gram news
Аватар канала «МУШТУМ» журнали расмий канали

«МУШТУМ» журнали расмий канали

@mushtumjurnali

"Муштум" ҳажвий, танқидий журнали Админ: +998998731313 Мурожаат учун: @mushtumgabot Реклама хизмати: @Rek_musht Ижтимоий тармоқлар: https://taplink.cc/mushtumjurnali Бизнинг материаллардан фойдаланганда олинган манбани кўрсатиб ўтишни унутманг❗️

ПроектыKKПолитика

39,000подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • «МУШТУМ» журнали расмий канали

    25 сент., 12:57

    Хавфсизлик хизмати эса фақат қоғозда ёки арзон иш кучи сифатидагина мавжуд. Хулоса битта ва у қатъий: тизимдаги бундай назоратсизлик, ўзбошимчалик ва лоқайдликка зудлик билан чек қўйилмас экан, болаларимиз ҳаёти хавф остида қолаверади. Биз ҳам боғчаларимизни шахсий мулкка айлантирган «феодал» мудиралардан халос бўлмасдан, қоровуллик тизимини профессионал қўриқлаш хизматига топширмасдан ва ота-оналар учун онлайн назорат имкониятини яратмасдан туриб, гўдаклар хавфсизлигини таъминлай олмаймиз. Бу мудҳиш жиноятда исми ва лавозимидан қатъи назар, ҳар бир алоқадор шахс — болани ташлаб кетган тарбиячидан тортиб, уни шахсий манфаати йўлида ишлатган мудирагача — қонун олдида энг оғир, энг шафқатсиз жазога тортилиши шарт! Жамият бундай ярамас ҳодисаларга сукут сақлаб тура олмайди. Бугун бегонанинг боласи бошига тушган бу фожиа, эртага сиз билан бизнинг хонадонимизга кириб келмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Болаларимизни асрайлик, чунки улар биз ишониб топширган феодал мудираларнинг эмас, бутун миллатнинг эртанги кунидир!Шуҳрат НОРМУРОДОВ
    2,6402994421Открыть в Telegram
  • «МУШТУМ» журнали расмий канали

