Последние посты

ҲАЁТ ЧАШМАСИ
8 янв., 00:12
Қиш. Қаҳратон совуқ, аммо кўнгилларда ҳамиша баҳор. Зеро кўнглида баҳор акс этиб турган яқинларим бугунги тонг муборак бўлсин.@Nargiza_Haydarova
ҲАЁТ ЧАШМАСИ
7 янв., 14:37
Оппоқ қорлар тушган ерга қўйдим қадам, Ортга боқсам оппоқ изим қолар эди. Завқланаркан бу ишдан ҳам бир зум одам. Юрагимга ногоҳ қўрқув солар эди.Умр менга берилганди оппоқ қордек, Ортга қараб бир-бир қадам ташлаяпман, Туйилади унда қора ранглар бордек, Гуноҳлар -у савоб билан яшаяпман.Ҳар босган из менинг ўтган ҳар бир куним, Оқ рангларга қора доғлар тўкмадими ? Кўнглин олиб ота -онам опа иним, Бирор кимни ногоҳ айбсиз сўкмадимми?Боқаяпман чор тарафга излаб чора, Изларимни кўрсам эриб бормоқдадир. Умр ўтар юрагимни қилиб пора, Ҳар кун ўтган куним ортда қолмоқдадир.
ҲАЁТ ЧАШМАСИ
7 янв., 14:35
#иқтибосЧиройли муқова ёмон китобнинг жонига оро киролмайди.Расул ҲАМЗАТОВ@Nargiza_Haydarova
ҲАЁТ ЧАШМАСИ
7 янв., 10:27
Бир аёл ёлғиз ўғли билан яшар эди. Фарзанд баъзи сабабларга кўра сафарга жўнаб кетди. Аёл уйда ёлғиз қолди. Кунларнинг бирида аёл одатдагидек таомланиш учун дастурхонга ўтирди. Аёл фақир эди. Шу сабабли дастурхонда бир бурда нон ва сарёғга ўхшаш нарса бор эди. Танаввул қилишни бошлади. Тасодифан эшик таққилаб, бир одам садақа сўраб келди. Аёл танаввул қилиш учун оғзига солмоқчи бўлган нонни дархол қайтарди ва сўровчига бериб юборди. Ўша кеча оч ҳолатда тонг оттирди. Вақтлар ўтиб, фарзанд сафардан келди. Одатдагидек фарзанд сафар таъсуротларини онасига айта бошлади. Сафар мобайнида уни жуда ҳам таъсирлантирган бир воқеъани онасига қуйидагича сўзлаб берди: - Йўлда кетаётган эдим. Олдимдан бир шер чиқиб қолди. Бир ўзим қолиб кетгандим. Ундан қочишга ҳаракат қилдим. Аммо, қоча олмадим ва шер тагида қолиб кетдим. У бошимни ғажишга шайланиб турган эди. Умидимни узгандим. Тасодифан оппоқ кийим
ҲАЁТ ЧАШМАСИ
7 янв., 09:12
#иқтибосКўзгу — менинг энг ишончли ва содиқ дўстим. Йиғлаган чоғларимда у ҳеч қачон кулмайди.Чарли ЧАПЛИН@Nargiza_Haydarova
ҲАЁТ ЧАШМАСИ
7 янв., 06:52
Сен шатранж ўйнадинг, таслим бўлдим мен, Қалбимда муҳаббат кўтарди қўлин. Қанчалар бахтлисан, ва шодонсан сен, Кўксингга ой ботар тунлари тўлин.Рақиблар маккора эдилар чунон, Севгимни ташлади пойида янчиб. Мен сени севардим шунчалар ишон, Кўксимга рашк тиғин олдилар санчиб.Мағлубман ўз ини бузилган қушман, Ҳар томон сочилган донимни едим. Кимларга ҳавасман кимгадир тушман, Сенсиз ҳам ўзимни бахтлиман дедим.Қўлимни кўтардим бўлдинг сен ғолиб, Бахт излаб ҳар боғда юрибсан дайдиб. Ер юзин кезганча оғинг толиб, Бир куни келарсан изингга қайтиб.
