gram news
Аватар канала Kitobxon kundaligi

Kitobxon kundaligi

@kitoblog

💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев

ПроектыKK

419подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Kitobxon kundaligi

    25 окт. 2022 г., 09:26

    Интернетда турли хабарлар, пул ютуқларига ишонманглар деб жар солинса ҳам барибир бунга чув тушадиганлар бўлади. Шулар бор ки, қаллоблар тирик. Мана яна бир жабрдийда. Одам ўз хатосини тан олмаслик учун икки марта алданишга ҳам тайёр. Қисқаси огоҳ бўлинглар..👉@kitoblog👈
    5,4301022Открыть в Telegram
  • Kitobxon kundaligi

    22 окт. 2022 г., 16:53

    ​​М. Зыгарнинг "Империя должна умереть" асарини тугатдим. Жуда ажойиб, тарихий воқеалар ўзгача контрастда ёритилган асар. Бунда кўпроқ оддий халқ, четдаги одамлар тақдирида болшевиклар революцияси қандай рўй берганини аниқроғи рўй бериши муқаррар бўлганини кўриш мумкин. 1917-йилги революция баъзиларга бирданига Ленин таъсири остида юз бергандек туюлсада, аслида тахт ағдарилиши 19-аср оҳиридан бошлаб равшанлаша бошлаган эди. Қатор иш ташлашлар, намойишлар билан ўша пайтдан ишчилар кўп ҳуқуқларини қайтариб олишган. Анча қурбонликлар ўтказишган. Суиқасдлар уюштирилган. Қисқаси революция бўлиши аниқ аммо қачон юз бериши номаълум бўлган десак бўлади.Бу ҳудди Маркеснинг "Ошкора қотиллик қиссаси" ни эслатиб юборади. Асарда айнан инқилобгача бўлган ва инқилобга олиб келган барча ҳолатлар ёритилган. Толстой, Горкий, Чеховлар ҳақида ҳам кўп маълумотлар учрайди. Қисқаси зўр фойдали китоб. Тавсия.
  • Kitobxon kundaligi

    22 окт. 2022 г., 02:08

    Бугун Book Talks. Яхши букблогерлар, ижодкорлар фикрлари ва ҳақиқий китобхонлар давраси қизиқ бўлса бориш тавсия этилади. Турли мавзуларда фойдали нутқлар бўлади. Дўстларимна эса омад тилаб қоламан. Ҳуллас шошилинг, жоцлар чекланган🙂👉@kitoblog👈
  • Kitobxon kundaligi

    19 окт. 2022 г., 05:35изменён

    Бугун Икар тақдимоти бўлади. Лойиҳа ўзида салобатли адибларимизни жамлаган. Бу каби инсонлар суҳбатидан баҳраманд бўлиш, китоблари ва таҳлиллари билан танишиш янада қизиқарли ва фойдали бўлади.👉@kitoblog👈
  • Kitobxon kundaligi

    29 сент. 2022 г., 17:41

    Китоб ўқиш мода ёки талабга айландими билмадим ку, лекин бу борада ҳусусий нашриётлар амалга ошираётган ишлар одамни қувонтиради. Икар лойиҳаси нафақат яхши ижодкорлар асарларини чоп этди балки булар бўйича танлов эълон қилиб бош совринга автомобил қўйди(ҳа, нима мошиналиги айтилмаяпти лекин).Ibookuz эса Тирилиш лойиҳасида бир қанча асарлар таржимаси билан бирга танлов ҳам бошлаб Iphone14, ноутбук ва бошқа кўплаб қимматбаҳо совринлар қўйди.Бу ҳам нашриёт, дўконлар ўртасида ўзига ҳос рақобат ҳам эътиборни жалб қилишга талаб ошаётганини билдиради. Умуман бу каби яхши совринлар китобхонлар учун мўлжалланаётгани ҳам қувонарли. Аҳир Sariqbola show да ҳам 240 та профилга подписка ташлаб Camaro, уй ютиш мумкин. Лекин имконият жуда пастда 400 000 дан 1. Китоб танловларда эса рақобат камроқ мингдан ҳам ошмаса керак балки қатнашувчилар🙂 Сиздан талаб қилинадигани эса ўша китобларни ўқиш ва
  • Kitobxon kundaligi

