gram news
Аватар канала nasibam29

nasibam29

@nasibam29

АСЛИНГ КАБИ КЎРИН, ЁКИ КЎРИНГАНИНГ КАБИ БЎЛ! —— Каналдаги материалларни тарқатишга рухсат, розимиз!

ПроектыKKРазное

1,010подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • nasibam29

    12 сент., 14:29

    переслано из @nasibam29

    Вақт уч кундан иборат:1. Қайғу-алам унут бўлиб ўзидан ҳеч нарса қолмаган - Кеча2. Шу лаҳза сен билан дўст, лекин кетишга ҳозирланаётган - Бугун3. Орзулар оламига шўнғиган, балки озрулар амалга ошмаслиги мумкин бўлган - ЭртаСарий ас-Сақотий
    24921Открыть в Telegram
  • nasibam29

    11 сент., 18:28

    переслано из @nasibam29

    Эй Роббим! Кўрлик кўзда, карлик қулоқда, дармонсизлик тиззада, сукунат эса оғизда қолсин! Лекин Қалб ҳаргиз кар бўлмасин, кўр бўлмасин, Дармонсиз қолмасин ки, Доимо Сени кўрсин, Сени эшитсин, Сен томон охир дамгача чопсин! Қалб агар яшамаса, кўз кўришни найласин. Қалб агар ҳис этмаса, қулоқ эшитишни найласин. Қалб агар севмаса, қўл тутишни найласин!Ҳазрати Мавлоно Румий қуддиса сирруҳу
    268видео4Открыть в Telegram
  • nasibam29

    10 сент., 14:38

    переслано из @nasibam29

    РОББИМ БИЛАН МЕНИНГ ОРАМНИ БУЗМА!Доктор Солиҳ Салмон айтиб беради:23 ёшли, оёқлари туғма шал, 23 йил ногиронлар аравачасида юрган бир бола қабулимга келди. Орқасига ирингли яра тошган экан. Яраларига игна ёрдамида дори қўйдим, бир тарафдан эса кесиб ирингини тозалаяпман. Ўзимча бу ёш йигитни даъват қилгим келди.Жуда ҳам ҳушчақчақ йигит эди. Ҳеч сиқилиш, аламзадалик, ҳолидан шикоят йўқ. -Сен туғма шалмисан?-дедим. -Ҳа- деди. -Демак ҳеч юрмадинг,югурмадинг, ўйнай олмадинг шундайми?-дедим. Йигит саволимни эшитмаганга олди.Мен ҳам паст келмадим. Бу сафар мўлжални аниқ олдим. -Ҳамма арзимаган нарсаларда ҳам қаттиқ асабийлашади, масалан телефоним эски, бузиқ дейди.
    TelegramАСЛИНГ КАБИ КЎРИН, ЁКИ КЎРИНГАНИНГ КАБИ БЎЛ! —— Каналдаги материалларни тарқатишга рухсат, розимиз!
  • nasibam29

    9 сент., 13:09

    переслано из @islamdatip

    Тирнок энг зарарли чикиндидир, вируслар ва бошка захарли чикиндилар вужуддан тирнок оркали чикиб кетади, хеч качон тирнокларингизни тишламанг.
  • nasibam29

    6 сент., 23:58изменён

    «Шундай инсонлар борки, улар бошқа юртларда яшасалар ҳам, ёки вафот этган бўлсалар ҳам, сизга бахт-саодат улашаверадилар».
    490622Открыть в Telegram
  • nasibam29

    2 сент., 07:19

    переслано из @nasibam29

    ​​#эслатмаЖанозангиздан бир соат ўтгач,Йиғи тўхтайди. Оилангиз уйга қайтади ва қариндошлар билан оввора бўлади. У вақтда танангиз ер билан илк бор учрашади.Икки соат ўтгач,Баъзилар жанозангизга келолмагани учун мингта баҳоналар билан қўнғироқ қилади. У вақтда уйингиздаги баъзи инсонлар дунёга қайтади, спорт, бизнес, сиёсат ҳақида гаплаша бошлайди.Олти соат ўтгач,Энг яқин қариндошларингиз қолади, қолганлар эса, ўз уйларига қайтиб, эртанги кун режасини тузишни бошлайди.Йигирма тўрт соат ўтгач,Ички органларингиз илвиллашни бошлайди.
  • nasibam29

    30 авг., 14:28

    Ҳикоя қилинишича, бир олим минбар устида турган вақтида ундан бир масала сўралди. Олим: — «Билмайман», деди. Унга: — «Минбар жоҳилларнинг ўрни эмас», дейилди. Олим эса: — «Мен илмим миқдоричалик юқорига кўтарилдим (минбарга чиқдим), агар жаҳолатим миқдорича кўтарилганимда эди, бошим осмонларга тегар эди», деди.
  • nasibam29

    24 авг., 15:07

    Агар сен бировнинг кўнглини оғритсанг, билиб қўйки, бу оғриқ ҳеч қачон жавобсиз қолмайди. Коинотдаги ҳар бир ҳаракат, ҳар бир сўз ва ҳатто нигоҳнинг ҳам ўз акс-садоси бор.Шамс Табризий
  • nasibam29

