gram news
Аватар канала MAHALLA HOKIM YORDAMCHISI

MAHALLA HOKIM YORDAMCHISI

@mahalla_hokim_yordamchisi

Ҳоким ёрдамчиси каналига хуш келибсиз! Бу каналда сиз янгиликлар, бандлик, кредитлар, субсидиялар ва қабул қилинаётган қарорлар шарҳлар бериб борилади. Aдминлар билан боғланиш

ПроектыKKНовости

2,810подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • MAHALLA HOKIM YORDAMCHISI

    21 сент., 06:14

    #маҳалла_гуруҳларига_тарқатингЭнди, кредит тарихи ёмон ва қора рўйхатдаги аҳолига хам имтиёзли кредит ажратилиши мумкин.Бунда:ишсиз фуқароларга - маҳалла тавсияси ва кафиллиги;тадбиркорлик субъектларига - туман (шаҳар) ҳокимлиги тавсияси ва кафиллиги асосида кредит ажратилади.Лойиҳа амалга оширилиши ва янги иш ўринлари яратилиши маҳалла банкири ва ҳоким ёрдамчиси томонидан назорат қилинади.@Mahalla_hokim_yordamchisi
  • MAHALLA HOKIM YORDAMCHISI

    18 сент., 17:33

    ССВ шамоллаш мавсуми олдидан ўз тавсияларини эълон қилдиИстаймизми-йўқми, кузги шамоллаш мавсуми бошланяпти. Лекин бу касалликни исириқ тутатиб ёки марҳум қизиқчимиз айтганидек, беморнинг аъзои баданга қўй ёғи суртиш, кўрпага ўраб ташлаш билангина тузатиб бўлмайди.Айниқса, болажонларни касалликдан асраш ва соғайтиришда шифокорларнинг кўрсатмаларига амал қилиш муҳим!ССВ Матбуот хизмати томонидан эълон қилинган тавсияларда бу борада ота-оналарни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилибди.@Mahalla_hokim_yordamchisi
  • MAHALLA HOKIM YORDAMCHISI

    18 сент., 05:30

    переслано из @kriminogenuz

    #соққейшн #дунё_сени_тоғангмасХоразм вилоятида пулни қайтариб берган ҳоким ёрдамчиси ушланди!Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Урганч шаҳар, “Жамбул” маҳалласининг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси Б.Х. фуқаро Ш.Ю.нинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали унинг турмуш ўртоғи З.К.нинг ёшга доир пенсия миқдорини кўпайтириб бериши эвазига 15 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, шундан 14,9 сўмини Ш.Ю.га қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиби тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.@Kriminogenuz
  • MAHALLA HOKIM YORDAMCHISI

    17 сент., 11:31

    #Диққат #Тарқатинг⚡️Ўзбекистонда 1 МЛН ГЕКТАР ЧЎЛ ҲУДУДИДА экин етиштириш режалаштирилмоқдаСавдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов бошчилигидаги 202 нафар фермер ва тадбиркор ҳозир Мисрда. Уларнинг тасарруфида жами 430 минг гектар ер бор.Улар “Mustaqbal Misr” лойиҳасида саҳрода экин етиштириш, сувни тежаш ва замонавий суғориш технологияларини ўрганмоқда.Режа амалга ошса, бу тажриба Ўзбекистонда камида 1 млн гектар ерда қўлланилиб, гўшт ва сут ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда импортни камайтириш кўзда тутилган.Маҳалла гуруҳларига ва фермер танишларга тарқатиб қўйинг!
    1,540видео2Открыть в Telegram
  • MAHALLA HOKIM YORDAMCHISI