    27 сент. 2022 г., 07:27

    Зейданнинг китоби тугади. Яхши нон фикшн. Истеъмол қиладиган нарсаларимизнинг таъсиридан тортиб фотосинтез жараёни, табиий ингредиентлар ва ҳатто ибодатнинг соғлиққа таъсири ҳақида ҳам турли маълумотлар учрайди. Истеъмолчи жамиятини огоҳлантиради.Қайта ишланган озиқ овқатларнинг кенг тарқалишига асосий сабаблардан бири эса уларнинг нархи эканлиги айтилади. Аниқроғи арзон нархда эканлиги. Ўртача америкалик оила агар ултра қайта ишланган махсулотлардан воз кечиб, бутунлай табиий махсулотларга ўтса бу 10 000 долларгача қўшимча харажатга олиб келиши мумкин экан. Табиий махсулотлар бу — ҳашамат, дейди муаллиф. Ҳақиқатдан супетмаркетларда табиий шарбатлар, овқатлар нархини кўриб бунга ишонч ҳосил қилиш осон. Деярли 2-3 бараваргача қимматроқ. Муаллиф ҳеч бўлмаса 10% га бу махсулотлар истеъмолини камайтириш керак дейди. Қисқаси шунақа гаплар. Янаям асарни ўқиб кўриш фойдали.👉@kitoblog👈
    TelegramKitobxon kundaligi​​Джордж Зейданнинг "Ингредиентлар" китоби биз кундалик истеъмол қиладиган маҳсулотлар, ишлатадиган нарсаларимизнинг танамизга, соғлиғимизга таъсири ва зарари ҳақида ҳикоя қилади. Айниқса ултра қайта ишлов берилган махсулотлар зарари ҳақида кўп фикрлар…
  • Kitobxon kundaligi

    22 сент. 2022 г., 16:41

    ​​Джордж Зейданнинг "Ингредиентлар" китоби биз кундалик истеъмол қиладиган маҳсулотлар, ишлатадиган нарсаларимизнинг танамизга, соғлиғимизга таъсири ва зарари ҳақида ҳикоя қилади.Айниқса ултра қайта ишлов берилган махсулотлар зарари ҳақида кўп фикрлар бор. Бундай махсулотларда табиий махсулотлар, егуликлар бўлмайди. Асосан озиқа қўшимчалари, консервантлар, ароматизаторлар ва бўёвчилардан иборат бўлади. Лекин арзонлиги, яхши реклама ва ўрганиб қолишга олиб келгани учун одатда табиий махсулотлардан кўпроқ сотилади. Бу махсулотлар газланган ичимликлар, музқаймоқлар, чипслар ва яримфабрикат кабилар.Дейлик бу каби махсулотларни одатдагидан 10% кўпроқ истеъмол қилиш эрта ўлим хавфини 14% га оширади. Анчайин кўп истеъмол қилиш эса саратон хавфини 23% га, ичак касаллиги синдроми ривожланиш хавфини 25% га, семириб кетиш хавфини эса 26% га ошириб юборар экан.П. С. Умуман таъқиқлай олмасак
  • Kitobxon kundaligi

