Последние посты

Media News
22 сент., 17:20изменён
⚡️ Ўзбекистонда балиқ овлаш учун “Балиқчи картаси” жорий этилиши режалаштирилмоқда.У орқали балиқ овлаш чиптасини расмийлаштириш, тўлов қилиш, ов ҳудудини танлаш ва олдиндан брон қилиш мумкин бўлади.
Media News
22 сент., 11:05
НАМАНГАНДАГИ БОҒЧАДА ОМБОР МУДИРИ 5 ЁШЛИ ТАРБИЯЛАНУВЧИ ҚИЗНИ ЗЎРЛАГАНИ МАЪЛУМ БЎЛДИҲолатни Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати ва Болалар омбудсмани вакили тасдиқлади. Қайд этилишича, болага қарши содир этилган мазкур жинсий зўравонлик ҳолати юзасидан Наманган вилояти Учқўрғон тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан 12-сентябр куни иш очилган.Шу куннинг ўзида гумонланувчи К.М. процессуал тартибда дарҳол ушланган бўлиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади Болалар омбудсмани ахборотида. Гумонланувчига нисбатан Jinoyat kodeksining 118-моддаси 4-қисми (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш) ва 112-моддаси 1-қисми (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Қўшимча қилинишича, Болалар омбудсмани мазкур иш юритувида ваколатлари доирасида жабрланувчи боланинг
Media News
22 сент., 06:59изменён
🇺🇸 📺 Трамп ОАВ бойкотига жавобан 24 соат ишлайдиган "Trump TV" каналини ишга туширдиОқ уй расмий манбаларида 24 соат давомида ишлайдиган видеоэфир очилди. Унда Трампнинг нутқлари, баёнотлари ва президентлик давридаги муҳим воқеалар намойиш этилмоқда.Аввалроқ Трамп маъмурияти CNN, MS NOW ва Politico журналистларининг Оқ уйда ишлашига чеклов қўйган эди. Бунга жавобан ABC, CBS, CNN, Fox ва NBC телеканаллари Трампни эфирда овозсиз ёрита бошлаган.
Media News
22 сент., 05:50изменён
ТОШКЕНТ МЕТРОПОЛИТЕНИДА ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ БЎЙИЧА РЕКОРД КЎРСАТКИЧ ҚАЙД ЭТИЛДИМазкур ҳолат 21 сентябрь куни қайд этилди. Кун давомида метрополитен хизматларидан 1 млн 182 минг нафар йўловчи фойдаланди! Аввалги рекорд 14 сентябрда қайд этилган эди. Ўша куни метро 1 165 550 нафар йўловчига хизмат кўрсатган. Янги рекорд аввалгисидан 16 031 нафарга кўп.Хусусан, октябр ойида кунлик йўловчилар сони 1 200 000 нафарга етиши кутилмоқда. Шунингдек, метро 1,2 миллионинчи йўловчини аниқлаб, унга махсус совға беришни режалаштирмоқда.
Media News
22 сент., 05:36изменён
❗️Иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик бўйича онлайн мурожаат портали ишга тушириладиПрезидентнинг 2026 йил 21 сентябрдаги ПҚ–345-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш дастури босқичма-босқич жорий этилади.💻 1 декабрга қадар давлат органлари ва ташкилотлари учун махсус ахборот портали ишга туширилади. У орқали иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича онлайн мурожаат юбориш мумкин бўлади.Мансабдор шахс ёки масъул ходимга оид мурожаатлар автоматик равишда юқори турувчи инстанцияга юборилади.Агар ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят аломатлари аниқланса, мурожаат «112» орқали ваколатли органга юборилади
Media News
22 сент., 03:48
🇺🇿 🚩 Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашдиКечада Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси ўз ишини бошлади. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева сессия доирасида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.Учрашувда Ўзбекистон ва БМТ биргаликда ривожлантириб келаётган барча муҳим ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинган.
