gram news
Аватар канала Muhim axborot

Muhim axborot

@muhimaxborot

Энг тезкор ва муҳим янгиликлар. Мурожаат учун: @uzbmuhim_axborot

ПроектыKKНовости

4,460подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Muhim axborot

    22 сент., 10:31

    Мудофаа вазирига икки янги ўринбосар тайинланди:— Жаҳонгир Муратов — комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича;— Қаҳрамонжон Зоидов — қуролланиш ва қуроллантириш бўйича ўринбосар этиб тайинланди.@muhim_axborot
  • Muhim axborot

    22 сент., 08:35

    2026 йил 1 октябрдан ягона интерактив давлат хизматлари порталида қуйидаги хизматлар жорий этилади:- жисмоний ва юридик шахсларга ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк ва автомототранспортларни гаровга ёки ипотекага қўйишга, шунингдек, уларни бегоналаштиришга тақиқ қўйиш ёки уни бекор қилиш;- фуқароларнинг ўз номига расмийлаштирилган ва фойдаланилаётган телефон рақамлари ва банк карталари тўғрисида маълумот олиш ва ушбу жараённи бошқаришнинг қуйидаги имкониятларини яратиш:- телефон рақамини муайян муддатга нофаол ҳолатга ўтказиш (фаоллаштириш) ва ўзи фойдаланмаётган телефон рақамларига хизмат кўрсатишни тўхтатиш ҳақида аризалар киритиш;- телефон рақами уланган пулли хизматлар ҳақида маълумот олиш;- банк карталарини блоклаш (ёпиш) ҳақида эмитентга аризалар юбориш;- фуқаронинг номига янги нотариал ҳаракат расмийлаштирилганда автоматик тарзда уни Ягона портал
  • Muhim axborot

    22 сент., 06:18изменён

    Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш тартиби ўзгардиМиллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш энди ҳар бир ҳудуд учун ажратилган ўринлар сонидан келиб чиқиб амалга оширилади.Шу сабабли ариза топшириш муддати тугамаган бўлса ҳам, белгиланган жойлар тўлиши билан ҳудудда рўйхатдан ўтиш ёпилиши мумкин.@muhim_axborot
  • Muhim axborot

    22 сент., 04:45

    ❗️Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш дастури жорий этилади “Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–345-сон, 21.09.2026 й.) қабул қилинди. Қарорга
  • Muhim axborot

    22 сент., 04:42

    ❗️Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш дастури жорий этилади“Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–345-сон, 21.09.2026 й.) қабул қилинди.Қарорга кўра, давлат органлари ва ташкилотларида, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларда ҳамда устав капиталида ушбу юридик шахсларнинг улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларда, шунингдек, мулкчилик шаклидан қатъи назар бошқа корхона, ташкилот ва муассасаларда:Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш дастури (Дастур) босқичма-босқич жорий этилади.@muhim_axborot
  • Muhim axborot

    22 сент., 04:04

    Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон Ҳиндистонни ҳам енгиб, 1-ўринни мустаҳкамладиҲиндистон амалдаги чемпион ва бу сафарги олимпиадада ҳам фаворитлар қаторида. 6-тур арафасида Ҳиндистон ҳам Ўзбекистон-1 жамоаси каби 100 фоизлик натижа қайд этиб турганди.Аввалига Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Абдусатторов ва Шамсиддин Воҳидов ўз ўйинларида дуранг ўйнаганди, қарама-қаршилик тақдирини Нодирбек Ёқуббоевнинг иродали ғалабаси ҳал қилди.@muhim_axborot
  • Muhim axborot

    21 сент., 06:13

    Нега UzAuto Motors айнан ҳозир сотилмоқда?@muhim_axborot
  • Muhim axborot

    21 сент., 03:51

    Ўзбекистонда 21−27 сентябрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади?Ўзбекистонда янги ҳафта қуруқ ва илиқ ўтиши, ҳарорат +32…+37 даражагача кўтарилиши мумкин. Пайшанба кунидан антициклон кириб келиши сабабли кундузи ҳаво +30 даражагача пасаяди.Ҳафта ўртасида кучли геомагнит бўрони кузатилиши эҳтимоли бор.@muhim_axborot
  • Muhim axborot

    19 сент., 11:37

    2027 йил мартдан Тошкент — Нукус тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилади.Сафар вақти 16 соатдан 7 соатга қисқаради.@muhim_axborot
  • Muhim axborot

    18 сент., 10:54

    ❗️ Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига 30 фоиз чегирма бериладиҲукумат қарорига (501-сон, 17.09.2026 й.) кўра, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган ҳамда таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандлари учун тўлов-контракт суммасига 30 фоиз миқдорида чегирма жорий этилади.Чегирма давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат босқичида кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандларига татбиқ этилади.Чегирма : - олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим ташкилотларида; - Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиалларида ; - қўшимча ва табақалаштирилган тўлов-контракт асосида; - хорижий ҳамкор ОТМларнинг қўшма таълим дастурлари асосида ва факультетларида; - нодавлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётганларга нисбатан қўлланилмайди.Педагогнинг бир нечта
  • Muhim axborot

