Последние посты

Koreya_info
21 сент., 11:44
КЕКСА ҲУРМАТ ҚИЛИНИШИ УЧУН У ЯХШИ КИЙИНИШИ КЕРАКМИ?Бугун кореялик машҳур профессор И Хо Соннинг "НЕГА ИНСОН ҚАРИГАНДАН КЕЙИН ЯХШИ КИЙИНИШИ КЕРАК?" деган мавзудаги суҳбатини кўрдим.Унинг бир фикри айниқса диққатимни тортди: инсон ёши ўтган сари ташқи кўриниши ҳам ўзгариб чиройини йўкотади, шунинг учун жамиятда кексага менсимай паст назарда қаралмаслиги учун кекса одам янада озода ва яхши кийиниши керак, дейди.Ҳатто, кекса одам яхши кийинмаган бўлса, кўчада йўл сўраганда ҳам одамлар уни эътиборсиз қолдириши мумкин, деган мазмунда фикр билдирди.Шунда беихтиёр Ўзбекистон ҳақида ўйладим.Бизда кекса одамни ҳурмат қилиш учун унинг устбоши яхши булиши шарт эмас. Автобусда жой беришда ҳам, тўй-маъракада тўрга ўтқазишда ҳам, маҳаллада гапини эшитишда ҳам аввал унинг ёшига қараймиз. Оддий кийимдаги отахон ҳам — отахон.Қизиқиб интернетдан 60 ёшдан ошганлар кексалар ҳаётдан қониқиш
Koreya_info
20 сент., 14:01
Корея 2100 йилда, фирибгарлари эса 2200 йилда яшаяпти. 😅2026 йилги халқаро онлайн IQ рейтингида Жанубий Корея 1-ўринни олган. OECD маълумотига кўра эса, 25–34 ёшли корейсларнинг 70,6 фоизи олий маълумотли — бу OECD давлатлари ичида энг юқори кўрсаткич.Шундай рақамларни кўриб, бир нарсага ҳайрон бўлардим: бунчалик билимли ва технологияни яхши биладиган жамиятда нега фирибгарлик қурбонлари шунчалик кўп?Кейин тушундим: Корея 2100 йилда яшаётган бўлса, фирибгарлари 2200 йилда экан. 😂Кореяда voice phishing — телефон орқали молиявий фирибгарликнинг ўзида:2022йил: 28,644 та ҳолат — $104,7 млн зарар 2023йил: 21,401 та — $141,8 млн 2024йил: 18,791 та — $274,2 млн 2025йил: 33,241 та — $595,5 млнЧунки 2200 йиллик фирибгар сизга оддийгина:— Пул ўтказинг деб қўнғироқ қилмайди.
Koreya_info
18 сент., 12:21
НИКОҲМИ ЁКИ БУХГАЛТЕРИЯМИ? КОРЕЯДАГИ янги пайдо бўлаётган “EXCEL ОИЛА” 😄Кореяда сўнгги пайтларда “반반 결혼” (50:50 никоҳ) ва “엑셀 결혼” (Excel никоҳ — компютердаги рақамли бухгалтерия дафтари) деган иборалар пайдо бўлди: кореялик ёшлар энди оилавий харажатлар ва математик ҳисоб-китобларни аниқ жадвалга солиб борадиган бу дастурдан тўғридан-тўғри оилавий ҳаётда фойдаланишяпти!Бу шунчаки гап эмас. Баъзи ёш жуфтликлар тўй харажатлари, уй ижараси ва ойлик бюджетдан тортиб, ким идиш ёки кир ювишигача олдиндан 50:50 келишиб олишяпти.Ҳатто ажрашиш ёки низо чиқса "исбот" бўлиши учун ким қанча харажат қилганини Excel’га ёзиб борадиганлар ҳам бор.Нега бундай ўзгариш бўляпти?Сабаби Кореяда оиладаги “адолат” тушунчаси ва иқтисодий муҳит ўзгарди.Эскича ёндашув: Илгари эркак киши уй-жойни, аёл эса уй жиҳозларини ва рўзғорни ўз зиммасига оларди.Янгича ёндашув: Ҳозирги ёшлар “мен қанча тиксам,
Koreya_info
16 сент., 14:40
Дўстингиз корейс бўлса, буни албатта билишингиз керак! Тағин нотўғри тушуниб юрманг :)Одамлардан расмдаги учта нарсадан иккитасини бир гуруҳга солишни сўралганда:Кўплаб ғарбликлар шундай танлайди: 🐵 + 🐻 → «Иккаласи ҳам ҳайвон.»Корейслар эса почти хаммаси: 🐵 + 🍌 → «Маймун банан ейди.» - танлайди. (Синаб кўринг)Нега?Когнитив психолог Ким Кён Ир буни Корея маданиятидаги 관계주의 —муносабатларга катта аҳамият бериш хусусияти билан тушунтиради.Яъни корейслар бирор нарсани фақат унинг ўзи нима экани билан эмас, балки у одам бошқа нарса билан қандай боғлангани орқали ҳам кўришга мойил. Шунинг учун: 🐵 + 🐻 → иккаласи ҳам бир хил тоифадаги ҳайвон. 🐵 + 🍌 → иккаласи эса бир-бири билан муносабатда: маймун банан ейди.Мана шу фарқ асосий нуқта.
