Последние посты

Маркс ЖУМАНИЁЗОВ
11 сент., 11:16
Одамбой Қутлимуродов - Савти Сувора📚 Амирий ғазали —————————Кўрсатурлар жилва бирла бизлара гулзорлар, Нозпийролар, суманбарлар, чаман рухсорлар.Ишқ элин қатл этгувчи бераҳм дил озорлар, Жамъ ўлиб бир базм аро суҳбат этарлар ёрлар.Ғунча янглиғ кўнглуми юз ноз ила қон эттилар, Шўхлар, бебоклар, раққосу хушрафторлар.Буздилар диним уйини, қилдилар кўнглим хароб, Анжуман пиро париваш кўзлари беморлар.Жилва айлаб анжуман саҳнини гулшан эттилар, Гулжабинлар, ғунча оғизлар, шакар гуфторлар.YouTubeҲазорасп булбули Одамбой ҚУТЛИМУРОДОВ хотирасига.Enjoy the videos and music you love, upload original content, and share it all with friends, family, and the world on YouTube.
Маркс ЖУМАНИЁЗОВ
11 сент., 07:03
📚 МАРКС ЖУМАНИЁЗОВНИНГ "ЭСИМДА ҚОЛГАН ОНЛАР" КИТОБИ ДЎКОНЛАРИДА СОТУВДА МАВЖУД!Азиз канал обуначилари!Энг муҳими, энди китобни ўз қўлингизга олиб, варақлаб кўришингиз, нашр сифати ва мазмунига бевосита баҳо беришингиз мумкин.📍 1-манзил: Хоразм вилояти, Урганч шаҳри Дариталнинг орқа томони, Университет ёнидаги «Билим хазина» китоб дўкони;📍 2-манзил: Хоразм вилояти, Урганч шаҳри «Bilim xazina yoshlar kutubxonasi» Тинчлик кўчаси, 6А уй, "Beeline" офиси рўпараси, Дошқинжом бобо зиёратгоҳи олдидаги «Билим хазина» китоб дўкони;Мурожаат учун телефон рақами: +998900045154 +998999666664📱 Яқинларга улашиб қўйинг.✅ Каналга обуна бўлинг:
Маркс ЖУМАНИЁЗОВ
7 сент., 04:41
🔤🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤Бобомурод Ҳамдамов - Хоразм дугохи📚 Атоий ғазали —————————Эй кўйғучи кўнгулға ғами ишқ доғини, Зулфунг мушавваш айлади жоним димоғини.Боқсун бўюнгни туби ниҳолин кўрай деган, Кўрсун юзунгни орзулағон равза боғини."Нунул-қалам" румузини қошингдин онглағон, Илмас кўзига нуқтача юз Қоф тоғини.Маҳзи равону руҳ турур қадду қоматинг, Ҳар неча синчилар киши боштин аёғини.Талпинди ҳар тараф била қушдек кўнгил, вале
Маркс ЖУМАНИЁЗОВ
4 сент., 06:49изменён
📹 ВидеоархивМаркс Жуманиёзов меҳнат фахрийси Каримбой Саъдуллаев ҳақида хотиралари.Ҳонқа туманиМаркс Жуманиёзовнинг Эсимда қолган онлар китобни харид қилиш учун ушбу манзилга хабар қолдирингХАБАР ҚОЛДИРИШЁки ушбу телеграм рақамга хабар қолдиринг: 90-955-46-46📱 Яқинларга улашиб қўйинг.✅ Каналга обуна бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov
Маркс ЖУМАНИЁЗОВ
4 сент., 05:15
"Ишчилар манманликни кўтармайди, ёлғонни ёмон кўрадилар, гердайганларнинг устидан куладилар. Бор гапни айтсангиз, алдамасангиз, айтган ваъдангизнинг устидан чиқсангиз, барча қийинчиликларни сиз билан тортишга тайёр турадилар".Маркс Жуманиёзов✅ Каналга обуна бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov
Маркс ЖУМАНИЁЗОВ
3 сент., 13:09
🎉 ТАНЛОВИМИЗ ЯКУНЛАНДИ! 🎉Қадрли обуначилар, Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан ўтказилган танловимиз ўз ниҳоясига етди! 🇺🇿Танловимизда 10 нафар омадли ғолиб аниқланди.Ғолибларимизга Маркс Жуманиёзовнинг янги нашрдаги «Эсимда қолган онлар» китоби совға қилинади. Асарда муаллифнинг ҳаёт йўли, халқ хизматидаги фаолияти, қишлоқ хўжалиги ривожи, Хоразм маданияти ҳамда замонасининг машҳур инсонлари ҳақидаги ноёб хотиралар ўрин олган.📩 Ғолибларнинг шахсий рақамларига хабар қолдирдик.Барча иштирокчиларга фаолликлари учун катта раҳмат! 🤝📱 Яқинларга улашиб қўйинг.✅ Каналга обуна бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov
Маркс ЖУМАНИЁЗОВ
3 сент., 09:34
Омон Матжон марҳум ҳофиз Хажихон Болтаев билан бўлган суҳбати хотиралари.📱 Яқинларга улашиб қўйинг.✅ Каналга обуна бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov
Маркс ЖУМАНИЁЗОВ
3 сент., 04:19
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤Дўстлар, дўстларни авайлаб асранг, Салом деган сўзни салмоғин сақланг, Ўтгандан сўнг юз кун йиғлаб тургандан, Тириклик чоғида бир бора йўқланг.Мақсуд Шайхзода📱 Яқин дўстларингизга жўнатиб қўйинг.✅ Каналга обуна бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov
Маркс ЖУМАНИЁЗОВ
3 сент., 03:58
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН АЖОЙИБ ТАНЛОВ! 🎁 Қадрли обуначилар! Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан Маркс Жуманиёзовнинг 10 та янги нашрдаги «Эсимда қолган онлар» китобини 10 нафар омадли обуначимизга совға қиламиз! 📚🎁 Танловда иштирокTelegramМаркс ЖУМАНИЁЗОВХоразм вилоятининг биринчи ҳокими Маркс Жуманиёзовнинг ёрқин хотирасига бағишланади. Канал унинг набираси томонидан юритилади.
Маркс ЖУМАНИЁЗОВ
2 сент., 05:00
Ортиқ Отажонов - Хоразм дугоҳи1980 йил.📚 Атоий ғазалиЭй кўйғучи кўнгулға ғами ишқ доғини, Зулфунг мушавваш айлади жоним димоғини.Боқсун бўюнгни туби ниҳолин кўрай деган, Кўрсун юзунгни орзулағон равза боғини."Нунул-қалам" румузини қошингдин онглағон, Илмас кўзига нуқтача юз Қоф тоғини.Маҳзи равону руҳ турур қадду қоматинг, Ҳар неча синчилар киши боштин аёғини.Талпинди ҳар тараф била қушдек кўнгил, вале Жон бўйнидин айирмади зулфунг тузоғини.YouTube«Хоразм дугохи» Ортик Отажонов 1980 йил«Хоразм дугохи» Ортик Отажонов 1980 йил Rizanova, Music, Nevomusic, Xorazm, Uzbekistan, Komiljon Otaniyozov, Ortiq Otajonov, Bobomurod Hamdamov, Otajon Xudayshukurov, Rahmatjon Qurbonov, Azamat Otajonov, Ogabek Sobirov, Sherzod Masharipov, Suvora, Ashula…
Маркс ЖУМАНИЁЗОВ
1 сент., 11:59
"Самарқанд ушшоғи" – Зебинисо Бегим ғазали билан Ўзбекистон ССР халқ артисти Берта Давидова ижроларидаЧАШМИ СУРМАСО ИНЖОСТБиёки зулфи кажу чашми сурмасо инжост, Нигоҳи гарму адоҳойи дилрабо инжост.Карашма — теғу, мижа — ханжару нигаҳ — алмос, Шаҳодат ар талаби Дашти Карбало инжост.Агар биҳишт диҳандат фиреби кас на хури, Қадам зи майкада берун манеҳ, ки жо инжост.Ба табфи Каъба кужо мерави,диле дарёб, Ки халқ беҳуда жон мекананд, жо инжост.Зи пой то сари у ҳар кужо ки менигарам, Карашма домаин дил мекашад ки: жо инжост.Китобхонайи олам варақ-варақ жустам,YouTubeSamarqand ushogiБлагодаря выдающемуся таланту Берты Давыдовой, целый ряд произведений музыкального искусства Востока вошёл в мировую сокровищницу музыкальных шедевров. Due to outstanding talent of Berta Davidova, a large variety of pieces of Oriental musical art has been…Маркс ЖУМАНИЁЗОВ pinned a photo
31 авг., 10:13

Маркс ЖУМАНИЁЗОВ
