gram news
Аватар канала Huquqiy axborot | Lex.uz

Huquqiy axborot | Lex.uz

@lexuzofficial

LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали

ПроектыKKПраво

22,900подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Huquqiy axborot | Lex.uz

    22 сент., 08:34

    #Ҳукумат_қарори❗️ Ишлаб чиқариш (амалий) дастурига йўналтирилган магистратура тизими жорий этиладиҲукумат қарори (500-сон, 17.09.2026 й.) билан олий таълим тизимида магистратура босқичида кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари белгиланди.🔰 Қарорга кўра, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб магистратура босқичида кадрлар: ▪️ ишлаб чиқариш (амалий) дастурига йўналтирилган — камида 1 йил; ▪️ илмий-педагогик дастурга йўналтирилган — камида 2 йил муддатда тайёрланади.Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/docs/8491380Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial
    Иллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uzИллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uz
  • Huquqiy axborot | Lex.uz

    22 сент., 08:02

    #Ҳукумат_қарори❗️ Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига 30 фоиз чегирма бериладиҲукумат қарори (501-сон, 17.09.2026 й.) билан педагогларнинг давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган ҳамда таҳсил олаётган фарзандларининг тўлов-контракт суммасига чегирма бериш тартиби тасдиқланди.🔰 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган ҳамда таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандлари учун тўлов-контракт суммасига 30 фоиз миқдорида чегирма жорий этилади.📌 Чегирма давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат босқичида кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандларига татбиқ этилади.Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/docs/8491378Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial
    Иллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uzИллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uz
  • Huquqiy axborot | Lex.uz

    22 сент., 07:31

    #Рўйхатдан_ўтказилди❗️ Қимматли қоғозлар эмитентларининг рейтингини юритиш тартиби белгиландиАдлия вазирлиги томонидан Қимматли қоғозлар эмитентларининг рейтингини юритиш тартиби тўғрисидаги идоравий ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3941, 2026 йил 17 сентабр).🔰 Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ–254-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, қимматли қоғозлар эмитентларининг фаолиятини баҳоловчи рейтингни юритиш ҳамда ушбу рейтинг асосида тегишли таъсир чораларини қўллаш тартибини белгилайди.Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/docs/-8489227Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial
    Иллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uzИллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uz
  • Huquqiy axborot | Lex.uz

    22 сент., 07:01

    #Президент_қарори❗️ Тиббиёт ва фармацевтика соҳасида узлуксиз касбий таълим тизими такомиллаштирилади“Тиббиёт ва фармацевтика соҳасида узлуксиз касбий таълим тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–319-сон, 10.09.2026 й.) қабул қилинди.🔰 Қарорга кўра, 2027 йил 1 июлдан тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун қуйидагиларни назарда тутувчи янгича узлуксиз касбий тиббий таълим (узлуксиз таълим) тизими жорий этилади:🔹 узлуксиз таълим бериш ўқув дастурлари тегишли аккредитациядан ўтган давлат ва нодавлат таълим ҳамда тиббиёт ташкилотлари, тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлар (узлуксиз таълим провайдерлари) томонидан амалга оширилади;🔹 узлуксиз таълим олишнинг анъанавий шакллари билан бир қаторда тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг бевосита иш жараёни билан уйғунлашган масофавий, кечки ва бошқа
    Иллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uzИллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uz
  • Huquqiy axborot | Lex.uz

    22 сент., 06:34

    #Президент_қарори❗️ Электротехника саноатини ривожлантириш янги босқичга олиб чиқилади“Электротехника саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–325-сон, 12.09.2026 й.) қабул қилинди.🔰 Қарорга кўра, 2026 йил 1 октябрдан бошлаб электротехника саноати корхоналари учун:🤓 айланма маблағлар билан таъминлашга тижорат банклари орқали қуйидаги шартларда кредитлар ажратилади:🤓 “Савдони ривожлантириш компанияси” акциядорлик жамияти (Компания) маблағлари ҳисобидан 2 йил муддатгача 3 ойлик имтиёзли давр билан йиллик 6 фоиз (шундан 2 фоиз банк маржаси) ставкада битта тадбиркор учун кўпи билан 5 млн АҚШ доллари миқдорида;🤓 кредитнинг 50
    Иллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uzИллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uz
  • Huquqiy axborot | Lex.uz