    8 авг. 2022 г., 18:20

    ​​Ричард Докинзнинг “Худбин ген” асарида яна бир қизиқ маълумот бор.Одатда гуруҳ, тўда бўлиб яшайдиган жониворларда алтуризм ривожланган бўлади дейишади. Ҳусусан, тўдада яшаш учун улар ҳамкорлик қилиши, ўзаро бир бирига ёрдам бериши керак. Лекин бу доим ҳам шундай эмас, баъзан бизга алтуристик кўринган нарсани аслида ҳайвонлар ўзини ўйлаб амалга оширган бўлиши мумкин. Кийиклар гуруҳида ҳам баъзан йиртиқчлар яқинлашса бирор кийикнинг турган жойидан баланд ўйноқлаб,тепага сакраши кузатилади. Олимлар шу кунгача бу ҳолатда бу кийик бошқа жамоадагиларни сақлаб қолиш учун ўзини намоён қилиб қурбон қилаяпти деб ўйлашган. Аммо, аслида бу ҳолатда кийик ўзининг кучлилиги,баландга сакрай олишини исботлаб, йиртқич уни барибир тутолмаслигини исботламоқчи бўлар экан. “Кучим кўп менга ташланиб овора бўлма” дейди-да. Йиртқичлар ўзи асосан кучсиз, касал ҳайвонларга ов қилиши эса маълум. Шунга бу
  • Kitobxon kundaligi

    4 авг. 2022 г., 09:17

    Фойдали нарсалар билан улашсак.Твиттер очилгач тармоқ анча жонлана бошлади. #bookclubuz аккаунти эса китоб муҳокамасаи бўйича танлов эълон қилибди. Ғолибга Amazon Fire ридери.Муҳокама асари Пулитцер мукофоти совриндори, журналист Женни Нордбергнинг “Underground Girls of Kabul”, рус тилида “Подпольные девочки Кабула” ёки турк тилида "Kabilin Gizli Kizlari" экан. Шартлари твитда бор.Имкон бўлса ўзим ҳам қатнашарман.👉@kitoblog👈
  • Kitobxon kundaligi

    3 авг. 2022 г., 16:33

    Ёмон тарбия кўрган одамдаги жасорат - дағалликка, билимдонлик майдакашликка, заковат масхарабозликка, очик кўнгиллик мунофиқликка айланади, - деган экан инглиз файласуфи Джон Локк.👉@kitoblog👈
  • Kitobxon kundaligi

    29 июл. 2022 г., 08:41

    ❔Kitob tanlashda nimaga ko‘proq e'tibor berasiz? Masalan men ba'zi kitoblarni o‘qishga qiziqib olaman ln qiziqganimchalik qiziqarli kitob bo‘lmaydi...Бу борада кўп баҳслар бўлади. Яъни китобни қандай танлаш кераклиги муаммо ёки тавсияга кўра танланган китоб кейин ёқмай қолади.Шаҳсан ўзимдан айтсам албатта бошқалар тавсияларига қараб ҳам кўп китоб танлайман. Аммо бунда ўша китоб мавзуси, йўналиши ўзимга ёқадими йўқми кўриб оламан. Китоб ҳақида интернетдан бошқалар фикрини кузатаман. Чунки бир кишининг фикри барибир объектив бўлмаслиги мумкин. Муаллиф ким, бошқа асарлари қандайлигини ҳам кўриб оламан. Илмий оммабоп китобларда айниқса муаллифлар профессор, олимлар бўлишига алоҳида аҳамият бераман. Лекин бу борада яхши китоб ёзадиган журналистлар ҳам кўп ҳозир. Шу изланишларда ҳафсалам пир бўлмаса китобни олиб ўқийман. Лекин агар китоб сизга ёқмаса уни ярмидан ташлаб кетиш катта айб
  • Kitobxon kundaligi

    28 июл. 2022 г., 10:55

    Анонимные вопросы: У тебя новый анонимный вопрос:Farzandingiz bormiҲаУ тебя новый анонимный вопрос:Kitob o'grisi degan kinoni korganmisizYo‘q,lekin kitobi borligini bilaman)У тебя новый анонимный вопрос:Biror bir muammo bo'yicha, umuman, fikrlarizni har doim o'qib boraman. Ba'zi birlari o'ylantirib ham qo'yadi... Aniq va ochiqchasiga mulohaza yuritishingiz esa juda yaxshi. Aytingchi, mana shunday fikrlash uchun faqat aniq sohadagi kitoblarni o'qish shartmi, yoki qaysi yo'lni afzal ko'rgansiz?Bilmadim, bu umumiy tajriba bo‘lishi mumkin. Buning uchun alohida kitoblar o‘qimaganman. Ln ilmiy ommaviy kitoblar, bahslarga oid kitoblar ham ko‘proq yordam bersa kerak.У тебя новый анонимный вопрос:
  • Kitobxon kundaligi

