gram news
Аватар канала Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

@norin_tuman_hokimligi

Ushbu kanalda siz Norin tumanidagi so'nggi yangiliklar, sektorlarda olib borilayotgan ishlar haqida xabardor bo'lasiz. Murojaat uchun: @NorinTumanbot Instagram:https://www.instagram.com/norin.tumanhokimligi Facebook: https://bit.ly/3oZz2uD

ПроектыKKПолитика

6,650подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

    22 сент., 14:56

    БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАР ИЖРОСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИНорин туман ҳокими Жўрабек Нурматов бошчилигида камбағалликни қисқартириш бўйича туман штаби аъзолари ҳамда 1-сектор ҳудудидаги маҳаллалар масъуллари иштирокида муҳокама ўтказилди.Унда вилоят ҳокимининг «Ҳокимлик соати»да берилган топшириқлар, ПҚ-1 қароридан келиб чиқадиган вазифалар, аҳоли хатлови натижалари ва солиқ тушумларини ошириш масалалари таҳлил қилинди.Шунингдек, ҳар бир маҳалла кесимида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва хонадонларнинг даромад манбаларини кўпайтириш бўйича амалий вазифалар белгилаб берилди.
  • Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

    22 сент., 12:49изменён

    💼 Ўзини ўзи банд қилганлар учун — келажак пенсиясига муҳим қадам!🛡 Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун ижтимоий солиқ тўлаш орқали иш стажини шакллантириб бориш механизмини такомиллаштириш таклиф этилмоқда.✔️ Мақсад — фуқароларнинг пенсия тизимидаги иштирокини кенгайтириш ва келажакда пенсия ҳуқуқини шакллантириш учун имконият яратиш.▶️ Батафсил видеороликда танишишингиз мумкин.☎️ 69-210-11-20 ☎️ 1271
  • Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

    22 сент., 12:23

    КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ — АНИҚ ВАЗИФАЛАР ВА АМАЛИЙ ЧОРАЛАР МАРКАЗИДАНорин туман ҳокими Жўрабек Нурматов бошчилигида камбағалликни қисқартириш бўйича штаб аъзолари иштирокида навбатдаги муҳокама ўтказилди.Унда маҳаллалар кесимида амалга оширилаётган ишлар, аҳоли бандлигини таъминлаш, даромад манбаларини кўпайтириш ҳамда камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.Муаммолар таҳлил қилиниб, ҳар бир йўналиш бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.Норин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
  • Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

    22 сент., 12:09

    САЙЁР ҚАБУЛ — ХАЛҚ ДАРДИГА ЯҚИН МУЛОҚОТХалқнинг розилиги — ҳар қандай ислоҳотнинг энг муҳим мезони. Шу боис аҳолининг дардини эшитиш, мурожаатларини жойида ўрганиш ва муаммоларга ечим топиш Норин туманида устувор вазифа бўлиб қолмоқда.Бугун Норин туман ҳокими Жўрабек Нурматов раҳбарлигида Халқ қабулхонаси биносида сайёр қабул ташкил этилди.Мулоқотда фуқаролар ўзларини қийнаётган масалаларни очиқ баён қилиб, турли йўналишлардаги муаммо ва таклифларини билдирди. Жумладан, соғлиқни тиклаш, моддий кўмак, уй-жой, бандлик, ички йўлларни таъмирлаш ва асфальтлаш, оилавий ҳамда мулкий масалалар кўриб чиқилди.Ҳар бир мурожаат эътибор билан тингланиб, ечими жойида мумкин бўлган масалалар бўйича чоралар кўрилди. Қўшимча ўрганишни талаб этган мурожаатлар масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.Энг муҳими, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири ва оила ташвиши борлиги инобатга
  • Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

    22 сент., 12:02

    Мурожаатлар ўрганилиб, муаммоларга ечим изланмоқда Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси Норин туман бўлими бошлиғи Д. Шералиев томонидан Пастки Чўжа маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла фаоллари иштирокида аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар ўрганилди. Учрашув давомида фуқароларнинг мурожаатлари, уларни қийнаётган муаммолар ва маҳалла ҳудудида ечимини кутаётган масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Мурожаатларни жойида ўрганиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди. Шунингдек, маҳалла фаоллари билан ҳамкорликни янада кучайтириш, аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турганини инобатга олган ҳолда масалаларга эътибор билан ёндашиш муҳимлиги таъкидланди. Бундай сайёр ўрганишлар аҳоли муаммоларини жойида аниқлаш, уларнинг ечимини тезлаштириш ва маҳалла фаолияти самарадорлигини оширишга
  • Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