Koreya_info
15 сент., 10:55изменён
Севгилингдан айрилсанг — ҳижрон азоби, Кореядан айрилсанг — сервис соғинчи қийнайди. 😂Интернетдан велосипед шинаси ва балон сотиб олгандим. Бугун буюртмам етиб келди.Қутини очсам, маҳсулотлардан ташқари кичик пакетча ҳам бор. Ичини қарасам 2 800 вон, тахминан 2 доллар пул!Ёнидаги хатда: «Агар маҳсулот ёқса, яхши шарҳ қолдирсангиз, хурсанд бўламиз», деб ёзилган экан.Шинани алмаштириб, фарзандларим билан велосипедда айланиб келдик. Маҳсулотда ҳеч қандай муаммоси йўқ. Шундан кейин 5 юлдуз қўйиб, яхши шарҳ қолдирдим.Кореяда рақобат жуда кучли. Бу ерда харидорни жалб қилиш ва ушлаб қолиш учун фақат яхши маҳсулотнинг ўзи етарли эмас. Муомала, хизмат, ишонч ва ҳатто шундай майда эътибор ҳам бизнеснинг бир қисми.Кореяда “손님이 왕이다” яъни “Мижоз бу қирол” деган гап бор.Бу ерда узоқ яшаб, яхши сервисга ўрганиб қолсангиз, унинг “зарари” ҳам бор экан: бошқа жойга борганингизда ўша
Koreya_info
14 сент., 10:47
Кеча Кореядаги ватандошларимиз Президент билан учрашганини Интернетда кўриб, ўзим кўриша олмаганимдан ичим сал куйиб турганди:)Бугун эса Сеул кўчаларида Президентимиз кортежини (адашмасам) яна тасодифан кўриб қолдим.Қарасам, менга Президентимиз кортежини Сеул кўчаларида икки марта тасодифан кўриш насиб қилибди: 2017 йил ноябрда — светофорда кутиб турганимда, 2026 йил сентябрда, бугун — машинада кетаётиб.Энди айтингларчи қайси бири омадлироқ: махсус бориб президент билан учрашганларми ёки тасодифан кўчада икки марта дуч келган одамми?Мақтанишмаску, роса омадли боламан-да :)) (Узр жавобини айтиб куйдим) 😂Канал қизиқ бўлса, обуна бўлинг ☺️ https://t.me/koreyadagihayot
Koreya_info
13 сент., 11:15
Бошқа соҳада кадр-раҳбар танлашда адашсак ҳам, таълим соҳасида кадр ва раҳбар танлашда адашмаслик керак.Мен 8 йилдан ошиқ вақтдан бери Сеул шаҳар таълим бошқармаси билан боғлиқ, йилига бир марта ўтказиладиган тадбирларда ўзбек тили таржимони сифатида ишлаб келаман.Шу йиллар давомида бир нарсага кўп эътибор бердим: бу ерда одамни лавозимга қўйишда унинг айнан шу соҳага қанчалик мослиги, тажрибаси ва профессионаллигига жиддий қарайдилар.Бир куни мен билан ишлайдиган таниш ўзбек қиз таржимони таълим бошқармасидаги юқори лавозимли ходимдан:— Мен ҳам сизларда ишласам бўладими? — деб сўради.Жавоб жуда оддий бўлди:— Давлат хизмати имтиҳонини топширганмисиз?Кореяда давлат хизматига кириш учун имтиҳонга ойлаб, ҳатто йиллаб жиддий тайёрланадиган ёшларни кўп учратиш мумкин. Улар махсус курсларга қатнайди, кутубхоналарда соатлаб дарс қилади ва давлат хизматчиси бўлиш учун кучли
Koreya_info
12 сент., 11:34изменён
