gram news
Аватар канала Mezon Kengashi

Mezon Kengashi

@mezonkengashi

“Mezon Kengashi” — Ислом молияси хизматларини кўрсатувчи муассаса Боғланиш учун: ☎️ +998507007799 📩 @Mezon_adm

ПроектыKK

712подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Mezon Kengashi

    5 сент., 08:07

    AAOIFI вакиллари Ўзбекистонда: Ислом молиясини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди3-сентябр куни "Mezon Kengashi" компанияси ташаббуси билан ва Ислом молияси соҳасидаги етакчи халқаро ташкилотлардан бири — AAOIFI билан ҳамкорликда давра суҳбати ташкил этилди.Тадбирда Марказий банк вакиллари, тижорат банклар раислари ва раис ўринбосарлари, финтех компаниялар директорлари ҳамда молия муассасаларининг Ислом молияси департаменти раҳбарларидан иборат 40 нафарга яқин банк-молия соҳаси вакили иштирок этди. Давра суҳбатида AAOIFI'нинг МДҲ давлатларида Ислом молиясини ривожлантириш бўйича маркази директори Амиер Надер ва ташкилотнинг етакчи консултанти Др. Ҳарун Табрези қуйидаги мавзуларда маъруза қилдилар:📌AAOIFI халқаро ташкилотининг роли, вазифалари ва фаолияти; 📌молия муассасаларининг AAOIFI'га институционал аъзо бўлишидан кутиладиган афзалликлар; 📌AAOIFI стандартларини ўзбек
  • Mezon Kengashi

    15 июл., 14:30

    Markaziy bankning Islomiy moliya kengashi tashkil etildi🔘 Markaziy bankda Islomiy moliya faoliyati bilan bogʻliq masalalarni muvofiqlashtiruvchi Markaziy bankning islomiy moliya kengashi tashkil etildi. Kengash islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi banklar, islomiy moliyalashtirishga oid xizmatlarni ko‘rsatuvchi mikromoliya tashkilotlari, Omonatlarni kafolatlash agentligi hamda Markaziy bank nazorati ostidagi boshqa tashkilotlar tomonidan amalga oshiriladigan islomiy moliya faoliyatini muvofiqlashtiruvchi Markaziy bankning kollegial organi hisoblanadi.🔘Kengash tarkibi Islom huquqi boʻyicha mutaxassis va texnik ekspert bo‘lgan 5 nafar a’zodan iborat.Kengash quyidagi vazifalarni amalga oshiradi:✅ islomiy moliya standartlari loyihalarini islomiy moliya boʻyicha xalqaro
  • Mezon Kengashi

    19 июн., 17:47

    🌍 ИТБ-2026 Бокуда: банк минтақавий номутаносибликларни қандай бартараф этмоқда?16–19 июнь кунлари Боку шаҳрида Ислом тараққиёт банки (ИТБ) гуруҳининг “Барқарор фаровонлик йўлида минтақавий интеграция” мавзусидаги йиллик йиғилишлари бўлиб ўтди. Озарбайжон сўнгги 15 йил ичида иккинчи бор саммитга мезбонлик қилиб, унга аъзо 57 мамлакат вакилларини бир жойга тўплади.Қандай муаммолар муҳокама қилинди ва қандай ечимлар таклиф этилди: 🔹 Минтақалараро савдо ва инфратузилмадаги тафовут → ИТБнинг янги Минтақавий интеграция индекси жорий этилди🔹 Энергия хавфсизлиги танқислиги → Трансчегаравий энергия йўлаклари бўйича амалий мисоллар тақдим этилди🔹 Мамлакатларнинг сунъий интеллектга тайёргарлиги борасидаги рақамли тафовут → Қўшма платформалар ва СИ Академияси ташкил этилиши эълон қилинди🔹 Барқарор ривожланиш мақсадли лойиҳалари молиялаштириш → $2,8 миллиард пакет тасдиқланди🔹 Ислом
  • Mezon Kengashi