    22 сент., 09:03изменён

    ҲАР ҚАРИЧ ЕР — ДАРОМАД МАНБАИНорин туманида ер майдонларидан самарали фойдаланиш, қўшимча маҳсулот етиштириш ва аҳоли даромадларини оширишга қаратилган амалий ишлар изчил давом этмоқда.Шу мақсадда Норинкапа ММТП ҳудудидаги Собиров Абдулворий деҳқон хўжалигида «Тўқсонбости усулида экиладиган сабзавот экинларини экиш» мавзусида амалий семинар ташкил этилди.Унда Наманган вилояти Фермерлар кенгаши раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ, соҳа мутахассислари, фермер ва деҳқонлар иштирок этди.Амалий жараёнда август–сентябрь ойларида пиёз ва саримсоқпиёз, шунингдек, тўқсонбости усулида сабзавот экинларини экиш технологиялари намойиш этилди. Мутахассислар томонидан юқори ҳосил олиш, ер ва сув ресурсларидан тежамкор фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.Жорий йилда Норин туманида 1720 гектар майдонда тўқсонбости экинларини жойлаштириш режалаштирилган.Ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш —
  • Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

    22 сент., 08:36изменён

    🥈 НОРИНЛИК ҲИЛОЛА СОБИРОВА — ОСИЁ САҲНАСИДА!Норин заминидан етишиб чиққан жасур спортчи Ҳилола Собирова Aichi-Nagoya-2026 Осиё ўйинларида юртимиз байроғини юксакларга кўтарди!Аралаш жанг санъати бўйича аёллар ўртасида -60 кг вазн тоифасида кечган муросасиз баҳсларда Ҳилола финалгача етиб бориб, кумуш медални қўлга киритди.Финал беллашувида сингапурлик Хун Теога қарши муносиб жанг олиб борган ҳамюртимиз Осиё ўйинларини шарафли иккинчи ўринда якунлади.🇺🇿 Бу — бир медалдан кўра каттароқ ғалаба! Бу — Норин фарзандининг матонати, Ўзбекистон спортчисининг жасорати ва юрт шаънига қўшилган яна бир муносиб ҳисса!Ҳилола, сен билан фахрланамиз!Норинликлар сен билан фахрланади! 🇺🇿🥈
  • Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

    22 сент., 07:18

    #mol_mulk_soligʻi #yer_soligʻiSiz va biz to‘layotgan soliqlar yurtimiz farovonligiga xizmat qiladi!❗️ 15-oktabr – jismoniy shaxslar uchun mol-mulk va yer soliqlarini to‘lashning so‘nggi kuni.Siz ham mol-mulk va yer soliqlarini o'z vaqtida to'lashga odatlaning!
  • Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

    22 сент., 07:09

    #Фан_олимпиадасиБИЛИМГА ИНТИЛГАН ЁШЛАР — ЮРТ КЕЛАЖАГИ!Бугун Норин тумани ММТБ тасарруфидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида 9–10–11-синф ўқувчилари ўртасида она тили ва адабиёт фанидан олимпиаданинг мактаб босқичи ўтказилди.Ушбу беллашувда ўқувчилар ўз билим ва салоҳиятини синовдан ўтказиб, она тилимизнинг беқиёс жозибаси ва адабиётимизнинг бой олами бўйича эгаллаган билимларини намоён этдилар.Мен, Гулмира Жалолова, она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси сифатида, ҳар бир ўқувчининг билимга бўлган интилиши, изланиши ва ўз устида ишлаётганидан мамнунман.Зеро, ҳар бир билимдон ёш — устоз қалбидаги энг катта ғурур, юрт келажагига қўйилган мустаҳкам қадамдир!Норин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
  • Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

    22 сент., 06:40

    📚 КИТОБ — МАЪНАВИЯТ МАНБАИ«1 ой – 4 маҳалла» лойиҳаси доирасида Норин тумани Дўмар МФЙ ҳудудидаги 17-мактаб ўқувчилари ҳамда маҳалла Ёшлар етакчиси ҳамкорлигида китобхонлик тадбири ташкил этилди.Тадбир давомида ёшларда китоб мутолаасига қизиқишни ошириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган тарғибот ишлари олиб борилди.Зеро, китоб билан дўстлашган ёш — маънан бой, фикри теран ва келажаги порлоқ авлоддир!
  • Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

    6 сент., 07:42

    Наманганда пахта йиғим-теримига «оқ фотиҳа» берилди Пахта юртимиз қишлоқ хўжалигида нафақат муҳим иқтисодий ресурс, балки кўп асрлик меҳнат маданияти, деҳқончилик тажрибаси ва халқимиз турмуши билан чамбарчас боғлиқ қадриятдир. Бугунги кунга келиб, қишлоқ хўжалигини замонавийлаштириш, меҳнат