gram news
Аватар канала nasiحat'chi

nasiحat'chi

@nasihatda

Бир талабанинг саҳифаси * Кимки ўлимидан кейин ҳам амали тўхтамаслигини хоҳласа, илм тарқатсин. * Ҳизматингизда: @nasihatchibot

ПроектыKKРазное

4,160подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • nasiحat'chi

    22 сент., 11:18изменён

    Инсонларга яхши гумонда бўлиб сўнгра надомат чекканинг, ёмон гумонда бўлиб надомат чекганингдан яхшироқдир.🌟 Шайх Аҳмад Фозил 🇧🇼 ©️ AbulHuda
  • nasiحat'chi

    22 сент., 11:14

    переслано из @abul_huda26

    Darslar ko’payib yaqinlar bilan gaplashishga, xatto po’st yozishga ham vaqt qolmaydigan vaqtlar kelganiga Allohga hamd aytaman.
  • nasiحat'chi

    20 сент., 05:12

    Уч хислат қалбни қотиради: Кўп ейиш, кўп ухлаш ва кўп гапириш.Фузайл ибн Иёз ☝
  • nasiحat'chi

    20 сент., 05:11изменён

    Кимга Аллоҳ яхшиликни истаган бўлса унга ақлни тортиқ қилиб, илмни суюкли қилиб қўяди.Муҳосибий ☝
  • nasiحat'chi

    18 сент., 03:54

    #salovat • САЛОВАТ АЙТИШ ҲАҚИДА• Алҳамду лиллаҳ, барчамиз мўъмин-мусулмонмиз. Биз мўъмин-мусулмонлар Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассаламга саловат айтишга буюрилганмиз. Агар бир марта саловат айтсак, бизга Аллоҳ ўн марта раҳмат йўллайди, ўнта гуноҳларимизни ўчирилади, ўн даража мартабимиз кўтарилади.• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта раҳмат йўллайди. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўн даража мартабаси кўтарилади” (Имом Аҳмад ривоятлари). Манбаларда қисқа салавот сифатида қуйидаги саловат берилади:اَللَّهُمَّ صل وَسَلِّمْ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّد Алло‌ҳумма солли васаллим ала‌ набиййина‌ Муҳаммад Маъноси: Эй, Аллоҳ! Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга раҳмат ва салом йўллагин!• Бугун энг камида 100(0) маротаба айтишга уриниб кўринг. Бундай имкониятни ўтказиб юборманг. ©Рустамжон Домла ––––––––––
  • nasiحat'chi

    17 сент., 21:03

    #қуръон
  • nasiحat'chi

    17 сент., 12:59

    Маъно касб қилмайдиган иш нима дегани?🌟
  • nasiحat'chi

    17 сент., 03:40изменён

    الحزب الأعظم والورد الأفخم.pdf
  • nasiحat'chi

    17 сент., 03:11изменён

    Талаба дўстим! Руҳингизни поклашингиз, Аллоҳга яқин бўлишингиз ва тилингизда ҳамиша зикр бўлиши учун устозлардан сизга қаттиқ тавсия бўлган шу китобни ўзингизга ҳамиша лозим тутинг.✅Телефонингизга сақлаб олинг ва уйқуга ётишингиздан олдин, кўчада,автобусда, бекор қолганда, навбатда турганингизгда ҳамда бошқа пайтларни ғанимат билинг ва ҳар доим ўқишга одатланинг.📚Китобнинг номи: ✍️"Ал-Ҳизб ал-Аъзам" (الحزب الأعظم) - исломий дуолар ва зикрлар тўпламини ўз ичига олган машҳур асар бўлиб, уни таниқли олим Мулла Али ал-Қори ☝ (вафоти: 1014/1606 й.) тузган. Бу китоб мусулмонлар орасида дуоларни тартибли ўрганиш ва кундалик (ҳафта кунлари учун махсус дуолар) зикрлар қилиш учун кенг қўлланилади. 📝Китобнинг мазмуни ва таркиби:1. Қуръон оятлари: Китоб
  • nasiحat'chi

    16 сент., 09:43

    Росулуллоҳ 🩷 айтадилар: «Дунё матодир. Дунё матоларининг энг яхшиси — солиҳа аёлдир». (Муслим ривояти.) 0️⃣Мато — инсон маълум муддат фойдаланадиган, вақтинчалик баҳраманд бўладиган нарсага айтилади. Демак, дунёдаги барча неъматлар вақтинчаликдир. Уларнинг
  • nasiحat'chi