    25 сент., 12:57

    «МУШТУМ» БОНГ УРАДИ — Кўз қорачиғидаги хавф: «Болангиз хавфсизми?»Бугун бу савол ҳар бир ўзбек хонадонида оддийгина сўров эмас, балки юракни титратувчи, жавобидан қўрқув ва хавотир сизиб чиқувчи оғриқли сўроққа айланди. Биз энг азиз неъматимиз — жигарбандларимизни, келажагимизни кимларга ишониб топширяпмиз? Боғча остонасидан хавотир билан кириб бораётган гўдакларнинг тақдири нега бунчалар арзон баҳоланмоқда? Яқинда ижтимоий тармоқларни ларзага солган, 5 ёшли бегуноҳ боғча боласининг зўрланиши билан боғлиқ мудҳиш воқеа нафақат жамиятни, балки инсонийлик туйғуларини ҳам оёқости қилди. Ушбу жиноятнинг ортидан ошкор бўлаётган тафсилотлар эса тизимнинг ич-ичидан чириб бораётганини кўрсатувчи машъум кўзгудир. Боланинг хавфсизлиги учун тўғридан-тўғри масъул ва жавобгар бўлган тарбиячи ўша мудҳиш дақиқаларда қаерда эди? У ўз вазифасини бажариш, болаларни кўз қорачиғидек асраш ўрнига... боғча мудирасининг уйида кир ювиш билан банд бўлган! Бу шунчаки масъулиятсизлик эмас. Бу — жиноятга йўл очиб бериш, виждонсизликнинг энг олий нуқтасидир. Бугунги кунда, афсуски, кўплаб мактабгача таълим ташкилотларининг мудиралари давлат томонидан ишониб топширилган масканни ўзларининг шахсий томорқасига, қўл остидаги ходимларни эса текин хизматкорига айлантириб олган. Тарбиячи — зўрға топган иш жойидан айрилиб қолмаслик учун мудиранинг хонадонида хизмат қилишга мажбур бўлган хизматчи, гўдаклар эса ўз ҳолига ташлаб қўйилган ҳимоясиз қурбонлардир. Қонун устувор бўлиши керак бўлган жойда ўзбошимчалик ва феодалларча бошқарув тизими ҳукмронлик қилмоқда. Тарбиячи ўз иш жойини ташлаб кетиши — боланинг ҳаёти ва соғлиғини хавф остида қолдиришдир. Бу масъулиятсизлик орқали нафақат гўдакнинг танаси, балки унинг бутун истиқболи, руҳияти ва тақдири ваҳшийларча поймол қилинди. Муаммонинг яна бир оғриқли жиҳати боғчалардаги назорат ва хавфсизлик тизимининг номигагина мавжудлигидадир. Аксарият боғчаларнинг қоровуллари кимлар? Ҳаётда ўз ўрнини тополмаган, кунни ичкилик билан ўтказадиган, маст-аласт кимсалар эмасми? Шахсан кўпчилигимиз гувоҳ бўлган ва биладиган бу аччиқ ҳақиқат тизимнинг нечоғлик заифлигини кўрсатади. Энди тасаввур қилинг: бир томонда мудиранинг уйида кир юваётган тарбиячи, иккинчи томонда эса кайфи тароқ бўлиб, дунёни сув босса тўпиғига чиқмайдиган маст қоровул! Мана шундай вазиятда кўз қорачиғидек асралиши керак бўлган фарзандларимиз қандай қилиб хавфсиз бўла олсин?! Бу масканлар бола учун хавфсиз уй эмас, балки ҳар лаҳзада хавф-хатар таҳдид солиб турган бегона ҳудудга айланиб қолмаяптими? Биз дунёнинг ривожланган давлатларида бола хавфсизлиги ва тизим қандай ишлашини кўриб ҳавас қиламиз. Масалан, Жанубий Кореяда қонунчилик даражасида ҳар бир боғчанинг барча хоналари ва ҳовлиси 24/7 режимдаги юқори сифатли кузатув камералари билан жиҳозланган бўлиб, ота-оналар махсус мобил илова орқали ўз фарзандини реал вақт режимида кузатиб туради. Бу тизим тарбиячининг ўз иш жойини ташлаб, мудиранинг уйига кир ювишга кетиши каби ҳолатларни олдини олади. Буюк Британия ёки АҚШда эса боғчага ишга кирувчи ҳар бир номзод (тарбиячидан тортиб фаррош ва қоровулгача) махсус криминал базалар орқали чуқур филтрациядан ўтказилади; уларнинг руҳий ҳолати, зўравонликка мойиллиги қаттиқ текширилади. Япония боғчаларида хавфсизлик хизмати ходимлари ичкиликка ружу қўйган нафақахўрлар эмас, балки фавқулодда вазиятда хавфни бартараф эта оладиган, махсус жисмоний ва тактик тайёргарликдан ўтган профессионал қўриқчилардир. Финляндияда эса ҳар бир тарбиячига тўғри келадиган болалар сони қонун билан қатъий чекланган ва тарбиячи бирор сабаб билан гуруҳни бир дақиқага бўлса ҳам ташлаб чиқиши керак бўлса, унинг ўрнига заҳирадаги ходим келиб ўтирмагунча у хонани тарк этолмайди. Агар у ерда қайсидир боғча мудираси тарбиячини ўз уйига юмуш билан жўнатгани ва бунинг оқибатида болага зарар етгани аниқланса, раҳбарият умрбод болалар билан ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва узоқ йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилади.Бизда эса тизимнинг ички муҳитини қўрқув, коррупция ва ходимларни шахсий хизматкор
    2,2201742211Открыть в Telegram
  • «МУШТУМ» журнали расмий канали

    25 сент., 12:57изменён

    Кўз қорачиғидаги хавф: «Болангиз хавфсизми?»
    Иллюстрация к посту канала «МУШТУМ» журнали расмий каналиИллюстрация к посту канала «МУШТУМ» журнали расмий канали
  • «МУШТУМ» журнали расмий канали

    25 сент., 11:25

    Рассом Ойбек НОРҚУЛОВКаналга обуна бўлинг👇👇👇 https://t.me/mushtumjurnali
    Иллюстрация к посту канала «МУШТУМ» журнали расмий каналиИллюстрация к посту канала «МУШТУМ» журнали расмий канали
    3,380186421Открыть в Telegram
  • «МУШТУМ» журнали расмий канали

    25 сент., 11:01

    Тошкент вилоятида прокурор ёрдамчиси қўлга олиндиТошкент вилояти Оққўрғон тумани прокурори ёрдамчиси фуқародан 4 700 АҚШ доллари олаётган вақтида ушланди.ДХХ маълумотига кўра, у машина олди-сотдиси билан боғлиқ масалани ҳал қилиш ва 600 млн сўмлик имтиёзли кредит олишга кўмаклашиш эвазига жами 12 минг доллар талаб қилган.
    Иллюстрация к посту канала «МУШТУМ» журнали расмий каналиИллюстрация к посту канала «МУШТУМ» журнали расмий канали
    3,5801143222Открыть в Telegram
  • «МУШТУМ» журнали расмий канали

