gram news
Аватар канала Негатив канали

Негатив канали

@negativuzbek

Мурожаат учун: https://t.me/negatv08

ПроектыKKРазное

5,190подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Негатив канали

    22 сент., 19:30

    (давоми) Энди унга халқаро сиёсатнинг энг катта минбарларидан бири ҳам берилмоқда.Бу президентликка тайёргарликми? Ёки шунчаки Президент Администрацияси раҳбарининг хизмат вазифасими?Буни вақт кўрсатади. Аммо битта нарса аниқ: Саида Мирзиёева энди фақат Президент Администрацияси раҳбари сифатида эмас, Ўзбекистон сиёсатининг келажаги ҳақидаги муҳокамаларда ҳам тобора марказий фигурага айланмоқда
  • Негатив канали

    22 сент., 19:28

    БМТ МИНБАРИ — САИДА МИРЗИЁЕВАНИНГ КАТТА СИЁСАТГА НАВБАТДАГИ ҚАДАМИМИ?Эртага Нью-Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеяси минбарига Ўзбекистон номидан Саида Мирзиёева чиқади.Мана шу хабарни ўқиганимдан бери бир савол хаёлимдан кетмаяпти: Нега Саида Мирзиёева? Президентнинг ўзи эмас. Бош вазир эмас. Ташқи ишлар вазири ҳам эмас. Ўзбекистон номидан дунё давлатлари олдида Президент Администрацияси раҳбари чиқяпти.Албатта, бу БМТ қоидаларига зид эмас. Бош Ассамблеяда давлат раҳбарларидан ташқари давлат расман ваколат берган юқори даражали вакиллар ҳам нутқ сўзлаши мумкин. Бу йил Ўзбекистонни умумий мунозараларда айнан Саида Мирзиёева намоянда қилиши хабар қилинди. 21 сентябрь куни у БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан ҳам учрашди.Лекин масаланинг қизиқ жойи протоколда эмас. Масала — сиёсатда. Чунки Саида Мирзиёева кейинги бир ярим йил ичида оддий амалдордан мамлакат сиёсий тизимининг энг
  • Негатив канали

    22 сент., 18:43

    ОЛАМДА НИМА ГАП?21–22 сентябрь: дунёда кеча ва бугун нималар бўляпти?Дунё сиёсати яна Нью-Йоркка кўчди. БМТ Бош Ассамблеяси доирасида АҚШ–Эрон муносабатлари, Украина уруши, сунъий интеллект хавфи ва глобал энергетика муаммолари асосий мавзуларга айланди.Трамп Эронни ҳам таҳдид қилди, ҳам келишув ҳақида гапирди.Дональд Трамп БМТ минбаридан Эронга нисбатан жуда кескин огоҳлантиришлар қилди. Аммо орадан кўп ўтмай Вашингтон ва Теҳрон келишув томон ҳаракатланаётганини ҳам айтди.Эрон томони эса АҚШ ҳарбий босимни камайтирса ва Эрон портларига қўйилган чекловларни юмшатса, Ҳурмуз бўғозини бир ҳафта ичида қайта очиш мумкинлигини билдирди.Ҳурмуз — оддий денгиз йўли эмас. Жаҳон нефть савдосининг катта қисми шу ердан ўтади. Шунинг учун бу ердаги ҳар қандай таранглик бензин, дизель ва товар нархларигача таъсир қилиши мумкин.Зеленский Трампдан “энергетик сулҳ” сўрамоқчи.Украина презид
  • Негатив канали

    22 сент., 04:59

    переслано из @uzdiplomat

    🔴Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби билан учрашди✔️У Бош Ассамблеяда ҳам нутқ сўзлаши кутилмоқдаПрезидент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Нью-Йоркда, БМТ қароргоҳида ташкилот Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. Мулоқотда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.Мирзиёева халқаро вазият мураккаблашган бир пайтда Гутерришнинг фаолияти ва хавфсизлик масалаларида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирди.Ташриф доирасида Саида Мирзиёеванинг БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясида нутқ сўзлаши ҳам кутилмоқда. Унинг чиқиши Нью-Йорк вақти билан 23 сентябрга тўғри келиши режалаштирилган.Ўзбекистоннинг БМТ билан ҳамкорлиги таълим, тиббиёт, камбағалликни қисқартириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишларини қамраб олади. 2025 йилдаги расмий
  • Негатив канали

