Последние посты

O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
22 сент., 16:39
#Тунги_наво #Ретро✔️ "СУРАТИНГ"🎤 Маъмуржон Узоқов, Ўзбекистон халқ ҳофизи🌙 Ойдин кечалар!@milliyteatr
O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
22 сент., 16:26
#Премьера🗓 22/09/2026✔️ “КЎЧКИ”✍️ Тунжер Жўжан ўғли 🎬 Ўзбекистон халқ артисти Валихон Умаров✨ Бугун устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова ўзининг премьера ролини ижро этди.Момо — Муқаддас Холиқова💫 Ҳар бир санъаткоримизнинг репертуари бадиий ширали ва жозибали образларга бойиверсин😊@milliyteatr




O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
22 сент., 15:54
#Табрик #70_ёш✨ Ўзбек Миллий академик драма театри устоз санъаткори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сайёра Юнусова қутлуғ 70 ёшни қарши олди.💫 Бугун театр жамоаси устоз санъаткорни ҳар доимгидан ўзгача, байрамона кайфиятда кутиб олди ва самимий дилсўзларини изҳор этди.⚡️ Устоз табриклар ёмғири остида қолди😊🌺 🌺 🌺 🌺 🌺Чиройли ёшларга етган Сайёра Юнусовага, аввало, сиҳат-саломатлик, узоқ ва баракотли умр, улуғ ризқ-насиба, оилавий осуда ҳаёт, шунингдек, ижодий нур-ёғду тилаймиз.Ижод сандиғингиз дур-инжуларга, ёқуту олмосларга тўлаверсин.Гўзал чеҳрангиздан табассум, қалбингиздан қувонч аримасин!@milliyteatr




O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
22 сент., 11:49
#Қиссадан_ҳисса✔️ Инсон марварид мисоли уммон тубида, соҳилга хас-чўп чиқади.✍️ Муҳаммад Иқбол@milliyteatr


O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
22 сент., 09:46
#ТўртликЮзларингга юзим босгали, Кўнглим эди энг чиройли тахт, Сен чиқмадинг, хабар олмадинг, Эшигингдан йиғлаб қайтди Бахт.✍️ Зебо Мирзаева, шоира@milliyteatr


O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
22 сент., 07:07
#Дастур🎤 Раъно Ярашева, Ўзбекистон халқ артистиЎзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, профессор Мунаввара Абдуллаева бугунги кунда кўплаб устоз санъаткорларимизнинг мураббийсидир.Ўзбек театр санъатининг равнақини бу аёлсиз тасаввур қилиб бўлмайди. У жуда кўплаб иқтидорли шогирдларни кашф қилган фидойи санъаткордир.📺 "Эслаб, эслаб..."@milliyteatr
O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
22 сент., 05:12
#Ҳикмат…Заминдан маҳрум қилиш мумкин, бойликдан маҳрум қилиш мумкин, ҳаётдан ҳам маҳрум қилиш мумкин. Лекин инсон хотирасига тажовуз қилиш… чидаб бўлмас фожиадир.✍️ Чингиз Айтматов, Қирғизистон халқ ёзувчиси@milliyteatr


O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
22 сент., 03:28
#Қанотли_сўзларБаст этган ўзар, Қасд этган тўзар.Бировнинг сўзи яхши, Бировнинг — ўзи.Дунё ёруғ бўлсин десанг, Уйингга чироқ ёқ.Душманни мушт билан урма, Ош билан ур.@milliyteatr
O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
22 сент., 00:08изменён
#Репертуар🗓 22/09/2026✔️ “КЎЧКИ”✍️ Тунжер Жўжан ўғли 🎬 Ўзбекистон халқ артисти Валихон УмаровРОЛЛАРДА:Бобо — Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов Момо — Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова Ота — Аброр Сайназаров Она — Ўзбекистон халқ артисти Зуҳра Ашурова Ўғил — Жасурбек Бутунбоев Келин — Нигина Анарбаева Раис — Авазхўжа Қодиров Доя — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муяссар Бердиқулова Соқчилар — Шаҳбозиддин Хуррамов, Жамолиддин Абдужабборов
O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
22 сент., 00:07
#Микро_проза✔️ ОНА КЎНГЛИУкам қишлоққа борса, онам у билан кўриша туриб нуқул мени сўрар экан: — Аканг яхши юрибдими? Болалари тинчми? Қачон келар экан? Бир гал укам оғриниб дебди: — Нега менинг ҳол-аҳволимни сўрамайсиз? Нима, мен одам эмасманми? — Сени кўриб турибман-ку, дермиш онам бунга жавобан.@milliyteatr
O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
22 сент., 00:07
#Дилдаги_дур✔️ Узоқ суҳбатдан сўнг ўтган гапларни бир эслашга уриниб кўр, шунда гапирилганларнинг аксарият қисми беҳуда, кераксиз ва кўпинча аҳмоқона бўлганига ҳайрон қоласан.✍️ Лев Толстой@milliyteatr
O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
21 сент., 00:57
✅ ДУШАНБА — Ўзбек Миллий академик драма театри ДАМ ОЛИШ КУНИ.Ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларимиз:TELEGRAM| INSTAGRAM | YOUTUBE | FACEBOOK | WEBSITE | ЛОКАЦИЯ


