Последние посты

JIZZAXNEWS
22 сент., 12:16изменён
Жиззах вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига янги раҳбар тайинландиЎзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғига мувофиқ, Назарқосимов Сарвар Инатиллаевич Жиззах вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.Янги раҳбарни жамоага таништиришга бағишланган йиғилишда Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Ш. Каримов ҳамда Жиззах вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Д. Худойшукуров иштирок этди.Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб борингJizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
JIZZAXNEWS
22 сент., 09:18
Жиззах шаҳрида Пенсия тизимини такомиллаштиришга қаратилган фармон лойиҳаси муҳокама қилиндиЖиззах шаҳрида жойлашган МФЙларда фаолият олиб бораётган ходимлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида Президентнинг "Аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.Йиғилиш давомида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Жиззах шаҳар бўлими ходимлари томонидан пенсия тизимини такомиллаштириш ҳамда кутилаётган янгиликлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб борингJizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
JIZZAXNEWS
22 сент., 09:00изменён
Футболчиларимиз максимал очко билан чорак финалга йўл олдиЯпония мезбонлигида ўтаётган XX ёзги Осиё ўйинларининг эркаклар ўртасидаги футбол баҳсларида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бироз олдин «С» гуруҳининг 3-турида Вьетнам терма жамоасига қарши майдонга тушди.Нагоя шаҳридаги «Minato Soccer Field» стадионида ўтган учрашувда футболчиларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.Ўйиндаги голларга Муҳаммадали Ўринбоев ва Нурлан Ибраимов муаллифлик қилишди.БатафсилКаналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб борингJizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
JIZZAXNEWS
22 сент., 08:46
Ёш тадбиркорлар учун имкониятлар эшигиШароф Рашидов туманидаги Агро марказда ёш асаларичиларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим ва амалий кўникмаларини ошириш мақсадида вилоят ҳокимлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамкорлигида ўқув-семинар ташкил этилди.Семинар давомида ёшларга тадбиркор Фазлиддинхўжа Аҳмедовнинг асаларичилик соҳасидаги тажрибалари, илғор усуллари ва амалий фаолияти билан боғлиқ тажрибалари намойиш этилди.БатафсилКаналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб борингJizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
JIZZAXNEWS
22 сент., 06:55
Осиё ўйинлари-2026. Ўзбекистон делегацияси яна бир кумуш медальни қўлга киритдиАралаш жанг санъатининг модерн йўналишида иштирок этган ҳамюртимиз Фирдавс Атамурадов -60 кг вазн тоифасининг финалида тожикистонлик Мирзобек Умаровга имкониятни бой берди ва иккинчи ўринни эгаллади.Делегациямиз ҳисобида ҳозирча 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медали бор.Ўзбекистон медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида 9-ўринда бормоқда.Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб борингJizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
JIZZAXNEWS
22 сент., 06:53
Ал-Хоразмий ворислари сараланмоқдаМамлакатимизнинг барча ҳудудларида «Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари» лойиҳаси амалга оширилмоқда.Лойиҳанинг асосий мақсади — ёшларни мактаб давриданоқ ахборот технологиялари ва хорижий тилларга қизиқтириш, уларнинг бу борадаги билим ва кўникмаларини ривожлантириш ҳамда замонавий касбларга йўналтиришдан иборат.Жиззах вилоятидаги саралаш имтиҳонлари Зомин туманидаги 60-умумтаълим мактаби ҳамда Мирзачўл туманидаги 1-умумтаълим мактабида ташкил этилди.Унда ахборот технологиялари соҳасига қизиқиши бўлган мингдан зиёд ўқувчи ўз билим ва салоҳиятини намоён қилди.БатафсилКаналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб борингJizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
JIZZAXNEWS
22 сент., 06:35
Ғаллаоролда “Соғлом ҳаёт учун — 5000 қадам” оммавий юриш марафони ўтказилдиТуманнинг Кўкбулоқ маҳалласида ташкил этилган оммавий юриш марафонида кексалар, хотин-қизлар, ёшлар фаол иштирок этди.Мазкур соғломлаштириш тадбирлари Президентнинг 3 ва 9 сентябрь кунлари ўтказилган видеоселектор йиғилишларида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилаяпти.Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб борингJizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
JIZZAXNEWS
22 сент., 05:09
Жиззахда «Саломатлик сари йўл» шиори остида веломарафон ўтказилди22 сентябрь — Халқаро автомобилсиз кун муносабати билан Жиззах шаҳрида соғлом турмуш тарзи ва атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишни тарғиб қилиш мақсадида оммавий веломарафон ташкил этилади.Веломарафон Жиззах вилояти ҳокимлиги, вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ва вилоят Спорт бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилди.Унда корхона ва ташкилотлар, талабалар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.Иштирокчилар Жиззах олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази олдида старт олишди ва 4 км масофадаги йўлни босиб ўтишди.Веломарафон якунида ғолиб ва совриндорлар ҳомийларнинг эсдалик совғалари билан муносиб тақдирланди.Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб борингJizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
JIZZAXNEWS
22 сент., 03:25изменён