    22 сент., 04:59

    переслано из @uzdiplomat

    🔴Яна банк ходимлари пул ўғирлади✔️Тошкентда мижознинг омонатдаги 300 минг доллари ўзлаштирилган✔️Депортамент банк номини ошкор этмаганТошкентда тижорат банкларидан бирининг масъул шахслари мижоз омонатининг 300 минг АҚШ долларини қалбаки ҳужжатлар орқали ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда.Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълумотига кўра, Сергели тумани бўлими ўтказган терговга қадар текширувда фуқаро И.М. банкка 500 минг доллар омонат қўйгани, масъуллар эса унинг номидан қалбаки ариза ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириб, маблағнинг 300 минг долларини талон-торож қилгани аниқланган.Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда. Хабарда банк номи ва маблағнинг қайтарилган-қайтарилмагани очиқланмаган.Бу омонатлар
  • Негатив канали

    22 сент., 04:59

    переслано из @uzdiplomat

    🔴 Қозоғистон Россия гази харидини оширмоқда. Ўзбекистонда ҳам импортга эҳтиёж ортмоқдаҚозоғистон ички талабни қоплаш учун Россиядан газ харидини кўпайтиришни режалаштирмоқда. Ўзбекистон эса маҳаллий қазиб чиқариш қисқараётган бир пайтда газ импортига тобора кўпроқ маблағ сарфламоқда. Икки давлат учун ҳам асосий масала — аҳоли ва иқтисодиётни газ билан таъминлаш. Бироқ Россия таъминотига боғлиқлик ташқи сиёсий хатарларни ҳам ошириши мумкин.Батафсил…Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
  • Негатив канали

    22 сент., 00:58

  • Негатив канали

    21 сент., 13:19

    переслано из @r_kusherbayev

    ❗️ANORBANK ҳақидаги хабарлар: нима аниқ, нима аниқ эмасИжтимоий тармоқларда банк акциядори билан боғлиқ хабарлар кўпайган. Кимдир ўқиб хавотирга тушган, кимдир саволлар билан ёзмоқда. Фактларни ажратиб оламиз.Аниқ бўлгани: 🔹 банк расмий баёнот берди — гап акциядорнинг шахсий масаласи ҳақида, у банк капитали, бошқаруви ва операцияларига алоқадор эмас; 🔹 банк хизматлари — илова, ўтказмалар, карталар, омонатлар — одатдаги тартибда ишлаяпти; 🔹 банк маълумотига кўра, ваколатли органлардан расмий тасдиқ ёки сўров келиб тушмаган.Аниқ бўлмагани: 🔹 аноним каналлардаги талқинлар ва «ички манба» хабарлари. Уларнинг бирортаси расмий ҳужжат билан тасдиқланмаган. Хулоса ўрнига: маълумотни расмий манбадан олиш — ҳар биримизнинг молиявий хавфсизлигимиз масаласи.👉 @r_kusherbayev
  • Негатив канали

