Последние посты

Mehrob.uz
23 сент., 15:09
Намоз вақтлари: 24.09.2026 - ПайшанбаTelegram | Facebook | Instagram | YouTube


Mehrob.uz
23 сент., 11:59
Энг олий мартаба — Раҳмоннинг муҳаббатидир!Абу Абдуллоҳ Сожий айтади: Агар Аллоҳнинг умид этиладиган савоби, қўрқиб туриладиган азоби бўлмаганида ҳам, Аллоҳ таоло ҳаргиз осийлик қилинмасдан мутлақ итоатга, асло унтилмасдан ҳамиша эсланмоққа, ҳеч қандай савобнинг тамаси, азобнинг қўрқувисиз ибодатга ҳақли Зот саналади. Зеро, энг олий мартаба Раҳмоннинг муҳаббатидир! Сиз Мусо алайҳиссаломнинг сўзларини бир эсланг-а:«Роббим, Сен рози бўлишинг учун ҳузурингга шошилдим!» Тоҳо сураси, 84-оятСавоб ва азобни тўғри тартиб қил! Ахир Аллоҳни яхши кўриб ибодат қилган инсон Ундан қўрқиб ибодат қиладиган кишидан афзал эмасми?! Сен унинг мисолини ўз ҳаётингда ҳам топишинг мумкин: Сени яхши кўрганидан сўзингга қулоқ солган киши билан сендан қўрққани учунгина итоат қиладиган кимса ўртасида фарқ бор-ку!@mehrob_uz
Mehrob.uz
23 сент., 08:59
#ибодатБарча яхшиликларнинг калитиДунёда яхшиликлар жуда кўп: нафл рўзалар, тунги намозлар, хайр-эҳсонлар... Аммо бу барча яхшиликларни ўзида жамлаган, уларнинг боши ва калити бўлган энг улуғ амал нима эканини биласизми?Тобеинларнинг улуғларидан бўлган Имом Муторриф ибн Иш-Шиххир раҳимаҳуллоҳ бу ҳақда шундай гўзал мушоҳада юритадилар:«Барча яхшиликларни ўзида жамловчи нарса нима экани ҳақида фикр юритдим. Қарасам, яхшиликлар жуда кўп экан – рўза, намоз ва ҳоказо. Сўнг билдимки, бу яхшиликларнинг барчаси Аллоҳ азза ва жалланинг Қўлида (мулкида) экан. Сен эса Аллоҳнинг Қўлидаги нарсага фақат Ундан сўраш (дуо қилиш) орқалигина эриша оласан, У Зот сўрасанггина сенга ато этади.Шундан англадимки, барча яхшиликларнинг жамловчиси (калити) – ДУОДИР».Ҳа, азизлар! Намозга туришга куч-қувват, рўза тутишга соғлиқ, эҳсон қилишга бойлик ва охиратда Жаннатга кириш бахти – барча-барчаси фақатгина Аллоҳнинг фазли билан бўлади. Аллоҳдан сўрамасдан туриб, бу яхшиликларнинг бирортасига эришиб бўлмайди.Шундай экан, дуода бардавом бўлайлик. Зеро, дуо – барча хайрли эшикларнинг калитидир.(Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, «Китабуз-Зуҳд», 1359-рақамли асар).Д.р Абдуссамеъ АНИС@mehrob_uz


Mehrob.uz
23 сент., 05:59
Салавотни унутмаган қалб"Минор" жоме масжиди имом-хатиби, ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий✅Яқинларингизга улашинг!Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Mehrob.uz
23 сент., 03:59
55. Улар: «Сен бизга ҳақ ила келдингми ёки ўйин қилгувчиларданмисан?» дедилар. Улар, гапинг жиддийми ёки ҳазил қиляпсанми, деб сўрадилар. Эътиқодлари пуч бўлганидан, дарҳол шак-шубҳага тушиб, иккиланиб қолдилар. Иброҳим алайҳиссаломнинг эса, иккиланадиган жойлари йўқ эди. Шунинг учун ҳам тўла ишонч билан гапирдилар:@mehrob_uz


