Последние посты

"Мilliy tiklanish" gazetasi
22 сент., 15:01
ПОЙТАХТДА ҲАВО СИФАТИ ЁМОНЛАШИШИ МУМКИНЭкология қўмитаси хабар беришича, бугун соат 22:00 дан 01:00 гача Тошкентнинг аксарият ҳудудларида ҳаво сифати AQI стандартларига кўра “сезгир гуруҳлар учун носоғлом” даражага тушиши таҳмин қилинмоқда.Шу сабабли мутахассислар шаҳар аҳолисига кечки вақтларда очиқ ҳавода узоқ вақт бўлмасликни тавсия этмоқда."Milliy tiklanish" gazetasi👍Telegram 👍Facebook 👍Instagram
"Мilliy tiklanish" gazetasi
22 сент., 11:52
Магнус Карлсен Жавоҳир Синдаровни Гукешга қарши баҳсда фаворит деб атади. Британиянинг нуфузли Тhе Financial Times газетаси шахмат бўйича собиқ жаҳон чемпиони Магнус Карлсен билан интервю эълон қилди.Интервюда норвегиялик гроссмейстер Ўзбекистон вакили Жавоҳир Синдаровнинг амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуга қарши бўлажак баҳси ҳақида фикр билдирди.Карлсеннинг таъкидлашича, у Синдаровни ушбу қарама-қаршиликда яққол фаворит деб ҳисоблайди ва ўзбекистонлик шахматчининг ғалаба қозониш имкониятларини юқори баҳолайди.Норвегиялик гроссмейстер Гукешнинг сўнгги пайтларда ўзига бўлган ишончида муаммолар сезилаётганини қайд этди. Унинг фикрича, ҳиндистонлик шахматчи айрим вазиятларда ўз позицияларини ортиқча юқори баҳолаши мумкин ва бу унинг ўйинига салбий таъсир кўрсатмоқда.Карлсен, шунингдек, Самарқандда ўтказилаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасидаги Гукешнинг
"Мilliy tiklanish" gazetasi
22 сент., 10:35
МУДОФАА ВАЗИРЛИГИГА ЯНГИ ЎРИНБОСАРЛАР ТАЙИНЛАНДИҚаҳрамонжон Зоидов — мудофаа вазирининг қуролланиш ва қуроллантириш бўйича ўринбосари;Жаҳонгир Муратов — мудофаа вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланди."Milliy tiklanish" gazetasi👍Telegram 👍Facebook 👍Instagram
"Мilliy tiklanish" gazetasi
22 сент., 09:43
🇸🇳 Садио Мане — футболдан ташқари, ватани учун ҳам майдондаСенегаллик машҳур футболчи Садио Мане ўз ватани — Бамбали шаҳри ривожи учун £15 миллион миқдорида сармоя киритди. Унинг SM10 Agro лойиҳаси доирасида қарийб 1 000 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган.500 гектар майдонда манго плантацияси барпо этилиб, унга тахминан 78 000 туп манго дарахти экилади. Лойиҳа фақат дарахт экиш билан чекланмайди. Бу ерда мева-сабзавотларни қайта ишлаш заводлари, замонавий қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси ва ёшларни касбга тайёрлайдиган махсус таълим муассасаси ҳам қурилади.Биринчи ҳосилни уч йилдан сўнг олиш режалаштирилган. Аммо бу лойиҳанинг энг катта ҳосили манго эмас, балки минглаб инсонлар учун яратиладиган янги имкониятлар бўлиши мумкин.Садио Мане ўз мақсадини оддий ва самимий ифода этган: «Мен ватандошларимнинг ёшлари учун таълим олиш ва ишлашда ҳақиқий имкониятлар бўлишини хоҳлайман».
