган пайтларида шаҳардаги масжидларда анъанавий Мадина услубида азон айтган. Бир муддат у коллежни тамомлагунига қадар уч нафар шериклари билан навбатма-навбат азон айтиб юрди.Кейинчалик Мадинадан ташқарида дарс бергани сабабли бир муддат танаффус қилди. У Қуръон илмлари бўйича юқори малакага эга бўлди.🔗 Тўлиқ ўқиш🕋 @islomuz
    Иллюстрация к посту канала Islom.uzИллюстрация к посту канала Islom.uz
    8,4905943631Открыть в Telegram
  • Islom.uz

    23 сент., 06:01

    #ИсломЎзини мақташ, яхшиликларини зикр қилиш ҳақида(иккинчи мақола)وَرَوَينَا فِي «صَحِيحَيهِمَا» عَنْ سَعْدِ بْنِ أَبِي وَقَّاصٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ قَالَ حِينَ شَكَاهُ أَهْلُ الْكُوفَةِ إِلَى عُمَرَ بْنِ الخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ وَقَالُوا: لَا يُحْسِنُ يُصَلِّي، فَقَالَ سَعْدٌ: (وَاللهِ إِنّيِ لأَوَّلُ رَجُلٍ مِنَ العَرَبِ رَمَى بِسَهْمٍ فِي سَبِيلِ اللهِ تَعَالَى، وَلَقَدْ كُنَّا نَغْزُو مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ...) وَذَكَرَ تَمَامَ الحَدِيثِ [خ 3728، م 2966].Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:Кўфа аҳли бу зот устидан Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга намозни чиройли ўқиб бермайди, деб шикоят қилишганида, Саъд ибн Абу Ваққос:«Аллоҳга қасамки, Мен Аллоҳ таоло йўлида биринчи бўлиб ўқ отган арабман. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ғазот қилар эдик...», деб ҳадиснинг қолганини зикр қилдилар.Имом Бухорий ва Муслим ривояти.Изоҳ: Ҳадиснинг тўла шакли қуйидагича бўлган:«Саъд розияллоҳу анҳунинг шундай деганини эшитдим: «Мен Аллоҳ йўлида биринчи бўлиб ўқ отган арабман. Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ғазот қилар эдик, дарахт баргларидан бошқа егулигимиз бўлмас эди. Ҳатто баъзиларимиз туя ёки қўйга ўхшаб қоришмас қумалоқ ташлар эди. Кейин эса Бану Асад мусулмонлигим туфайли менга дашном беришга ўтди. Унда мен аниқ ноумид бўлибман-да, амалим беҳуда кетибди-да! Улар буни Умарга бориб чақишибди, «У намозни яхши ўқимайди», дейишибди». (Имом Бухорий ривояти).🔗 Тўлиқ ўқишДин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси🕋 @islomuz
    Иллюстрация к посту канала Islom.uzИллюстрация к посту канала Islom.uz
    8,28046942Открыть в Telegram
  • Islom.uz

    23 сент., 04:01

    #Кун_дуосиИшни Аллоҳга ҳамд айтиш билан бошлашرَوَيْنَا فِي «سُنَنِ أَبِي دَاوُودَ» وَ«ابْنِ مَاجَهْ» وَغَيْرِهِمَا عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «كُلُّ كَلَامٍ - وَفِي بَعْضِ الرِّوَايَاتِ: «كُلُّ أَمْرٍ - لَا يُبْدَأُ فِيهِ بِــ(الحَمْدُ للهِ).. فَهُوَ أَجْذَمُ»، وَرُوِيَ: «أَقْطَعُ» وَهُمَا بِمَعْنَى، هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ [د 4840، ق 1894]. وَ(أَجْذَمُ) بِالجِيمِ وَالذَّالِ الْمُعْجَمَةِ، وَمَعْنَاهُ: قَلِيلُ الْبَرَكَةِ.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир калом, (баъзи ривоятларда) ҳар бир иш Аллоҳга ҳамд айтиш билан бошланмаса, у кесикдир», (яъни, баракаси оздир)» дедилар.Абу Довуд, Ибн Можа ва бошқалар ривояти.🔗 Тўлиқ ўқишДин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси🕋 @islomuz
    Иллюстрация к посту канала Islom.uzИллюстрация к посту канала Islom.uz
    9,80080133Открыть в Telegram
  • Islom.uz

