gram news
Аватар канала Muslim Ibrohimov

Muslim Ibrohimov

@muslim_ibrokhimov

🎬 Visual Storytelling & Media 🌍 International Investment Projects ⚡ Cinematic | AI | Digital Aesthetics

ПроектыKK

310подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Muslim Ibrohimov

    13 сент., 07:01

    Янги Ўзбекистонда - янги авлод боғчасиМиллий тарбия ила халқаро мақсадлар сари одимлаётган болажонлар маскани - Бобур шаҳридаги 1-ДМТТ фаолиятдан махсус репортаж.@muslim_ibrokhimov
  • Muslim Ibrohimov

    6 сент., 14:40

    Тасвирга олиш ишлари Хонобод шаҳрида давом этаяпти. Насиб бўлса тез кунда махсус ролигимиз тайёр бўлади.@muslim_ibrokhimov
  • Muslim Ibrohimov

    3 сент., 13:48

    Бундай гўзал табиат бағрида қанча ишласа чарчамайди инсон…Навбатдаги тасвирга олиш ишлари Андижонимизнинг Хонобод шаҳрида қурилаётган сунъий кўл лойиҳасида бўлди.Вилоятимиз раҳбарининг катта саъй-ҳаракатлари бу лойиҳани амалга ошишида муҳим ўрин тутиб келаяпти. Бундай катта ишни бошлашни ўзи бир машаққат бўлса, уни тугатиш бир дунё меҳнат, ташвиш, ғайрат ва катта матонат талаб қилади. Ҳаммага куч-ғайрат берсин. Албатта, бу келгусида аҳолимизни, оилаларни, ёши улуғлару болажонларни ғоятда мамнун этиши тайин. Қолаверса, бу лойиҳа туризм ривожида катта хизмат қилиб, аҳолига яхшигина иқтисодий манфаатлар ҳам келтиради.@muslim_ibrokhimov
  • Muslim Ibrohimov

    1 сент., 16:01изменён

    #LiveАйни дақиқаларда мустақиллигимизнинг 35 йиллигига бағишланган яна бир байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.Андижон вилояти ҳокими ташаббуси билан “Бобур” шаҳридаги амфитеатрда аҳолимиз учун катта кўламли байрам дастури бўлиб ўтмоқда.@muslim_ibrokhimov
  • Muslim Ibrohimov

    31 авг., 15:45изменён

    Юрагимда асраганим, ҳеч ким кўрмас гулсан сен, Шаҳодатни ният қилган, мен аскарга гулшан сен. Олам ҳавас қилган, ноёб, қароғимда дурсан сен, Ҳар кун обод, мангу озод, мустақил, ҳур юртсан сен!@muslim_ibrokhimov
  • Muslim Ibrohimov

    27 авг., 11:22

    Андижондаги бир гуруҳ маданият ходимлари президентимиз фармонига биноан “Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирландилар.@muslim_ibrokhimov
  • Muslim Ibrohimov

    24 авг., 10:27

    Президент топшириғи амалдаЁш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида юртбошимиз томонидан илгари сурилган ташаббуслар ўз натижаларини кўрсатмоқда.Балиқчи туманида жойлашган “Жасорат академияси” таълим муассасасида юртимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган байрам тадбири ва тантанали ваъда бериш маросими бўлиб ўтди.@muslim_ibrokhimov
  • Muslim Ibrohimov

    19 авг., 10:51

    Бир оиланинг уч қизи грантга кирибди. Бу нимани билдиради?Фаришталар билан тўлган уй - мана шу уй бўлади. Ҳақиқий файзли уй - мана шу уй. Чунки бу уйда илмга интилиш бор, бу уйда билимга чанқоқлик бор. Фаришталар илм излаётган инсонлар атрофида бўлади. Айни вақтда ҳар икки оламда саодатга эришиш йўли мана шу уйни кесиб ўтмоқда. Ватанни узоқда қолган орзулари ушалмоқда, юрт яшнамоқда! Биламан, бундай оилалар кўп, бу шахсан мени янада бахтли қилади. Танимасам ҳам, қаерда эканини билмасам ҳам бу мен учун қувончли ҳолат. Илоҳим, юртимиздаги кўплаб оилаларда ҳар йили шундай кун бўлсин! Кўплар қаторида мени оиламга ҳам насиб қилсин!@muslim_ibrokhimov
  • Muslim Ibrohimov

