gram news
Аватар канала Narxi Qancha?

Narxi Qancha?

@narxiqancha

Энг сара нархлар, иқтисодий, молиявий ва статистик маълумотлар барчаси креатив тарзда ёритиб борилади. Реклама бўйича: @NarxiQancha_adv

ПроектыUZРазное

15,900подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Narxi Qancha?

    15 окт., 15:56

    Такси нархлари нега бир неча баробарга ошди?☑️ Ўзбекистонда йирик такси агрегаторларидаги техник носозликлар ортидан бошқа такси хизматларида ҳам тиғиз вақтларда нархлар бир неча баробаргача ошгани эътирозларга сабаб бўлди.▶️Рақобат қўмитаси нархларнинг кескин ошиш сабаблари ва агрегаторларнинг рақобат қонунчилигига риоя этишини ўрганмоқда.🟠Шунингдек, компанияларга нарх белгилаш алгоритмларини қайта кўриб чиқиш ва сунъий қимматлашувга йўл қўймаслик бўйича мурожаат қилинди.🔥Қўмита агрегаторлардан инсофсиз рақобатга йўл қўймасликни ҳамда ҳайдовчи ва йўловчилар учун 24 соатлик техник ёрдам хизматини таъминлашни сўради.@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
    1,790433Открыть в Telegram
  • Narxi Qancha?

    14 окт., 15:55

    Ўзбекистонда иситиш тарифлари қанчага ошиши мумкин?☑️Ўзбекистонда 2028 йилдан бошлаб аҳоли учун иссиқлик таъминоти тарифларини ҳар йили инфляция даражасига қараб, 10%дан ошмаган миқдорда ошириб бориш таклиф этилмоқда.▶️Қурилиш вазирлиги барча ҳудудлар учун янги тарифларни белгилашни назарда тутувчи қарор лойиҳасини муҳокамага қўйди.🟠Шунингдек, иссиқлик энергияси таннархини 15%гача камайтириш, тармоқдаги йўқотишларни эса 2027 йил охиригача 25%га қисқартириш режалаштирилмоқда.🔥Бундан ташқари, иссиқлик таъминоти соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш таклиф қилинган. Қарор лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаси 28 октябргача давом этади.@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
    2,22019111Открыть в Telegram
  • Narxi Qancha?

    13 окт., 09:51

    Янги Тошкентда қандай йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда?☑️ Янги Тошкентда умумий қиймати $1 млрд бўлган 7 та объект фойдаланишга топширилди. Хорижий ҳамкорлар иштирокида яна $2,5 млрдлик 10 та йирик лойиҳа қурилишига старт берилди.▶️Ҳозирга қадар ҳудудда $2 млрдлик ишлар бажарилган.🟠Янги лойиҳалар орасида юқори технологик маҳсулотлар ва яримўтказгичлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Deep Tech park бор.🔥Шунингдек, Silk City, Mavj ва Marjon турар жой мажмуалари ҳамда 120 ўринли марказий шифохона бор.@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
    1,880322Открыть в Telegram
  • Narxi Qancha?

    12 окт., 09:50

    Ўзбекистонда авиачипталар қанчага арзонлашади?☑️ 16 октябрдан Ўзбекистонда ички авиақатновлар учун чипталар нархи ўртача 20%гача арзонлаштирилади. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси маълум қилди.▶️Рақобат қўмитаси ва Uzbekistan Airways ҳамкорлигида ички авиақатновлар тарифлари, нархларнинг шаклланиши ҳамда йўловчилар учун хизматлардан фойдаланиш имкониятлари ўрганилди.🔥Таҳлиллар натижасида авиакомпаниянинг ташиш харажатларини оптималлаштириш орқали чипталар нархини пасайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Янги тарифлар 16 октябрдан амал қила бошлайди.@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
    2,9403221Открыть в Telegram
  • Narxi Qancha?

    9 окт., 15:10

    Ўзбекистонлик талабалар Gemini обунасини қандай қилиб бепул олиши мумкин?☑️ Google Ўзбекистон талабаларига йиллик қиймати $60 бўлган Gemini AI Plus обунасини бепул тақдим этади. Бу орқали талабалар сунъий интеллект хизматларининг кенгайтирилган имкониятларидан фойдаланишлари мумкин.▶️Халқаро SheerID платформаси Ўзбекистонни расман қўллаб-қувватланадиган мамлакатлар рўйхатига киритди. Энди талабалар ушбу платформа орқали талабалик мақомини тасдиқлашлари мумкин.🟠Талабалик мақоми муваффақиятли тасдиқланганидан сўнг, фойдаланувчилар Gemini AI Plus’дан бир йил давомида бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлади.@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
    1,850663Открыть в Telegram
  • Narxi Qancha?