    18 сент., 08:51

    Ўқувчига зўравонлик қилган ўқитувчилар 2,2 млн сўмгача жаримага тортиладиПрезидент томонидан яқинда имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча киритилди.Унга кўра, таълим ташкилотида вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятлар ўз зиммасига юклатилган шахс томонидан тарбия ва таълим бериш жараёнида вояга етмаган болага нисбатан жисмоний зўравонлик содир этиш, шунингдек уни камситиш ёки хўрлаш каби ҳаракатларда ифодаланган тарзда таҳқирлаш, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда (440 минг сўмдан 2,2 млн сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.@muhim_axborot
  • Muhim axborot

    18 сент., 06:20

    Энди Ягона порталда ота-оналар фарзандларининг мактабдаги баҳолари ва давомати ҳақида маълумот олиши мумкинБунинг учун my.gov.uz порталида шахсий кабинетдаги “Менинг оилам” бўлимига ўтиш ва ён томонидаги “Мактаб маълумотлари” тугмасини танлаш талаб этилади.Тез орада my.gov.uz да фарзандларнинг мактабдаги давомати тўғрисида реал вақт режимида маълумот бериш ҳам ишга туширилади.@muhim_axborot
  • Muhim axborot

    18 сент., 05:08изменён

    Шавкат Мирзиёев икки кунлик ташриф билан Қорақалпоғистонда бўлади.Президент ҳудуддаги янги лойиҳаларни ишга туширади. Шунингдек, Қорақалпоғистонни ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказади.@muhim_axborot
  • Muhim axborot

    18 сент., 05:05

    Қўлда терилган 1 кг пахта учун — 2 000 сўм тўланадиПахта қўл терими учун ҳар бир килограмига 2 000 сўмдан ҳақ тўланади.Машинада терилган пахта учун эса 1 килограмига 1 500 сўм ва 1 400 сўм тўланади.@muhim_axborot
  • Muhim axborot

    18 сент., 03:17

    Актриса Ёдгора Зиёмуҳамедова вафот этдиЎзбекистонда хизмат кўрсатган артист, театр ва кино актрисаси Ёдгора Зиёмуҳамедова 74 ёшида вафот этди.Унинг телевидениеда 25 йил мобайнида болалар учун мўлжалланган «Оқшом эртаклари» кўрсатувини олиб борган.@muhim_axborot
  • Muhim axborot

    17 сент., 09:13

    1 СЕНТЯБРДАН МАҲАЛЛАДАГИ “ЕТТИЛИК” ХОДИМЛАРИНИНГ ОЙЛИК МАОШИ ҚАНЧА БЎЛАДИ?МАҲАЛЛА РАИСИ 500 тагача хонадон — 4x = 5 440 000 сўм 501–1000 хонадон — 4.5x = 6 120 000 сўм 1000 тадан ортиқ — 5x = 6 800 000 сўмЁШЛАР ЕТАКЧИСИ 500 тагача хонадон — 5x = 6 800 000 сўм 501–1000 хонадон — 5.5x = 7 480 000 сўм 1000 тадан ортиқ — 6x = 8 160 000 сўмЧорак якунида фаоллик учун ойликнинг 50% гача мукофот белгиланади!ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИ 500 тагача хонадон — 3.5x = 4 760 000 сўм 501–1000 хонадон — 4x = 5 440 000 сўм 1000 тадан ортиқ — 4.5x = 6 120 000 сўмҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ
  • Muhim axborot

    17 сент., 06:40

    Далага эмас, "сават"га!Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан дала йўлларига баскетбол ҳалқаси шаклидаги ўзига хос чиқинди қутилари ўрнатилмоқда.@muhim_axborot
  • Muhim axborot

    17 сент., 05:13изменён

    Кейинги йилдан техникумларда ўқиб ҳамшира бўлиш амалиёти бекор бўладиЎрта тиббиёт ходимларини тайёрлашнинг икки йиллик ўқув дастурларига қабул бекор қилинади.Яъни ҳозир икки йиллик тиббиёт техникумлари фақат мана шу йил ўқувчи қабул қила олади, кейинги ўқув йилидан бошлаб:- "ҳамширалик иши" негизида "тиббий ҳамроҳлик иши" мутахассислиги;- "олий ҳамширалик иши" негизида "олий тиббий ҳамроҳлик иши" бакалавриат таълим йўналиши жорий этилади (битирувчиларга ҳамшира ҳамда эркакларга тиббиёт оғаси квалификацияси берилади);- "олий тиббий ҳамроҳлик иши" бўйича давлат буюртмаси 2030/2031 ўқув йилига қадар ҳар йили камида 20 фоизга ошириб борилади.@muhim_axborot
  • Muhim axborot

    16 сент., 08:17

    2027 йил 1 январдан тиббиёт, фармацевтика ва педагог ходимларнинг ойлик маошларига қуйидаги миқдорларда базавий тариф ставкаси ёки лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик устамалар белгиланади:- бакалавриатни тамомлаган ҳамширалар ва тиббиёт оғаларига – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 баравари;- магистратурани тамомлаган ҳамширалар ва тиббиёт оғаларига – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 баравари;- оилавий тиббиёт бўйича резидентурани тамомлаган оилавий шифокорлар ва шу йўналишда магистратурани тамомлаган педагог кадрларга – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4 баравари.@muhim_axborot
  • Muhim axborot

    16 сент., 07:53

    Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражада ўзгаришсиз қолдирди.@muhim_axborot