Последние посты

NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
22 сент., 10:50
Иш жойида тазйиқ ва зўравонликка қарши янги тизим: мурожаат энди назорат остида бўладиЖорий йил 21-сентабр куни «Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори қабул қилинди. Ҳужжат билан иш жойида тазйиқ, зўравонлик, шаҳвоний шилқимлик, руҳий босим, таъқиб ва камситишнинг олдини олиш, мурожаатларни холис кўриб чиқиш ва бундай ҳолатларни яширишга йўл қўймаслик бўйича яхлит тизим жорий этилмоқда.❓ Рақамли тизим қачондан ишлайди?2026 йил 1 декабргача «Хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳити» ахборот портали ишга туширилади. У орқали тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича мурожаатлар онлайн қабул қилинади, мурожаатларни кўриб чиқиш, далилларни йиғиш, хулоса тайёрлаш ва текширув натижаларини назорат қилиш жараёнлари рақамлаштирилади.Энг муҳим кафолатлар:🔹 Мурожаат қилган ходимнинг шахсий маълумотлари ҳимоя қилинади.
NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
21 сент., 16:00
Боғча тарбиячиларининг фарзандларига ҳам олий таълимда контракт учун 30 фоиз чегирма бериладиБатафсил маълумотни видеода тўлиқ олинг!📺«Namangantoday» обуна бўлинг!
NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
20 сент., 09:45
14 нафар наманганлик ўқитувчи 616 миллион сўмдан мукофот олади«Йил ўқитувчиси» танловининг якуний натижалари эълон қилинди. Республика бўйича 46 минг нафардан ортиқ педагог иштирок этган беллашувда Наманган вилоятидан 14 нафар ўқитувчи ғолибликни қўлга киритди.Танлов ғолибларининг ҳар бирига 616 миллион сўм миқдорида пул мукофоти берилади. Шу тариқа, наманганлик 14 нафар ғолибга жами 8 миллиард 624 миллион сўм миқдорида мукофот тўғри келади.Танловда мамлакат бўйича жами 208 нафар педагог ғолиб деб топилди.📺«Namangantoday» обуна бўлинг!
NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
18 сент., 11:00
❗️ Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига 30 фоиз чегирма бериладиҲукумат қарори (501-сон, 17.09.2026 й.) билан педагогларнинг давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган ҳамда таҳсил олаётган фарзандларининг тўлов-контракт суммасига чегирма бериш тартиби тасдиқланди.🔰 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган ҳамда таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандлари учун тўлов-контракт суммасига 30 фоиз миқдорида чегирма жорий этилади.📌 Чегирма давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат босқичида кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандларига татбиқ этилади.❌ Чегирма : ▪️ олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим ташкилотларида; ▪️ Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиалларида ; ▪️қўшимча ва табақалаштирилган тўлов-контракт асосида; ▪️хорижий ҳамкор2,550Открыть в Telegram
NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
17 сент., 08:30
Ўзбекистонда клиник ординатура ўрнини резидентура эгаллайди.2027/2028 ўқув йилидан тор соҳа шифокорлари тўлиқ резидентура орқали тайёрланади ва клиник ординатурага қабул тўхтатилади. Давлат грантида ўқиган резидентларга 2,15 МҲТЭКМ миқдорида (ҳозирги ҳисобда 2 млн 924 минг сўм) стипендия тўланади.Оилавий шифокорлар учун резидентура эса 2026/2027 ўқув йилидан бошланади.📺«Namangantoday» обуна бўлинг!
NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
15 сент., 16:46
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинландиАбдусаломов Азизбек Бахтиёр ўғли Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.У тайинловга қадар Мингбулоқ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.📺«Namangantoday» обуна бўлинг!
NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
15 сент., 16:21
Вилоят ҳокимига янги ўринбосар тайинландиАхунбабаев Хондамир Ҳакимович Наманган вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникация масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.Хондамир Ахунбабаев мазкур тайинловга қадар «Наманган эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат муассасаси директори лавозимида фаолият юритган.📺«Namangantoday» обуна бўлинг!
NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
15 сент., 11:20
Шунингдек, фармон лойиҳасига кўра, 2027 йил 1 январдан:➖пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун инобатга олинадиган охирги меҳнат фаолияти давомидаги беш йиллик иш ҳақи даври ҳар йили бир йилга ошириб борилган ҳолда йигирма йилликдаги иш ҳақи даврига етказилади. Бунда пенсия тайинлашда ўртача иш ҳақини аниқлашда фуқаронинг энг паст даромадли даврининг 10 фоизини пенсия ҳисоб-китобидан чиқариб ташлаш тартиби жорий этилади;➖ёшга доир пенсия тайинлаш учун белгиланган камида 7 йил иш стажи ҳар йили бир йилга босқичма-босқич оширилган ҳолда 2034 йилда 15 йилга етказилади. Бунда энг кам иш стажига эга бўлмаган фуқароларга умумий белгиланган пенсия ёшидан беш йилдан кейин ёшга доир нафақа олиш ҳуқуқи сақланиб қолади.➖2028 йил 1 апрелдан бошлаб биринчи марта пенсия тайинлашда иш ҳақининг юқори чегараси пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 бараваридан 13 бараварига оширилади.
NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
15 сент., 11:15
❗️2028 йил 1 январдан бошлаб пенсия ёшини ҳар йили 3 ойга ошириб борган ҳолда 2039 йилда эркаклар учун 63 ёшга ва аёллар учун 58 ёшга етказиш режалаштирилмоқда — президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.📺«Namangantoday» обуна бўлинг!
NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
14 сент., 13:45
Энди армияга кетишдан олдин наркотестдан ўтиш керак бўладиМуддатли ҳарбий хизматга борадиганлар аввал экспресс-тест топширади. Наркотестда гиёҳванд модда аниқланса ёки биологик намуна беришдан бош тортса, ҳарбий-тиббий кўрикка қўйилмайди.📺«Namangantoday» обуна бўлинг!
NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
13 сент., 13:15
Наманганда Корея тажрибаси асосида йирик балиқчилик кластери ташкил этиладиНаманган вилоятида Жанубий Кореянинг илғор технологиялари ва хорижий инвестициялари иштирокида янги авлоддаги йирик балиқчилик кластери ташкил этилади.Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегациянинг Корея Республикасига амалий ташрифи доирасида замонавий инновацияларга асосланган “Aqua Plaza & Jang Hang Fish Farm” ақлли балиқчилик комплекси фаолияти билан танишилди.Музокаралар якунида Наманган вилояти ҳокимлиги, “U.K. Global Network” компанияси ҳамда “Aqua Plaza & Jang Hang Fish Farm” ўртасида уч томонлама ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми имзоланди.Ҳужжатга кўра, Наманганда тўлиқ ишлаб чиқариш занжирини қамраб олган замонавий балиқчилик мажмуаси барпо этилади. Лойиҳа доирасида сув ҳавзаларини рақамли ва интенсив бошқаришга асосланган “ақлли балиқчилик” технологиялари
NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
12 сент., 09:15
Болаларга нисбатан зўравонлик содир этган тарбиячилар учун жавобгарлик белгиландиМаъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, таълим ташкилотида вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятлар ўз зиммасига юклатилган шахс томонидан:🔹 тарбия ва таълим бериш жараёнида вояга етмаган болага нисбатан жисмоний зўравонлик содир этиш, шунингдек уни камситиш ёки хўрлаш каби ҳаракатларда ифодаланган тарзда таҳқирлаш, башарти жиноят аломатлари, шунингдек белгиланган бошқа ҳуқуқбузарликлар аломатлари мавжуд бўлмаса, –➖ БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.Давлат ёки нодавлат муассасаларининг тўлиқ таъминотида бўлган вояга етмаган болага алимент тўлаши шарт бўлган отани ёки онани алимент тўлашдан озод қилишга йўл қўйилмаслиги кўзда тутилди.Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола
NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
12 сент., 08:33
⚡️Расман: ишлайдиган аёлларга фарзанди 1 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши нафақаси тўланади.Янги тартиб 2027 йил 1 январдан амал қилади.Нафақа меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан берилади.📺«Namangantoday» обуна бўлинг!
NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
11 сент., 16:30
⚡️ «Навбаҳор» Бухорода йирик ғалабага эришдиСуперлиганинг 21-турида «Навбаҳор» сафарда «Бухоро»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.Темур Кападзе шогирдлари ушбу ғалаба орқали турнир жадвалидаги учинчи ўриндаги мавқеини янада мустаҳкамлади.🏟 «Бухоро» — «Навбаҳор» 1:4📺«Namangantoday» обуна бўлинг!
NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
11 сент., 16:10
Наманганда Toyota расмий дилери очилдиНаманган шаҳрида Япониянинг машҳур “Toyota” автомобиль брендининг расмий дилерлик маркази — “Toyota Royal Motors Namangan” иш бошлади.Марказда автомобилларни сотиш ва сервис хизматлари йўлга қўйилган. Янги лойиҳа доирасида 13 нафар фуқаронинг доимий бандлиги таъминланди.Очилиш маросимида шаҳар мутасаддилари, марказ раҳбарияти ҳамда “Toyota”нинг расмий вакиллари иштирок этди. Тадбирда иштирокчиларга автомобиллар ва марказда кўрсатиладиган хизматлар намойиш этилди.📺«Namangantoday» обуна бўлинг!
NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
11 сент., 10:50
Никоҳ ёшига етмаганларга фақатгина иккита узрли сабаб билан оила қуришга рухсат бериладиЯнги қонун лойиҳасига кўра, 18 ёшга тўлмаганларга фақат ҳомиладорлик ёки фарзанд туғилиши ҳолатларида никоҳдан ўтишга рухсат берилади.Бунда туман ёки шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин бўлади. Бу ҳақда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилноза Каттахонова Сенат мажлисида маълум қилди.Янги тартибда эрта никоҳни тарғиб қилганлик учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима қўллаш ҳам таклиф этилмоқда.📺«Namangantoday» обуна бўлинг!
NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
11 сент., 09:34
Тунда шовқин қилиш фуқароларга 1 млн 320 минг сўмдан 2,2 млн сўмгача жаримага сабаб бўладиПрезидент “Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.Умумий талаб. Иш кунлари соат 23.00 дан 07.00 гача, дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари соат 22.00 дан 09.00 гача шовқин чиқариш орқали фуқароларнинг осойишталигини бузишга йўл қўйилмайди.Қурилиш, таъмирлаш. Турар жой биноларида ва уларга туташ ҳудудларда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари ўтказилаётганда соат 09.00 дан 18.00 гача бўлган вақт оралиғида шовқиннинг йўл қўйиладиган даражасидан ошадиган шовқинни юзага келтирадиган манбалардан фойдаланиш мумкин. Жайдаричасига айтганда, махсус асбоблар билан кесиш, бузиш, тешиш ишларини бажариш ҳақида гап кетяпти.Жазо чоралари. Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам тегишли ўзгартишлар киритилди. Жумладан, тунги
NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
11 сент., 09:04
Сизнинг фарзандингиз сиздан нимани ўрганяпти?Ота-оналар учун муҳим эслатма!Наманган вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан.📺«Namangantoday» обуна бўлинг!
NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
10 сент., 14:00
Иш кунлари соат 23.00 дан 07.00 гача, дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари соат 22.00 дан 09.00 гача шовқин чиқариш орқали фуқароларнинг осойишталигини бузишга йўл қўйилмайди.Президент тегишли қонунни имзолади. Ҳужжат расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.📺«Namangantoday» обуна бўлинг!
NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
10 сент., 13:05
Сеулда “Янги Наманган” лойиҳаси муҳокама қилиндиСеул шаҳрида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда “KIND” — Korea Overseas Infrastructure&Urban Development Corporation вице-президенти Вон Бёнг Чул ўртасида учрашув бўлиб ўтди.Мулоқотда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги стратегик шерикликни Наманган вилоятидаги амалий лойиҳалар билан бойитиш масалалари муҳокама қилинди.Учрашувда вилоятнинг жадал ривожланиши ва аҳоли сони ортиб бораётгани инобатга олиниб, “Янги Наманган” шаҳарчасини барпо этиш лойиҳаси тақдим этилди.Лойиҳа замонавий турар жойлар билан бир қаторда экологик ҳудудлар, саноат кластерлари, савдо ва ижтимоий объектларни қамраб олган Smart City концепцияси асосида амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.Музокараларда Кореянинг илғор шаҳарсозлик ва энергия тежамкор технологияларини жорий этиш, замонавий кўп қаватли турар жойлар қуриш, давлат-хусусий