    15 сент., 11:21

    #Тарқатинг⚡️ Давлат банкларида «Маҳалла лойиҳаси» учун 21 фоиздан 7 йилгача кредитлар жорий этилдиДавлат иштирокидаги банкларда «Маҳалла лойиҳаси» доирасида кредит ажратишнинг янги шартлари жорий этилди. Унга кўра, кредитлар йиллик 21 фоиз ставкада, 7 йилгача муддатга ажратилади.Шунингдек, банкларга кредитларни фақат ўзига бириктирилган маҳаллалар билан чекламасдан, яхши ва истиқболли лойиҳа қайси маҳаллада бўлса, уни молиялаштириш вазифаси ҳам қўйилган.Бундан ташқари, ҳар бир банк ўзига бириктирилган туманнинг географик жойлашуви, ихтисослашуви ва иқтисодий имкониятларидан келиб чиқиб янги молиявий инструментлар ва кредит маҳсулотларини ишлаб чиқиши белгиланган.@Mahalla_hokim_yordamchisi
  • MAHALLA HOKIM YORDAMCHISI

    15 сент., 06:08

    Ҳудудий (вилоят) штаблари фаолияти давомида:- туман (шаҳар) штаблари фаолиятини мувофиқлаштиради. - турли масалаларни жойида ҳал этади. - ҳоким ёрдамчилари фаолиятини баҳолайди, лавозимга тайинлашни ташкил этади. - маблағлардан самарали фойдаланишни таъминлайди. - имтиёзли кредит ресурсларини тақсимлайди, нақд ёки нақдсиз беришни хал қилади.@Mahalla_hokim_yordamchisi
  • MAHALLA HOKIM YORDAMCHISI

    14 сент., 06:55

    ❗️ТОЗАЛАШ: Мурожаатлар билан ишлашда камчиликка йўл қўйган 151 нафар мансабдор лавозимидан олиндиПрезидент Халқ қабулхоналари маълумотига кўра, 2026 йил январь–август ойларида аҳоли мурожаатлари билан ишлашдаги камчиликлар юзасидан давлат ташкилотларига 5 486 та ҳужжат киритилган.Натижада: 🔹 151 нафар шахс лавозимидан озод этилган; 🔹 833 нафар ходимга ҳайфсан берилган; 🔹 150 нафар маъмурий жавобгарликка тортилган; 🔹 89 нафар жаримага тортилган; 🔹 8 нафарнинг лавозими пасайтирилган; 🔹 1 335 нафар расман огоҳлантирилган.Энг кўп камчиликлар бандлик, маҳалла, МИБ, соғлиқни сақлаш, прокуратура, ижтимоий ҳимоя ва энергетика соҳаларида аниқланган.@Mahalla_hokim_yordamchisi
  • MAHALLA HOKIM YORDAMCHISI

    12 сент., 12:22

    #максимал_тарқатингҲокимларнинг биринчи ўринбосарлари камбағал оилаларга ёрдам кўрсатилиши бўйича баҳоланадиОилаларни ижтимоий реестрдан чиқариш бўйича индивидуал режаларнинг бажарилиши ҳолати - туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосарининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларидан бири сифатида белгиланади.@Mahalla_hokim_yordamchisi
  • MAHALLA HOKIM YORDAMCHISI

    12 сент., 08:05

    Алоқабанк Бошқаруви раиси Қашқадарё вилоятида бўлиб, ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий лойиҳалари ижросини ўрганди.Ташриф давомида хусусий таълим вакиллари ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди. Унда хусусий таълим ташкилотларини кенгайтириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш, ёшларни бозор талабларига мос соҳаларга ўқитиш ва шу орқали уларнинг бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.Шунингдек, Қарши шаҳридаги йирик саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватини ошириш, янги тармоқларни йўлга қўйиш ва маҳаллаларда аҳоли даромадларини кўпайтириш бўйича банк томонидан молиявий кўмак берилиши белгиланди.Шаҳарда янги барпо этилган, «7/24» режимида фаолият юритадиган кўчалар кўздан кечирилиб, ҳудудда тунги иқтисодиёт ва сервис соҳасини ривожлантириш бўйича тавсиялар берилди. Банк ҳудудлардаги бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлашни изчил давом эттиради.Реклама
  • MAHALLA HOKIM YORDAMCHISI