    22 сент., 06:02

    #Президент_қарори❗️ Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизими жорий қилинади“Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини жорий қилиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–192-сон, 10.09.2026 й.) қабул қилинди.📋 Фармонга кўра, 2027 йил 1 июлдан босқичма-босқич тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш орқали касбий фаолият билан шуғулланиш тизими жорий этилади. Бунда:🤓 давлат рўйхатидан ўтказиш тиббиёт ва фармацевтика фаолияти амалга ошириладиган ихтисосликлар номенклатурасига киритилган мутахассисликларга нисбатан татбиқ этилади;🤓 ушбу номенклатура асосида махсус имтиҳон билан ёки махсус имтиҳонсиз давлат рўйхатидан ўтказиладиган мутахассисликлар рўйхати тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг беморга тиббий
    Иллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uzИллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uz
  • Huquqiy axborot | Lex.uz

    22 сент., 05:40

    #Президент_Фармони❗️ Тиббиёт ва фармацевтика соҳасида кадрлар тайёрлаш тизими тубдан такомиллаштирилади“Тиббиёт ва фармацевтика соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–191-сон, 10.09.2026 й.) қабул қилинди.✅ Фармонга кўра, 2027/2028 ўқув йилидан бакалавриат таълим йўналишлари бўйича тиббиёт таълими соҳасига ажратилган давлат буюртмаси параметрлари таълим йўналишлари кесимида Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Вазирлик) томонидан тасдиқланади. Бунда:💚 Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази тиббиёт ва фармацевтика кадрларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжни ўрганиш бўйича асосий ишчи орган ҳисобланади;💚 қабул кўрсаткичлари тиббиёт ва фармацевтика кадрларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёждан
    Иллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uzИллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uz
  • Huquqiy axborot | Lex.uz

    22 сент., 05:03

    #Президент_қарори❗️ Қаттиқ маиший чиқиндилардан электр энергияси ишлаб чиқариш ташкил этилади“Хоразм вилоятида қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–328-сон, 14.09.2026 й.) қабул қилинди.🏛 “Green Hammer Co., Ltd” компанияси (Корея Республикаси) (Инвестор) томонидан “Хоразм вилоятида қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳаси (Лойиҳа) доирасида хорижий корхона (Лойиҳа компанияси) таъсис этилган.📜 Қарорга кўра, электр энергиясини сотиб олиш ва қаттиқ маиший чиқиндиларни етказиб бериш тўғрисидаги битимларга мувофиқ:➡️ Лойиҳа компанияси ишлаб чиқарилган электр энергиясини 30 йил
    Иллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uzИллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uz
  • Huquqiy axborot | Lex.uz

    22 сент., 04:45

    #Президент_қарори❗️ Аҳолини суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш тизимининг барқарорлиги оширилади“Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимини ислоҳ қилиш ва бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ–326-сон, 12.09.2026 й.) қабул қилинди.🔰 Қарорга кўра, аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш соҳасидаги функцияларни ихтисослаштириш, мазкур фаолиятнинг молиявий шаффофлигини таъминлаш ва бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш мақсадида:🔸 “Ҳудудгазтаъминот” АЖ таъсисчилигида “LPG-Trade” “LPG-Trade” МЧЖ ташкил қилинади.Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/docs/8477015Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial
    Иллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uzИллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uz
  • Huquqiy axborot | Lex.uz

    15 сент., 13:01

    #Қонун❗️ Суд ишларини ҳал этишга аралашганлик учун жавобгарлик чоралари аниқлаштирилдиҚонун (ЎРҚ–1176-сон, 11.09.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.✍️ Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, суд ишларини ҳал этишга аралашиш, яъни муайян ишнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона кўриб чиқилишига тўсқинлик қилиш ёхуд адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарилишига эришиш мақсадида судьяга ёки халқ маслаҳатчисига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш, –➖ 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/docs/8472511Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial
    Иллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uzИллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uz
  • Huquqiy axborot | Lex.uz