Кеча тушунмагандим. Бугун тушундим. 😅Баъзан “Кореяда ёзилмаган қоидалар жуда ҳам кўп-да…” деб ўйлайман.Кеча интернетда кичкина машинасини паркингда жуда орқага тақаб қўйган ҳайдовчини корейслар танқид қилиб муҳокама қилаётганини кўрдим.Машина кичкина бўлгани учун узоқдан жой бўшдек кўринади.Одамлар: “Кичкина машинани орқага бунча тақамасдан, олд қисмини бошқа машиналар билан бир чизиқда қолдириш керак. Шунда бошқалар бўш жой бор деб адашмайди”, дейишётган экан.Ўшанда ичимда: “Намунча буларнинг ёзилмаган қоидалари кўп… Мен ҳам кичкина мошина Спарк ҳайдаганман, бундай нарсага алоҳида эътибор бермаган эканман" деб ўйлаган эдим.Лекин бугун айнан шу ҳолатга ўзим тушдим.Паркингда жой қидириб юриб: “Ана, бўш жой!” деб хурсанд бўлиб бурилдим.Яқинлашсам… жой йўқ, кичкина машина ичкарида бекиниб ажи деб турибди:)Кеча корейслар интернетда танқид қилаётган ҳолатнинг айнан ўзи.
Koreya_info
11 сент., 13:34изменён
Корейслар билан нархда эмас, кайфиятда беллашамиз 😂Кореяда яшаб бир нарсага анча олдин кўникиб бўлганман: кўчада корейсларнинг машинасига қараб, ўзимнинг машинам нархини солиштирмайман:)“Майли, машинада нарх буйича беллаша олмасак хам, ҳеч бўлмаса велосипедда тенгмиз”, деб юрардим.Кеча 4-синфда ўқийдиган ўғлим билан Хан дарёси бўйлаб велосипедда айланиб юргандик. Йўлда ўғлим бир пайт: — Дада, бир нарсага эътибор бердизми? — Нимани? — Ёнимиздан ўтиб кетаётган велосипедлар жуда бошқача… жуда қимматга ўхшайди.Мен кулдим-да: — Сен бошқа қизиқ нарсага эътибор бердингми? Бизнинг велосипедлар арзон бўлса ҳам, ҳозир жуда хурсандмиз. Шундайми? — Ҳа, дада, тўғри! — деб жилмайди.Иккимиз кулиб кетдик. Кейин дам олиш учун магазинга тўхтадик. Магазин олдида ёнма-ён қўйилган велосипедлар қизиқ туюлиб, нархларини интернетдан қидириб кўрдим. Ўғлим ҳақ экан. Велосипед нархлари 2000$дан
Koreya_info
9 сент., 13:41
“ЎЗБЕКЛАР ЖОНИНИ ТИКИБ КОРЕЯГА ИШЛАШ УЧУН БОРИШГА МАЖБУР…?” Олаааа!!!Кеча бир корейс блогерининг “Ўзбек аёллари корейс эркакка турмушга чиқиш учун навбатда туришибди” деган сарлавҳаси ҳақида ёзгандим.Бугун эса худди шу блогернинг Ўзбекистон ҳақидаги яна бир сарлавҳа остидаги видеосига кўзим тушди: “ЖОНИНИ ТИКИБ, КОРЕЯГА ИШЛАШ УЧУН БОРИШГА МАЖБУР БЎЛГАН ЎЗБЕКИСТОННИНГ ҲАҚИҚИЙ ҲАЁТИ” (목숨걸고 한국으로 일하러 가야만 하는 우즈벡의 리얼 현실 일상)Бу сафар ҳам сарлавҳа менга анча бўрттирилгандек туюлди.Кореяда кўп йилдан бери яшайман. Ишлаш ёки ўқиш учун келган жуда кўп юртдошларимизни учратганман. Лекин “жонини тикиб Кореяга келган” одамни шахсан кўрганим йўқ. Корейс тилидаги 목숨을 걸다 “жонини тикмоқ” деган ибора одатда жуда катта хавф, ҳатто ҳаёт-мамот масаласини ифодалайди.Одамларнинг юқорироқ даромад, тажриба ёки оиласи келажаги учун хорижга ишлашга боришини бундай ифода билан тасвирлаш, менимча, ортиқча
Koreya_info
8 сент., 14:37