    25 сент., 10:25

    ҲАММА НАРСА СОТИЛГАН ЕРДА, ШУБҲАСИЗ, ҚОНУН ҲАМ СОТИЛАДИ...Камбағалнинг ковушининг йиртиғидан жамиятнинг қийшиқ башарасини кўрса бўлади.Майда безори(лик)ларга ишлаган қонун нега катта безори(лик)ларга ишламайди?Қонун бир тарафлама ишласа: Бошлиқнинг тугмаси йўқолса, топиб келишади, камбағалнинг ўзи йўқолиб қолса, топиш амримаҳол.Ватан чўнтакдан бошланади.Дил ва тил бузилган жойда — эл бузилади.Унутманглар: барча Янги йил — эски йилнинг давоми.Тан олайлик — журналистлардан кўра блогерларнинг обрўси бир бош баланд бўлиб кетди.Минбар — кўпчиликнинг қалқони. Раҳбарлар халқ ичига кирганида мана шу қалқонни кўтариб кирмайдилар. Шунинг учун халқ халқ ичида юрган раҳбарни эъзозлайди.Ҳар қандай давлатнинг парокандалиги: давлат ва халқнинг ажралиб қолишидан бошланади.Ваъда кўнгилни иситиши мумкин, лекин уйингни исита олмайди.Ҳамма нарса сотилган ерда, шубҳасиз, қонун ҳам сотилади.Носиржон ТОШМАТОВКаналга обуна бўлинг👇👇👇 https://t.me/mushtumjurnali
    4,05031833Открыть в Telegram
  • «МУШТУМ» журнали расмий канали

    25 сент., 08:47

    O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev Kaspiy dengizi hududida mashg‘ulotlar paytida harbiy xizmatchilar halok bo‘lgani munosabati bilan Qozog‘iston Respublikasi Prezidenti Qasim-Jomart Toqayev va Qozog‘iston xalqiga hamdardlik yo‘lladi.Davlatimiz rahbari halok bo‘lganlarning oila a’zolari va yaqinlariga sabr-toqat va bardamlik tiladi. — Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев направил соболезнования Президенту Республики Казахстан Касым-Жомарту Токаеву и народу Казахстана в связи с гибелью военнослужащих во время учений в районе Каспийского моря.Глава нашего государства передал слова сочувствия и поддержки родным и близким погибших.Facebook|Instagram|X
    Иллюстрация к посту канала «МУШТУМ» журнали расмий каналиИллюстрация к посту канала «МУШТУМ» журнали расмий канали
    3,78096221Открыть в Telegram
  • «МУШТУМ» журнали расмий канали

    25 сент., 08:27

    Педофилларга шундай жазо қўллаш керак!Рассом Фарруҳ ТЕШАЕВ⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇 https://t.me/mushtumjurnali
    Иллюстрация к посту канала «МУШТУМ» журнали расмий каналиИллюстрация к посту канала «МУШТУМ» журнали расмий канали
    3,96066321361Открыть в Telegram
  • «МУШТУМ» журнали расмий канали

    22 сент., 14:44

    КУЧЛИ АЁЛГА ЭР НИМА УЧУН КЕРАК?Аёлни «кучли» дея таърифлаш — унинг Тангри томонидан инъом этилган латиф ва назокатли табиатига нисбатан қилинган энг катта адолатсизликдир. Зеро, дунёнинг энг баҳайбат тўфонларига дош берган матонат ортида ҳам, аслида, меҳрга ташна ва ҳимоя қидирган нозик бир юрак уриб туради. Кўпинча «кучли аёл» мақоми унга ўз ихтиёри билан берилмайди, балки ҳаётнинг аёвсиз синовлари ва суянишга лойиқ тоғ топа олмаганининг мажбурий оқибати ўлароқ юзага чиқади. Ҳатто бутун бошли салтанатларни ўз иродасига бўйсундирган, тарих саҳифаларига «Темир хоним» номи билан муҳрланган Маргарет Тэтчернинг қисмати ҳам бу азалий ҳақиқатни инкор эта олмади. Дунё сиёсатининг энг мураккаб чигалликларини ечган бу аёл ҳам ўз уйининг остонасидан хатлаб ўтганда, сиёсатчи эмас, балки оддий бир таскинга, қалб хотиржамлигига муҳтож аёл эди. Унинг ташқи оламдаги матонати ички оламидаги ёлғизлик
    3,0301294331Открыть в Telegram
  • «МУШТУМ» журнали расмий канали