    22 сент., 11:27

    #Мўминларга_эслатмаҒазаб ва шаҳватБарча гуноҳларнинг асосий сабаби ғазаб ва шаҳват экани айтилади. Агар шундай бўлса, унда нима учун Аллоҳ таоло инсон табиатига ғазаб ва шаҳватни солган? Чунки шу икки хислат бўлмаса, инсон гуноҳ қилмас эди.Бунинг жавоби шуки, Аллоҳ таоло инсон табиатига ғазабланиш хислатини солди. Ғазабсиз бирорта одам йўқ. Ҳар бир ишда бўлгани каби, бу борада ҳам ҳикмат бор. Агар инсон ғазабини назорат қилса ва жиловда тутса, жуда кўп балолардан сақланишига ёрдам беради. Агар инсонда ғазаб бўлмаса, унга душман ҳужум қилса ҳам, ўзини ҳимоя қилиш учун шижоатланмас ёки биров унинг шаънига тажовуз қилса ҳам, ҳамияти қўзғАлмас эди.🔗 Тўлиқ ўқишДин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/1912-сонли хулосаси🕋 @islomuz
    Иллюстрация к посту канала Islom.uzИллюстрация к посту канала Islom.uz
    13,500631432Открыть в Telegram
  • Islom.uz

    22 сент., 09:03

    #УламоларИмом Шотибий — қорилар саййидиИслом қуёши порлаган пайтдан ҳозирга қадар мусулмонлар Аллоҳ таолонинг Китоби – Қуръони Каримни улуғлаб, ўрганадилар, бошқаларга ҳам ўргатишга интиладилар, бу билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Сизларнинг энг яхшиларингиз – Қуръонни ўрганган ва уни ўргатганлардир», деган ҳадисларидаги башоратга дохил бўлишга интиладилар. Қуръони Каримни ўрганиб, ундан буюк насиба олган, Каломуллоҳга улуғ хизматлар қилиб, ўзидан кейингиларга улкан мерос қолдирган буюк зотлардан бири имом Шотибий роҳматуллоҳи алайҳдир.Тўлиқ исмиҚосим ибн Фирруҳ ибн Халаф ибн Аҳмад Руайний Шотибий Андалусий, куняси Абу Муҳаммад ёки Абул Қосим. Баъзи уламолар иккала куняни ҳам қайд қилишган. Тўғрироғи – исми Қосим, куняси Абу Муҳаммад бўлган. Шотибий эса Андалус шарқидаги мустаҳкам қўрғон билан ўралган катта шаҳар – Шотибага нисбатдир.
    Иллюстрация к посту канала Islom.uzИллюстрация к посту канала Islom.uz
    16,4004114311Открыть в Telegram
  • Islom.uz

    22 сент., 06:01

    #ИсломЎзини мақташ, яхшиликларини зикр қилиш ҳақида(биринчи мақола)قَالَ اللهُ تَعَالَى: فَلَا تُزَكُّوا أَنْفُسَكُمْ [النجم: 32].Аллоҳ таоло Нажм сурасининг 32-оятида «Бас, сизлар ўзларингизни покламай қўя қолинглар», деб айтган.اِعْلَمْ: أَنَّ ذِكْرَ مَحَاسِنِ نَفْسِهِ ضَرْبَانِ: مَذْمُومٌ، وَمَحْبُوبٌ، فَالْمَذْمُومُ أَنْ يَذْكُرَهُ لِلْاِفْتِخَارِ وَإِظْهَارِ الاِرْتِفَاعِ وَالتَّمَيُّزِ عَلَى الأَقْرَانِ وَشِبْهِ ذَلِكَ، وَالْمَحْبُوبُ أَنْ يَكُونَ فِيهِ مَصْلَحَةٌ دِيْنِيَّةٌ، وَذَلِكَ بِأَنْ يَكُونَ آمِراً بِمَعْرُوفٍ، أَوْ نَاهِياً عَنْ مُنْكَرٍ، أَوْ نَاصِحاً، أَوْ مُشِيراً بِمَصْلَحَةٍ، أَوْ مُعَلِّماً، أَوْ مُؤَدِّباً، أَوْ وَاعِظاً، أَوْ مُذَكِّراً، أَوْ مُصْلِحاً بَيْنَ اثْنَينِ، أَوْ يَدْفَعُ عَنْ نَفْسِهِ شَرّاً، أَوْ نَحْوَ ذَلِكَ.. فَيَذْكُرُ مَحَاسِنَهُ نَاوِياً بِذَلِكَ أَنْ يَكُونَ هَذَا أَقْرَبَ إِلَى قَبُولِ قَوْلِهِ وَاعْتِمَادِ مَا يَذْكُرُهُ، أَوْ
    Иллюстрация к посту канала Islom.uzИллюстрация к посту канала Islom.uz
    8,8205861Открыть в Telegram
  • Islom.uz

