Последние посты

Хоразм - Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси матбуот хизмати
22 сент., 05:24
ХОРАЗМДА ИРРИГАЦИЯ-МЕЛИОРАЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 декабрдаги ПҚ-393-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 апрелдаги 04-01-84-сонли баёнларига асосан 2026 йил давлат дастурига киритилган ирригация-мелиоратив объектларида таъмирлаш-тиклаш тадбирлари муҳокама қилинди. Йиғилишда буюртмачи ва пудратчи ташкилотлар, лойиҳачилар ва техник назоратчилар қатнашди. Жорий йил 14 та ирригация объектларида 124,14 млрд.сўмлик қуриш ва реконструкция қилиш бажариш белгиланиб, амалда 108,1 млрд.сўм, 4 та объектда мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция ишлари режаси 30,59 млрд.сўм ўрнига, амалда 23,45 млрд.сўм, 12 та коллекторни таъмирлаш-тиклаш ишлари 28,0 млрд.сўм бўлиб, бугунгача 15,8 млрд.сўмлик тадбирлар амалга оширилди. Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан объектларга қўшимча техникалар жалб қилиш ва
Хоразм - Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси матбуот хизмати
21 сент., 12:35
переслано из @tgminwater
ТУЯМЎЙИН СУВ ОМБОРИДА ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида Туямўйин сув омбори мажмуасида гидротехника иншоотларини таъмирлаш ва уларнинг ишончли ишлашини таъминлаш бўйича белгиланган тадбирлар амалга оширилмоқда.Жумладан, Туямўйин сув омборининг ўзан гидроузелидаги гидротехниклар уйи ҳамда сегментли затворда таъмирлаш ишлари бажарилди. Муҳандислик ҳимоя дамбаларидаги насос агрегатларининг сув чиқарувчи ва сўрувчи қувурлари алмаштирилиб, ишчи ҳолатга келтирилди.Шунингдек, сув омборининг дюкер-шлюз регулятор иншоотидаги затворларни таъмирлаш ишлари ҳам якунланди.Айни пайтда Султонсанжар сув омборининг кириш ва чиқариш иншоотларидаги гидротехниклар уйларини таъмирлаш, шунингдек, дамбалар остида тўпланган қумларни тозалаш ишлари давом этмоқда.Чапқирғоқ-Амударё ИТҲБ Матбуот хизматиРасмий саҳифалар👇 📱Веб-сайт | 📱Tелеграм |
Хоразм - Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси матбуот хизмати
21 сент., 05:56
ХОРАЗМКОРРУПЦИЯ ҲАР ҚАНДАЙ ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИГА ЖИДДИЙ ХАВФДИРБугунги кунда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Ҳар бир давлат хизматчиси ҳалоллик, холислик, қонунийлик, шаффофлик ва жамоат манфаатларига содиқлик тамойилларига қатъий амал қилиши шарт. Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун моҳиятини тушунтириш, унга қарши муросасиз курашиш, шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини кўзлаб моддий наф олиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, хизмат мавқеидан шахсий манфаат учун фойдаланиш, манфаатлар тўқнашувини яшириш, таниш-билишчилик, маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик, давлат харидлари ва тендерларда қонунбузилишларга йўл қўйиш, бюджет маблағларини талон-торож қилиш, сохта ҳужжатлар расмийлаштириш, давлат мулкидан шахсий манфаатларда фойдаланиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги
Хоразм - Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси матбуот хизмати
21 сент., 03:47
ХОРАЗМ“ҚУЛОВОТ” КАНАЛИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШДА ИЛМИЙ-ТЕХНИК КУЗАТУВЛАРХоразм вилоят ҳокимининг илмий маслаҳатчиси Б.Матякубов, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти (ИСМИТИ) директори А.Уразкелдиев ҳамда институтнинг Хоразм минтақавий маркази олимлари томонидан Хонқа ва Урганч туманлари ҳудудидан ўтувчи “Қуловот” каналини реконструкция қилиш (I-босқич) лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан илмий-техник кузатувлар олиб борилиб, бетонлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Илмий-техник кузатувлар давомида “Қуловот” каналининг “Ғайбу” участкасидаги бетонлаш ишларининг кетма-кетлиги ва бетон қоришмасининг мустаҳкамлиги назорат қилинди. Соҳада илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини янада кучайтириш ҳамда илмий-тадқиқот ишларининг самарадорлигини ошириш мақсадида олимлар томонидан сув хўжалиги мавжуд муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан
Хоразм - Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси матбуот хизмати
19 сент., 04:38
ХОРАЗМЁРДАМЧИ ХЎЖАЛИКЛАР ФАОЛИЯТИ ИЛМИЙ-ТЕХНИК ТОМОНИДАН ЎРГАНИЛДИИрригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институти директори А.Уразкелдиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи ҳамда “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети профессори, Хоразм вилояти ҳокимининг илмий маслаҳатчиси Б.Матякубов ҳамкорлигида “Полвон-Ғазовот” ирригация тизими бошқармасига қарашли “Зей-яб” канали участкасида ташкил этилган ёрдамчи хўжаликда амалий ишлар ўрганилди. Ўрганишлар давомида чорвачилик комплекс қурилиши, асаларичилик ва экин ер майдонларига тўқсонбосди экинларини экиш ҳамда ходимларни озиқ-овқат билан таъминлашдаги аҳамиятлари муҳокама қилинди. Мазкур тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 апрелдаги “Қишлоқ ва сув хўжалиги муҳандисларини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-122-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилади.