“КОРЕЙС ЭРКАККА ТУРМУШГА ЧИҚИШ УЧУН ЎЗБЕК АЁЛЛАРИ НАВБАТДА ТУРИШИБДИ”?Бугун Кореяда анча таниқли бир блогернинг Ўзбекистонга борган видеосига кўзим тушди. У бу сафар Ўзбекистонга бориб, корейс эркаклар ва ўзбекистонлик аёллар ўртасидаги халқаро никоҳ мавзусини ёритган.Лекин блогернинг видеога қўйган сарлавҳаси, “КОРЕЙС ЭРКАККА ТУРМУШГА ЧИҚИШ УЧУН ЎЗБЕК АЁЛЛАРИ НАВБАТДА ТУРИШИБДИ” деган сарлавҳаси менимча, жуда ноўрин чиққан.Чунки муаммо кореялик эркакка турмушга чиқишнинг ўзида эмас, балки бутун ўзбек аёлларини гўё шуни орзу қилиб, навбат кутиб тургандай умумлаштириб кўрсатишда.Бундай сарлавҳа видеони кўрган одамда: “Ўзбек аёллари кореялик эркакка турмушга чиқишга жуда интилади” деган нотўғри тасаввур уйғотиши мумкин. Масалан, Кореяда ўқийдиган, ишлайдиган ёки яшайдиган оддий ўзбек аёлига ҳам шу стереотип билан қаралиши мумкин.Шунинг учун менинг эътирозим никоҳга эмас, бутун
Koreya_info
7 сент., 12:21
Бугун кўчада кетаётиб, амалдаги Корея президентини очиқ танқид қилган бир сиёсий баннерга кўзим тушди.Унда: “Суд тизимини вайрон қилаётган Ли Жэ Мён судланиши керак!” деб ёзилган эди.Шунда беихтиёр: “Амалдаги президентни кўчанинг ўртасида шунчалик очиқ танқид қилиш мумкин бўлса, Корея демократия рейтингида дунёда олдинги ўринларда бўлса керак”, деб ўйладим.Қизиқиб, текшириб кўрдим.Аммо натижа мени ҳайрон қолдирди.EIU — Economist Intelligence Unit’нинг Democracy Index 2025 рейтингида Жанубий Корея 167 давлат орасида 32-ўринда, умумий баҳоси эса 7,75 балл экан. Яъни Корея “тўлиқ демократия” эмас, балки “камчиликлари бор демократия” (Flawed Democracy) тоифасига киритилган.Алоҳида кўрсаткичларга қарасам:Сайлов жараёни ва плюрализм — 9,58 Фуқаролик эркинликлари — 8,82 Ҳукумат фаолияти — 7,50 Сиёсий иштирок — 7,22 Сиёсий маданият — 5,63
Koreya_info
6 сент., 11:33изменён
Бугун 4-синфда ўқийдиган ўғлим билан сайр қилиб юрганимизда қизиқ суҳбат бўлди.Ўғлим тўсатдан Ўзбекистон демократия бўйича дунёда нечанчи ўринда туришини билишимни сўради. Мен билмаслигимни айтган эдим, у ишонч билан: “146-ўринда”, деди.Шунда хаёлимга: “Бу бола ўзи демократия дегани нима эканини тушунармикан?” деган фикр келди. Синаб кўриш учун демократия нима эканини сўрадим.У ўзининг содда тили билан:“Демократик давлатда одамларда куч кўпроқ бўлади. Яъни халқ акаси, давлат эса укаси бўлади”, деди. 😄Кейин Корея демократия бўйича нечанчи ўринда эканини сўрадим. Аниқ билмаслигини, лекин 50-ўрин атрофида бўлса кераклигини айтди.Мен ҳам бироз ҳазиллашгим келиб, “мусаффо осмон” нима эканини билиш-билмаслигини сўрадим. Билмас экан. :)Охирида эса Ўзбекистоннинг 146-ўринда эканини билгач, ўзини қандай ҳис қилгани ва хаёлидан нималар ўтганини сўрадим.“그래도 우즈베키스탄이 공산주의 국가 아니라서
Koreya_info
6 сент., 06:01
Кореяда Ким (김) фамилияси қанчалик кўплигини биласизми?Кореянинг жами аҳоли сони 50 миллионга яқин. Шуларнинг 11 миллионга яқини Ким (김) фамилиясида. Бу дегани корейсларнинг 21,5%, яъни деярли ҳар бешинчи одамдан биттаси Ким фамилиясига эга.Кимдан кейин энг кўп учрайдиган фамилиялар:이 (Ли) — 14,7% 박 (Пак) — 8,4% 최 (Чхве) — 4,7% 정 (Чон) — 4,3%Шунинг учун корейс сериалларида ҳам, ишхонада ҳам, мактабда ҳам Ким, Ли, Пак деган фамилияларни қайта-қайта эшитишингиз бежиз эмас.Хуллас, Кореяда кимнингдир фамилиясини унутиб қўйсангиз, “Мистер Ким!” деб таваккал чақириб кўринг 21,5% ҳолатда тўғри топасиз 😂Канал қизиқ бўлса, обуна бўлинг ☺️ https://t.me/koreyadagihayot