    22 сент., 04:05

    #Кун_дуосиСовчи бўлиб борганда айтадиган нарсаларيُسْتَحَبُّ أَنْ يَبْدَأَ الخَاطِبُ بِالْحَمْدِ للهِ وَالثَّنَاءِ عَلَيْهِ، وَالصَّلَاةُ عَلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَيَقُولُ: (أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، جِئْتُكُمْ رَاغِباً فِي فَتَاتِكُمْ فُلَانَةَ)، أَوْ (فِي كَرِيمَتِكُمْ فُلَانَةَ بِنْتِ فُلَانٍ)، أَوْ نَحْوَ ذَلِكَ.Совчи бўлиб келувчи киши Аллоҳга ҳамду сано, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиб, сўнграأَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، جِئْتُكُمْ رَاغِباً فِي فَتَاتِكُمْ فُلَانَةَ، فِي كَرِيمَتِكُمْ فُلَانَةَ بِنْتِ فُلَانٍ«Ашҳаду анлаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳу», деб сизларнинг қизингизга рағбат
    Иллюстрация к посту канала Islom.uzИллюстрация к посту канала Islom.uz
    10,6008511631Открыть в Telegram
  • Islom.uz

    21 сент., 12:04

    переслано из @hilolnashr

    «Олам-олам маъноларни ифода қилган ҳикматлар»📖 «Хислатли ҳикматлар шарҳи» китобида ҳикматларнинг маънолари содда ва тушунарли тарзда кенг ёритилган.📍 Манзилларимиз Сайт орқали буюртма беришСотиб олиш учун: ✍️ @hilol_reception 📞 +998712175999 «Hilol» иловаси орқали сотиб олсангиз, ҳар сафар 1% бонусга эга бўласиз.@hilolnashr
    10,400видео7542137Открыть в Telegram
  • Islom.uz

    21 сент., 11:03

    #Кун_дуосиЭснаш ва акса уриш одобиرَوَينَا فِي «مُسْنَدِ أَبِي يَعْلَى الْمَوْصِلِي» عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ حَدَّثَ حَدِيثاً فَعَطَسَ عِنْدَهُ.. فَهُوَ حَقُّ» [يعلى 6352]، كُلُّ إِسْنَادِهِ ثِقَاتٌ مُتْقِنُونَ إِلَّا بَقِيَّةَ بْنَ الوَلِيدِ.. فَمُخْتَلَفٌ فِيهِ، وَأَكْثَرُ الحُفَّاظِ وَالأَئِمَّةِ يَحْتَجُّونَ بِرِوَايَتِهِ عَنِ الشَّامِيِيِّنَ، وَقَدْ رَوَى هَذَا الحَدِيثَ عَنْ مُعَاوِيَةَ بْنِ يَحْيَى الشَّامِيِّ [وانظر الملحق].Абу Яъло ал-Мавсилий «Муснад»ида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида шундай келтиради:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бирор сўз гапираётиб, унинг ҳузурида акса урса, бас, у ҳақдир», деганлар».Бунинг барча санадидаги кишилар ишончли ва маҳоратлидир. Фақат Бақийя ибн Валиднинг санадида ихтилоф қилинган. Аксар ҳофиз ва ҳадис имомлари бунинг
    Иллюстрация к посту канала Islom.uzИллюстрация к посту канала Islom.uz
    10,9006185Открыть в Telegram
  • Islom.uz

