gram news
Аватар канала Избоскан туман ҳокимлиги матбуот хизмати | РАСМИЙ КАНАЛ

Избоскан туман ҳокимлиги матбуот хизмати | РАСМИЙ КАНАЛ

@izboskanpress_uz

Саҳифа туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан юритилади. Веб сайт: https://gov.uz/oz/izboskan

ПроектыKKПолитика

4,070подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Избоскан туман ҳокимлиги матбуот хизмати | РАСМИЙ КАНАЛ

    22 сент., 11:46

    КУЗГИ ЭМЛАШ — КАСАЛЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШНИНГ ЭНГ МУҲИМ ЧОРАСИ2026-йил кузги мавсумида чорва ҳайвонларини юқумли касалликларга қарши ўз вақтида эмлаш, касалликларнинг олдини олиш ва эпизоотик осойишталикни таъминлаш мақсадида ветеринария ходимлари томонидан тарғибот ва профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.Фермер хўжаликлари ва аҳоли хонадонларида ҳайвонларни ветеринария кўригидан ўтказиш, белгиланган эмлаш тадбирларида фаол иштирок этиш ҳамда касаллик аломатлари кузатилганда дарҳол ветеринария мутахассисига мурожаат қилиш тавсия этилади.Эслаб қолинг: касалликни даволашдан кўра унинг олдини олиш самаралироқ.Соғлом ҳайвон — соғлом чорвачилик ва барқарор фаровонлик гаровидир!Мурожаат учун: 95-962-83-81 93-787-35-57Саҳифа: @Izboskanpress_uz
  • Избоскан туман ҳокимлиги матбуот хизмати | РАСМИЙ КАНАЛ

    21 сент., 13:57

    МуносабатИжтимоий тармоқларда Пойтуғ шаҳри марказидаги ариқда турли чиқиндилар, жумладан, пластик идишлар тўпланиб қолганлиги акс эттирилган мурожаат тарқалди.Мазкур ҳолат масъул ходимлар томонидан ўрганилиб, ариқда тўпланиб қолган чиқиндилар зудлик билан тозаланди ва ҳудуд санитар ҳолати тартибга келтирилди.Шу билан бирга, ушбу ҳудудда салқин ичимликлар савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлардан атроф-муҳит тозалигига эътиборли бўлиш, савдо жараёнида ҳосил бўладиган чиқиндиларни белгиланган махсус жойларга ташлаш ва чиқиндиларнинг ариқ ҳамда бошқа ҳудудларга тушиб қолишининг олдини олиш сўралади.Фуқаролардан ҳам жамоат жойларида тозаликни сақлаш, чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлаш ҳамда ҳудуд ободонлигига бефарқ бўлмаслик сўралади.Саҳифа: @Izboskanpress_uz
    1,350311Открыть в Telegram
  • Избоскан туман ҳокимлиги матбуот хизмати | РАСМИЙ КАНАЛ

    21 сент., 10:20

    #сайёр_қабулАхборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари фойдаланувчилари диққатига!Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг Андижон вилояти ҳудудий шўъбаси ва Вазирлик ҳузуридаги «Ўзкомназорат» инспекциясининг Андижон вилояти ҳудудий бўлими раҳбарияти томонидан 2026 йилнинг 22 сентябрь куни соат 11:00 да Избоскан туманида жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабул ўтказилади.Агар сизда ахборот технологиялари ва коммуникациялари хизматларидан фойдаланишда муаммо ва ўзингизни қизиқтирган саволлар бўлса, сайёр қабулга ташриф буюринг.Манзил: Андижон вилояти, Избоскан тумани, «Ойбек» маҳалла фуқаролар йиғини биноси.Батафсил маълумот олиш учун телефон рақамлар:+998-74-226-10-21 +998-74-226-10-22 +998-99-913-29-04Саҳифа: @Izboskanpress_uz
  • Избоскан туман ҳокимлиги матбуот хизмати | РАСМИЙ КАНАЛ

    20 сент., 15:45

    Гуркиров ОШПдан махсус репортажСаҳифа: @Izboskanpress_uz
    1,860видео632Открыть в Telegram
  • Избоскан туман ҳокимлиги матбуот хизмати | РАСМИЙ КАНАЛ

    19 сент., 15:48

    Каналларни бетонлаштириш-сувдан фойдаланиш самарадорлигини оширадиСаҳифа: @Izboskanpress_uz
    1,690видео22Открыть в Telegram
  • Избоскан туман ҳокимлиги матбуот хизмати | РАСМИЙ КАНАЛ