Koreya_info
5 сент., 08:41
Баъзан корейс тилини билмайдиганларга ҳавасим келиб кетади :)Кеча Кореянинг чеккароқ жойида ишлаётган ўзбек талаба укаларимизни кўргани бордим. Беш ойдан бери ишлашади, корейс тилини деярли билишмайди.Қизиғи, илгари улардан иши ва бошлиғи ҳақида сўрасам, доим юзида табассум билан: Бошлиғимиз жуда яхши одам дейишарди. Мен ҳам ҳайрон бўлардим. Чет элда ишлаб, бошлиғини бунчалик мақтайдиганларни кам эшитганман. “Сизларнинг омадингиз бор экан”, деб қўярдим. 😄Икки ҳафта олдин эса уларнинг олдига корейс тилини жуда яхши биладиган янги ўзбек йигити келибди.Кеча яна сўрадим: — Бошлиқ қалай? — Э-э, жуда эзма экан. Ҳар куни мажлис, ҳар куни гап. Майда-чуйда нарсаларгача айтаверади. — Ие, бошлиқ алмашдими? — Йўқ, ўша.Янги ишга келган боладан ҳам сўрадим. У ҳам: — Иш ёмон эмас, лекин бошлиқ жуда кўп гапирар экан. Кетмон-лопаткаларни эҳтиёт қилинглар, тез ейиляпти, деб майда-чуйдасигачаTelegramKoreya_infoKoreya to'g'risidagi qiziq ma'lumotlar kanali
Koreya_info
3 сент., 16:47изменён
Корейс тилида ажойиб иборалар бор-да... :)Кеча ўғлим билан танга топиш ўйинини ўйнадик.Тангани қўлимга яшириб: “Қани, қайси қўлимда?” дедим.Ўғлим бир неча марта тўғри топди-да: “Дада, мен 금손ман! Кўрдингизми, яхши топаман!” деди. 😂“Бу 금손 нима дегани?” десам: “Омадли, бирор нарсани яхши топа оладиган қобилиятли одам. Яъни ‘ТИЛЛО ҚЎЛ’”, дегани деди.Кейин у тангани яширди, мен эса тополмадим.Мен ҳам қизиқиб: “Унда менга ўхшаб тополмайдиган одамни корейсчада нима дейишади?” дедим.Ўғлим бир зум тўхтаб қолди. Менга қаради, кулимсиради… худди “айтсамми-йўқми?” деб ўйлаётгандек.Кейин секин:
Koreya_info
3 сент., 10:04
Кореяда ўкиятган ўғлимнинг бошланғич мактабига бориб, мактаб ичидаги коридор, эшик, зинапоя ва девордаги ёзувларга эътибор бердим.Кўпчилиги дўстларни ҳурмат қилиш, бир-бирига ғамхўр бўлиш, дарсга эътибор бериш, хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш ва бошқаларнинг фарқини ҳурмат қилиш ҳақида экан.Шунда Ўзбекистондаги мактаб йилларим эсимга тушиб кетди. Мен эслайдиган мактабларда эса ватан, юртга муҳаббат ва ватанпарварликка оид шиорлар кўпроқ учрарди. Масалан, “Ватанни севмоқ иймондандир”, Ўзбекистон келажаги буюк давлат"каби.Яна бир қизиқ фарқ: мен кўрган Корея мактабларида президентнинг суратини учратмадим, синфхонада асосан Корея байроғи туради. Бизда эса президент сурати ва айрим тарихий шахсларнинг портретларини деворларда кўриш одатий ҳол эди. Балки Кореяда президентнинг суратини осиб қўйиш невыгодно бўлса керак - қачон импичмент ёки постидан агдарилишини билмайди 😄Канал қизиқ