    8 окт., 08:15

    Сентябрда Ўзбекистонда қайси маҳсулотлар энг кўп қимматлашди?☑️Сентябрь ойида мева-сабзавотлар орасида энг катта нарх ўсиши помидор (14,2%), бодринг (13,5%) ва сабзида (12,4%) кузатилди.▶️Шунингдек, булғор қалампири 4,9%, бақлажон 4,7%, пиёз 2,6%га қимматлашди. Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари орасида тухум нархи 5,3%га ошди.🟠Хизматлар соҳасида таълим нархлари бир ойда 4,2%, йиллик ҳисобда 5,4%га кўтарилди. Курьерлик ва жўнатмаларни етказиб бериш хизматлари эса 3%га қимматлашди.🔥Пропан нархи ҳам сентябрда 4,2%га, йиллик ҳисобда эса 48,9%га ошди. Унинг энг юқори нархи бир литр учун 10 минг сўмга етди.@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
    2,140611Открыть в Telegram
  • Narxi Qancha?

    6 окт., 09:50

    Кредит олган мижозлар қандай хавфлар ҳақида огоҳлантирилади?☑️Ўзбекистонда банклар кредит рекламалари ва шартномаларида қарзни ўз вақтида тўламаслик оқибатлари ҳақида мижозларни огоҳлантириши шарт бўлади.▶️Кредит рекламасининг камида 10% қисмида молиявий хатарлар ҳақида огоҳлантириш жойлаштирилади.🔵Кредит шартномасининг биринчи саҳифасида эса огоҳлантириш учун камида 30% жой ажратилиши белгиланмоқда.🔥Қарз ўз вақтида тўланмаса, қўшимча молиявий харажатлар юзага келиши, келажакда кредит олиш имконияти ва айрим ҳолатларда Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқи чекланиши мумкинлиги ҳақида ҳам мижозга маълумот берилади.@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
    2,2903322Открыть в Telegram
  • Narxi Qancha?

    5 окт., 16:55

    Сентябрда доллар курси қандай ўзгарди?☑️ Сентябрь ойида сўм долларга нисбатан 0,2%га қадрсизланди. Августда эса миллий валюта аксинча 1,7%га мустаҳкамланган эди.▶️Ой давомида доллар курси энг паст даражага 15 сентябрда тушиб, 11 765,21 сўмни ташкил этди. 21 сентябрда эса курс 11 839,59 сўмгача кўтарилиб, ойлик энг юқори кўрсаткич қайд этилди.🔥Сентябрда бошқа кўплаб валюталар ҳам долларга нисбатан қадрсизланди. Бунга АҚШда фоиз ставкалари бўйича кутилмаларнинг кучайиши асосий омиллардан бири бўлган.@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
    2,2706111Открыть в Telegram
  • Narxi Qancha?

    22 сент., 09:59

    Пропан нархи нега кескин ошди?☑️ Ўзбекистон товар-хомашё биржасида пропан нархи икки кун ичида қарийб 65%га ошиб, бир тоннаси 7,4 млн сўмдан 12,2 млн сўмгача қимматлашди.▶️17 сентябрда нарх бир кунда 60,6%га, 18 сентябрда эса яна 2,6%га ошган. Шу билан бирга, савдо ҳажми 67,2%га кўпайиб, 1 114 тоннага етган.🔵Бунга 17 сентябрдан биржа савдоларида пропан нархининг максимал ўсиши бўйича чеклов бекор қилингани тўғри келди.🔥Аввал нарх ўсиши 10% билан чекланиб, энг юқори нарх 8,25 млн сўм бўлиши мумкин эди. Бошланғич нарх бўйича чеклов эса сақланиб қолган.@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
    1,6401711Открыть в Telegram
  • Narxi Qancha?

