gram news
Аватар канала Mufasa

Mufasa

@mufasa_mh

Эксклюзив янгиликлар, таҳлиллар ва фактга асосланган хабарлар Ижтимоий тармоқларда 👉 https://taplink.cc/mufasa Реклама 👉 @Mufasaga_murojaat_bot

ПроектыKKНовостиПодтверждён Telegram

14,600подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Mufasa

    22 сент., 15:50

  • Mufasa

    22 сент., 10:10

    Президентнинг тегишли қарорларига мувофиқ:Полковник Зоидов Қаҳрамонжон Обиджонович Мудофаа вазирининг қуролланиш ва қуроллантириш бўйича ўринбосари лавозимига;Адлия полковниги Муратов Жахонгир Дилшатович Мудофаа вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
  • Mufasa

    22 сент., 05:57

  • Mufasa

    22 сент., 05:43

    СЭС бошлиғи боғча мудирасидан пора олаётганда қўлга тушдиШўрчи тумани СЭС (санитария-эпидемиология) бўлими раҳбари Э.Э. пора устида қўлга тушди. У тумандаги боғчалардан бирининг мудирасидан 42 нафар ходими учун санитария сертификати тўғирлаб бериш учун 2,1 млн сўм олаётган пайтида ушланган.Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши очилган.
  • Mufasa

    21 сент., 16:00

    Енгилмас деб ўйланганларни қандай мағлуб қилса бўлади?Бугун Самарқандда шахматчиларимиз ҳиндистонлик амалдаги чемпионларниям йўлдан олиб ташлашди.Иккала жамоаям шу пайтгача умуман ютқазмай келаётганди, лекин, йигитларимиз ким кучли эканлигини кўрсатиб қўйди.Нодирбек Ёқуббоев битта ғалаба олиб келган бўлса, қолган учта тахтада дуранг қайд этилди. Ҳозир 100% натижа билан турнир жадвалининг энг чўққисида турибмиз. Шу темпда давом этамиз!
  • Mufasa

    21 сент., 10:55

    Шахмат олимпиадасида бугун марказий тўқнашувБугун соат 15:00 да 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасидаги марказий тўқнашув - Ўзбекистон ва амалдаги чемпион Ҳиндистон терма жамоалари ўйини бошланди.Ҳар икки терма жамоадаям дунё шахматида янги даврни бошлаб берган ёш гроссмейстерлар бор. Ва ҳар иккала жамоаям охирги имкониятигача таваккал қилса керак.Ўйинни онлайн платформаларда кўрсак бўлади. Йигитларимизга ушбу масъулиятли баҳсда мустаҳкам ирода ва омад тилаймиз!
  • Mufasa

    21 сент., 10:32

    Банкни миш-миш эмас, ваҳима йиқитади.Жаҳон молия тарихига қарасак, молия тарихида банклар қуруқ шов-шувдан эмас, ликвидлик тақчиллиги ва оммавий ишончсизликдан касодга учрайди. Одатда, айнан ишончнинг йўқолиши ликвидлик муаммосини келтириб чиқаради — шунинг учун ваҳима банк учун ҳар қандай мақоладан хавфлироқ.Anorbank атрофидаги ҳолатга ҳам шу ракурсдан қараш ўринли. Банк баёнотига кўра, акциядор билан боғлиқ вазият — соф шахсий масала ва бунинг банк операцияларига алоқаси йўқ. Барча мажбуриятлар бажариляпти, расмий органлардан банкка ҳеч қандай сўров тушмаган.Қолаверса, тижорат банклари доимий равишда Марказий банк назорати ва аудит остида ишлайди. Назаримда, ҳозирги вазиятда банк барқарорлигига қайсидир акциядорнинг шахсий можароси эмас, балки ахборот маконида сунъий ваҳима яратаётганлар кўпроқ таҳдид соляпти.
  • Mufasa

    21 сент., 10:09

    Баҳодир Мажитович Ахмедов Тошкент вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланиши кутилмоқда.У жорий йилнинг 10 июлида Президент қарори билан Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган эди.
  • Mufasa

    21 сент., 07:29изменён

    Сергелидаги банкда мижознинг 300 минг доллари «туя қилинди»Сергелидаги тижорат банкларидан бирида ходимлар фуқаро И.М.нинг ҳисобида сақланаётган 500 минг доллардан 300 минг долларини ўзлаштирган.Пулларни ечиб олиш учун улар мижоз номидан қалбаки ариза ва ҳужжатлар тайёрлашган.Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.
  • Mufasa

    20 сент., 11:41

    Шавкат Мирзиёев: 2027 йил март ойидан Тошкент – Нукус тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилади, натижада сафар вақти 16 соатдан 7 соатга қисқаради
  • Mufasa

    19 сент., 17:55

    «Ҳокимни қарор ўқишга тоқати йўқ…»
  • Mufasa

    19 сент., 15:05изменён

    The Insider: Қаҳрамонжон Олимов халқаро қидирувга берилган The Insider’га кўра, Қаҳрамонжон Олимов Ўзбекистонда сиртдан қамоққа олинган ва халқаро қидирувга берилган. Нашр манбаси Олимов Франциядаги ўғирланиш воқеасини саҳналаштириб, уни собиқ иш берувчиси
  • Mufasa