    28 июл. 2022 г., 09:14

    ✅ Дастлабки саволларга жавоблар.У тебя новый анонимный вопрос:Салом. Неча ёшсиз? Қаерда ўқигансиз/ўқияпсиз? Ҳозирда ким бўлиб ишлайсиз?29. Битирганман. Молия соҳасида.У тебя новый анонимный вопрос:Qaysi shahardansizЯнгийўл.У тебя новый анонимный вопрос:Oilalimisiz uylanganmiszҲа.
  • Kitobxon kundaligi

    28 июл. 2022 г., 08:02изменён

    @kitob_ombori дан илҳомланиб мен ҳам аноним чат қилишни ўйладим. Савол эгалари кўринмайди. Исталган савол, таклиф ва фикрлар бўлсаhttp://t.me/questianonbot?start=23823380орқали жўнатинг. Жавоб беришга уриниб кўраман🙂👉@kitoblog👈
  • Kitobxon kundaligi

    26 июл. 2022 г., 16:10

    ​​- Нега Шекспир тақиқланган? - деб сўради Ёввойи. Бош губернатор елкасини қисди. - Чунки у эскилик; асосий сабаб шу. Бизга эскилик сарқитлари керак эмас. — Aммо эски нарсалар ҳам ажойиб бўлади ку. - Aйнан. Гўзаллик жозибали ва биз одамларни эски нарсаларга жалб қилишни хоҳламаймиз. Уларга янги нарсалар ёқиши шарт.(с) Олдос Ҳаксли—Ажиб янги дунё👉@kitoblog👈
  • Kitobxon kundaligi

    26 июл. 2022 г., 13:43

    ​​Кеча Алишер Саъдуллаев каналида янги "Жадидлар" покетбуки бўйича аудиосуҳбат бўлди. Тўплам бўйича юрган кўплаб саволларга жавоблар берилди. Жумладан китобларни 23 минг нусҳада наш этилиши, муаллифларга гонорарларга 1,5 млрд сўмга яқин маблағ сарфланган.Бу катта сумма тўғри. Лекин, айнан шу каби тўпламлар, китобларга ажратилгани ижобий ҳодиса. Чунки 23 минг нусҳа бу бизда катта тираж ва кўплаб китоблар текинга турли мактаблардан тортиб, турли ташкилотлар, китобхонларга етказиб берилмоқда. Жадидлар ва улар ижоди тарғиботи ҳам сўнгги пайтларда аҳамияти ошиб бормоқда. Умуман бу каби китобларни шу тарзда пиар қилинмаса бошқачасига тарқатиш ҳам қийин ҳам назаримда.Жадидлар тарихи, улар ҳаракатининг аҳамиятини ўрганиш, баҳолаш муҳим албатта. Улар балки бугун ўз қадрияти, мақсадини топа олмаётган ёшлар учун ҳам бир мотиватор бўлиб катта саҳнага чиқиши мумкин. Балки кўпчиликни янада
  • Kitobxon kundaligi