"Мilliy tiklanish" gazetasi
22 сент., 09:26
Осиё ўйинлари-2026да Ўзбекистон делегацияси яна бир кумушни қўлга киритди.ММАнинг модерн йўналишида -60 кг финалида Фирдавс Атамурадов тожикистонлик Мирзобек Умаровга имкониятни бой бериб, иккинчи ўринни эгаллади.Ҳозирча жамоа ҳисобида 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза бор. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 9-ўринда бормоқда."Milliy tiklanish" gazetasi👍Telegram 👍Facebook 👍Instagram
"Мilliy tiklanish" gazetasi
22 сент., 08:24
Сувнинг нархини биласизми? Қадрини-чи?Дунёдаги 1 метр/куб сувнинг нархи энг қиммат бўлган давлатлар: - Данияда 9,70 доллар; - Бельгияда 7,54 доллар; - Норвегияда 7,09 доллар; - Аляскада ойига 95 доллар; - Германияда 6,6 доллар.Сувнинг нархи энг арзон давлатлар: - Миср (Қоҳира)да 0,05 доллар; - Куба (Гавана)да 0,04 доллар; - Ўзбекистонда 0,4 доллар; - Покистон (Карачи)да 0,04 доллар; - Индонезия (Жакарта)да 0,03 доллар.Ҳурматли юртдошлар сувнинг қадрига етайлик!!!"Milliy tiklanish" gazetasi
"Мilliy tiklanish" gazetasi
22 сент., 08:03
ЎЗБЕКИСТОН U-23 ДАН КЕТМА-КЕТ УЧИНЧИ ҒАЛАБА«Aichi–Nagoya-2026» Осиё ўйинларининг гуруҳ босқичи 3-турида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Вьетнам устидан 2:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.Учрашувда Муҳаммадали Ўринбоев ва Нурлан Ибраимов томонидан урилган голлар вакилларимизга навбатдаги 3 очкони тақдим этди. Равшан Ҳайдаров шогирдлари бундан аввал Филиппинни 5:1, Қувайтни эса 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финал йўлланмасини муддатидан илгари ҳал қилган эди. Шу тариқа, учта ўйинда максимал 9 очко жамғарган жамоамиз гуруҳ босқичини пешқадам сифатида муваффақиятли якунлади."Milliy tiklanish" gazetasi👍Telegram 👍Facebook 👍Instagram
"Мilliy tiklanish" gazetasi
22 сент., 07:39
Ўзбекистонда 2030 йилгача транспорт хизматлари ҳажмини икки баробар ошириш режалаштирилмоқда. Бу мақсад учун транспорт-логистика соҳасига 9,1 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади. Янги аэропортлар, пулли автомобил йўллари, темир йўллар ва 17 та логистика маркази бўйича лойиҳалар кўриб чиқилди. "Milliy tiklanish" gazetasi👍Telegram 👍Facebook 👍Instagram
"Мilliy tiklanish" gazetasi
22 сент., 05:46
❗️Иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик бўйича онлайн мурожаат портали ишга тушириладиПрезидентнинг 2026 йил 21 сентябрдаги ПҚ–345-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш дастури босқичма-босқич жорий этилади.💻1 декабрга қадар давлат органлари ва ташкилотлари учун махсус ахборот портали ишга туширилади. У орқали иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича онлайн мурожаат юбориш мумкин бўлади.Мансабдор шахс ёки масъул ходимга оид мурожаатлар автоматик равишда юқори турувчи инстанцияга юборилади.Агар ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят аломатлари аниқланса, мурожаат «112» орқали ваколатли органга юборилади"Milliy tiklanish" gazetasi👍Telegram 👍Facebook 👍Insta
"Мilliy tiklanish" gazetasi
22 сент., 04:44
ЎЗБЕКИСТОН U-23: БОШЛАНҒИЧ ТАРКИБ АНИҚБугун, 22 сентябрь куни Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида Вьетнамга қарши баҳс олиб боради.Нагоядаги «Mizuho stadium» майдонида ўтадиган беллашув соат 10:00 да бошланади. Учрашув «Futbol TV» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади. Бош мураббий Равшан Ҳайдаров ушбу баҳс учун асосий таркиб футболчиларини майдонга туширади."Milliy tiklanish" gazetasi👍Telegram 👍Facebook 👍Instagram
"Мilliy tiklanish" gazetasi
22 сент., 03:56
МИРЗИЁЕВА БМТ БОШ КОТИБИ БИЛАН УЧРАШДИПрезидент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Нью-Йоркда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди.Учрашувда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Халқаро муносабатлар тизимидаги мураккаб шароитда БМТнинг глобал етакчилик роли ва Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирилди."Milliy tiklanish" gazetasi👍Telegram 👍Facebook 👍Instagram
"Мilliy tiklanish" gazetasi
22 сент., 03:46