    21 сент., 16:19

    Хива — Урганч пулли йўлида ҳаракатланиш қанча туради?☑️ Хива — Урганч ўртасидаги 35 кмлик пулли автомобиль йўли учун тарифлар таклиф этилди. Лойиҳага кўра, енгил автомобиллар ва мотоцикллар учун бир марта ҳаракатланиш 26,4 минг сўм бўлади.▶️Микроавтобуслар учун 44 минг сўм, автобуслар учун 66 минг сўм, 2–3 ўқли юк автомобиллари учун 88 минг сўм тўлаш таклиф қилинмоқда.🟠4 ва ундан ортиқ ўқли юк автомобиллари ҳамда автопоездлар учун энг юқори тариф - 132 минг сўм.🔥Йўл ҳақини тўлов пунктида, оператор тизимидаги шахсий ҳисобварақ орқали ёки кечиктирилган тўлов усулида тўлаш мумкин бўлади. Ҳозирча мазкур тарифлар лойиҳа сифатида тақдим этилган.@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
    2,20019711Открыть в Telegram
  • Narxi Qancha?

    21 сент., 06:47

    Бир кило терилган пахта нархи маълум бўлди!☑️Бу мавсумда қўлда терилган пахтанинг бир килограмми учун 2000 сўмдан ҳақ белгиланди.▶️Пахта қўл терими учун ҳар бир килограмига 2 000 сўмдан ҳақ тўланади. Машинада терилган пахта учун эса 1 килограмига 1 500 сўм ва 1 400 сўм тўланади.🔥Маълумот ўрнила ўтган йили ҳам қўлда 1 кг терилган пахта учун 2000 сўмдан ҳақ тўланган яъни бу йил ҳам нарх ўзгармабди.@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
    2,560174321Открыть в Telegram
  • Narxi Qancha?

    19 сент., 15:34

    Банклар қанча маблағни фирибгарлардан сақлаб қолди?☑️ Ўзбекистон банклари 2026 йилнинг биринчи ярмида 18,1 млн та фирибгарлик операциясининг олдини олди. Натижада мижозларнинг жами 461 млрд сўмлик маблағи сақлаб қолинган.▶️Олди олинган операцияларнинг 3,9 млн таси энг йирик 10 та банк, қолган 14,2 млн таси эса бошқа банклар ҳиссасига тўғри келган.🟠Банкларда юқори хавфли операцияларни аниқлаб, уларни чекловчи сессиявий антифрод тизимлари ҳам жорий этилган.🔥Шунингдек, мобил иловалардаги антивирус тизимлари орқали 1,28 млн та қурилманинг кириши чекланган ва 2 млн та қурилмадан зарарли дастурлар олиб ташланган.@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
    2,800621Открыть в Telegram
  • Narxi Qancha?

    18 сент., 16:25

    Ўзбекистонда камбағаллик даражаси қанчага тушди?☑️ Йил бошидан буён камбағаллик даражаси 5,8%дан 3,9%гача пасайган. Бандлик вазирлигига кўра, 515 мингта оила учун камбағалликдан чиқиш режалари ишлаб чиқилиб, 390 мингта хонадонга даромадини ошириш бўйича хизматлар кўрсатилган.▶️Шу даврда 160 мингдан ортиқ фуқаро ишга жойлаштирилган, 304 минг киши тадбиркорликка жалб қилинган.🔵Бу мақсадларга 700 млрд сўм кредит, шунингдек, 77 млрд сўм ссуда ва субсидиялар ажратилган.🔥Йил якунигача яна 350 минг кишини ишга жойлаштириш, 1 млн аҳоли даромадини ошириш ва 230 минг оилани камбағалликдан чиқариш режалаштирилган.@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
    3,240292211Открыть в Telegram
  • Narxi Qancha?

    17 сент., 10:29

    UzAuto Motors хусусийлаштириладими?☑️ Ўзбекистонда UzAuto Motors’ни хусусийлаштириш жараёнига тайёргарлик кўрилмоқда.▶️Давлат активларини бошқариш агентлиги компаниядаги 99,7% давлат улушини сотиш бўйича тендер эълон қилишни режалаштирмоқда.🔵Шунингдек, UzAuto Motors Powertrain’даги давлатга тегишли 100% улушни хусусийлаштириш ҳам кўзда тутилган.🔥Ҳозирча тендернинг бошланиш санаси, активларнинг бошланғич нархи ва хусусийлаштириш шартлари маълум қилинмаган.@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
    3,5109331Открыть в Telegram
  • Narxi Qancha?

