Последние посты

LISANUN MUBIYN
21 сент., 09:05
9-dars | 🎙Ustoz Abu Hanifah1.Vahiy haqida tafakkur; 2.Tahorat va Qasos oyatlarining siri.Live stream finished (51 minutes)
21 сент., 08:48
Live stream started
21 сент., 07:57

LISANUN MUBIYN
21 сент., 07:31

LISANUN MUBIYN
21 сент., 07:31
🔊Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!Ваҳий — инсониятни жаҳолат ботқоғи ва зулмат қамоқхонасидан олиб чиқувчи илоҳий нур, жисмимиз ва руҳимиз учун ҳақиқий шифодир➖ Нима учун мўминнинг туши нубувватнинг 46 дан бир бўлаги ҳисобланади ва бунинг математик мўъжизаси нимада? ➖ Таҳорат ва ғуслнинг биз билмаган қандай тиббий мўъжизалари бор (саратоннинг олдини олиш, қон айланиши ва электромагнит мувозанат)? ➖ «Қасосда сизлар учун ҳаёт бор» оятининг замирида қандай руҳий ва ижтимоий манфаатлар ётибди? ➖ Раҳмоний, нафсоний ва шайтоний тушларнинг фарқи нимада ва ёмон туш кўрганда нима қилиш лозим?❔ Ушбу саволларга жавоб топишни ва дарс мавзусини чуқурроқ англашни истасангиз, дарсимизни ўтказиб юборманг! •Дарс номи: 9-дарс. Ваҳий ҳақида тафаккур. Таҳорат ва ғусл сирлари. •Дарс куни: Душанба •Дарс вақти: Макка : 11:00«Эй оқиллар, сизларга қасосда ҳаёт борки, шояд тақво қилсангиз».


LISANUN MUBIYN
21 сент., 07:31

LISANUN MUBIYN
19 сент., 04:43
🌟@LisanunMubiyn
LISANUN MUBIYN
19 сент., 04:43

LISANUN MUBIYN
18 сент., 05:19изменён
Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй, иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг.Аҳзоб сураси : 56 оятРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтиладиган салавот(اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ، اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ).Эй Аллоҳ! Иброҳимга ва унинг оиласи-умматига раҳмат этганинг каби Муҳаммадга ва унинг оиласи-умматига ҳам раҳм қил. Албатта Сен мақтовли ва улуғ Зотсан. Эй Аллоҳ! Иброҳимга ва унинг оиласи-умматига баракот-хайр ато этганингдек Муҳаммадга ва унинг оиласи-умматига ҳам баракот-хайр ато эт. Албатта Сен мақтовли ва улуғ Зотсан. (Бухорий ривояти).↗️@LisanunMubiy
LISANUN MUBIYN
18 сент., 05:18

LISANUN MUBIYN
17 сент., 06:00изменён
Охиратга иймон келтириш самаралари| 6 | Ўрнак | Шайх Фаҳд Кандарий🚀@LisanunMubiyn
LISANUN MUBIYN
17 сент., 06:00

LISANUN MUBIYN
16 сент., 03:25
⭐️ КИМГА ЭРГАШАЁТГАНИНГГА ЭЪТИБОР БЕР.«Фазилат ва илм аҳлига эргашишга, ақл ва олижаноблик эгаларидан ўрнак олишга ҳарис бўл.Нуқсон ва жаҳолат аҳлининг енгилтакликларидан эса йироқ бўл.Ана шунда гўзал хулқлар билан безанасан ва фазилатлар мусобақасида олдинги ўринларда бўласан.»🔗 Шеърий ҳикмат: Агар бир инсоннинг хислати сени мафтун этса, Сен ҳам ўшандай бўл, токи ўзинг ҳавас қилганга айлан. Зеро, эзгулик ва олижаноб амалларга интилсанг, Сени улардан тўсиб қолувчи ҳеч бир тўсиқ бўлмас.🔎 Инсон атрофидаги одамларнинг сурати ва сийратини олади. Яхшиларга эргашган киши аста-секин ўшаларнинг фазилатига эришади. Эзгулик ва гўзал хулқ эшиклари эса интилган сени кутиб туради, унга ҳеч ким тўсқинлик қила олмайди.📚 Манба: Шайх Солиҳ Синдий,1,740Открыть в Telegram
LISANUN MUBIYN
15 сент., 23:09изменён
🟠Аллоҳ таоло бандасини биринчи гуноҳиданоқ шарманда қилмайдиИнсон ёлғиз қолганда нафсига зулм қилиб, гуноҳларга ҳаддан ташқари берилиб кетса, Аллоҳ таоло уни бу ботқоқдан қутқариш ва янада чуқурроқ кетишига йўл қўймаслик учун баъзида пардани очади (айбини ошкор қилади). Бу ишда бошқалар учун ҳам ибрат ва тўхталиш бор.🚪Шайх Абдулазиз ат-Тарифийнинг дарсдаги муҳим хулосалари:Аллоҳ — Саттордир: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ ҳаёли, айбларни беркитувчи (Ситтир) Зот бўлиб, пардалашни севади», деганлар. Аллоҳ ҳеч қачон Ўз бандасини биринчи қилган хатосидаёқ фош қилиб, пардасини йиртмайди.📌Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу воқеаси: Бир ўғрини ушлаб келиб, қўлини кесишга ҳукм қилинганда, у: «Шўрим қурсин, ахир мен бир мартагина ўғирлик қилдим-ку» деб қасам ича бошлади.
LISANUN MUBIYN
14 сент., 09:13

LISANUN MUBIYN
14 сент., 09:12изменён
8-dars | 🎙Ustoz Abu Hanifah1. Vahiy kelishi Iqro; 2. Islomni birinchilardan bo’lib qabul qilgan sahobalar; 3. Vahiyning vaqtincha to‘xtab qolishi.🚀@LisanunMubiyn
LISANUN MUBIYN
14 сент., 07:31

LISANUN MUBIYN
14 сент., 07:29изменён
🔊 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!«РАҲИҚУЛ МАХТУМ» туркумидаги навбатдаги дарсимизда инсоният тарихини бутунлай ўзгартириб юборган буюк бурилиш нуқтаси — илк ваҳий келиши ва пайғамбарликнинг бошланиши ҳақида сўз юритамиз➖ Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам нега Маккадаги жоҳилий иллатлардан узилиб, Ҳиро ғорида хилватда бўлишни ихтиёр қилдилар? ➖ Жаброил алайҳиссаломнинг «Иқро» (Ўқи!) деган хитоби ва Набий алайҳиссаломни уч марта қаттиқ қисишлари замирида қандай ҳикмат ва ишоралар бор эди? ➖ Илк ваҳийдан қаттиқ таъсирланган Расулуллоҳга Хадича онамиз қандай таскин бердилар ва Варақа ибн Навфал бу ҳолатни қандай изоҳлади? ➖ Нима учун ваҳий маълум муддат узилиб қолди ва бу даврда Расулуллоҳ қандай ҳолатни бошларидан кечирдилар?❔ Ушбу саволларга жавоб топишни ва пайғамбарликнинг илк дамларидаги илоҳий тадбирларни чуқурроқ англашни


LISANUN MUBIYN
14 сент., 07:29

LISANUN MUBIYN
13 сент., 13:02изменён
🚀@LisanunMubiyn