Media News
22 сент., 01:55изменён
🇺🇸 Матбуот Трампга бойкот эълон қилдиАҚШнинг йирик телеканаллари, жумладан Fox News, ABC News, CBS News, CNN ва NBC News, президент иштирокидаги тадбирларни ёритишни вақтинча тўхтатишини маълум қилди.Бу қарор Оқ уйнинг бир нечта оммавий ахборот воситаларига президент билан ишлаш имконини беришдан бош тортишига қарши норозилик сифатида қабул қилинди.Аввалроқ Трамп CNN, MS NOW ва Politico телеканаллари ва нашрларининг Оқ уйда ишлашини тақиқлагани хабар қилинган эди. Бунга унинг ёрдамчиси Натали Харп унга танқидий материаллар ва телекўрсатувлардан тайёрланган жамланмани кўрсатгани сабаб бўлгани айтилган.
Media News
21 сент., 16:01
Ҳиндистонда тўрт нафар талаба бўлган машина 23 м баландликдан қулаб тушдиБу даҳшатли авария видеога муҳрланиб қолган.Машинадаги 3 нафар талаба ҳалок бўлган, яна бири эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, ёшлар тунги сайрдан қайтаётганда катта тезликдаги BMW эстакада деворини уриб, тўсиқни бузиб ўтган ва қурилаётган автотураргоҳга қулаган.Полициянинг тахминича, машина соатига 120 км тезликда ҳаракатланган бўлиши мумкин
Media News
20 сент., 14:23изменён
Madad Invest Bank асосчиси халқаро қидирувга берилдиФарғоналик тадбиркор, Madad Invest Bank’нинг собиқ йирик акциядори ва кузатув кенгаши раиси Мўминжон Йўлдашев Ўзбекистон сўровига асосан Интерпол орқали халқаро қидирувга берилди.У Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан айбланмоқда.Мўминжон Йўлдашев қурилиш ва тўқимачилик соҳасидаги қатор бизнеслар эгаси ҳисобланади.Бундан ташқари, 2019 йилда Жаҳон банки уни тендер жараёнида рақобатчи компания вакилига босим ўтказиш билан боғлиқ ҳолат сабаб ўз лойиҳаларида иштирок этишдан камида 4 йилга четлатган.
Media News
20 сент., 04:56изменён
Нега UzAuto Motors айнан ҳозир сотилмоқда?
Media News
19 сент., 17:21изменён
#ДАҲШАТ ‼️Ангренда "проба"сиз укол қилинган бемор комага тушиб қолгани айтилмоқдаҲодиса шаҳардаги хусусий клиникалардан бирида содир бўлган. Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси вазият назоратга олинганини билдирди.
Media News
19 сент., 14:00
Анорбанк” асосий акциядори Қаҳрамонжон Олимов халқаро қидирувга берилдиЎзбекистонлик молиячи, “Анорбанк”нинг асосий акциядори ҳисобланган Қаҳрамонжон Олимов халқаро қидирувга берилган. Бу ҳақда The Insider нашри хабар қилди.Нашр маълумотига кўра, Ўзбекистон суди Олимовни сиртдан ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарган. У одам ўғирлашни ташкил этиш билан боғлиқ жиноят иши доирасида айбланмоқда
Media News
19 сент., 13:42изменён
❗️Аёл судьяни ўзи қамаган шахс билан бир хонага тиқишибди.
Media News
18 сент., 14:19изменён
Путин ўтирган компьютер ҳам Windows нинг ўғриланган версияси эканКадрда машҳур Activated Windows ёзилган ойна кўриниб қолган.
Media News
18 сент., 14:03
Учкўприкда 37 киши овқатдан заҳарлангани гумон қилинмоқда17–18 сентябрь кунлари Фарғона вилояти Учкўприк туманида 37 нафар фуқаро ҳолсизлик, кўнгил айниши ва ич кетиши каби шикоятлар билан шифокорларга мурожаат қилган.Дастлабки суриштирувда уларнинг хот-дог ва нон-бургер истеъмол қилгани аниқланган. 31 нафар фуқаро шифохонага ётқизилган.Озиқ-овқат ва беморлардан намуналар олиниб, лаборатория текширувлари ўтказилмоқда. Гумон қилинган шохобча фаолияти вақтинча тўхтатилган.Ҳолат юзасидан эпидемиологик суриштирув давом этмоқда.