    11 сент., 04:52

    Томорқасини наъмунали қилганларга танлов асосида 44 млн сўмгача грант (қайтарилмайдиган маблағ) бериладиАҳолига ўз томорқасида наъмунали лойиҳа ташкил қилгани учун БҲМнинг 100 баробаригача миқдорида грант маблағи ажратилади.Батафсил маълумот олиш ва ариза бериш учун маҳаллангиздаги ҳоким ёрдамчисига мурожаат қилинг.@Mahalla_hokim_yordamchisi
  • MAHALLA HOKIM YORDAMCHISI

    10 сент., 14:49

    Бухоро вилояти Пешку туманида AloqaBank Бошқаруви раиси ўринбосари иштирокида аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.Учрашувда янги бизнес лойиҳаларини молиялаштириш, оилавий тадбиркорлик ва ёшлар дастурлари доирасида имтиёзли кредитлардан фойдаланиш имкониятлари ҳақида тушунтиришлар берилди.Мулоқот фақат кредит масалалари билан чекланмасдан, аҳоли бандлиги, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва бизнес лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашга оид мурожаатлар ҳам жойида кўриб чиқилди. Айрим ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича эса тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаш белгиланди.Бундай очиқ мулоқотлар банк хизматларини аҳолига тушунтиришдан ташқари, ҳудуддаги реал эҳтиёжларни ўрганиш учун ҳам муҳим. Молиявий қўллаб-қувватлашнинг самараси кредит ажратилгани билан эмас, унинг янги бизнес, даромад ва иш ўрнига айлангани билан ўлчанади.Реклама
  • MAHALLA HOKIM YORDAMCHISI

    10 сент., 10:07

    ⚡️Айтишларича, банкларда маҳалла лойиҳалари учун 21 фоиздан ошмайдиган янги кредитлар жорий этиладиИкки кун аввал банк тизимида оилавий тадбиркорлик кредитларини барча 9 та давлат банки ажратиши, шунингдек, тижорий кредитлар бўйича фоиз ставкаларини 24 фоиздан 21 фоизга тушириш мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.Энди эса айтишларича, банкларга маҳалла лойиҳаси доирасида жисмоний ва юридик шахслар учун кредит маҳсулотларини қайта кўриб чиқиш ёки янги маҳсулотлар яратиш бўйича топшириқ берилган. Бунда кредитнинг фоиз ставкаси 21 фоиздан юқори бўлмаслиги, муддати эса камида 5 йил бўлиши кўзда тутилмоқда.Эътиборлиси, ушбу шартлардаги кредит маҳсулотлари банкларда яқин бир ҳафта ичида жорий этилиши мумкин.@Mahalla_hokim_yordamchisi
  • MAHALLA HOKIM YORDAMCHISI

    7 сент., 05:16

    ❗️Бухоро вилояти Ғиждувон туманида ҳам 75 нафар ҳоким ёрдамчиси “вазифасини бажарувчи” этиб қайта тайинланди — туман ҳокими қарори.@Mahalla_hokim_yordamchisi
    7,400файл1Открыть в Telegram
  • MAHALLA HOKIM YORDAMCHISI

    6 сент., 12:28

    #Тарқатинг❗️Ҳоким ёрдамчилари ёппасига ишдан олиняптиРеспублика бўйлаб маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари лавозимидан озод қилиниб, вазифасини бажарувчи этиб тайинланаётгани хабар қилинмоқда.Бу Президент топшириғи асосида амалга оширилмоқда. Унга кўра, ҳоким ёрдамчилари фаолияти қайта кўриб чиқилиб, фидойи ва ташаббускор кадрлар қайта тайинланиши, иш самараси талабга жавоб бермайдиганлари эса янгиланиши белгиланган.Демак, ҳоким ёрдамчилари тизимида кенг кўламли кадрлар саралови бошланди.@Mahalla_hokim_yordamchisi
    12,2001331Открыть в Telegram
  • MAHALLA HOKIM YORDAMCHISI