    21 сент., 13:18

    переслано из @r_kusherbayev

    ❗️ANORBANK ҳақидаги хабарлар: нима аниқ, нима аниқ эмасИжтимоий тармоқларда банк акциядори билан боғлиқ хабарлар кўпайган. Кимдир ўқиб хавотирга тушган, кимдир саволлар билан ёзмоқда. Фактларни ажратиб оламиз.Аниқ бўлгани: 🔹 банк расмий баёнот берди — гап акциядорнинг шахсий масаласи ҳақида, у банк капитали, бошқаруви ва операцияларига алоқадор эмас; 🔹 банк хизматлари — илова, ўтказмалар, карталар, омонатлар — одатдаги тартибда ишлаяпти; 🔹 банк маълумотига кўра, ваколатли органлардан расмий тасдиқ ёки сўров келиб тушмаган.Аниқ бўлмагани: 🔹 аноним каналлардаги талқинлар ва «ички манба» хабарлари. Уларнинг бирортаси расмий ҳужжат билан тасдиқланмаган. Хулоса ўрнига: маълумотни расмий манбадан олиш — ҳар биримизнинг молиявий хавфсизлигимиз масаласи.👉 @r_kusherbayev
  • Негатив канали

    19 сент., 18:27

    переслано из @uzdiplomat

    🔴208 нафар ўқитувчининг ҳар бирига 616 миллион сўмдан мукофот бериладиЎзбекистонда илк бор ўтказилган «Йил ўқитувчиси» танлови ғолиблари аниқланди.Мамлакат бўйлаб 46 мингдан ортиқ педагог қатнашган беллашувда 208 нафар ўқитувчи ғолиб бўлди.Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотига кўра, 208 та туман ва шаҳарнинг ҳар бирида биринчи ўринни эгаллаган педагогга 616 миллион сўмдан пул мукофоти берилади. Бу базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 400 бараварига тенг.Ҳисоб-китобга кўра, ғолибларни тақдирлаш учун жами 128 миллиард 128 миллион сўм йўналтирилади.Танловда ўқитувчилар фақат ўз фанини қанчалик билиши бўйича баҳоланмаган. Уч босқичли саралашда уларнинг назарий билими, дарс ўтиш маҳорати, маънавий-маърифий фаолияти ва китобхонлиги ҳам инобатга олинган. Жумладан, педагоглар ўтган дарснинг видеоёзуви махсус платформага жойлаштирилиб,
  • Негатив канали

    19 сент., 13:05изменён

    (Давоми) Энди The Insider манбаси янада оғир версияни илгари сурмоқда: гўё Олимов Франциядаги ўз “ўғирланишини” саҳналаштириб, бу ишда Раҳимовга яқин кишиларни айбдор қилиб кўрсатмоқчи бўлган. Янги хабарда Олимовнинг ўзи бошқа одам ўғирлашни ташкил қилишда айбланаётгани айтилмоқда.Лекин бу ерда муҳим бир чизиқни белгилаб қўйиш керак. Ҳозирча Олимовга қўйилаётган янги айбловлар бўйича Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг тўлиқ расмий ахбороти ва суд материаллари очиқ эмас. Шу сабабли унинг Париждаги воқеани саҳналаштиргани ёки янги жиноятни ташкил қилгани ҳақида қатъий хулоса чиқаришга ҳали эрта.Аммо бир нарса аниқ: 2025 йилда Франция ва Ўзбекистон матбуоти “Парижда ўғирланган ўзбек молиячиси” ҳақида ёзган бўлса, орадан бир йил ўтиб ўша одамнинг ўзи одам ўғирлаш иши бўйича халқаро қидирувга берилгани ҳақида хабар тарқалмоқда.Бу иш энди оддий криминал хабар эмас. Бу
  • Негатив канали

    19 сент., 13:04

    КЕЧА — “ЖАБРЛАНУВЧИ”, БУГУН — ХАЛҚАРО ҚИДИРУВДАЎтган йили бу воқеа Франция матбуотини ларзага солган эди.Ўзбекистонлик молиячи, Anorbank билан боғлиқ Қаҳрамонжон Олимов Парижда ўғирлаб кетилгани, кейин Ницца яқинидаги виллага олиб борилиб қийноққа солингани ва ундан катта миқдорда пул талаб қилинганини айтганди.Ўша пайтда нуфузли француз нашри Le Monde Олимовнинг версияси ва полиция материалларига таяниб, уни Парижда олиб кетишгани, Ницца яқинида ушлаб туришгани, 10 миллион доллар талаб қилингани, кейин 5 миллион долларлик қарз ҳужжати имзолатилгани ва 200 минг доллар тўланганидан сўнг қўйиб юборилгани ҳақида ёзган эди. Франция полицияси ҳам иш бўйича тергов бошлаган.Ўша кунларда Олимов матбуотда қийноққа учраган бой ўзбекистонлик молиячи — жабрланувчи сифатида кўринганди.Энди эса воқеа бутунлай тескари томонга бурилди.The Insider’нинг 18 сентябрь куни тарқатган янги
  • Негатив канали