Media News
18 сент., 11:47изменён
Туркияда «Чуқур» сериали юлдузи қўлга олиндиТуркиянинг Бакиркўй тумани прокуратураси гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ тергов доирасида 18 нафар шахсни қўлга олиш ҳақида қарор чиқарди. Маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳозирга қадар 15 нафар гумонланувчини ушлаган. Улар орасида ўзбекистонлик томошабинларга «Еттинчи бўлинмадаги мўъжиза», «Ичкарида» ва «Чуқур» сериаллари орқали яхши таниш бўлган туркиялик актёр Арас Булут Ийнемли ҳам бор.Шунингдек, гумонланувчилар рўйхатига актриса Мелис Сезен, собиқ футболчи Ҳасан Шаш ҳамда Sefo тахаллуси билан танилган рэпер Сейфуллоҳ Сағир ҳам киритилган.
Media News
18 сент., 11:39изменён
🌱 Шавкат Мирзиёев 12,5 млрд сўмлик замонавий иссиқхона мажмуаси билан танишдиҚорақалпоғистоннинг Кегейли туманидаги 5 гектарлик мажмуада Ижтимоий реестрдаги 50 та оилага 10 сотихдан иссиқхона ажратилди.Оилалар 2 йил давомида ўқитилади, етиштирган маҳсулотлари эса бозор нархида сотиб олинади.Мажмуада йилига 1 000 нафар фуқарони иссиқхона хўжалиги ва деҳқончиликка ўқитиш, қўшимча даромад манбаи сифатида ўрдакчиликни йўлга қўйиш кўзда тутилган.
Media News
18 сент., 04:25изменён
“Қўрқитиб қўймоқчи эдим” – Наманганда ёлланма қотил орқали эрини ўлдирмоқчи бўлган аёл ва унинг жазмани қамалдиҚотиллик саҳналаштирилиб, шартли ёлланма қотил ҳолатни тасвирга олган ҳолда буюртмачиларга кўрсатган. Эрининг ўлганига ишонган аёл ва унинг жазмани шартли ёлланма қотилга 5,5 минг доллар бераётганда қўлга олинган.Аёл судда эрини қўрқитиб қўймоқчи бўлганини, аммо фолбин қўшниси таништирган шахс “йўқ қилиб юборса изи чиқмаслигини” маълум қилиб, қотилликка ундаганини айтган.Суд аёл ва унинг жазманини айбли деб топди. Уларга 8,5 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Media News
17 сент., 18:57изменён
#Таъзия ❗️Актриса Ёдгора Зиямухамедова вафот этдиЎзбекистон санъатининг таниқли вакилларидан бири, актриса Ёдгора Зиямухамедова74 ёшда оламдан ўтди.У 1952 йил 23 апрелда туғилган.Марҳуманинг яқинлари ва мухлисларига таъзия билдирамиз. 🤲
Media News
17 сент., 13:39
Тошкентда Узеир Ҳожибейли таваллудининг 141 йиллиги нишонландиТошкентда Озарбайжон бастакори Узеир Ҳожибейлининг 141 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбир XVIII Узеир Ҳожибейли халқаро мусиқа фестивали доирасида Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказида ташкил этилди.Унда давлат ва жамоат арбоблари, маданият ва санъат намояндалари, журналистлар, Озарбайжон диаспораси вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этди.Тадбирда Узеир Ҳожибейлининг ҳаёти ва ижодига бағишланган хотира фильми намойиш этилди. «Харибулбул» театр труппаси ва «Қорабоғ Зафари» рақс ансамбли иштирокида бастакорнинг машҳур «Аршин мол олон» опереттаси саҳналаштирилди.Тадбир Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги маданий алоқаларни янада ривожлантиришга қаратилди.