Хоразм - Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси матбуот хизмати
18 сент., 15:02
ХОРАЗМЁРДАМЧИ ХЎЖАЛИКЛАР ФАОЛИЯТИ РИВОЖЛАНТИРИЛМОҚДАСув хўжалиги тизимида фаолият юритаётган барча ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва дароматларини ошириш, қўшимча рағбатлантириб бориш мақсадида Хоразм мелиоратив экспедиция ҳисобидаги Янгиариқ тумани ҳудудидан ўтувчи кўлларни мувозанатлантирувчи “Озёрний” коллекторининг ПК302+00да ташкил қилинган ёрдамчи хўжаликда 12 бош қорамол 175 бош қўй, 250 донага яқин товуқ, ўрдак ва ғозлар ҳамда 55 та қуёнлар боқилмоқда. Бундан ташқари, Мелиоратив экспедиция ходимлари бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун маънавият хонасида китобхонлик, спортнинг шахмат ва шашка турлари билан шуғулланишлари учун зарур бўлган шарт-шароитлар яратилган.Чапқирғоқ-Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати.
Хоразм - Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси матбуот хизмати
18 сент., 09:25
ХОРАЗМТУЯМЎЙИН СУВ ОМБОРИДА ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ БАЖАРИЛМОҚДА2026-2027 йилларнинг куз-қиш мавсумида белгиланган тадбирларга асосан Туямўйин сув омборининг ўзан гидроузелида гидротехниклар уйида ва сегментли затворини таъмирлаш ишлари бажарилди. Муҳандислик ҳимоя дамбаларидаги насос агрегатларни сув чиқарувчи ва сўрувчи қувурлари алмаштирилиб ишчи ҳолатга келтирилди. Шунингдек, Сув омборнинг дюкер шлюзи регулятор иншоотидаги затворларда ҳам таъмирлаш ишлари якунланди. Ҳозирги кунда Султон-санжар сув омборининг кириш ва чиқариш иншоотидаги гидротехниклар уйида таъмирлаш ишлари ҳамда дамбалар остига йиғилиб қолган қумлардан тозалаш ишлари бажарилмоқда.Чапқирғоқ-Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати.
Хоразм - Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси матбуот хизмати
18 сент., 03:39
переслано из @tgminwater
Сув хўжалиги тизимида ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш, мавжуд ер майдонларидан унумли фойдаланиш ва ходимлар учун қўшимча даромад манбаларини яратишга эътибор қаратилмоқда. Айни кунларда ҳудудлардаги сув хўжалиги ташкилотларида тўқсонбосди экинлари учун ер тайёрлаш, экиш ва парваришлаш ишлари давом этмоқда.Жумладан:Қорақалпоғистон Республикасида барча сув хўжалиги объектларининг ҳимоя зоналарида тўқсонбосди экинларини экиш ишлари йўлга қўйилмоқда.Андижон вилояти Булоқбоши тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасасига қарашли «Ширмонбулоқ» участкасида тўқсонбосди экинларини экиш давом этмоқда.Андижон тумани "Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасасининг "Ҳакан" участкасида эса 6 сотих майдон экишга тайёрланмоқда.Хоразм вилояти Гурлан ва Шовот туманларида сув хўжалиги объектлари атрофидаги майдонларга саримсоқпиёз, пиёз, исмалоқ ва бошқа кўкатлар экиш қизғин тус