    11 авг., 23:57изменён

    Отимни чўмилтирдим😁 Ҳафтанинг энг завқли вақтларидан бири… Ҳам иқтисод, ҳам соғлик, ҳам сифатли иш.Бугун иккаламиз учун ғоятда муҳим кун, шу сабаб ишни озодаликдан бошлаб - то энг юқори натижагача етказамиз! Ин ша Аллоҳ!@muslim_ibrokhimov
  • Muslim Ibrohimov

    6 авг., 21:28изменён

    Ёз ўтмоқда созИшларни бир ёқлик қилиб бўлгач, навбатдаги ўйинга бордик. Бу сафар зарбаларимни 80 фоизини дарвоза устуни қайтариб қолди😕. 20 фоизи гол, сэйв ва ноаниқ зарбалар бўлди. Лекин, барибир футбол ўйнаш бошқачада…@muslim_ibrokhimov
  • Muslim Ibrohimov

    3 авг., 14:28

    🇺🇿 Kiberogohlantirish 60 soniya: APK yukladingizmi? Xavfni yukladingiz — notanish faylni ochmang!@muslim_ibrokhimov
  • Muslim Ibrohimov

    31 июл., 00:09

    Менда У😎Алҳамдуллилаҳ бироз бетобликни бошдан кечирдим, яратганга шукурки у мени унутмабди, эътиборида эканман хасталик берди. Ўзи ваъда қилганидек қийин кунлар ортидан албатта яхши кунлар ва мукофотларни ҳам бермоқда. Энди ўзимни янада енгил ва янада кучли ҳис этаяпман, беадад шукурлар бўлсин! Илоҳим ҳаммага соғлик ва саломатлик ёр бўлсин.@muslim_ibrokhimov
  • Muslim Ibrohimov

    24 июл., 11:33изменён

    Ватанни онадек биламиз, бироқ Халқ фарзанд эди ғўр ва соддароқ. Буни унутмайин, қадрини қилди Бу меҳнатни ким билди, кимдир билмади.Албатта, ҳали иш кўп олдинда талай Аммо тушуниб олаяпмиз анча, ҳарқалай Осон эмас шунча юкни елкага ортмоқ Бутун халқни дардин ютиб, олдинга тортмоқ.Оддий бўлиб қолдида бугунги ишлар Ортда қолди не муаммо, неча ташвишлар. Унутдик барисини бўлмаган кундек Гўё ҳамма яхшилик фақат бизлар учундек.Гапира бошладик эркин, қўрқмасдан, Интила бошладик ортда қолмасдан. “Раҳмат”, дейман албатта осий бўлмасдан Қандай яшай шундай кунга шукур қилмасдан.
  • Muslim Ibrohimov

    20 июл., 11:19

    Ҳаммани ўзига қаратиб мудом 20 йил исмин айтди еру самолар. Футболни йиғлатиб кетмоқда бугун Дунёни иккига бўлган даҳолар.@muslim_ibrokhimov
  • Muslim Ibrohimov

    19 июл., 21:05

    Аргентина рекорд ўрнатдиЖаҳон чемпионатлари тарихида 88 дақиқа ичида биттаям зарба бермаган биринчи жамоа😁@muslim_ibrokhimov
  • Muslim Ibrohimov