31 авг., 10:12изменён
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН АЖОЙИБ ТАНЛОВ! 🎁Қадрли обуначилар!Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан Маркс Жуманиёзовнинг 10 та янги нашрдаги «Эсимда қолган онлар» китобини 10 нафар омадли обуначимизга совға қиламиз! 📚🎁Танловда иштирок этиш учун: 🔹 ушбу хабарни 2 та яқинларингизга улашинг; 🔹 изоҳда «+» белгисини қолдиринг.🏆 Ғолиблар 3 сентябрь куни соат 18:00 да тасодифий танлов асосида аниқланади.🇺🇿 Барчангизни Мустақиллик байрами билан табриклаймиз!Барчага омад! 🙏📱 Яқинларга улашиб қўйинг.✅ Каналга обуна бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov
Маркс ЖУМАНИЁЗОВ
31 авг., 10:04
🔤🔤🔤🔤🔤🔤2011 йил октябр ойлари эди адашмасам, Комилжон акам "Дўрмон ижод уйи"даги коттежимизда дўстлари билан ўтириш қиладиган бўлдилар.Аслида, у киши табиатан гап-гаштакни, меҳмоннавозликни ёқтирадиган одам бўлганликлари боис, қаерда бўлмайлик Хоразмдами ёки Тошкентда албатта кунда-кун ора уйимиз меҳмонсиз бўлмасди."Дўрмон ижод уйи"га яқин Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қиладиган кўп йиллик қадрдон дўсти, айниқса кейинги йилларда жуда яқин ҳамсуҳбати Маркс ака билан тўй-маъракаларга бирга боришар, тадбирлар сал сийраклашса ё Маркс аканинг уйида ёки бизникида йиғилишиб, гурунг қилишарди.Меҳмонлар кун ботиш маҳали тарқалишди. Табиийки, дастурхон-сочиқ йиғиштириш, идиш-товоқларни
Маркс ЖУМАНИЁЗОВ
30 авг., 15:40
переслано из @yangibozor_hokimligi
Мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Маркс Жуманиязовнинг «Эсимда қолган онлар» китоби тақдимотига бағишланган маънавий-маърифий тадбири ташкил этилди.Тадбирда Маркс Жуманиязовнинг ҳаёт йўли, ёш авлод тарбиясида миллий қадриятларнинг ўрни ҳақида сўз юритилди.Тадбирнинг бадиий қисмида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Мунавара Усмонова, Ўзбекистон давлат филармонияси хонандаси Исроил Саидмуродов, Юнус Ражабий номидаги Мақом санъат мактаби хонандаси Адолат Исмоилова ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Гулора Раҳимова иштирокида мусиқий чиқишлар намойиш этилди.@yangibozor_hokimligi
Маркс ЖУМАНИЁЗОВ
30 авг., 12:20изменён
Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг 50 ёшлик юбилейида Хоразм вилояти биринчи ҳокими Маркс Жуманиёзовнинг табрик сўзлари.1993 йил, Урганч шаҳри.Китобни харид қилиш учун ушбу манзилга хабар қолдирингХАБАР ҚОЛДИРИШЁки ушбу телеграм рақамга хабар қолдиринг: 90-955-46-46📱 Яқинларга улашиб қўйинг.✅ Каналга обуна бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov
Маркс ЖУМАНИЁЗОВ
28 авг., 05:03изменён
🇺🇿 МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА МАХСУС ЧЕГИРМА!📖 Маркс Жуманиёзовнинг «Эсимда қолган онлар» китобига билдирилаётган қизиқиш ва эътиборингиз учун катта раҳмат!Китобхонларимиз орасида ушбу китобга талаб юқори бўлиб, кўплаб нусхалар ўз эгаларига етказилди. Ҳозирда эса саноқли китоблар қолган.Шу муносабат билан ҳамда Мустақиллигимизнинг 35 йиллик байрами муносабати билан китобсеварлар учун атиги 15 дона китобни махсус чегирма асосида таклиф қилмоқчимиз. 🇺🇿📚Бу китоб — шунчаки хотиралар тўплами эмас. Унда бир инсоннинг ҳаёт йўли, меҳнат фаолияти, ўша давр воқеалари ва унутилмас хотиралари самимий баён этилган.🎁 Ўзингиз учун ҳам, яқинларингизга совға сифатида ҳам ажойиб танлов!🇺🇿 Мустақиллик байрами муборак бўлсин!Китобни харид қилиш учун ушбу манзилга хабар қолдирингХАБАР ҚОЛДИРИШЁки ушбу телеграм рақамга хабар қолдиринг: 90-955-46-46