    6 сент., 05:38

    Operatsiya stolida har bir daqiqa, har bir qaror nihoyatda muhim. Ayniqsa, bemor murg‘ak go‘dak bo‘lsa, shifokor zimmasidagi mas’uliyat yanada ortadi.SSV Matbuot xizmati «Tibbiyot novatorlari» medialoyihasi doirasida bolalar kardiojarrohi Bobur To‘rayev haqida maxsus videolavha tayyorlabdi.
  • MAHALLA HOKIM YORDAMCHISI

    5 сент., 07:04

    #Диққат #маҳалла_гуруҳларига_тарқатинг❗️8 992 та маҳаллада ҳоким ёрдамчилари қайта сараланадиМаҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари вазифасини бажарувчи этиб тайинланади.Фидойи ва ташаббускор кадрлар лавозимига қайта тайинланади, ишига нолойиқ ходимлар эса янгиланади.Туман штаблари ҳоким ёрдамчиларини «лойиҳабай» ишлаш тизимига ўтказади.Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банк ҳудудлар салоҳиятидан келиб чиқиб, молиялаштириш механизмларини ҳар чоракда янгилаб боради.@Mahalla_hokim_yordamchisi
  • MAHALLA HOKIM YORDAMCHISI

    4 сент., 14:31

    ❗️“Бола парваришлаётган ота-оналарни уйида ёки маҳаллада ишли ва даромадли қиладиган тизимни йўлга қўямиз” — Шавкат МирзиёевЙиғилишда эҳтиёжманд оилаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган янги ёндашувлар белгилаб берилди.Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига йил якунига қадар эҳтиёжманд аҳолини “ижтимоий реестр”га киритиш тизимини қайта кўриб чиқиш топширилди.Бунда аҳоли даромади билан бирга сурункали касаллик, ногиронлик, кўп болалилик ва оила аъзосининг хорижда ишлаётгани каби омилларни қамраб оладиган кўп ўлчовли баҳолаш тизимига ўтилади.@Mahalla_hokim_yordamchisi
  • MAHALLA HOKIM YORDAMCHISI

    3 сент., 17:11

    #Диққат #максимал_тарқатинг8 минг 992 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари вазифа бажарувчи этиб тайинланади, фидойи ва ташаббускор кадрлар лавозимига қайта тайинланиб, ишига нолойиқлар янгиланади.@Mahalla_hokim_yordamchisi
  • MAHALLA HOKIM YORDAMCHISI

    3 сент., 13:57

    #Диққат #Тарқатинг⚡️Ҳоким ёрдамчилари штатлари оптималлаштириладиИккита ёки учта маҳаллага битта ҳоким ёрдамчиси бириктирилади.Айрим функциялари маҳалла банкирларига ўтиши кутилмоқдаБизнинг расмий сахифаларимизга аъзо бўлинг@Mahalla_hokim_yordamchisi
  • MAHALLA HOKIM YORDAMCHISI

    31 авг., 10:20

    #EslatmaIjtimoiy reyestrga kirish tartibi qanday?Ehtiyojmand oilalarni qo‘llab-quvvatlash maqsadida Ijtimoiy reyestrga kiritish jarayoni to‘liq shaffof va elektron tizim asosida amalga oshiriladi.✅ Ariza topshirish usullari: ✅ Davlat xizmatlari markazlari orqali; ✅ “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari orqali; ✅ Mahalladagi ijtimoiy xodim orqali; ✅ my.gov.uz portali yoki “Baraka” ilovasi orqali onlayn.👥 Oilaning ijtimoiy-iqtisodiy holati qanday baholanadi?Ariza qabul qilingach, elektron ma’lumotlar asosida dastlabki baholash o‘tkaziladi. Keyin ijtimoiy xodim tomonidan oila sharoiti o‘rganiladi va «Mahalla yettiligi» xulosasi shakllantiriladi.💵 Daromad qanday hisoblanadi? Oilaning har bir a’zosiga to‘g‘ri keladigan o‘rtacha oylik daromad so‘nggi 3 oylik ma’lumotlar asosida hisoblanadi.🖋 Hisob-kitobda: ✅ ish haqi;