    21 сент., 09:55

    Ўзбекистон ва Индонезия исломий банк ва молия соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилди2026 йил 18 сентябрь Ўзбекистон Марказий банки Bank Indonesia делегацияси билан учрашув ўтказди. Учрашув International Public Asset Management (IPAM) Forum доирасида бўлиб ўтди. Делегацияга Bank Indonesia биринчи раис ўринбосари Aida S. Budiman раҳбарлик қилди.Учрашувда асосий эътибор қаратилган йўналишлар:халқаро захираларни бошқариш бўйича ёндашув ва амалиётлар; тажриба ва билим алмашинуви; ислом банк фаолиятини ривожлантириш масалалари; икки томонлама профессионал ҳамкорлик имкониятлари.Томонлар ўзаро манфаатли йўналишларда мулоқот ва ҳамкорликни давом эттиришга келишди.Нима учун бу муҳим?Индонезия — ислом молия инфратузилмаси шаклланган давлатлардан бири. Шу сабабли Ўзбекистон учун Индонезия тажрибаси, айниқса:ислом банк хизматларини ривожлантириш; тартибга солиш ёндашувлари;
    Иллюстрация к посту канала Islom.uzИллюстрация к посту канала Islom.uz
    10,4003020114Открыть в Telegram
  • Islom.uz

    21 сент., 09:02

    #Силаи_раҳмМаниҳа ва уни соғиб ичиб туриш учун беришнинг савоби ҳақидаСоғиб ичиб туриш учун берилган ҳайвон «маниҳа» дейилади.Қишлоқ жойларда кўп болали, камбағал оилалар соғиладиган ҳайвонга ғоятда муҳтож бўладилар. Ундай оилалар ҳар қандай қийинчиликларга чидаб бўлса ҳам, оиладан соғин ҳайвонни йўқотмасликка ҳаракат қиладилар. Чунки уларнинг тирикчиликларининг бир томони шунга боғлиқ бўлиб қолади. Бинобарин, бой-бадавлат одам бир соғин ҳайвонни соғиб ичиб туриши учун бирор камбағал, муҳтож оилага берса, ҳақиқатан улуғ иш қилган бўлади. Унга улуғ ажру савоблар берилиши турган гап.عَنْ عَبْدِ اللهِ قَالَ: مَنْ مَنَحَ لَبَنًا أَوْ وَرِقًا كَانَ كَإِعْتَاقِ رَقَبَةٍ.Абдуллоҳдан ривоят қилинади:«Ким сут ёки кумушни маниҳа қилиб берса, қул озод қилгандек бўлади», дедилар».Шарҳ: Ким бир муҳтожнинг ҳожатини чиқарса, масалан, қарзга кумуш дирҳамларни берса ёки ичгани сут берса,
    Иллюстрация к посту канала Islom.uzИллюстрация к посту канала Islom.uz
    13,9006344Открыть в Telegram
  • Islom.uz

    21 сент., 06:07

    #ИсломМақташни мубоҳ қилувчи ҳадисларفَمِنْهَا: قَوْلُهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي الحَدِيثِ الصَّحِيحِ لأَبِي بَكْرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: «مَا ظَنُّكَ بِاثْنَيْنِ اللهُ ثَالِثُهُمَا؟!» [خ 3653، م 2381].Саҳиҳ ҳадисларда келИсломирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга: «Иккитамиз бўлсак, учинчимиз Аллоҳ эканига гумонинг қандай?»وَفِي الحَدِيثِ الآخَرِ: «لَسْتَ مِنْهُمْ» أَيْ: لَسْتَ مِنَ الَّذِينَ يُسْبِلُونَ أُزُرَهُمْ خُيَلَاءَ [خ 6062، د 4085، س 8/208].Ёки бошқа бир ҳадисда: «Сен изорини мутакаббир ниятида кўтариб юрувчи эмассан», деганлар.وَفِي الحَدِيثِ الآخَرِ: «يَا أَبَا بَكْرٍ؛ لَا تَبْكِ، إنَّ أَمَنَّ النَّاسِ عَلَيَّ فِي صُحْبَتِهِ وَمَالِهِ.. أَبُو بَكْرٍ، وَلَوْ كُنتُ مُتَّخِذاً مِنْ أُمَّتِي خَلِيلًا.. لَاتَّخَذْتُ أَبَا بَكْرٍ خَلِيلًا» [خ 466، م 2382].Яна бошқа бир ҳадисда: «Эй Абу Бакр, йиғламагин, албатта
    Иллюстрация к посту канала Islom.uzИллюстрация к посту канала Islom.uz
    11,4006211522Открыть в Telegram
  • Islom.uz