ҲАЁТ ЧАШМАСИ
7 янв., 05:08
Наргиза Ҳайдарова.Шеъри.🎙🎙🎙🎙🎙🎙Иймонахон.🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺@Nargiza_Haydarova
ҲАЁТ ЧАШМАСИ
7 янв., 01:31
Шу тонгни кўрсатган Аллоҳга минг шукрлар бўлсин. Янги тонгда соғ омон кўришганим учун Аллоҳга шукур.@Nargiza_Haydarova
ҲАЁТ ЧАШМАСИ
7 янв., 00:11изменён
Гўё бу дунёда ҳамма нарса ўткинчи эканлигини биламиз-у, ва билиб туриб ҳам ўзимизни ўтдан чўққа урушдан бўшамаётган замонда омонмисиз. Ҳайрли тонг.Наргиза Ҳайдарова@Nargiza_Haydarova
ҲАЁТ ЧАШМАСИ
6 янв., 14:47
Учқўрғонимга.Бир қирғоғинг Ўзбекистон, Бир қирғоғинг Қирғизистон. Норин дарё сен борсан юрт, Жаннатмакон гўзал бўстон.Осмон ўпар тоғларинг бор, Жаннат ҳидли боғларинг бор, Учқўрғоним она шаҳрим, Шоирларинг сенда бисёр.Ҳар гўшангда бор бир талант, Меваларинг асал-у қанд. Учқўрғоним фарзандларинг, Сенга асло бермайди панд.Ҳар қишлоқда,бўлсам меҳмон, Ушатишар меҳр-ла нон. Учқўрғоним бугун сени,
ҲАЁТ ЧАШМАСИ
6 янв., 14:06
Бир капалак сабоғиҚадимда шогирдлари кўп бир донишманд бор эди. Улар орасида зуккороғи устозини синамоқчи бўлди. “Устозим тўғри жавоб бера олмайдиган савол бераман”, - деб ўйлади у. Боғда учиб юрган энг чиройли капалакни тутди ва кафти орасига бекитди. Устозининг ёнига табассум билан келди ва сўради: — “Айтинг-чи, қўлимдаги капалак тирикми ё ўликми?” У кафтида капалакни махкам тутиб тураркан, донишманд ўлик деса кафтини очиб капалакни учириб юборишни, тирик деса секин қисиб ўлдириб, кейин кафтини очишни мўлжаллади. Донишманд шогирдининг қўлига қиё ҳам боқмай, жавоб берди: — Ҳаммаси ўз қўлингда.©интернет@Nargiza_Haydarova
ҲАЁТ ЧАШМАСИ
6 янв., 12:01
САВДОГАР ВА ТЎТИҚУШ"РИВОЯТЛАР" китобиданҚушларни суярди савдогар азал, шундан топар эди кўнгил хушини. Ҳамма қушларидан қўрарди афзал одамдай гапирган тўтиқушини. Яна бир эрмаги тижорат эди, тевалар қўзғолиб қолди бир наҳор. Савдогар қафасбанд тўтига деди: "Ҳинд сори борурман, не тилагинг бор?" "Эй саҳоватли зот, кўнглим хўб чоғдир, биринчи тилагим- соғ-саломат қайт, иккинчи тилагим- палон боғдаги тўтилар қавмига мендан салом айт".Йил ўтди. Сафардан қайтар маҳалда карвон тўти айтган макондан ўтди.
ҲАЁТ ЧАШМАСИ
6 янв., 10:51
@Nargiza_Haydarova
ҲАЁТ ЧАШМАСИ
6 янв., 10:25
Бир ҳакимга: «Нега одам бировларнинг айбини кўрганчалик ўзининг айбларини кўра олмайди?» дейишди. «Чунки инсон ўзига ошиқдир, ошиқ эса маъшуқининг айбини кўрмайди», деб жавоб берди.@Nargiza_Haydarova
ҲАЁТ ЧАШМАСИ
6 янв., 08:02
✍️ НАРГИЗА ҲАЙДАРОВА.🎙СУБҲИДАМ.🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹@Nargiza_Haydarova
ҲАЁТ ЧАШМАСИ
6 янв., 05:02
Айримларга ...Дарахт бўлдим, қорлар ёғди куртагимга, Айғоқчилар хоқон бўлди эртагимга. Мен яшарман ёшим артиб этагимга, Юрагимга ачинаман юрагимга.Пойингизда япроқ бўлдим учирдингиз, Қоя эдим ўз ўрнимдан кўчирдингиз. Олов бўлдим, ёмғир бўлиб ўчирдингиз. Юрагимга ачинаман юрагимга.Инсон эдим , кучук бўлиб таладингиз, Сал пул топсам, товоғимни яладингиз. Бошим ёриб сўнгра уни силадингиз, Юрагимга ачинаман юрагимга.Шеърлар ёзам, қофиясин оч дедингиз, Давраларда сўз ҳам бермай, қоч дедингиз. Камбағал бу,қашшоқ ёки оч дедингиз,
ҲАЁТ ЧАШМАСИ
6 янв., 00:08
Ассалому алайкум. Сешанба тонгингиз муборак бўлсин. Яхши дам олдингизми? Кимдир ишга, кимдир ўқишга ва яна кимдир қаергадир шошаётган замонда домо соғ саломат бўлинг қадрлигим...@Nargiza_Haydarova
ҲАЁТ ЧАШМАСИ
5 янв., 15:05
Шеърим.Бошпанам бўл, мен сенда қолай, Ёмғир ёғса, асрагил мени. Юрагингга чўғ - оташ солай, Бир умрга ардоқлаб сени.Сен куйим бўл, янгра, жаранг сол, Тоғ-у тошга етсин хонишинг. Қалбим ёриб отган вулқон бўл, Кузатайин чўғдек ёнишинг.Сен баҳор бўл, гулга айланай, Куз бўлсанг гар, бўлайин япроқ. Дарахт бўлсанг, илдиз ўқингдай, Теран ботай заминга кўпроқ.Сен осмон бўл, майли, бўл тупроқ, Майли, бўлгин унумдор ерим. Лекин сени ҳаммадан кўпроқ,
ҲАЁТ ЧАШМАСИ
5 янв., 12:58
@Nargiza_Haydarova
ҲАЁТ ЧАШМАСИ
5 янв., 11:56
80 йил ўтди. Бугун улар яна бир жойга тўпланишди.Набираларига сиёсий ҳисоб-китобдан кўра инсофни танлаган ҳинд подшосининг ҳикоясини сўзлаб беришмоқда.1942 йилда қиролликлар эшикларини ёпганида,бир одам — мажбурияти бўлмаса ҳам, сукут сақлаш учун барча сабаблари бор пайтда — азобга қараб деди:“Улар энди менинг болаларим.”Дунё эса шундай ўзгарди:жимгина, абадий ва ортга қайтмас тарзда.#Ҳаёт 🍂@Nargiza_Haydarova