Бугун бироз булутли об-ҳаво кузатиладиЎзгидрометга кўра, кундузги ҳарорат: +27°…+37° Кечаси ҳарорат: +12°…+18° бўлади.Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.Тоғли ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечаси +10…+15°, кундузи +20…+25° бўлади.Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб борингJizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
JIZZAXNEWS
22 сент., 03:15
Йўқотишдан эмас, ниятсизликдан қўрқЖуда кўп нарсангни йўқотиб қўйишдан қўрқма, ниятингни йўқотиб қўйишдан қўрқ.Чунки нияти барбод бўлган одамнинг ҳаёти ҳам барбод бўлади.Ҳаким ат-ТЕРМИЗИЙ.Ассалому алайкум, кунингиз файзли ва баракали ўтсин.Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб борингJizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
JIZZAXNEWS
21 сент., 09:12
Осиё ўйинлари-2026. Ўзбекистон илк олтинни қўлга киритдиЎзбекистон делегацияси Японияда ўтаётган Осиё ўйинларида ўзининг дастлабки олтин медалига эга чиқди.Карате баҳсларида -67 кг вазн тоифасида иштирок этган Абдулваҳоб Рашидов финалда спортчи Юго Козакидан устун келди.Бунгача Ўзбекистон ҳисобида 🥈1 та кумуш ва 🥉1 та бронза медаль бор эди. Кумушни карате бўйича -55 кг вазн тоифасида Ҳумоюнмирзо Ҳалимов қўлга киритган бўлса, Нодирбек Шавкатов аралаш жанг санъатининг модерн йўналишида -71 кг вазн тоифасида бронзага эга чиқди.Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб борингJizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
JIZZAXNEWS
21 сент., 06:10
Янгиободда спортчиларга спорт кийимлари ва инвентарлар топширилдиСпорт вазирлиги томонидан замонавий спорт жиҳозлари, инвентарлари ва махсус спорт кийимлари туман спорт мактабига етказилиб, шуғулланувчиларга тантанали равишда топширилди.Мазкур эътибор ёш спортчиларнинг машғулотларини сифатли ташкил этиш, уларнинг спортга бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилади.Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб борингJizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
JIZZAXNEWS
21 сент., 05:45
Мирзачўл туманида хатлов жараёнлари давом этмоқдаКадастр агентлиги томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида Жиззах вилоятининг туман, шаҳарларида ҳам хатлов ишлари олиб борилмоқда.Жумладан, Мирзачўл туман филиали кадастр муҳандислари кўчмас мулк объектларининг хатлов ишларини туманнинг "Пахтазор" МФЙ ҳудудида олиб боришмоқда.Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб борингJizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
JIZZAXNEWS
21 сент., 05:23
Саломатликка элтувчи лойиҳаЯнгиобод туманининг “Янгиобод” ШФЙ ҳудудида шанба куни эрта тонгдан аҳолининг турли қатлам вакиллари “5000 қадам” соғломлаштириш марафонида иштирок этиш учун тўпланишди.Туман ички ишлар ва спорт бўлимлари, маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирдан кўзланган мақсад аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни кундалик ҳаётда жисмоний фаолликка ундашдан иборат бўлди.БатафсилКаналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб борингJizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
JIZZAXNEWS
21 сент., 04:44
Жиззахлик мерганлар ғалабасиФарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида спортнинг камондан отиш тури бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида мамлакат кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.Унда юртимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 300 нафардан зиёд маҳоратли мерганлар ғолиблик учун курашга киришдилар.Якуний натижаларга кўра, ёшлар ўртасидаги баҳсларда жиззахлик камончилар жами 8 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди.БатафсилКаналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб борингJizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
JIZZAXNEWS
21 сент., 04:37
“Йил ўқитувчиси–2026” танловининг ғолиблари аниқландиПрезидент ташаббуси билан ташкил этилган танловда Республика бўйлаб 46 минг нафардан ортиқ педагоглар иштирок этди. Улардан 208 нафари ғолибликни қўлга киритди.Вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб ғолиблар сафидан жой олган педагоглар рўйхати юқорида ☝️Танловда 208 та туман (шаҳар) бўйича биринчи ўринни эгаллаган ғолибларнинг ҳар бири 616 млн сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 400 баравари) пул мукофоти билан мукофотланади.Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб борингJizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
JIZZAXNEWS
6 сент., 13:13
Жиззахда “Рақснинг сеҳрли олами” номли галаконцерт бўлиб ўтмоқда Ўзбекистон рақс санъати ижодий бирлашмаси томонидан тайёрланган галаконцерт дастури вилоятимизда 4,5,6 сентябрь кунлари Жиззах шаҳри, Зомин ҳамда Пахтакор туманларида ташкил этилди. Жиззах шаҳридаги "Ўрда" экологик боғи ҳамда Зомин
JIZZAXNEWS
6 сент., 12:59
🇺🇿🇷🇸Shavkat Mirziyoyev Serbiya Respublikasi Prezidenti Aleksandr Vuchichning taklifiga binoan 7-8-sentabr kunlari rasmiy tashrif bilan ushbu mamlakatda boʻladi. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
JIZZAXNEWS
6 сент., 12:59
“Men juda xursand bo‘ldim, bunaqa joylarni ko‘paytirishimiz kerak” — Shavkat Mirziyoyev Toshkentdagi yangi Zamonaviy san’at markazi haqida Prezidentimiz zamonaviy sanʼatni izchil rivojlantirish muhimligini taʼkidladi. Davlatimiz rahbari markazni ijodkor yoshlar, professional hamjamiyat va keng
JIZZAXNEWS
6 сент., 12:58
🇺🇿🇺🇸 AQShning Sietl shahrida O‘zbekiston Bosh konsulxonasi ochildi Bu Tinch okeani shimoli-g‘arbiy mintaqasida mamlakatimizning birinchi konsullik muassasasi hisoblanadi. Bu haqda Prezident Administratsiyasining AQSHdagi vakili Komil Allamjonov xabar bermoqda. "Yangi Bosh konsulxona savdo,