    16 сент., 09:32

    Пенсия ҳисоблашда қандай янги тартиб таклиф қилинмоқда?☑️ Ўзбекистонда пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақи даврини амалдаги 5 йилдан босқичма-босқич 20 йилгача ошириш таклиф этилмоқда. Бунда ҳисобга олинадиган давр ҳар йили 1 йилдан кенгайтириб борилади.▶️Шу билан бирга, ҳисобга олинаётган даврдаги иш ҳақи энг паст бўлган 10% давр чиқариб ташланади. Янги тартибни 2016 йилдан кейинги электрон маълумотлар асосида қўллаш кўзда тутилган.🔥Бу орқали пенсия миқдорини фуқаронинг узоқ йиллик меҳнати, расмий иш ҳақи, иш стажи ва тўланган ижтимоий солиғига тўлароқ боғлаш мақсад қилинган.@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
    3,680941Открыть в Telegram
  • Narxi Qancha?

    15 сент., 16:34

    Ўзбекистонда қайси автомобиль бозорда етакчилик қилмоқда?☑️ 2026 йил август ойида Ўзбекистонда 37,8 мингта автомобиль сотилди. Бу июль ойига нисбатан 20,4%га кўп, аммо ўтган йилнинг август ойига нисбатан савдо ҳажми 17,2%га камайган.▶️Августда энг кўп сотилган модель Chevrolet Cobalt бўлди — бир ойда 12 245 та автомобиль харид қилинган. Июль ойида бу кўрсаткич 5 864 та эди, яъни Cobalt савдоси бир ойда қарийб икки баравар ошган.🔥Натижада Chevrolet Cobaltнинг ўзи август ойида Ўзбекистонда сотилган барча автомобилларнинг 32,3%ини ташкил этган.@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
    3,8201084Открыть в Telegram
  • Narxi Qancha?

    14 сент., 09:22

    Бизнесни рўйхатга олиш 15 октябрдан бошланади!☑️ Ўзбекистонда 15 октябрдан 30 ноябргача бизнес субъектларини рўйхатга олиш жараёни ўтказилади.▶️2027 йилдан бошлаб микрофирма ва кичик корхоналар танланма кузатувлар учун йилига фақат бир марта танлаб олинади.🟠Келгуси йил якунигача Миллий статистика қўмитасида аҳоли сонини ҳисоблаш учун статистик регистр шакллантирилади.🔥Регистрдаги маълумотлардан фақат рухсат берилган ходимлар фойдалана олади.@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
    4,030221Открыть в Telegram
  • Narxi Qancha?

    12 сент., 11:57

    Тошкентда бизнес бошламоқчи бўлганлар учун қандай имконият яратилмоқда?☑️Пойтахтда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун гаровсиз кредит лимити 100 млн сўмдан 200 млн сўмгача оширилади. Дастлабки тажриба Олмазор туманида амалга оширилиши режалаштирилган.▶️Тажриба кейинчалик Тошкентнинг бошқа туманларида ҳам жорий этилади.🟠Йил якунига қадар 20 минг нафар аҳолини даромадли иш билан таъминлаш мақсад қилинган.🔥Мискин ва Иброҳим ота маҳаллаларидаги 305 гектар саноат зонасида эса иш ўринларини 35 мингдан 100 мингтага, экспортни $600 млнга етказиш имконияти борлиги қайд этилди.@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
    4,4704421Открыть в Telegram
  • Narxi Qancha?

    11 сент., 09:15

    Тунда шовқин қилганларга қандай жазо бор?☑️Ўзбекистонда фуқароларнинг тунги осойишталигини бузадиган ортиқча шовқин учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.▶️Иш кунлари соат 23:00 дан 07:00 гача, дам олиш ва байрам кунлари эса 22:00 дан 09:00 гача шовқин қилишга йўл қўйилмайди.🟠Янги тартиб 11 декабрдан кучга кириши айтилмоқда. Қоидаларни бузган фуқароларга 1,32 млн сўмдан 2,2 млн сўмгача жарима қўлланиши мумкин.🔥Меъёрдан ортиқ шовқинга қурилиш ишлари, транспорт воситалари ва турар жойлардаги маиший фаолият натижасида юзага келадиган овозлар ҳам киритилади.@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
    4,12086311Открыть в Telegram
  • Narxi Qancha?

    8 сент., 14:19

    Ўқитувчиларга байрам муносабати билан қанча мукофот берилиши мумкин?☑️ «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан педагог ва раҳбар ходимларга бериладиган мукофот миқдори оширилди.▶️Президент фармонига кўра, энди мукофот меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75%игача бўлиши мумкин.🟠Ҳозир меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 млн 360 минг сўмни ташкил этади.🔥Шунга кўра, ўқитувчиларга байрам муносабати билан 1 млн 20 минг сўмгача мукофот пули берилиши мумкин.@NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
    4,7007221Открыть в Telegram