gram news
Аватар канала Minim | Brand Design

Minim | Brand Design

@minim_design

𝗠𝗶𝗻𝗶𝗺 — упаковка дизайни бўйича №1 Миссиямиз: «𝗠𝗮𝗱𝗲 𝗶𝗻 𝗨𝘇𝗯𝗲𝗸𝗶𝘀𝘁𝗮𝗻» товар белгиси остидаги брендларни жаҳон бозорида рақобатбардош қилиш. 📞 +998974000413 👨‍💻 @lazizkhuja 🚩 Ориентир: Darkhan Avenue

1,920подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Minim | Brand Design

    5 сент., 10:17

    Lattico — грек йогурти учун қадоқ дизайниГрек йогурти бозорда оддий сут маҳсулотидан фарқ қилади. Унинг асосий аудиторияси — спортчилар, вазн назоратига эътибор берадиганлар ва соғлом овқатланиш тарафдорлари.Шунинг учун вазифамиз маҳсулотни сут маҳсулотлари полкасида таниш ва ишончли кўрсатиш, бир вақтнинг ўзида унинг куч, соғломлик ва юқори оқсилли маҳсулот эканини визуал тарзда етказиш эди.Биз бозорда шаклланиб улгурган грек йогурти кодларини — оқ ва тўқ кўк ранглар, грек алифбосини эслатувчи типографикани сақлаб қолдик. Аммо дизайнни қадимги Юнонистон эстетикаси билан бойитдик.Қадоқда икки хил образ қўлланилди: — бақувват эркак атлет — куч ва спорт тимсоли; — амфора ушлаб турган аёл — табиийлик ва антик эстетика рамзи.Натижада маҳсулот категориясига мос, аммо рақобатчилар орасида ўз характерини йўқотмайдиган визуал тизим яратилди.Лойиҳа биринчи тақдимотдаёқ тасдиқланди ва
    60820773Открыть в Telegram
  • Minim | Brand Design

    5 сент., 05:30

    UDAR — кунгабоқар пистаси учун қадоқ дизайниUDAR номи биринчи қарашда агрессив ассоциация бериши мумкин. Шунинг учун вазифамиз брендни қаттиқ ва «жанговар» эмас, балки барча аудитория учун ёқимли, иштаҳаочар ва ишончли кўрсатиш эди.Маҳсулотнинг асосий устунлиги — Хитойнинг машҳур «363» навли йирик ва сифатли пистаси. Шу сабаб дизайн марказига катта, тилларанг писта мағзини олиб чиқдик ва бренд характерини «Ҳақиқий лаззат» шиори билан юмшатдик.Ассортиментни ажратиш учун ягона визуал услуб сақланиб, қадоқларда турли фон ранглари қўлланилди. Ортиқча деталларсиз: кучли ном, йирик маҳсулот ва аниқ афзаллик.Натижада UDAR номи билан уйғун, рафда тез кўзга ташланадиган ва кенг аудитория учун мос қадоқ дизайни яратилди.Packaging design by MINIM.
    6029731Открыть в Telegram
  • Minim | Brand Design

    4 сент., 09:40

    Doctor Ali — АҚШ бозори учун премиал қадоқ дизайни.Mehrigiyo’нинг янги саббренди Doctor Ali Америка бозори ва Amazon учун тайёрланди. Аммо аввалги дизайн маҳсулотнинг сифати, сертификатлари ва қийматини етарлича кўрсата олмасди.MINIM 4 та маҳсулотни ягона премиал визуал тизимга бирлаштирди: Detox Clean / Multivitamin / Antistress / Omega 3-6-9Оқ ранг тозалик ва ишончни, олтин акцентлар эса премиалликни ифодалайди. Ҳар бир маҳсулот учун унинг вазифасига мос алоҳида паттерн ишлаб чиқилди. USDA Organic, Halal, EU Organic Bio ва NON GMO сертификатлари ҳам дизайннинг муҳим қисмига айлантирилди. Натижада Doctor Ali Америка бозорига мос, ишончли ва рақобатбардош янги визуал образга эга бўлди.Doctor Ali packaging design — MINIM.
    608741Открыть в Telegram
  • Minim | Brand Design

