Последние посты

On the moon
22 сент., 16:32
Ичингдаги болага баъзида айтиб тур. Кам бўлса ҳам, айт:«Сен билан фахрланаман…»
On the moon
20 сент., 19:42
Кучли бўлиб кўринаман. Муваффақиятли бўлиб. Бахтли бўлиб.Лекин ҳар тун. Ҳар тун ичимда ўзим билан курашаман.Ҳар тун тугалмас ўйлар билан ёлғиз қоламан.Онамга муносиб қиз бўлолмаяпман. Синглимга муносиб опа. Опамга муносиб сингил. Муносиб инсон…Ожизман. Қўлимдан келмаяпти. Кучим етмаяпти. Вақтим етмаяпти.
On the moon
19 сент., 20:46
Дардимга дармон излаган эдим, Дардим менга дармон экан.
On the moon
17 сент., 18:41
Скотч. 2023
On the moon
9 сент., 09:12
Чтобы перестать очаровываться, нужно один раз сильно разочароваться.
On the moon
6 сент., 16:00
Сени илк бор қучоқлаганимда, хаёлимдан фақат бир нарса ўтган: «Илтимос, уйғониб кетмай».
On the moon
5 сент., 09:02
Сўз билан ўлдириш мумкин. Сўз билан қутқариш мумкин. Сўзлар ҳеч нимани англатмайди дейсизлар
On the moon
4 сент., 19:24
Хато қилдиммикан мен эрта келиб, Ё сен адашдингми келиб кейинми? Гоҳ кимлигинг ҳам бўлмайди билиб, Иним дейми сени ё дўстим дейми?Ўйламай дейману… Ўйламай дейману, ўйламай бўлмас.
On the moon
2 сент., 13:52
Шу қиз таслим бўладими? Шу қиз, а? Аҳаҳ :)
On the moon
28 авг., 14:44изменён
Кеча ишдан чиқиб, уйга «Нимадир керакми?» деб қўнғироқ қилдим. Чой билан ейишга творожник дейишди.Йўлда Сафияга кириб, творожник олдим. Ёнида гул дўкони бор экан, гул ҳам олдим.Миямда флэшбек ёнди.14-15 йил аввал синглимни боғчадан олиб кетаётганимда, у ҳар доим қўлида нимадир олиб чиқар эди. Кўпинча унга обедда берилган творогли запеканкани аккуратно салфеткага ўраб, кичкина қўлларида олиб чиқарди. Бўлиб, бирга еб қайтар эдик.Ҳозир шуни эсласам, синглим ҳамма еб ўтирганида ўша запеканкани салфеткага ўраб, ҳамма билан бирга емасдан, кечгача сақлаб олиб чиқар эди.Бугун мана шу творогли пирогдан қанча керак бўлса, сотиб ололамиз. Лекин ўша қўлларида сақлаб олиб чиққан запеканканинг мазаси ҳам, қадри ҳам бутун умр ёдда қолади.Бугун эса қанақа чиройли катта қиз бўлганингга қараб, кўзимга ёш келди.Қўлларингда диплом. Бошланғич профессионал таълим дипломи.Ва бу энди бошланиши.
On the moon
27 авг., 22:18изменён
«Абдулла»Одам ўз йўлини топади. Қаерда бўлишидан қатъий назар.2022 йил, декабрь.Курсда мастеримиз бешта режиссёрни танладилар. Арктикада ҳужжатли фильм олиб келишимиз учун. Ҳар биримиз ўзимизга мавзу топишимиз керак.Росса изланганман. Ўзимга яқин, юрагим ҳис қила оладиган мавзу топгим келган.Иссиқ мамлакатда, ўзбек маданияти билан ўсган қиз минус қирқ даражали совуқ Шимолда нима ҳақида фильм олиши мумкин? Ўзимга яқин нарсани Шимол билан қандай уйғунлаштираман? Кўп изландим.Ва бир куни Арктикадаги бир масжид ҳақида маълумот топдим.Бир асрлик. Икки юз кишилик. Тўлиқ таёқдан қурилган. Ўша ҳудуддаги ягона масжид.Номи – Магамет масжиди.Тасодифми?)
On the moon
27 авг., 19:59изменён
Яхши суҳбат – иккаланг ҳам бир-бирингнинг ёшини унутиб юборсанг.
On the moon
27 авг., 10:14
Энг оғир ботган сўзлар - айтилмаган сўзлар.
On the moon
26 авг., 14:34
Мен тушунилишни хоҳлайман. Жудаям. Аммо тушунилиш учун ўзлигимдан кечмайман.
On the moon
25 авг., 21:27
Сени дунёдан олиб қўйиб, қалбимнинг энг пок жойларида беркитиб қўйсам. Асраб-авайласам.Беғуборлигингга тўймай, бола бўлиб боғларимда югуриб юрсанг. Осмон бошингга тегиб турса.Лекин сен бу дунёга кераксан. Қанотларингни мустаҳкам қил.
On the moon
24 авг., 14:18
Улғайибман. Аввал дуоларим «илтимос» билан бошланар эди. Ҳозир эса «раҳмат» билан.
On the moon
24 авг., 07:49
Биз тўхтатишга уринмаган нарсаларимиз учун ҳам жавобгармиз.
On the moon
23 авг., 04:25
Болалигимда унчалик қаттиқ таъсир қилмасди бу қўшиқ.@moonabsurd
On the moon
22 авг., 16:05
Сенинг соғлигинг ҳаммага керак. Ўзингга. Оилангга. Дўстларингга. Ишхонангга. Раҳбарингга. Ҳамкасбларингга. Банкларга. Давлатга.Соғлигингга қара. Ёки фақат дам кунлари касал бўл.
On the moon
21 авг., 20:03
2-курсда бир қисқаметражли фильм олган эдим-да.Очиғини айтаман, ҳеч кимга кўрсатмаганман. Ҳатто оиламга ҳам. Нега – билмайман.Умуман, талабаликда олган фильмларимни ўзим учун черновик деб кўраман. «Ёзишни» ўрганиш учун. Чунки талабалик фильмларимда хато қилишга ҳаққим бор.Ишлаб қўйганман, топширганман – бўлди. Яқинда мастерим эслаб қолдилар:– Қани ўша фильминг? – Билмадим. – Нима деганинг «билмадим»? – Ўқишда бўлса керак. Кўрсатганимдан кейин, олиб кетмаганман. – Ҳеч қаерга ҳам юбормаганмисан? – Йўқ. – Манга ёқарди ўша фильм. Топасан.Хуллас, фильмни топишга мажбур қилдилар.Топдим. Қайта томоша қилдим.