    20 сент., 10:14изменён

    #УламоларМулла Абдухалил домлаМулла Абдухалил домла 1902 йил Наманган шаҳри «Сардоба» даҳаси собиқ Охунбобоев маҳалласи (ҳозирги «Ўзбекистон» кўчаси)да таваллуд топди. Қиблагоҳи Абдужалил ота зиёли кишиларни ўзига дўст тутган, бўзчи (тўқувчи) хунарманд бўлган.Тиришқоқ ва қизиқувчан Абдухалил 9 ёшида алак, беқасам каби матоларни тайёрлаш, бўяш, давра қўйиш ҳамда гулдор қилиб тўқиш сингари ҳунар сирларини мукаммал ўрганди. Ота-онаси фарзандини ҳунарга берилиб, илмсиз бўлиб қолмасин дея уни 1914 йили «Сардоба» даҳасидаги «Маржома» қорихонасига ўқишга берадилар. У мударрис, ҳофизи Қуръон Абдуғафур домладан таълим олади. Бироқ, фитначилар сабаб, қорихона фаолияти бироз тўхтаб қолади. Натижада Абдухалил домла Қуръони Каримни тўлиқ ҳифз қила олмай қолади. Илмда узвий домла кейинчалик, машҳур муфаққиҳ Собитхон тўра Абул Маъонийда ўқишни такомилига етказади. У аввало, араб, форс-тожик
    Иллюстрация к посту канала Islom.uzИллюстрация к посту канала Islom.uz
    13,6005411Открыть в Telegram
  • Islom.uz

    19 сент., 14:47

    Мулла Муҳаммад Латиф Жуман роҳимаҳуллоҳнинг хотира тадбириИлм ва маърифат эгаларини ёд этиш, уларнинг ибратли умр йўлини тадқиқ қилиш, чеккан заҳматларини қадрлаш ва эътироф этиш асл вафодорлик белгисидир.Шу маънода устоз мулла Муҳаммад Латиф мулла Олим ўғли раҳимаҳуллоҳ каби сиймоларни хотирлаш, зикр қилиш, билмаганларга танитиш ва улар ҳақидаги маълумотларни ёзиб қолдириш ҳар жиҳатдан фойдали бўлишига шубҳа йўқ.Зеро, солиҳ олимларнинг қилган савобли амаллари у вафот этгандан сўнг ҳам тўхтаб қолмайди, ўргатган илми, тарбиялаган шогирдлари ва солиҳ фарзандлари унга давомли ажрлар йўллаб туради. Бугун биз хотирлаётган зот ана шундай бахтга мушарраф бўлган инсондир.2026 йил 19 сентябрь куни «Ҳилол-нашр» нашриётининг мажлислар залида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг сафдошлари ҳамда шогирдлари, юртимизнинг забардаст уламоларидан бири мулла Муҳаммад Латиф
    Иллюстрация к посту канала Islom.uzИллюстрация к посту канала Islom.uzИллюстрация к посту канала Islom.uzИллюстрация к посту канала Islom.uz
    16,200781162Открыть в Telegram
  • Islom.uz

    19 сент., 09:26изменён

    Mulla Muhammad Latif Juman rohimahulloh haqida (1958-2021)#Xotira📹 Jonli efirni ko'rish@islomuz & @hilolnashr
    15,100видео70151263Открыть в Telegram
  • Islom.uz

    19 сент., 06:01

    #ИсломМақташни ман қилувчи ҳадисларمَا رَوَينَاهُ فِي «صَحِيحِ مُسْلِمٍ» عَنْ الْمِقْدَادِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَجُلًا جَعَلَ يَمْدَحُ عُثْمَانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، فَعَمِدَ الْمِقْدَادُ فَجَثَا عَلَى رُكْبَتَيْهِ، فَجَعَلَ يَحْثُو فِي وَجْهِهِ الْحَصْبَاءَ، فَقَالَ لَهُ عُثْمَانُ: مَا شَأْنُكَ؟ فَقَالَ: إِنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا رَأَيْتُمُ الْمَدَّاحِينَ.. فَاحْثُوا فِي وُجُوهِهِمِ التُّرَابَ» [م 3002/69].Миқдод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Бир киши Усмон розияллоҳу анҳуни мақтай кетди. Шунда Миқдод бир силтаниб, тиззалаб олди-да унинг юзига майда тошларни соча бошлади. Шунда Усмон унга «Сенга нима бўлди?» деди. У: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Маддоҳларни кўрсангиз, уларнинг юзига тупроқ сочинглар», деганлар», деди».Имом Муслим ривояти.🔗 Тўлиқ ўқишДин ишлари бўйича
    Иллюстрация к посту канала Islom.uzИллюстрация к посту канала Islom.uz
    13,4008244Открыть в Telegram
  • Live stream started

    19 сент., 04:09