    18 сент., 06:32

    переслано из @andpress

    Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан ҳар ҳафтанинг шанба куни фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва уларни кўриб чиқиш бўйича қабуллар ўтказиб келинмоқда.Маълум қиламизки, Андижон вилояти ҳокимининг режали хизмат сафарида эканлиги муносабати билан, жорий ҳафтанинг 19 сентябрь кунига белгиланган навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилмайди.Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни таъминлашга қаратилган ушбу фуқаролар қабулнинг ўтказилиш санаси ҳамда вақти ҳақида вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан расмий саҳифалар орқали қўшимча равишда ахборот берилади.Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
  • Избоскан туман ҳокимлиги матбуот хизмати | РАСМИЙ КАНАЛ

    17 сент., 18:37

    Мактабдаги инклюзив таълим натижа беряптими?Лавҳа Избоскан тумани 24 умумтаълим мактабида суратга олинди.Саҳифа: @Izboskanpress_uz
    3,550видео63Открыть в Telegram
  • Избоскан туман ҳокимлиги матбуот хизмати | РАСМИЙ КАНАЛ

    17 сент., 12:03

    Избоскан тумани прокурори томонидан “Ёшлар куни” муносабати билан 6-сон мусиқа ва санъат мактабида А. Темур, З. М. Бобур, М.Улуғбек, Қашқарлик ҳамда Шинам МФЙларда яшовчи Камбағал оилалар реестрида турувчи оилалар фарзандлари, битирувчи хамда ишсиз ёшлар билан учрашув ўтказилди.Учрашувда 60 нафар ёшлар иштирок этди.Шундан 15 нафар ёшнинг мурожаат ва таклифлари кўриб чиқилди.Уларнинг 12 нафарига тегишли муаммолар жойида ижобий ҳал этилди.Қолган мурожаатлар тегишли масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.Мазкур тадбир ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқотни мустаҳкамлаш, уларнинг муаммоларига бефарқ бўлмаслик ҳамда келажакка бўлган ишончини янада оширишга хизмат қилиши билан муҳим аҳамият касб этмоқда.Саҳифа: @Izboskanpress_uz
  • Избоскан туман ҳокимлиги матбуот хизмати | РАСМИЙ КАНАЛ

    17 сент., 12:01

    Ҳар ҳафталик «Ёшлар куни» тадбирлари доирасида туман Ички ишлар бўлими бошлиғи М.Рахмонов ишсиз, кредит олиш истагини билдирган ҳамда пробация ҳисобида турган ёшлар билан учрашди.Учрашув давомида ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, уларни жойида ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.Шунингдек, ёшларга туман ҳудудида ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятлар ҳақида ахборот берилиб, содир этилган жиноятларнинг салбий оқибатлари тушунтирилди.Саҳифа: @Izboskanpress_uz
  • Избоскан туман ҳокимлиги матбуот хизмати | РАСМИЙ КАНАЛ

    17 сент., 10:25

    Избоскан тумани ҳокимининг ёшлар билан мулоқоти бўлиб ўтдиСаҳифа: @Izboskanpress_uz
    1,760видео2Открыть в Telegram
  • Избоскан туман ҳокимлиги матбуот хизмати | РАСМИЙ КАНАЛ

    17 сент., 06:18

    Избоскан тумани ҳокимининг ёшлар билан очиқ мулоқоти давом этмоқдаМулоқот давомида ёшларнинг муаммо ва таклифлари индивидуал тартибда тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилмоқда.#liveСаҳифа: @Izboskanpress_uz
    2,090521Открыть в Telegram
  • Избоскан туман ҳокимлиги матбуот хизмати | РАСМИЙ КАНАЛ

    17 сент., 05:25

    Айни дақиқаларда Избоскан тумани ҳокими "Ёшлар куни" доирасида ёшлар билан мулоқот ўтказмоқда.Унда туман ҳокимининг ўринбосарлари ва бошқа масъул ташкилот раҳбарлари иштирок этмоқда.#liveСаҳифа: @Izboskanpress_uz
  • Избоскан туман ҳокимлиги матбуот хизмати | РАСМИЙ КАНАЛ

    16 сент., 11:26

    Избоскан тумани ҳокимлигида жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш жадвалиСаҳифа: @Izboskanpress_uz
  • Избоскан туман ҳокимлиги матбуот хизмати | РАСМИЙ КАНАЛ