    28 авг., 12:28

    AquaAsia — дастурхон учун яратилган премиал ичимлик дизайни.Янги брендни ишлаб чиқишда олдимизда аниқ вазифа бор эди: маҳсулот биринчи қарашдаёқ сифатли, замонавий ва дастурхонга муносиб кўриниши керак.Шунинг учун AquaAsia учун премиал шиша идиш, совуқлик ҳиссини берувчи енгил визуал услуб ва ҳар бир таъмни ажратиб турувчи мева образларидан фойдаландик.Логотипда тоғлар ва тоза сув манбаси ғояси акс этган. Этикеткадаги оқ майда текстура эса муз, қиров ва салқинлик ассоциациясини беради. Шу орқали маҳсулот рафдаёқ “совуқ ва тетиклантирувчи” деган ҳисни уйғотади.Натижада 6 хил таъмдан иборат, ягона визуал тизимга эга ва дастурхонда ҳам, рафда ҳам ўзини ишончли кўрсата оладиган AquaAsia бренди яратилди.AquaAsia — нейминг ва қадоқ дизайни MINIM томонидан.
    879842Открыть в Telegram
  • Minim | Brand Design

    15 авг., 10:09

    Exclusive Tea — маҳсулотнинг ўзи дизайннинг бир қисмига айланган лойиҳа.Чой рафларида кўплаб брендлар маҳсулотни ҳали ҳам картон қути ичига яширади. Exclusive учун эса биз аксинча йўл тутдик — табиий таркибни биринчи ўринга олиб чиқдик.Шаффоф ПЭТ банка орқали харидор чойнинг йирик барглари, мевалар ва гулбаргларни хариддан олдиноқ кўра олади. Ёрқин этикетка эса маҳсулотнинг ўзи билан уйғунлашиб, уни янада жозибали кўрсатади.Ҳар бир таъм учун алоҳида мева иллюстрациясини ишлаб чиқдик, шу билан бирга бутун линейканинг ягона визуал услубини сақлаб қолдик. Банканинг очиқ қисмлари, тўйинган ранглар ва яшил сургуч муҳри маҳсулотнинг табиийлигини таъкидлаб, Exclusive’ни рақобатчилар орасида ажратиб туради.Натижада қадоқ фақат чойни сақламайди — у маҳсулот сифатини кўрсатади, рафда эътиборни тортади ва ҳатто чой тугагандан кейин ҳам истеъмолчининг уйида ўз «иккинчи ҳаёти»ни давом
    1,270244221Открыть в Telegram
  • Minim | Brand Design

    8 авг., 12:49

    Barg — чой бренди учун қадоқ дизайниMINIM жамоаси Barg учун логотип ва яхлит қадоқ дизайн тизимини ишлаб чиқди.Вазифа — маҳсулотни рақобат юқори бўлган чой полкасида ажратиб кўрсатиш, шу билан бирга уни тўй, унаштирув ва совға учун ҳам муносиб кўринишга олиб келиш эди.“Barg” номининг маъносидан келиб чиқиб, логотипга чой япроғи элементлари интеграция қилинди. Қадоқда эса тўйинган ранглар, олтин деталлар ва сифатли food-фотографиядан фойдаланилди.Дастлаб 4 SKU учун яратилган тизим кейинчалик 7 SKU’гача кенгайди. Энг муҳими — ишлаб чиқилган визуал ечимни муваффақиятли патентлашга эришилди.Натижада Barg полкада ажралиб турадиган, премиум кўринишга эга ва янги маҳсулотларга осон мослашадиган яхлит брендга айланди.👉 Батафсил сайтимизда
    1,390187531Открыть в Telegram