    15 июн., 10:33

    AAOIFI Шариат стандартлари китоби ўзбек тилига таржима қилинадиAAOIFI Ислом молиясини ривожлантириш маркази ҳамда Mezon Kengashi консалтинг компанияси ўртасида AAOIFI Шариат стандартлари китобининг расмий ўзбек тилидаги таржимасини тайёрлаш бўйича келишув имзоланди.2026-йил 17-май куни имзоланган мазкур лойиҳа 61 та стандартдан иборат, қарийб 1 200 саҳифалик AAOIFI Шариат стандартлари китобининг амалдаги энг сўнгги араб тилидаги расмий нашрини бевосита ўзбек тилига таржима қилишни назарда тутади.Мазкур келишув AAOIFI ва Mezon Kengashi ўртасида 2025-йил 26-декабрда йўлга қўйилган стратегик ҳамкорликнинг кейинги босқичи ҳисобланади.AAOIFI стандартларининг ўзбек тилидаги расмий нашрининг тайёрланиши Ўзбекистонда 2026-йил 29-июндан кучга кириши белгиланган қонун асосида янги шаклланадиган тизимнинг самарали ва изчил жорий этилиши учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.Шунингдек, ушбу
  • Mezon Kengashi

    9 июн., 10:29

    "Ҳаттоки мен атеист бўлганимда ҳам Ислом молиясига муҳаббат қўйган бўлар эдим".— Хондамир Нусратхўжаев, Ислом молияси бўйича халқаро эксперт, AAOIFI'нинг сертификатланган тренери ва Ислом тараққиёт банки мутахассиси.Шунингдек, Ислом молияси бўйича Mezon Kengashi консалтинг компанияси директори — Музаффар Ҳусниддинов ва етакчи лойиҳа раҳбарлари иштирокида самимий суҳбат бўлиб ўтди.Суҳбат давомида Ислом молиясининг қатор асосий тушунчалари, ҳалол даромад, қарз, савдо ва замонавий молиявий муносабатлар каби долзарб мавзулар қамраб олинди.➡️ Тўлиқ суҳбатни томоша қилинг@TVIrfon @MezonKengashi @IslomMoliyasi
    1,240видео10Открыть в Telegram
  • Mezon Kengashi

    27 мая, 06:07

    Ассалому алайкум!Мezon Kengashi жамоаси сифатида барчангизни муборак Қурбон ҳайити билан самимий табриклаймиз.Ушбу улуғ айём барчамиз учун тинчлик-хотиржамлик, файз-у баракот ва бахт-саодат олиб келсин.Қурбон ҳайити муборак бўлсин!Ҳурмат билан, Mezon Kengashi жамоаси
  • Mezon Kengashi

    8 мая, 10:58

    ✨ “O‘zbekistonda islomiy banking: biznes uchun yangi imkoniyatlar” mavzusidagi“Hayot Bank Qadriyatli” konferensiyasiga taklif etamiz!🗓 16-may ⏱️ 14:00 -17:00 📍 Hyatt Regency TashkentIslom moliyasi bugun O‘zbekistonda biznes va bank tizimi uchun yangi yo‘nalish va imkoniyatlarni ochmoqda. Ushbu konferensiyada siz ana shu o‘zgarishlarning mazmuni va amaliy ahamiyati bilan yaqindan tanishasiz.✔️ Tadbirda tartibga soluvchi tashkilotlar, yetakchi banklar, fintex kompaniyalar hamda xalqaro ekspertlar ishtirok etib, sohadagi asosiy tendensiyalar, amaliy yechimlar va istiqbollar yuzasidan fikr almashadilar.Dastur doirasida ekspert chiqishlari, real loyihalar tahlili, xalqaro tajriba va O‘zbekistonda islomiy banking
  • Mezon Kengashi