    15 сент., 12:45

    #Рўйхатдан_ўтказилди❗️ Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқароларни гиёҳвандлик воситалари бўйича тиббий текширувдан ўтказиш тартиби белгиландиАдлия вазирлиги Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқароларни гиёҳвандлик воситалари бўйича тиббий текширувдан ўтказиш тўғрисидаги идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3939, 2026 йил 14 сентабр).🔰 Тиббий текширув гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш ҳолатларини барвақт аниқлаш мақсадида Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази ва унинг ҳудудий филиалларида ўтказилади.📄 Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган фуқаролар ҳудудий ҳарбий-тиббий комиссияга юборилишидан, контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган
    Иллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uzИллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uz
  • Huquqiy axborot | Lex.uz

    15 сент., 12:31

    #Рўйхатдан_ўтказилди❗️ Банкларни санация қилишда баҳолаш ўтказиш тартиби белгиландиАдлия вазирлиги Банкларни санация қилишда баҳолаш ўтказиш тартиби тўғрисидаги идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3938, 2026 йил 10 сентабр).🔰 Унга кўра, банкларни санация қилиш учун ҳамда санациядан кейин акциядорлар ва кредиторларнинг зарарларини аниқлаш учун баҳолаш ўтказиш, баҳоловчи ташкилотларни тайинлаш ва уларга қўйиладиган талаблар белгиланмоқда. Ушбу ҳужжат банклар гуруҳлари ва банк акцияларининг назорат пакетига эгалик қилувчи холдинг компанияларига ҳам татбиқ этилади.📜 Марказий банк дастлабки танланган баҳоловчи ташкилотлар рўйхатини шакллантиради, мурожаатларни 2 ойда кўриб чиқади ва рўйхатни йилига камида бир марта қайта кўриб чиқади.Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/docs/-8473193
    Иллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uzИллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uz
  • Huquqiy axborot | Lex.uz

    15 сент., 12:01

    #Рўйхатдан_ўтказилди❗️ Банкларда активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш тартиби белгиландиАдлия вазирлиги Банкларда активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3937, 2026 йил 10 сентабр).🔰 Мазкур ҳужжат билан банклар, шу жумладан микромолия банклари ва исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкларда активлар сифатини таснифлаш, эҳтимолий йўқотишлар учун захиралар шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тасдиқланмоқда.✅ Активлар “стандарт”, “субстандарт”, “қониқарсиз”, “шубҳали” ва “умидсиз” тоифаларга ажратилиб, тегишинча 1, 10, 25, 50 ва 100 фоиз захира меъёрлари белгиланади.📜 Таснифлашда объектив ва тўлов
    Иллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uzИллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uz
  • Huquqiy axborot | Lex.uz

    15 сент., 11:32

    #Қонун❗️ Суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш соҳасидаги муносабатлар тартибга солинди“Суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–1177-сон, 11.09.2026 й.) қабул қилинди.🔰 Ушбу Қонуннинг мақсади суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.💵 Қонунга кўра, судлар фаолиятини молиялаштириш фақат Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан амалга оширилади.Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/docs/8472517Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial
    Иллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uzИллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uz
  • Huquqiy axborot | Lex.uz

    15 сент., 10:35

    #Президент_Фармони❗️ Аҳолининг статистик регистри шакллантирилади“Статистикани ривожлантириш – 2030” миллий стратегиясини тасдиқлаш ҳамда рўйхатга олиш маълумотларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–190-сон, 10.09.2026 й.) қабул қилинди.❇️ Фармонга кўра, 2027 йил якунига қадар аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижаларидан фойдаланган ҳолда Миллий статистика қўмитасида (Қўмита):🔹 аҳолининг статистик регистрини шакллантириш ва қуйидаги шартларни таъминлаш орқали аҳоли сонини ҳисоблаш ва эълон қилиб бориш амалиёти жорий этилади:🔹 давлат органларининг аҳолига оид маълумотлар базалари ўзаро мувофиқлаштирилади ва маълумотларни доимий янгилаб бориш учун аҳолининг статистик регистрига интеграция қилинади ва бошқалар.Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/docs/8472521Каналга
    Иллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uzИллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uz
  • Huquqiy axborot | Lex.uz