    19 сент., 14:31

  • Mufasa

    19 сент., 13:02изменён

    The Insider: Қаҳрамонжон Олимов халқаро қидирувга берилганThe Insider’га кўра, Қаҳрамонжон Олимов Ўзбекистонда сиртдан қамоққа олинган ва халқаро қидирувга берилган. Нашр манбаси Олимов Франциядаги ўғирланиш воқеасини саҳналаштириб, уни собиқ иш берувчиси ва иқтисодий низодаги рақиби Ботир Раҳимов билан боғлашга уринган бўлиши мумкинлигини айтган. Расмий маълумот эса ҳозирча йўқ.Шунингдек, материалда Сурхондарёдаги буғ-газ электр станцияси ҳам тилга олинади. The Insider лойиҳада Олимов назоратидаги QuWatt B.V. иштирок этаётганини, лойиҳа қиймати тахминан 1,2 млрд доллар эканини ёзади. Нашрга кўра, 27 июлда президент Шавкат Мирзиёев станция жойи нотўғри танлангани ва фақат газ олиб келишнинг ўзи яна 300 млн доллар талаб қилишини танқид қилган. Ўша йиғилишда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов лавозимидан олинган.UPD. «ANOR BANK» АЖ матбуот хизмати юқоридаги ҳолатларнинг банк
  • Mufasa

    19 сент., 05:33

    Халқаро сертификат олиб берувчи «бункер» фош қилиндиБир гуруҳ талабалар Янгихаёт туманидаги хусусий мактабда «бункер» ташкил қилиб, SAT имтиҳонини бошқаларнинг ўрнига топшириб келган.IT мутахассиси тест тизимига яширинча кириш имконини яратган, талабалар эса саволларни масофадан туриб ечишган.
  • Mufasa

    19 сент., 04:22

    Президент Нукусда бўлиб турган ҳокимларига «махсус топшириқ» берди
  • Mufasa

    18 сент., 13:54

    ЎзЛиДеП ташаббуси билан фаол тадбиркор аёллар қўллаб-қувватланмоқдаМустақиллик байрами арафасида Хоразмда аёллар ўртасидаги Ишбилармон аёл – 2026 кўрик-танловининг ҳудудий босқичи якунланди. Танловда асосий ўринлардан ташқари, тадбиркорликнинг турли қирраларини қамраб олган махсус номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.Хусусан, қишлоқни ижтимоий ривожлантиришда фаоллик кўрсатган фермерлар, инвестиция жалб қилган ишбилармонлар ва энг ёш тадбиркор аёллар алоҳида мукофотланди.Тадбир ташкилотчиси бўлган ЎзЛиДеП партияси мана шундай мотивацион лойиҳалар орқали хотин-қизларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни мақсад қилган.
  • Mufasa

    18 сент., 13:06

    ЙПХ ходимини «уриб юбориш»ни жазоси — 2 йил 4 ой эканБу йил февралда BMW M4’да ЙПХ ходимини уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган 16 ёшли болага суд ҳукми ўқилибди. У жабрланувчининг вафотига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказишда айбланиб, 2 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.Жазони ўташ 27 февралдан бошланганини ҳисобга олсак, тез орада «колонка»га, ундан кейин эса озодликка чиқиб кетса керак-а? Тўғри, бу «мажор»га энг оғир жазо берилгани билан инспектор қайтиб тирилиб келмайди. Лекин бошқаларга сабоқ бўлиши нуқтаи назаридан ҳам бунчалик «эркалаш» керак эмасди, менимча. Кимни эркатойи бўлса ҳам.Дарвоқе, бу фожиадан кейин унинг ота-онаси ва BMW эгасига қандай чора кўрилди ёки кўрилади?Ахир ота-онаси аввал ҳам бола дарсларни қолдиргани ва машинани ўзбошимчалик билан ҳайдагани учун жавобгарликка тортилган. BMW эгаси эса 2024 йилдан бери 18 марта
  • Mufasa

    17 сент., 15:19

    «Goldpro» Тошкент вилоятидаги саноат паркига киряптиХанчжоудаги музокараларнинг энг асосий ва аниқ натижаси — «Goldpro New Materials» компанияси Марказий Осиё Буюк Ипак йўли саноат парки лойиҳасига қўшилди. Бунинг учун «Holtas Industrial Estate» билан расмий шартнома имзоланди.Форумда асосий эътибор Хитой технологияларини Ўзбекистонга олиб келиш ва шу ердан туриб бутун минтақа бозорига чиқишга қаратилди. Хусусан, «Hangzhou Cable», «Hangzhou COCO Healthcare Products», «Hangzhou Oxygen Plant Group» ва «Sicher Elevator» компаниялари билан ҳам айнан шу йўналишда дастлабки келишувлар тасдиқланди.Келажакда юқори кучланишли кабеллар, оптик алоқа воситалари, емирилишга чидамли пўлат, саноат газлари ҳамда энергетика ускуналарини маҳаллийлаштириш режалаштирилмоқда.
  • Mufasa

    17 сент., 14:24

    Қўшни давлатлар билан савдо-сотиқ 8,3 миллиард долларга чиқибди. Рақамлар зўр, лекин оддий халқ бу ўзгаришларни қандай қабул қиляпти?Аслида, давлатлар ўртасидаги келишувларни одамларга етказадиган асосий кўприк - бу медиа ва фуқаролик жамияти.Самарқандда ўтган форумда Миллий медиа ассоциацияси раиси Одилжон Тожиев шу йўналишда яхши таклифлар берибди:О. Тожиев Марказий Осиё журналистлари ва фаоллари ўртасида мунтазам гаплашиб турадиган платформа яратайлик деяпти.Унақа платформа бўлса, ўртада лойиҳалар ҳам қилса бўлади. Қўшниларда нима гап-сўз, ҳаммасини тўғрисини билиб турамиз.Ростанам, қўшни билан алоқа фақат чегарадан юк ўтказиш деганимас. Ахборот алмашмасак, ўртага фейклар тушиб қолиши мумкин. Медиаларимиз бир-бири билан гаплашишни бошлаши керак.

Ссылки