    19 июл., 20:22

    Аргентина Испанияга қарши нега ожизроқ? Мен бу кунни узоқ кутдим!Жанговар ва агрессив Аргентина Испанияга қарши деярли ҳеч нима қила олмаяпти. Аввалги ўйинлар сингари урушқоқ ва асаббузар ҳатти-ҳаракатлар йўқ.Нега?Аргентиналиклар сафида қанча таниқли ўйинчи бўлса, ҳаммасини катта футболда танитган, у ердаги катта-кичик футболчиларнинг орзуси бу - Испания бўлади. Мессини ҳам шу даражага етказган Барселона эканини ҳамма билади. Ундан бошқа жуда кўпи испан клубларида ўйнайди. Бу дегани Аргентина футболчилари учун Испания бу - иккинчи уй. Бугун улар бирор ёмон ҳатти-ҳаракат қилса, эртага Испанияга борганида уларни одамлар нафрати кутади. Ҳуллас аргентиналиклар руҳияти икки ўт орасида. Улар ўзининг эртанги кунига қарши ўйнаяпти. Ютса, эртанги кунлар расво бўлиши мумкин, ютқазса бугунги кун расво. Шу сабаб, Испания устун. Ҳам майдонда, ҳам майдон ташқарисида кучли. Мана сенга ўйин
  • Muslim Ibrohimov

    16 июл., 10:33

    Реалчилар ҳафа бўлманг, энди Барселона ҳам менинг жамоам бўлди!Аслида футбол руҳи мен учун Реал ёки Барса деган жамоалардан юқори турган. Иккисидан бирини танлаш керак бўлса доим Реал Мадрид тарафида эдим. Аммо, энди хатойимни тушундим…Гап Реалда ҳам, Барсада ҳам эмас. Гап футболда. Гап спортда. Гап битта инсоний ҳаракати ёвузликнинг ўн йиллик зарбасидан ҳам кучли таъсир ўтказа оладиган воқеа марказида. Яшасин спорт! Яшасин тинчлик ва яшавор Ламин Ямал! Энди Барселона ҳам менинг жамоам!@muslim_ibrokhimov
  • Muslim Ibrohimov

    15 июл., 08:34

    Белоруссияга ишга жойлаштирилаётган андижондиклардан видеолар.Ҳеч қандай ортиқча монтажсиз, тўғридан-тўғри ўзларидан юборилган.Белоруссияга борган андижонликларни ишга жойлашишида муаммо бўлаяпти, ойликлар оз экан деган муҳокамалар кузатилди. Бунга биттагина (шошқалоқлик) ҳолат сабаб бўлди. Аслида ҳаммаси ундай эмасди.Фалон километрдан, шунча харажат қилиб уларни самолётда олиб борганлар буёғига эътиборсиз қолдирармиди? Бир ўйлаб кўринг!Иш, меҳнат - бу сабр дегани. Шошмаслик керак, беш-олти дақиқалик таассурот билан хулоса ясаб, видео тарқатмаслик керак. Беш-олти кунда билинади ҳақиқий ҳолат, мана билинди ҳам.@muslim_ibrokhimov
  • Muslim Ibrohimov

    12 июл., 05:17

    Аргентина ҳалоли пок ютди бугун. Тан олайлик. Мен Роналду тарафдориман, Аргентинага балет қилмайман. Лекин, бугун тўғри ва ҳаққоний ғалаба қилишди. Ҳакам ҳам тўғри ишлади. Олган маоши она сутидек ҳалол бўлди. Кучлини омадини берсин. Ўйинда ҳалол ютса, қойил дейишни ҳам биламиз.@muslim_ibrokhimov
  • Muslim Ibrohimov

    10 июл., 06:53изменён

    Ижодий имтиҳонни топширдик. Аллоҳни инояти билан натижаларим анча яхши (балки энг яхшиси бўлар😁) Олдинда энди тест синовлари қолди. Унда ҳам максимал балл (96) олишга ҳаракат қиламан. Яхши тилаклар билан билан мени қўллаб-қувватлаган дўстлар, яқинлар ва муҳтарам устозлар кўп бўлди. Бу натижа уларнинг дуоси ортидан келди, йўқса мен бунга қодир эмасдим. Ҳаммаларингизга мингдан-минг раҳмат!(Олийгоҳ Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети)@muslim_ibrokhimov