    15 сент., 10:01

    #Қонун❗️ Болаларга нисбатан зўравонлик содир этган тарбиячилар учун жавобгарлик белгиландиҚонун (ЎРҚ–1174-сон, 11.09.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.📙 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, таълим ташкилотида вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятлар ўз зиммасига юклатилган шахс томонидан:🔹 тарбия ва таълим бериш жараёнида вояга етмаган болага нисбатан жисмоний зўравонлик содир этиш, шунингдек уни камситиш ёки хўрлаш каби ҳаракатларда ифодаланган тарзда таҳқирлаш, башарти жиноят аломатлари, шунингдек белгиланган бошқа ҳуқуқбузарликлар аломатлари мавжуд бўлмаса,➖ БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/docs/8472495Каналга уланиш👇👇👇 htt
    Иллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uzИллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uz
  • Huquqiy axborot | Lex.uz

    15 сент., 09:29

    #Президент_Фармони❗️ Айрим лидер тадбиркорларга гаров таъминотисиз кредит ажратилади“Барқарор иш ўринларини яратиш ва кичик бизнесни жадал ривожлантириш орқали аҳоли даромадларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ֪–193-сон, 11.09.2026 й.) қабул қилинди.💸 Фармонга кўра, туман (шаҳар) штаби қарорига асосан Ижтимоий реестрга киритилган оилаларни кооперацияга жалб қилган лидер тадбиркорларга 5 млрд сўмгача (жалб қилинган ҳар бир оила учун 50 млн сўм ҳисобда) гаров таъминотисиз кредит ажратилишига рухсат берилади.Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/docs/8472526Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial
    Иллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uzИллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uz
  • Huquqiy axborot | Lex.uz

    15 сент., 09:05

    #Қонун❗️ Овчиликка тааллуқли ҳужжатларни бериш жараёнлари рақамлаштириладиҚонун (ЎРҚ–1172-сон, 09.09.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.🗺 Киритилган қўшимчаларга кўра, ов қилиш овчилик хўжаликларига бириктирилган ов қилиш жойларида ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан белгиланадиган эркин ов қилиш жойларида амалга оширилади.✅ Овчилик хўжаликлари питомникларда ёввойи ҳайвонларни тўлиқ босқичда етиштириш йўлга қўйилган ҳолда ўзларига бириктирилган ов қилиш жойларига қўйиб юборилган ёввойи ҳайвонлар сонига тенг миқдордаги ёввойи ҳайвонларни уларнинг урчиш пайтидан ташқари йил давомида ов қилишни ташкил этиши мумкин.Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/docs/8468650Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial
    Иллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uzИллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uz
  • Huquqiy axborot | Lex.uz

    15 сент., 08:32

    #Қонун❗️ Электрон тижорат соҳаси такомиллаштириладиҚонун (ЎРҚ–1173-сон, 10.09.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.🔰 Қонун билан киритилган қўшимчаларга кўра, реализация қилиш жойи Ўзбекистон деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматларни кўрсатувчи ёки электрон савдо платформалари орқали товарларни реализация қилувчи чет эл юридик шахсларига ҳужжатлар:🔹 қоғозда ёки телекоммуникация каналлари орқали электрон шаклда жўнатилганидан сўнг 30 кундан кейин олинган деб ҳисобланади.Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/docs/8468724Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/lexuzofficial
    Иллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uzИллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uz
  • Huquqiy axborot | Lex.uz

    15 сент., 08:01

    #Рўйхатдан_ўтказилди❗️ Карантинли ва хавфли юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлганда аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш тартиби белгиландиАдлия вазирлиги Карантинли ва инсон учун хавфли юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлганда аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш тўғрисидаги идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3936, 2026 йил 9 сентабр).📜 Унга кўра, профилактик эмлаш Бош давлат санитария врачининг қарори асосида жорий этилади;📋 Профилактик эмлашни жорий этишга юқумли касалликнинг ҳудудда аниқланиши, касалликнинг кенг тарқалиши ёки айрим гуруҳларга юқиши асос бўлади.✉️ Эмлаш биринчи навбатда касалликни юқтириш ёки бошқаларга юқтириш хавфи юқори бўлган шахслар, касаллик ўчоғида бемор билан мулоқотда бўлганлар ҳамда эпидемиологик кўрсатма бўйича эмланиши лозим бўлган
    Иллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uzИллюстрация к посту канала Huquqiy axborot | Lex.uz