    23 июл. 2022 г., 20:00

    переслано из @vatanparvarmas

    Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ўзидан бездирувчи тизими ҳақида1. Кутубхонага киришда қаттиқ текширувдан ўтасиз, аввал металлодетектордан ўтасиз, ўтгач эса, гвардия ҳодими аввал қўлингиздан бошлаб пастга қараб уч тўрт ердан ушлаб, текширади. Ёзда юпқа кийимга қараб аниқ кўриш мумкин бирор нарса яширмаганини. Лекин, ушлаб текшириш шарт. Кейин, сумкангизни очтириб, ичини обдон кўради, бу нима деб сўрайди, жавоб берасиз.2. Шундан кейиноқ гардеробга ўтасиз, "ширинсўз" ходималар тарбия дарсини ўтишади, ҳар бир ёш бундай сийловдан "бебаҳра" қолмайди. Сумкангизни олиб киришингиз мумкин эмас, шу билан бирга сумкангизда нарсаларни қолдириб киришингиз ҳам иложсиз, катта қилиб ёзиб қўйишган "гардеробга қўйилган сумкаларингиз ичидаги нарсаларга жавоб бермаймиз!" Жавоб беролмаса, сумкани ичкарига қўйсин, бўлмаса жавоб берсин. Қизиғи сумкангиз ичидаги бор нарсани қўлизга оволасиз, компьютер,
    1,4102321Открыть в Telegram
  • Kitobxon kundaligi

    22 июл. 2022 г., 13:17

    ​​Британ тарихчиси ва ёзувчиси Ян Мортимер ёзади: "Мен китобларни шунчаки бўш вақтни ўтказиш ва роҳатланиш учун ўқимайман. Мен доим ниманидир ўрганиш учун ўқийман. Эрталаб уйғониб кунлик лойиҳаларимга, режаларимга қарайман. Қандай тушунарсиз мавзуларга дуч келсам шу соҳада китобларни топиб ўқишга киришаман. Режаларим олдинга юриши учун қайси мавзуни билишим керак бўлса шу соҳадан китобларни ўқийман"Бу яхши фикр аслида. Кўпчилик нима мавзуда китоб ўқишни билмай юради. Бадиий китоблар ку майли, аммо бирон мавзудаги, илмий китобларни танлашга қийналади. Иложи бўлса одам кун давомида ўзига учраган нотаниш тушунчалар, мавзуларни ёзиб бориши керак. Дейлик бир неча кун, ҳафта давомида. Кейин энг кўп учраган нотаниш мавзуга бағишланган китобни қидириш ва ўқишга ўтириш мумкин. Одам ўзи қизиққан йўналишдаги китобларни ўқиши яхши. Аммо ҳали ўзи унчалик билмайдиган аммо ўрганиши лозим бўлган
  • Kitobxon kundaligi

    20 июл. 2022 г., 19:34

    ​​Мурод Муҳаммад Дўстнинг "Лолазор" романини ўқишни бошладим. Энг яхши ўзбек романларидан ва балки энг яхшиси деб ҳам таъриф беришади. Кўплаб адабиётшунослар, танқидчилар эътирофига сазовор бўлган асар. 1990 йил адиб шу асари учун Хамза номидаги мукофтни ҳам олган экан. Ўзи шунақа эътирфоларни эшитганим учун ҳам ўқишга қизиққандим. Муаллиф ҳам қизиқарли шаҳс, ўша пайтлар И. Каримов матбуот котиби ҳам бўлган. Кейинроқ сиёсатдан ҳам кетди, жамоатчилик назаридан ҳам бир мунча четга кетгандай бўлди.Романнинг бошланиши маиший муаммоларга бағишлангандай туюлади. Муносабатлар, турғунлик даври одамлари, адабий жараёнларга назар солса бўлади. Лекин ҳарактерлар бор. Қаҳрамонларнинг ҳар бирининг ўз шаҳсияти, қарашлари ажралиб туради. Мавжуд орамиздаги одамлар тасвирлангандай туюлади. Асардан ҳали кўп нарса кутаяпман лекин, кўпчилик турлича талқин қилар экан. Ўқиганлар бўлса фикрларни изоҳда
  • Kitobxon kundaligi

    19 июл. 2022 г., 13:52

    Бировнинг муаллифлик ҳуқуқи устидан “Робин Гуд”лик қилиб асарларини текинга тарқатворишга қанаққарайсиз, фикрингизни комментда қолдиринг демоқчийдиму комментим ёпиқ. Шул боис фикрларинг ўзларингда туриб турсин)) Карикатура: @habikatura