Mehrob.uz
22 сент., 23:49
✨ Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ✨🌤 Хайрли тонг!Аллоҳ таоло бугунги кунингизни хонадонингизга файз, қалбингизга хотиржамлик ва танангизга соғлик-омонлик бериш билан бошласин. Сиз бошлаган ҳар бир хайрли ишда Ўзи мададкор бўлсин.📖 Тонгги ҳикмат: Шукр қилинган неъмат зиёда бўлур, шикоят қилинган неъмат эса қўлдан чиқур. Кунимизни шукр ва зикр билан бошлайлик.📿 Кунлик зикр: «Алҳамдулиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур». (Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайтиш Унинг ҳузуригадир).✅ Яқинларингизга ҳам улашинг!@mehrob_uz
Mehrob.uz
22 сент., 15:59
Роббига боғланган қалбАбу Ҳасан Алий ибн Муҳаммад Воиз айтади: Абу Саид Харроз «Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир» (Раҳмон сураси, 60-оят) оятини шарҳлаб шундай деди:– Ҳавойи нафсидан воз кечган инсоннинг мукофоти Роббига боғланмоқ эмасми?! Одамларнинг муҳаббат-улфатидан узилган инсоннинг мукофоти Роббининг муҳаббати эмасми?! Бизнинг йўлимизда сабр билан турган инсоннинг мукофоти Бизга етишмоқ эмасми?! Бизга етишган инсон Биздан ўзгани ихтиёр этмоғи мумкинми?! Ҳаёти дунёда чекилган меҳнат-машаққатнинг мукофоти охиратда роҳат-фароғат эмасми?! Бало-мусибатларга собир бўлмоқнинг мукофоти Мавлога яқинлик эмасми?! Қалбини буткул Бизга бағишлаган инсонни наҳот Биз бировларга ташлаб қўйсак?! Бандалардан ўзини четга тортган инсоннинг мукофоти Ҳаққа қурбат ҳосил этмоқ эмасми?!"Солиҳлар суҳбати"дан@mehrob_uz
Mehrob.uz
22 сент., 15:09
Намоз вақтлари: 23.09.2026 - ЧоршанбаTelegram | Facebook | Instagram | YouTube


Mehrob.uz
22 сент., 11:59
#Нодир_фатволар❓Савол: Агар жароҳатнинг устидан игна санчилгандагидек қон чиқса, лекин оқмасдан ўша жойида туриб қолса, таҳорат синадими?💬 Жавоб: Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ наздида таҳорат синади. Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ наздида эса таҳорат синмайди. «Хизонатур-ривоят» китобида «Аттобия» китобидан Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ чиқарган ҳукм ихтиёр этилгани нақл қилинган. «Захира» китобида: «Бундай масалаларда фатво Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ чиқарган ҳукмга кўра бўлади», деган гап нақл қилинган. «Заҳиратул уқбо» китобида: «Мажмаул навозил»да ихтиёр қилинган ҳукмга кўра, синади, дейилган. Аммо «Жомеус-сағир» китобида ихтиёр қилинган ҳукмга кўра, агарчи қон юқорига кўтарилиб, жароҳатнинг бошидан катта бўлган бўлса ҳам таҳорат синмайди. «Хулоса» китобида шундай келган.


Mehrob.uz
22 сент., 08:59
#ИймонСабабларга эмас, Сабабчининг Ўзига боғланинг!Аллоҳ таоло марҳамат қилади:﴿وَمَا يُؤْمِنُ أَكْثَرُهُمْ بِاللَّهِ إِلا وَهُمْ مُشْرِكُونَ﴾«Кўплари эса, Аллоҳга мушрик бўлган ҳолларидагина иймон келтирадилар, холос» (Юсуф сураси, 106-оят).Ушбу ояти карима инсон қалбини сабабларга ортиқча боғланиб қолишдан ва сабабларни яратган Зот – Аллоҳ таолони унутиб қўйишдан огоҳлантиради. Шунингдек, одамларнинг гўё зарар ва манфаат етказишга қодир эканини ўйлаб, уларга хушомад қилишдан ҳам қайтариб, қалбни ягона Мусаббиб Аллоҳ таолога боғлашга чорлайди.🔗 Тўлиқ ўқиш@mehrob_uz