    19 сент., 12:30изменён

    (Давоми) Шунда ҳамма нарса ойдинлашади. Қонунга мувофиқ қилинган бўлса — ҳужжати чиқади. Қонун бузилган бўлса — жавобгарлиги ҳам бўлиши керак. Чунки ер — амалдорнинг шахсий мулки эмас.Ер — давлат ресурси. Қонун эса бировга девор, бошқага дарвоза бўлиб хизмат қилмаслиги керак.“Негатив” мазкур мурожаат юзасидан Фарғона вилояти мутасадди идораларининг расмий муносабатини ҳам эълон қилишга тайёр.
  • Негатив канали

    19 сент., 12:30

    НЕГАТИВГА МУРОЖААТ КЕЛДИ ФАРҒОНАДА ЕР ҚОНУНИ ҲАММАГА БИР ХИЛМИ?Президент Шавкат Мирзиёев номига йўлланган шикоятнинг бир нусхаси “Негатив” таҳририятига ҳам келиб тушди.Мурожаат муаллифи У. Мамуров Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги ерларини ажратиш ва улардан фойдаланиш амалиёти бўйича жуда оддий, аммо жиддий саволни ўртага ташлаяпти:Агар экин майдонидан ер ажратиш мумкин бўлмаса, нега ўша экин майдонларида айрим қурилишлар, иссиқхоналар, боғлар, ёқилғи қуйиш шохобчалари ва бошқа объектлар пайдо бўляпти?Мурожаатчининг ёзишича, оддий фуқаро боғдорчилик, чорвачилик, иссиқхона ёки бошқа қишлоқ хўжалиги фаолияти учун ер сўраб борса, унга кўпинча: “Экин майдонидан ер ажратиб бўлмайди” деган мазмунда жавоб берилар экан.Хўп. Агар қонун шундай бўлса — ҳамма учун шундай бўлиши керак. Лекин мурожаат муаллифи бошқа манзарани кўраётганини айтмоқда: айрим қишлоқ хўжалиги ерларида турли
  • Негатив канали

    19 сент., 11:09

    переслано из @uzdiplomat

    🔴Қорақалпоғистонда нима гап?✔️ Кредит, иш, сув ва йўл бўйича муҳим янгиликларНукусда Президент раислигида ўтган йиғилишда аҳолининг кундалик ҳаётига дахлдор бир қатор чоралар эълон қилинди. Президент матбуот хизмати берган маълумотлардан энг муҳимларини жамладик.✔️ Оилавий бизнес учун кредит арзонлашади.Қорақалпоғистонда оилавий тадбиркорлик кредитлари ставкаси 17,5 фоиздан 12 фоизга туширилади. Кредитини вақтида қайтариб келган ишончли тадбиркорлар учун ҳам компенсация ҳисобига 12 фоизли кредит линияси очилмоқда.✔️Асбоб-ускуна олишга 50 миллион сўмгача ссуда берилади. 1 октябрдан бу миқдор ҳозирги 20 миллион сўмдан 50 миллион сўмга оширилади. «Уста-шогирд» асосида касб ўрганиш харажатларини қоплашда ёш чегараси ҳам 30 ёшдан 40 ёшга кўтарилади.
  • Негатив канали