    22 авг., 08:25изменён

    Тақво нима?«Рисолатул Қушайрийя»да келади: Тақводор Ибн Сиринга ўхшайди. Унинг қирқ хум ёғи бор эди. Ғуломи бир хумдан сичқонни олиб чиқди. Ибн Сирин ундан: «Уни қайси хумдан олдинг?» деб сўради. Ғулом: «Билмайман», деди. Шунда у (сичқон тушган хумни аниқ билмагани учун, шубҳадан қочиб) барча хумдаги ёғларни тўкиб юборди.Ва Абу Язид Бистомийга ўхшайди. У Ҳамадондан бир оз махсар уруғини (қуртум) сотиб олди. Бистомга қайтгач, унинг ичида иккита чумолини кўриб қолди. (Уларни ўз ватанидан узоқлаштирмаслик учун) Ҳамадонга қайтиб борди ва икки чумолини ўша ерга қўйиб келди.Ҳикоя қилинишича, Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ қарздорининг дарахти соясида ўтирмас эдилар ва бу ҳақда келган хабарни айтардилар: «Манфаат келтирувчи ҳар бир қарз – рибо (судхўрлик)дир» (كُلُّ قَرْضٍ جَرَّ مَنْفَعَةً فَهُوَ رِبًا).Айтилишича, Абу Язид бир ҳамроҳи билан саҳрода кийимини ювди. Ҳамроҳи: «Кийимни узумзор
  • nasibam29

    17 авг., 13:32

    переслано из @ahmad_ibnhanbal_nasiba

  • nasibam29

    16 авг., 14:41

    Иблис деди: "Агар Одам болалари орасида хасис, очкўз, ҳасадгўй, мутакаббир (кибрли) ва шошқалоқ одамни кўрсак, уни худди коптокни илиб олгандек тез ўзимизга оламиз. Агар шу сифатларнинг барчаси бир кишида жамланса, биз уни 'ашаддий шайтон' деб атаймиз, чунки бу хулқлар шайтонлар бошлиқларининг хулқидир".
  • nasibam29

    16 авг., 09:34

    переслано из @ahmad_ibnhanbal_nasiba

  • nasibam29

    15 авг., 04:53

    переслано из @nasibam29

    Одамлар сенинг хато қилишингни кутадилар. Аллоҳ эса сендан тавба қилишингни кутади. Фарқни англадингми?!
  • nasibam29

    15 авг., 03:13

    переслано из @ahmad_ibnhanbal_nasiba

  • nasibam29

    14 авг., 15:07

    Каналимиз обуначисининг илтимосига биноан Аҳмад ибн Ҳанбал каналини очган эдим. Шу ҳавола орқали ўтиб у ердаги бошқа фильмларни ҳам кўрсангиз бўлади.
    TelegramАҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳКаналда қуйидаги бадиий ва ҳужжатли фильмларни ҳам кўришингиз мумкин: 1. “Юнус Эмро” 2. “Қуръон ила ҳидоят топдим” 3. “Қуръон ила саёҳат” 4. “Фузайл ибн Иёз” 5. “Билол розияллоҳу анҳу” 6. “Юсуф алайҳиссалом” 7. “Қушлар ила саёҳат” 8. “Аҳмад ибн Ҳанбал”
  • nasibam29

    14 авг., 14:54изменён

    Сериал ҳақида шахсий хулосам:Фильм бошидаги қора кийимли Сайёҳ — бу ташқи дунёдан келган шунчаки бир одам эмас, балки ҳар бир дервешнинг (ва аслида томошабиннинг) ичидаги яширин нафс ва васвасанинг ташқи дунёда гавдаланишидир. Унинг даргоҳдаги иштироки дервешлар учун бир синов (имтиҳон) бўлиб хизмат қилади: дервешлар ўз ички нафсларини айнан шу Сайёҳ тутган «кўзгу» орқали кўриб оладилар ва ўз ахлоқларини поклаш имконига эга бўладилар. Шуниси эътиборлики, НАФСИМИЗ ҳар доим ҳам бизни гуноҳга очиқдан очиқ ундамайди. У ундаган нарсани биз ҳар доим ҳам гуноҳ эканлигини пайқайвермаймиз. Қайта кўриш жараёнида асосий эътиборим қора кийимли сайёҳнинг қўллаётган усулида бўляпти!
  • nasibam29

    14 авг., 14:05

    Нафсимизни ўзимизга кўрсатиб берадиган сериал. Яна қайта кўришни бошладим.
  • nasibam29

    14 авг., 14:03

    переслано из @ahmad_ibnhanbal_nasiba

    570видео11Открыть в Telegram
  • nasibam29

    12 авг., 16:35

    Билим сизга нима қилиш кераклигини кўрсатади. Тажриба эса уни қандай қилиб гўзал ва мукаммал бажаришни ўргатади.
    647621Открыть в Telegram
  • nasibam29

    12 авг., 16:28

    Ҳаётимиз ҳеч қачон тўла-тўкис бўлмайди.1-босқич: Вақт ва Энергия 100%, Пул 0%2-босқич: Пул ва Энергия 100%, Вақт 0%3-босқич: Вақт ва Пул 100%, Энергия 0%Сиз ҳозир суратдаги қайси даврни бошдан кечиряпсиз? Вақт ва кучингизни тўғри тақсимлай оляпсизми?