O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
20 сент., 11:13
#Қиссадан_ҳисса✔️ Ким битта тошга икки марта қоқилса, учинчи марта ҳам қоқилади.✍️ Виктор Томилов@milliyteatr


O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
20 сент., 10:12
#ТўртликУмрнинг ярми нон топишга кетгай, Ярми ном ва ё шон топишга кетгай. Қолган ярми эса жон топшириш-чун, Хаста жонга дармон топишга кетгай.✍️ Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон халқ шоири@milliyteatr


O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
20 сент., 09:33
#Дастур🎙Сайёра Юнусова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистДубляж санъати алоҳида бир катта мактаб. Актёрдан икки ҳисса маҳорат талаб қиладиган мураккаб жараён.📺 «Изларим...»@milliyteatr
O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
20 сент., 06:34
#Ҳикмат✔️ Бир кўнгилни ранжиттингми, минг ерга бориб Каъбани тавоф қилсанг ҳам Аллоҳ қабул этмас.✍️ Жалолиддин Румий@milliyteatr


O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
20 сент., 04:53
#Қанотли_сўзлар✔️ Қанча баландга сакрасанг пастга қаттиқроқ тушасан.✔️ Ҳақиқатга қийинчилик билангина эришилади.✔️ Яширин ҳасаддан очиқ душманлик афзал.✔️ Яхши фарзанд отанинг ёмон номини яхшилайди; ёмон фарзанд отанинг яхши номини булғайди.@milliyteatr
O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
20 сент., 03:12
#Репертуар🗓 20/09/2026✔️ "ЭР-ХОТИННИНГ УРУШИ..." ("Калпатир")✍️ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Эркин Хушвақтов 🎬 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Марат Азимов РОЛЛАРДА:Санжарбек – Шарофиддин Музропов Элноза – Вазира Юнусова Элнура – Ўзбекистон халқ артисти Саида Раметова Гулноза – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мадина Мухторова Гулнора – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Маҳфуза Боботуллаева Гулчеҳра – Ўзбекистон халқ артисти Раъно Ярашева Гулюз – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шоҳида Исмоилова Гулзода – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сайёра Юнусова Гулжамол – Саида Мадумарова
O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
20 сент., 03:10
#Микро_проза✔️ ДАНГАЛ ЖАВОБКунлардан бир куни Искандар Зулқарнайн ҳарбий бошлиқлари билан кенгаш қуриб ўлтирган эди. Улардан бири Искандарга деди: — Тангри таоло сенга беҳисоб молу мулк ато қилди. Бундан буён сен хотинлар сонини кўпайтир, кўп фарзандлик бўласан. Сендан ёдгорлик бўлиб қоладигани фарзанд.Искандар жавоб қилди: — Хотин кўпайтирган одам жумлаи жаҳон устидан ғалаба қилган ҳисобланавермайди, балки хотинлар устидан ғолиб ҳисобланади. Инсондан ёдгорлик фақат фарзанд эмас, балки яхши хулқ ва эзгу ном ҳамдир.@milliyteatr
O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
20 сент., 03:09
#Дилдаги_дур✔️ Минг километрлик масофани забт этиш, биргина қадамдан бошланади.✍️ Конфуций@milliyteatr