Маркс ЖУМАНИЁЗОВ
27 авг., 05:17
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин Неъматулла Маткаримович! 🎉Бугун қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор, “Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи” фахрий унвони ва “Дўстлик” ордени соҳиби — Неъматулла Маткаримович Худайбергенов 74 ёшни қарши олмоқдалар.У киши бутун меҳнат фаолияти давомида халқка сидқидилдан хизмат қилиб, турли масъулиятли лавозимларда фидойилик билан ишлаган. Элликқалъа ва Тўрткўл туманлари ижтимоий-иқтисодий ривожланишида, қолаверса Қорақалпоғистон тараққиётида катта ҳисса қўшганлар. Шу билан бирга, депутатлик ва раҳбарлик даврида ҳам юртимиз равнақига муносиб хизмат қилганлар.Бундан ташқари, буюк хофиз Отажон Худойшукуров хотирасини абадийлаштириш йўлида ҳам улкан ишлар амалга оширганлар.📚 Маркс Жуманиёзов канали ривожига ҳам қимматли маълумотлари билан муносиб ҳисса қўшиб келаётганлари учун алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.Ҳурматли Нематулла
Маркс ЖУМАНИЁЗОВ
27 авг., 05:02
"Хоразмда кадхудо бўламан десанг, Гурланга бор, деган гап бор. Гурланликлар тўғри сўз, кўп вақтларда сўзидан қайтмайдиган, ёлғонни ёқтирмайдиган, борини шартта айтадиган кишилар. Ҳурматини козонсанг, буйруғингни сўзсиз бажарадилар. Сийлашсанг бир умрга дўст, ўзингни баланд қўйсанг, писанд қилмайди, деб сендан қочадилар".📚 Маркс Жуманиёзов "Эсимда қолган онлар"Расмда Маркс Жуманиёзов ва Амин Вафоев.Маркс Жуманиёзовни "Эсимда қолган онлар" китобини чегирма нархда харид қилиш учун ушбу манзилга хабар қолдиринг ⤵️⤵️⤵️ХАБАР ҚОЛДИРИШЁки ушбу телеграм рақамга хабар қолдиринг: 90-955-46-46📱 Яқинларга улашиб қўйинг.✅ Каналга обуна бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov
Маркс ЖУМАНИЁЗОВ
26 авг., 15:32
Маркс Жуманиёзов ўзининг "Эсимда қолган онлар" номли китобида бир жойга раҳбар бўлиб тайинланганида ходимларни ўз лавозимларида сақлаб қолиш тарафдори бўлганини ёзади:"Яхши раҳбар ерда ётмайди. Уни топиш, тарбиялаш, ўстириш осон эмас. Айниқса, янги жойга борганда кимнинг қўлидан иш келади, ким ўз вазифасига нолойиқ - буни билиб олгунча анча вақт ўтади.Менинг ўзим ҳозиргача қаерга боришим, қайси мансабда ишлашимдан катьий назар, уз командам ёки ошна-оғайниларимни олиб бориб ишлаган эмасман. Ишлаб турган одамларни ишдан бўшатишни ёқтирмайман.Шунинг учун илгариги раҳбарлар танлаган, тарбиялаган одамлар, ҳатто шофёр, котибаси, ёрдамчиларини ҳам ишда қолдириб, бирга ишлайвераман. Албатта, ўзлари кетаман, демасалар. Агарда ариза ёзиб кирса, нима учун кетмокчисан деб сўрамасдан, аризасига қўл қўйиб юборавераман. Нега деганда, у ҳақиқатда кетмоқчи (бирон яхши иш топгандир ва ҳоказо) ёки