Mehrob.uz
22 сент., 06:02

Mehrob.uz
22 сент., 06:02
#жума_маруза 📹 Мурувватли бўлиш — олий фазилат"Минор" жоме масжиди имом-хатиби, ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий✅Яқинларингизга ҳам улашинг!👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Mehrob.uz
22 сент., 04:04

Mehrob.uz
22 сент., 04:04
54. У: «Батаҳқиқ, сиз ҳам, ота-боболарингиз ҳам очиқ-ойдин залолатдасизлар», деди. Бу дунёдаги ҳақиқат, тўғри йўл ота-боболарнинг қилган иши билан эмас, Аллоҳнинг кўрсатган йўлланмаси билан белгиланади. Иброҳим алайҳиссаломнинг бундай кескин гапига жавобан:@mehrob_uz


Mehrob.uz
21 сент., 23:40
✨ Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ✨🌤 Хайрли ва баракали тонг!«Роббингиз: "Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилай", деди» (Ғофир сураси, 60-оят).Ушбу гўзал тонг дуоларингиз ижобат бўладиган, қалбингиз нурга тўладиган хайрли кун бўлсин. 🤲Аллоҳим! Кўзларимизни янги кунни кўриш бахти билан сийлаганинг учун Ўзингга ҳамдлар бўлсин. Хонадонларимизга тинчлик, танимизга соғлик, ризқимизга кенг барака бер. Бошлаган ишларимизни осон ва хайрли қил.Роббимизнинг раҳмати ва мағфирати кун давомида сизни тарк этмасин. ✨✅ Яқинларингизга ҳам улашинг!@mehrob_uz
Mehrob.uz
21 сент., 15:05
Намоз вақтлари: 22.09.2026 - СешанбаTelegram | Facebook | Instagram | YouTube


Mehrob.uz
21 сент., 11:40
Аввал истиғформи ёки салавот?Бир киши араб ва ажамларнинг шайхи ҳазрат Абдулғафур Аббосий раҳматуллоҳи алайҳдан: «Аввал истиғфор айтамизми ёки Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот йўллаймизми?» деб сўрабди. У зот: «Истиғфор ювиладиган кийимнинг совунига ўхшайди, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш эса, кийимнинг атирига ўхшайди. Кийимга аввало атир сепиладими ёки совун билан ювиладими?» дебди. Шунда сўровчи: «Ҳазрат, аввал совун билан ювишимиз, сўнг атир билан хушбўйлашимиз муносибдир», дебди. У зот: «Худди шундай, аввало тўлиқ надомат билан Аллоҳга истиғфор айтамиз, токи қалб поклансин, сўнг муҳаббат ва эҳтиром ила салавот йўллаймиз, токи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат ифори ҳар бир аъзога кириб борсин», деган экан.✅Яқинларингизга улашинг@mehrob_uz
Mehrob.uz
21 сент., 10:21
ТАЪЗИЯУстозимиз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳамда «Mehrob.uz» ижодий жамоаси Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими, Марказнинг қўлёзмалар бўйича мутахассис олимларидан бўлган, туркиялик соҳа ходимлари билан маърифий алоқалар ривожига катта ҳисса қўшган жонкуяр, фидойи тадқиқотчи Йўлдошхон домла ИСАЕВнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва барча яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.Умрини илм ўрганиш ва ўргатишга бағишлаган, диний соҳа равнақига муносиб ҳисса қўшган марҳум олимнинг охиратлари обод бўлсин.Аллоҳ таоло марҳумнинг қилган барча хайрли амалларини даргоҳида қабул айлаб, гуноҳларини мағфират қилсин. Қабрларини мунаввар, охиратларини обод қилиб, Фирдавс жаннати билан сийласин!«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи роожиъуун».


Mehrob.uz
21 сент., 05:31
УМРИНГНИ НИМАЛАРГА САРФЛАГАНИНГ УЧУН ЖАВОБ БЕРАСАН"Минор" жоме масжиди имом-хатиби, ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий✅Яқинларингизга улашинг!Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Mehrob.uz
21 сент., 04:03