    16 сент., 03:38изменён

    Ikrom Sharif – Qanday yigitga turmushga...
  • nasiحat'chi

    16 сент., 03:30

    #ДолзарбҚандай қизга уйланиш керак❗️ “Эркагу аёл-қизларга қимматли насиҳат ва тавсиялар!”🌟 Устоз Икром Шариф
  • nasiحat'chi

    15 сент., 12:35изменён

    Азонни муаззиндан деб билган киши адашгандир. Унинг иймонида сустлик бор."Нажотга шошинг" (хаййа алал фалаҳ) деган жумланинг асл эгаси Аллоҳдир! Муаззин эса етказувчи холос! Азонга эътиборсизлик қилиб намоз ўқилмаганда, муаззинга эмас, балки, Аллоҳнинг нидосига эътиборсизлик қилинаётган бўлади!Шунингдек насиҳатни даъватчидан билган киши ҳам адашгандир.Насиҳатни тингловчи "Аллоҳнинг хукми менга етказиляпти" деб, насиҳатни қабул қилиш керак. (Қабул қилмаса даъватчини гапини эмас, Аллоҳнинг хукмидан қочаётган бўлади.)Ҳудди шундай насиҳат қилувчи ҳам сўзини ўтказиш учун гапирмасдан, балки Аллоҳнинг динини етказаётганини хис қилиши керак.Шайх Зайдон 🇧🇼 #дарсдан
  • nasiحat'chi

    15 сент., 05:07

    Сени чиндан ҳам яҳши кўрганлар, Сен учун қайғурганлар ҳақида билмоқчимисан?!Улар сени нимага рағбатлантириб, нимадан қайтараётганларига боқ!Ҳақиқий яҳши кўрганлар сени маъсият кўчасидан тўсишади. Ҳақиқий қайғурганлар сени жаҳаннам азобидан асрашади.Сени ўзларига эмас, Роббиларига яқинлаштиришади. Ана ўшалар чиндан ҳам севганлардир.Шундай инсонларнинг бўлса, қўйиб юборма! Чунки, уларнинг муҳаббати сени ҳисоб куни аршнинг соясига олади, жаннатга калит бўлади.Сен-чи? Сен ҳам кимнидир шундай яҳши кўрасанми?
  • nasiحat'chi

    14 сент., 01:25изменён

    Илм талаб қилишнинг баракаси1. Талаби илм ибодатдир. 2. Талаби илм нафл намоздан афзалдир. 3. Агар идрок қилишинг оз бўлса, оз илм солиҳ амал билан баракали бўлади ва унда яхшилик бордир. 4. Илм талаб қилишга етакловчи нарсалар шубҳасиз энг хайрли нарсадир.
  • nasiحat'chi

    13 сент., 01:24

    Илм ўргатиш фазилатиРосулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта Аллоҳ ва Унинг малоикалари, ер ва само аҳли, инидаги чумолилар, ҳаттоки балиқлар ҳам инсонларга яхшилик ўргатувчининг ҳаққига саловот айтадилар" дедилар. Термизий ривояти
  • nasiحat'chi

    12 сент., 14:29

    Телефондан бўшамайдиган оналар диққатига!“Онам мени ўн ёшимдаёқ Қуръонни тўлиқ ёдлатиб қўйган эди. Бомдод намозидан олдин уйғотар ва таҳорат олишим учун Бағдоднинг совуқ кечаларида иссиқ сув тайёрлаб берар эди.Уйимиз масжиддан узоқ ва йўл қоронғу бўлгани боис ҳижобларини кийиб, мен билан бирга масжидга борар эди”.Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ☝
  • nasiحat'chi

    12 сент., 01:17

    Ер юзида Аллоҳнинг жаннатларини излаганлар учун Қуръон жаннатдир.© Arabicuz
  • nasiحat'chi

    11 сент., 11:30

    #муҳим Илм толибининг ҳаёти қуйидаги нарсалар атрофида айланади:- Турли беҳуда машғулотлар, чалғитувчи нарсалар ва арзимас ишлардан узилсин. - Дарс ва китобларга бошқа нарсалардан кўра кўпроқ берилсин, фикр-у ҳаёли шу доирада айлансин. - Кўпчилик омма ҳавас қиладиган нарсалардан воз кечсин. - Дунёга боғлиқликни камайтирсин, руҳига ундан енгиллик берсин.Шулар сабабли илм толиби одамлар орасида ғариб — я’ни ўзгача ва бегона кишидек кўриниши мумкин. Бу эса ҳаммада ҳам осон кечавермайди.© Ҳушнудбек Ҳолмуҳаммад
  • nasiحat'chi

    10 сент., 21:04

    Саловат айтишни унутманг...