    25 мар., 15:50

    переслано из @mezontalim

    #янгиликЎзбекистон Республикаси Президенти банк тизимида ислом молияси механизмларини жорий қилиш бўйича тақдимот билан танишдиПрезидент Шавкат Мирзиёев 25 март куни Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш, Рақамли технологиялар халқаро маркази фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда банк тизимида исломий молия механизмларини жорий қилиш бўйича тақдимот билан танишди.Тақдимотда мамлакатимиз инвестициявий жозибадорлигини янада оширишга қаратилган учта устувор йўналиш – халқаро молия ва рақамли технологиялар марказларини ташкил этиш ҳамда исломий молия хизматларини жорий қилиш масалалари кўриб чиқилди.Биринчи йўналиш Тошкент халқаро молия маркази янги турдаги инвестицияларни жалб қилиш ва барқарор иқтисодий ўсишнинг самарали воситаси бўлиши қайд этилди. Марказ фаолияти учун махсус ҳуқуқий тартиб жорий этиш кўзда тутилган. Бунда Англия ва Уэльснинг умумий ҳуқуқи марказ тўғрисидаги қонунга
  • Mezon Kengashi

    6 февр., 14:14

    📣📣📣 CPSS ИМТИҲОНИГА ТАЙЁРЛОВ КУРСИ🏅 CPSS (Certificate of Proficiency in Shariah Standards) — Ислом молияси соҳасида нуфузли халқаро AAOIFI ташкилоти ишлаб чиққан шариат стандартлари бўйича профессионал даражани тасдиқловчи сертификатдир.Ушбу сертификат: ✔️ ислом молияси мутахассислари; ✔️ банк ва молияси соҳаси ходимлари; ✔️ талабалар ва тадқиқотчилар учун кенг имкониятлар беради!Энди сиз ҳам махсус тайёрлов курсимиз орқали AAOIFI сертификатига эга бўлишингиз мумкин!👨‍🏫 Мутахассис устозлар: Доктор Муфтий Юсуф Султон – ислом молияси ва шариат соҳасида халқаро тажрибага эга олим, Бангладеш Марказий банки шариат кенгаши аъзоси, AAOIFI расмий тренери
  • Mezon Kengashi

    5 февр., 11:15

    🗣Ўзбекистонда исломий банк тизими: Тарихий қадам ташланди!​Кўпчилик интиқлик билан кутган янгилик: Олий Мажлис Сенати исломий молия хизматларини жорий этишга оид қонунни маъқуллади.​Бу шунчаки навбатдаги қонун эмас, балки мамлакатимиз молия бозорида янги бир даврнинг бошланишидир. Энди банк тизимида анъанавий хизматлар билан бир қаторда, шариат тамойилларига асосланган молиявий маҳсулотлар ҳам қонуний мақомга эга бўлади.​Хўш, бу бизга нима беради? 🚀 ​Тадбиркорлик учун янги нафас: Фойда ва зарарни баҳам кўриш тамойили асосида бизнесни кенгайтириш. 💵 ​Инвестициялар оқими: Ислом олами инвесторлари учун Ўзбекистон бозорининг эшиклари янада кенгроқ очилади. 🔍 ​Адолатли тақсимот: Банк ва мижоз ўртасида таваккалчиликларнинг тенг тақсимланиши. ​ Мазкур қонун билан амалдаги бир қатор кодекс ва қонунларга (Солиқ кодекси,
  • Mezon Kengashi

    30 дек. 2025 г., 08:36

    Ҳамкорлик ва биродарлик рамзи сифатида “Mezon Kengashi” томонидан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг рус тилидаги 10 томлик "Тафсири Ҳилол" ва бошқа китоблар Қозон шаҳридаги AAOIFI ваколатхонасига тақдим этилди.Telegram | Instagram | Vebsayt
  • Mezon Kengashi

    30 дек. 2025 г., 08:34

    Қозон шаҳрида “Mezon Kengashi” ва AAOIFI ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди. “Mezon Kengashi” ташкилоти AAOIFI томонидан Ўзбекистонда консалтинг, таълим, AAOIFI стандартларни тарғиб қилиш, шунингдек AAOIFI тадбирларини ташкил этиш бўйича расмий ҳамкор ташкилот сифатида келишувга эришилди.Telegram | Instagram | Vebsayt
  • Mezon Kengashi