ТАРИХИЙ ҒАЛАБАЎзбекистон терма жамоаси Ҳиндистон устидан ғалаба қозониб, шахмат олимпиадасида яккапешқадам бўлиб олди!Самарқандда ўтаётган бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг навбатдаги турнирида Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров ҳамда Шамсиддин Воҳидов ўз партияларини дуранг билан якунлади.Барчаси Нодирбек Якуббоев ҳамда Нихол Сарин ўртасидаги баҳсда ҳал бўлди. Қийин вазиятда қолган Нодирбек рақибига тузоқ қўйиб, ғалабани илиб кетди!"Milliy tiklanish" gazetasi👍Telegram 👍Facebook 👍Instagram
"Мilliy tiklanish" gazetasi
21 сент., 13:20
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жубаев Бахтиёр Тайлаковични «Дўстлик» ордени билан, Шукуров Анвар Исматовични эса “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор” фахрий унвони билан мукофотлади."Milliy tiklanish" gazetasi👍Telegram 👍Facebook 👍Instagram
"Мilliy tiklanish" gazetasi
21 сент., 12:06
46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 6-тур учрашувлари бошланди"Milliy tiklanish" gazetasi👍Telegram 👍Facebook 👍Instagram
"Мilliy tiklanish" gazetasi
21 сент., 09:43
🥇 Абдулваҳоб Рашидов Ўзбекистонга илк олтин медални тақдим этдиКаратэ бўйича -67 кг вазн тоифасида иштирок этган Абдулваҳоб Рашидов Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида барча рақибларини мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритди.Ҳал қилувчи баҳсда япониялик Юго Козакини мағлуб этган ҳамюртимиз Ўзбекистон делегациясига дастлабки олтин медални тақдим этди."Milliy tiklanish" gazetasi👍Telegram 👍Facebook 👍Instagram
"Мilliy tiklanish" gazetasi
21 сент., 09:34
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путинга мактуб йўллаб, Давлат Думаси сайловлари муваффақиятли ўтгани билан табриклади.Мактубда сайловлар Россия жамиятидаги сиёсий маданият ва ҳамжиҳатликни намоён этгани, шунингдек, аҳолининг Путин раҳбарлигидаги сиёсатга ишончи юқори экани таъкидланди.Шунингдек, Мирзиёев Путинга муваффақиятлар, Россия халқига тинчлик ва фаровонлик тилади."Milliy tiklanish" gazetasi👍Telegram 👍Facebook 👍Instagram
"Мilliy tiklanish" gazetasi
21 сент., 08:50
🍁 Куз."Milliy tiklanish" gazetasi👍Telegram 👍Facebook 👍Instagram
"Мilliy tiklanish" gazetasi
21 сент., 06:59
ТОШКЕНТ АВТОБУСЛАРИ БРИТАНИЯЛИК БЛОГЕР НИГОҲИДАБританиялик блогер Жейсон Рапп Тошкентдаги автобусларда саёҳат қилиб, таассуротлари билан бўлишди. У йўл ҳақи жуда арзонлиги (1700 сўм), автобуслар озодалиги ва узоқ кутиб қолмаслигини юқори баҳолади."Milliy tiklanish" gazetasi👍Telegram 👍Facebook 👍Instagram
"Мilliy tiklanish" gazetasi
21 сент., 06:16
📌“Контракт”дан 12% даромад солиғини қайтариб олиш бўйича видеоқўлланмаТалабалар контракти учун қилинган тўловлардан 12%ини қайтариб олиш мақсадида солиқ органларига бориш шарт эмас. Бунинг учун my3.soliq.uz орқали шартнома ва тўлов ҳужжатларини бириктирган ҳолда декларация юбориш мумкин.“Солиқ декларацияларини юбориш” электрон хизматининг янги версиясида фойдаланувчининг иш ҳақи ва бошқа даромадлари тўғрисидаги маълумотлар автоматик шаклланади.Жисмоний шахсларнинг қуйидагилар учун йўналтирилган даромадларидан 12% миқдорида даромад солиғини масофадан қайтариб олиш мумкин:— контракт; — нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари; — ипотека кредитлари.❗️Декларация электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда юборилади.Сақлаб қўйинг ва яқинларингизга ҳам юборинг!"Milliy tiklanish" gazetasi👍Telegram 👍Facebook
"Мilliy tiklanish" gazetasi
21 сент., 04:50
🙏 “МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ” газетасининг 2026 йил 16 сентябрь 36 сонида:🟢 Давлат бюджетининг биринчи ярим йиллик ижроси маъқулланди «МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ» ТАЛАБИ БИЛАН кўпчилик кутган таклиф инобатга олинди🟢 Депутатлар 100 га яқин умидсиз лойиҳани қайта тикладилар🟢 Ишонч манзили ёхуд мигрантликдан – фидойи фарзандгача🟢 Асаларичилик: ширин инқироз палласи Нега турган — битгани асал бўлган ўлкага хориждан асал келтириш йўли танланяпти?🟢 Ниҳоят, 116 йиллик баҳсга нуқта қўйилиши мумкин...🟢 «Салом, дўстлашамизми?» Ҳушёр бўлинг: виртуал «дўст»лар фарзандингизни «хўрак» қилмасин!Wеб иловада ўқиш: лотин алифбосида, кирил алифбосида