    22 сент., 14:44

    Кўпинча «кучли аёл» мақоми унга ўз ихтиёри билан берилмайди, балки ҳаётнинг аёвсиз синовлари ва суянишга лойиқ тоғ топа олмаганининг мажбурий оқибати ўлароқ юзага чиқади...
    2,780видео1632Открыть в Telegram
  • «МУШТУМ» журнали расмий канали

    22 сент., 14:15

    Рассом Ойбек НОРҚУЛОВTelegram | Instagram | Youtube | Facebook
    Иллюстрация к посту канала «МУШТУМ» журнали расмий каналиИллюстрация к посту канала «МУШТУМ» журнали расмий канали
    3,26031811Открыть в Telegram
  • «МУШТУМ» журнали расмий канали

    22 сент., 13:31

    КЎМИЛГАН ТРАКТОРЛАРЎттиз еттинчи йилнинг “қама-қама”сида кунлардан бир кун Олтиариқ тумани прокурорига махфий конверт келади. Конверт ичида судья Карим Сахибоевни қамоққа олиш тўғрисида ордер бўлади. Прокурор ўз дўстини, яъни менинг тоғамни бу гапдан огоҳ қилади ва тунги поезд билан Тошкентга жўнатиб юборади. Эртаси куни ўзи қамоққа олинади.Мен бу улкан гавдали одамни биринчи бор 1956 йилда кўрганман. Маҳкам ака Сибирнинг қаҳратонларини кўриб, Магадан, Воркута лагерларида соғлиқдан айрилиб қайтган эди. Бизникига ҳарсиллаб-гурсиллаб, оёғини зўрға судраб келар ва айвонга ўтириб сув сўрарди. Чўмичда эмас, пақирда олиб кел, дерди.Ҳозир энди фикр қилсам, у шўрлик исканжа азобларида минг дард қатори қанд касаллигини ҳам орттирган экан. Мустабид тузумнинг қурбони бўлиб тирик вайронага айланган бу инсон ўз бошидан кечирган антиқа ва даҳшатли воқеаларни менга сўзлаб берарди.Маҳкам акани
    3,330351311421Открыть в Telegram
  • «МУШТУМ» журнали расмий канали

    22 сент., 12:58

    Рассом Ойбек НОРҚУЛОВTelegram | Instagram | Youtube | Facebook
    Иллюстрация к посту канала «МУШТУМ» журнали расмий каналиИллюстрация к посту канала «МУШТУМ» журнали расмий канали
    3,660475321Открыть в Telegram
  • «МУШТУМ» журнали расмий канали

    22 сент., 12:57

    ҚИЗИМИЗНИНГ КЎНГЛИ ДЕБ...(Дабдабали тўй ўтказиб, абгор бўлган отанинг ҳасрати)Пайт келиб, бошлавордик эрка қизнинг тўйини, Банд этаркан бу ташвиш киши хаёл-ўйини.Қудажонлар чорлабди вакилларни бизлардан, Дейишибди: “Расход кўп, ҳиммат энди сизлардан...”Борса янга, холалар, бир уй экан шипшийдам, Бўм-бўш жойни тўлдирмоқ керак экан чекмай ғам.Ўлчаб учта хонани, учта гилам сотволдик, Спалнийга муносиб диван ҳам ола қолдик.Қизимизнинг кўнгли деб воз кечдик тинч онлардан, Нархи даҳшат мебелни изладик дўконлардан.“Ройсин” деган телевизор хурсанд қилди қизжонни,
    4,1102011721Открыть в Telegram
  • «МУШТУМ» журнали расмий канали

    22 сент., 12:24

    Термизлик ҳажвчи Абдулла Омоннинг «КРЫСА» номли ҳажвияси асосида Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан «Муштум» учун махсус ролик.Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
    3,620видео84321Открыть в Telegram
  • «МУШТУМ» журнали расмий канали

    22 сент., 11:57

    БОҒЧАДА ОМБОР МУДИРИ 5 ЁШЛИ ҚИЗГА ЖИНСИЙ ЗЎРАВОНЛИК ҚИЛГАНИ МАЪЛУМ БЎЛДИҲолатни Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати ва Болалар омбудсмани вакили тасдиқлади. Қайд этилишича, болага қарши содир этилган мазкур жинсий зўравонлик ҳолати юзасидан Наманган вилояти Учқўрғон тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан 12-сентябрь куни иш очилган.«Шу куннинг ўзида гумонланувчи К.М. процессуал тартибда дарҳол ушланган бўлиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади Болалар омбудсмани ахборотида.Гумонланувчига нисбатан жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш) ва 112-моддаси 1-қисми (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) билан жиноят иши қўзғатилган.Қўшимча қилинишича, Болалар омбудсмани мазкур иш юритувида ваколатлари доирасида жабрланувчи боланинг қонуний
    Иллюстрация к посту канала «МУШТУМ» журнали расмий каналиИллюстрация к посту канала «МУШТУМ» журнали расмий канали
    3,800712211Открыть в Telegram
  • «МУШТУМ» журнали расмий канали