    26 дек. 2025 г., 15:22

    Қозон шаҳрида AAOIFI ваколатхонаси очилди🏢Форум очилиш маросимида Татаристон Республикаси раиси Рустам Минниханов ва AAOIFI васийлик кенгаши раиси Шайх Иброҳим бин Халифа, федерал ва минтақавий ҳокимият вакиллари, регулятор, бозор иштирокчилари ва бошқа меҳмонлар иштирок этишди.Шайх Ал-Халифанинг сўзларига кўра, Татаристондаги ислом молияси бутун жаҳон бозори учун намунавий моделга айланиши мумкин."Mezon Kengashi" жамоаси ҳам форумда иштирок этиб, Рустам Минниханов, Шайх Иброҳим бин Халифа ва бошқа иштирокчиларни Ўзбекистонда Ислом молияси соҳасининг ривожланиш трендлари ва компаниямиз фаолияти билан таништиришди.Telegram | Instagram | Vebsayt
  • Mezon Kengashi

    25 дек. 2025 г., 14:08

    “Mezon Kengashi” жамоаси Қозон халқаро форумида!📌Эртага 26 декабрь куни “Россия – Ислом дунёси: ҚозонФоруми” халқаро иқтисодий форуми ўтказилмоқда. Бу форумни ташкил қилишдан кўзланган асосий мақсад — исломий молия стандартлари бўйича дунёдаги етакчи ташкилот — AAOIFI ташкилотининг навбатдаги ваколатхонасини Қозон шаҳрида очишдан иборат.Маълумки, AAOIFI (Accounting and Auditing Organization for Islamic Financial Institutions) — Ислом молия муассасалари учун бухгалтерия ҳисоби ва аудит ташкилоти Баҳрайн Қироллигининг пойтахти Манама шаҳрида жойлашган мустақил халқаро ташкилот бўлиб, унинг асосий вазифалари ислом молия муассасалари ҳамда соҳанинг бошқа иштирокчилари учун:🔺шариат стандартларини ишлаб чиқиш ва тарғиб қилиш 🔺 мазкур соҳа доирасида мутахассислар тайёрлаш 🔺мутахассисларни имтиҳондан ўтказиш ва малакасини оширишдан иборат“Россия – Ислом дунёси: ҚозонФоруми” халқаро
  • Mezon Kengashi

    17 дек. 2025 г., 12:07

    Яна бир лойиҳа муваффақиятли якунланди!"Mezon Kengashi" компанияси Ислом молияси бўйича консалтинг хизматларини кўрсатган лойиҳалардан бири — Prospera Capital'да Ислом молияси тамойилларига мос инвестиция қилиш моделини ишлаб чиқиш ишлари якунланди. Шу муносабат билан, ташкилотнинг инвестиция фаолиятида фойдаланиладиган шартномалари AAOIFI стандартларига мослигини тасдиқловчи мувофиқлик сертификати топширилди."Prospera Capital" — кўчмас мулк инвестициялари учун мўлжалланган бўлиб, Мушорака ва Музораба гибрид инструментига асосланган исломий инвестиция фонди ҳисобланади. Фонд тузилмасида инвесторлар шерик сифатида капитал киритади, лойиҳа ташаббускорлари эса музориб сифатида фонд маблағларини ишончли ва Ислом молияси талабларига мувофиқ тарзда бошқаради. Фонднинг бизнес модели реал активларга таянган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, AAOIFI стандартлари ва Ислом молияси тамойилларига мос
  • Mezon Kengashi

    9 дек. 2025 г., 07:35

    Мушорака шартномасиМушорака шартномаси ҳам Музораба каби Ислом молиясида кўп фойдаланиладиган шериклик шартномаси ҳисобланади.Шартноманинг мазмуни ва хусусиятлари ҳақида асосий маълумотларни каруселни чапга ўтказиб билиб олишингиз мумкин.Telegram | Instagram | Vebsayt