    16 сент., 01:01

    переслано из @shmirziyoyev

    46-Butunjahon shaxmat olimpiadasi qatnashchilariga tabrik — Поздравление участникам 46-й Всемирной шахматной олимпиадыPrezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
  • Избоскан туман ҳокимлиги матбуот хизмати | РАСМИЙ КАНАЛ

    15 сент., 17:03

    Брифинг: Пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш бўйича ислоҳотлар юзасидан таклифларЎзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон лойиҳаси (ID-10855) Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.Саҳифа: @Izboskanpress_uz
    1,780видео32Открыть в Telegram
  • Избоскан туман ҳокимлиги матбуот хизмати | РАСМИЙ КАНАЛ

    15 сент., 15:07

    переслано из @andviliib

    ❗️❗️❗️❗️❗️Andijon viloyati ichki ishlar organlarida kadrlar bilan ishlash hamda xodimlarning ijtimoiy himoyasi bilan bog‘liq masalalar bo‘yicha haftaning har chorshanba kuni boshqarma rahbariyati tomonidan shaxsiy qabul bo‘lib o‘tadi ———————— Xususan, ushbu yo‘nalishdagi ishlar samaradorligini yanada oshirish maqsadida, joriy yilning 16-sentyabr (chorshanba) kuni ichki ishlar organlarida kadrlar bilan ishlash hamda xodimlarning ijtimoiy himoyasi bilan bog‘liq masalalar bo‘yicha Andijon viloyati IIB boshligʻining oʻrinbosari - Maʼnaviy-maʼrifiy ishlar va kadrlar bilan taʼminlash xizmati boshligʻi, polkovnik Jonibek Davronov tomonidan shaxsiy qabul o‘tkaziladi.⁉️
  • Избоскан туман ҳокимлиги матбуот хизмати | РАСМИЙ КАНАЛ

    15 сент., 13:11

    💼 Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш тадбири ўтказиладиЎзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 сентябрдаги ПФ–190-сон Фармонига мувофиқ, мамлакатимизда 15 октябрдан 30 ноябрга қадар бизнесни рўйхатга олиш тадбири ўтказилади.Рўйхатга олишнинг асосий мақсади мамлакатда амалда фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар, уларнинг фаолият йўналишлари, бандлик ҳолати ва асосий иқтисодий кўрсаткичлари тўғрисида ишончли статистик маълумотларни шакллантиришдан иборат. Тадбир доирасида юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган шахслар, деҳқон хўжаликлари, ҳунармандлар, оилавий тадбиркорлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар қамраб олинади.Маълумотлар респондент тоифасига қараб, рўйхатга олувчилар томонидан планшет қурилмалари ёрдамида юзма-юз сўров асосида ёки интернет орқали мустақил равишда
  • Избоскан туман ҳокимлиги матбуот хизмати | РАСМИЙ КАНАЛ

    15 сент., 12:09

    Ҳурматли истеъмолчилар!Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Избоскан туманини электр энергияси билан таъминловчи Л-1-Ю-110 кВ транзит ҳаво тармоғи таъмирга чиқарилиши сабабли, туманнинг:Янги бўстонобод, Ҳаққулобод, Лўғумбек, Ровот, Дўстлик, А.Темур, Тараққиёт, Туячи, Наврўзобод, Тошлоқ, Янги авлод, Тўраобод, Ботиробод, Тўрткўл, Гудур, Янги қишлоқ, Гуркиров, Юқори Чувама, Бештерак, Тошкечик, Қораянтоқ, Қўғай, Гулистон, Мангуберди, Куйганёр, Ойбек, Мирзо Улуғбек, Даминбойчек, Марказ, Бобур, Дарёбўйи, Солбоши, Юқори хосил, Барҳаёт, Қумкўча, Оқ олтин, Анорзор, Чўртонлиқ ҳамда Урганжи МФЙларида кундузги соат 9:00 дан 18:00 га қадар электр энергиясида узилишлар кузатилишини маълум қиламиз.Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.Саҳифа: @Izboskanpress_uz
  • Избоскан туман ҳокимлиги матбуот хизмати | РАСМИЙ КАНАЛ

    15 сент., 12:01

    Избоскан тумани ИИБ бошлиғининг жиноятчиликни олдини олиш ва унга барҳам бериш бўйича профилактик мурожаатиСаҳифа: @Izboskanpress_uz
  • Избоскан туман ҳокимлиги матбуот хизмати | РАСМИЙ КАНАЛ

    15 сент., 06:02изменён

    7-12 сентябрь кунлари Избоскан тумани ҳокимлигида ўтказилган қабуллар инфографикасиСаҳифа: @Izboskanpress_uz
    1,71022Открыть в Telegram