    22 сент., 10:55

    ПАРАДОКС: Америка ва Ўзбекистон фермерлари орасидаги 10 минг чақиримлик фарқДунё харитасига қарасангиз, океан ортидаги АҚШ фермери билан Наманган ёки Қашқадарёдаги ўзбек фермерини мутлақо бошқа-бошқа сайёра вакилларидек тасаввур қилиш мумкин. Бири замонавий «John Deere» тракторида кондиционерни ёқиб, планшет орқали даласини назорат қилаётганда, иккинчиси эса кузнинг салқин тонгида дала четида туриб, маҳаллий ҳокимлик ёки кластер вакилидан «план» топшириғини эшитаётган бўлади. АҚШда фалон фермер фалон гектарга маккажўхори ёки соя экиши шарт, деган маъмурий режа йўқ. Америкалик фермер — мустақил тадбиркор. У бозордаги нархларни, харажат ва даромадни ҳисоблайди-да, қайси экин унга кўпроқ фойда келтирса, шуни танлайди.👉 БАТАФСИЛ ЎҚИШTelegram | Instagram | Youtube | Facebook
    Иллюстрация к посту канала «МУШТУМ» журнали расмий каналиИллюстрация к посту канала «МУШТУМ» журнали расмий канали
    5,62042134331Открыть в Telegram
  • «МУШТУМ» журнали расмий канали

    22 сент., 09:00

    «МУШТУМ» КОНЦЕРТИРассом Ойбек НОРҚУЛОВTelegram | Instagram | Youtube | Facebook
    Иллюстрация к посту канала «МУШТУМ» журнали расмий каналиИллюстрация к посту канала «МУШТУМ» журнали расмий канали
    5,310371321Открыть в Telegram
  • «МУШТУМ» журнали расмий канали

    22 сент., 07:58

    Америкалик ёзувчи ва жамоат арбоби Курт Воннегутнинг бир гапи бор: Агар бир банкага 100 та қизил,100 та қора чумолини солсангиз, улар ўртасида ҳеч нарса бўлмайди. Агар банкани чайқатсангиз, чумолилар бир бирини ўлдира бошлайди. Улар бир бирларини душман деб ўйлайдилар. Аслида асосий душман банкани чайқатган одам. Худди шундай ҳолат инсоният жамиятида ҳам учрайди. Бир-биримизга ҳужум қилишдан аввал банкани ким чайқатаётганини билишимиз керак.Каналга обуна бўлинг👇👇👇 https://t.me/mushtumjurnali
    Иллюстрация к посту канала «МУШТУМ» журнали расмий каналиИллюстрация к посту канала «МУШТУМ» журнали расмий канали
    6,810732141Открыть в Telegram
  • «МУШТУМ» журнали расмий канали

    22 сент., 07:47

    Эшакда мактабга: Самарқанд тоғларидаги оғир воқеликИжтимоий тармоқларда Каттақўрғон туманининг чекка қишлоғидан тарқалган видео кўпчиликнинг эътиборини тортди ва муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Унда мактабга эшак миниб кетаётган ўқувчилар акс этган. Марказдан 40 чақирим узоқда, йўли абгор тоғли ҳудудда яшаётган бу болалар учун мактабга бориш ҳар куни қийин бир синовга айланмоқда. Аммо ҳар қандай шароитга қарамай, уларнинг ўқишга интилиши таҳсинга лойиқ. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси вазиятга муносабат билдирди. Расмий баёнотга кўра, ҳозирда мутасадди ташкилотлар ушбу чекка ҳудудда йўлларни яхшилаш ва болаларнинг мактабга хавфсиз қатнашини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режасини кўриб чиқмоқда. Режалар тезроқ амалга ошиши жуда муҳим. Токи қоғоздаги дастурлар ҳаётга кўчгунча, бу болалар ҳар куни тоғ сўқмоқларида қийналишда давом этади. Умид қиламизки, тез орада улар учун
    4,780видео2013761Открыть в Telegram