    19 сент., 08:16

  • Негатив канали

    19 сент., 08:16изменён

    Жаҳонгир Муҳаммад Ватанга қайтиш ҳақида гапирди.
  • Негатив канали

    19 сент., 06:03

    Алоҳида равишда “Хасан” ва “Шахбоз” исмли ходимларнинг ҳаракатларини, экспертизага далилларни ким олиб борганини, экспертлар билан ким телефонда гаплашганини, жиноят содир этилган вақтда барча тегишли телефонларнинг пилинг маълумотларини қайта текширишни талаб қилган.“НЕГАТИВ”ДАНБиз бир нарсани алоҳида таъкидлаймиз. Ушбу мақолада келтирилган қийноқ, далилларни сохталаштириш, мажбуран айбни бўйнига олдириш ва бошқа ҳолатлар — Хасанжон Ибрагимовнинг мурожаатидаги даъволар.“Негатив” ҳозирча бу даъволарни мустақил равишда тасдиқлаган эмас.Шунингдек, жиноят ишининг тўлиқ материаллари, айблов хулосаси, экспертиза натижалари ва тергов органларининг мазкур даъволарга муносабати бизда йўқ.Аммо бу мурожаатни шунчаки четга суриб қўйиш ҳам қийин. Чунки муаллиф фақат: “Мен айбсизман”, демаяпти.У текшириш мумкин бўлган конкрет манбаларни кўрсатяпти: Яъни, телефон қўнғироқлари; базавий
  • Негатив канали

    19 сент., 06:03

    НЕГАТИВГА МУРОЖААТ КЕЛДИҚОТИЛЛИК ОЧИЛДИМИ ЁКИ АЙБСИЗ ОДАМНИНГ БЎЙНИГА ҚЎЙИЛДИМИ?“Негатив”га Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги қотиллик иши бўйича судланаётган Хасанжон Ибрагимовнинг етти саҳифалик мурожаати келиб тушди.Мурожаат Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ва Бош прокуратура Шахсий хавфсизлик бошқармасига йўлланган.Хасанжон Ибрагимов ўзини собиқ ички ишлар ва ДХХ ходими, ҳозир нафақадаги шахс сифатида таништиради. У ҳозир Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми бўйича оғир жиноятда айбланаётганини, аммо қотилликни содир этмаганини таъкидламоқда.Мурожаатдаги даъволар ниҳоятда оғир. Ибрагимовнинг айтишича, у қотилликни қийноқ ва оила аъзоларига таҳдид остида бўйнига олишга мажбур қилинган. У ИИБ ходимлари жиноят қандай содир этилгани ҳақидаги версияни унга ўзлари айтиб, кейин воқеа жойида шу версияни камера олдида такрорлатганини иддао
  • Негатив канали

    19 сент., 02:59

    Қисқаси, дунёдаги икки энг йирик иқтисодиёт яна бир марта савдолашиш столига ўтиряпти.ҲИНДИСТОН: РОССИЯ НЕФТИ МУАММОГА АЙЛАНДИАмерикада қабул қилинган янги Россия санкциялари қонуни Ҳиндистонни қийин вазиятга солиши мумкин.Ҳиндистон Россия нефтининг энг йирик харидорларидан бири. Янги қонун эса шундай давлатларга Америка бозорида 100 фоизгача бож қўллаш имконини беради.Деҳли Вашингтонни огоҳлантириб, бундай чоралар АҚШ–Ҳиндистон муносабатларига зарар етказиши мумкинлигини билдирди. Ҳиндистон ҳукумати эса 1,4 миллиард аҳоли учун энергия хавфсизлиги биринчи ўринда туришини айтмоқда.Шундай қилиб, Россия–Украина уруши энди фақат Москва билан Киев ўртасидаги масала эмас. Россия нефтини ким сотиб оляпти — деган савол Хитой, Ҳиндистон ва бошқа йирик давлатларга ҳам бевосита таъсир қилмоқда.БУГУН СИЗ БИЛАН БИРГАЛИКДА КУЗАТАМИЗ:Си Цзиньпин ташрифи олдидан АҚШ–Хитой савдосида