Koreya_info
1 сент., 08:20
Бир ой ҳам бўлмади… Чежуга оиламиз билан қилган саёҳатимиздан хурсанд бўлиб, қуйидаги постни бўлишган эдим.Бу орол бизга шунчалик ёққан эдики, ҳатто кейинчалик ота-онамни ҳам ўша оролга олиб бораман деб ният қилган эдим.Лекин охирги кунларда чиққан хабарлар Чежуга бўлган ҳисларимни анча ўзгартириб юборди…Бедарак йўқолган инсонларни иши ёпиб юборилганлиги ва буни ортидан текширувда 4та одамни жасади топилганлини ва 300га яқин бедарак йўқолганларни иши полиция томондан ёлғон тарзда ёпиб юборилганлигини ўқиб Кореяда бундай ишлар бўлганлигига ҳали ҳам ишонгим келмайдиБир ой олдин Чежу ҳақида фақат яхши хотиралар билан гапираётгандим. Бугун эса… ростини айтсам, яқин келажакда Чежу оролга яна боришга кўнглим тортмайди. 💔Бу воқеа яна бир нарса ҳақида ўйлантирди. Баъзан чет эллик бўлганимиз учун бизга ноҳақ муносабат қилишса, “Корея фуқароси бўлганимда бундай бўлмас эди” деб хафа
Koreya_info
31 авг., 13:48
— Лотерея ютдингми? 😄Бир неча йил олдин корейс бошлиғим менга қараб шу саволни бериб қолди.— Йўқ, бошлиқ, нега сўраяпсиз? — десам, — Юзинг доим хурсанд-ку, ҳайронман, — дейди.Энг қизиғи, у менинг аҳволимни яхши биларди. Унинг моддий ўлчови билан қараганда, менда катта ютуқлар ҳам йўқ эди, ҳатто велосипедим ҳам йўқ эди. 😄 Лекин шунга қарамай доим кулиб юришим унга жумбоқдек туюлган бўлса керак.Ростини айтсам, мен ҳам Кореяда яшаб юриб бир нарсага кўп ҳайрон бўлардим: нега кўп корейслар эришган нарсасидан тўлиқ қониққандек кўринмайди? Ҳаммаси жойидадек, лекин доим яна нимадир етишмаётгандек...Бугун YouTube’да Гарвард профессори Артур Брукснинг бахт ҳақидаги суҳбатини кўриб, ўша бошлиғимнинг гапи яна ёдимга тушди. Ва бу саволимга ҳам бироз жавоб топгандек бўлдим.Профессор Корея ҳақида гапирар экан, корейсларни ақлли, меҳнаткаш ва жуда кўп ишлайдиган халқ деб таърифлайди. Шу
Koreya_info
25 авг., 13:07
🇰🇷 Кореяда кеча «камроқ туғинг», бугун эса «кўпроқ фарзандли бўлинг»Кореянинг сўнгги ярим асрлик тарихи жуда қизиқ бир ўзгаришни кўрсатади.1970 йилда мактабни битирган кореялик қизларнинг атиги 25% атрофи коллеж ва университетларга кирган. Бугун эса ёш кореялик аёллар орасида олий маълумотлилар улуши деярли 80%га етган ва дунёда энг юқорилардан бири.Яъни бир неча авлод ичида аёлларнинг таълим даражаси кескин ошди.Туғилишда эса бутунлай тескари манзара.1960-йилларда Кореяда бир аёлга қарийб 6 нафар фарзанд тўғри келарди. Туғилиш юқори бўлгани учун давлат аҳолини камроқ фарзанд кўришга чақириб, оила режалаштириш кампанияларини олиб борган.Ўша даврнинг машҳур шиорларидан бири:✌️ «Иккита ҳам кўп!» — 둘도 많다!Орадан йиллар ўтиб, вазият бутунлай тескари бўлди.2025 йилда Кореяда жами туғилиш коэффициенти атиги 0,80 нафарга тушди. Оддий қилиб айтганда, ҳозирги туғилиш
