gram news
Аватар канала Йиғлама дил

Йиғлама дил

@nozimaho

Реклама бериш учун : @Nozimakamalova „Мир не приносит ни добра, ни зла сам по себе. Он безразличен к человеку. Все происходящее вокруг нас — всего лишь отражение наших собственных мыслей, чувств, желаний, поступков. Мир — это большое 26.04.2017

ПроектыENПсихология

56,100подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Йиғлама дил

    24 сент., 00:15

    Шукроналик - ҳаётингизни яхшилашнинг биринчи қадами.Агар ҳар куни ўзингизга берилган имкониятларга, хатто кичик нарсаларга ҳам шукроналик келтирсангиз, кундан кунга сизга бериладиган неъматлар сони ортиб боради.Алҳамдулиллаҳ денг...
    Иллюстрация к посту канала Йиғлама дилИллюстрация к посту канала Йиғлама дил
  • Йиғлама дил

    24 сент., 00:15

    #иқтибосСинди дегани - тугади дегани эмас. Баъзида янги ҳаёт синиш билан бошланади...
    Иллюстрация к посту канала Йиғлама дилИллюстрация к посту канала Йиғлама дил
  • Йиғлама дил

    24 сент., 00:15

    Гўзал қалбларга мунаввар тонг , Яна бир имкон муборак... Аллоҳ тонгингизга кунингизга ризқингизга хонадонингизга хайру барокатлар берсин.. Жаннат йўлида собит қилсин сизни ва аҳлингизни.... Бугунги кунга : Бисмиллаҳ.. Алҳамдулиллаҳ ва СИЗ Азизларга:Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу......
    Иллюстрация к посту канала Йиғлама дилИллюстрация к посту канала Йиғлама дил
  • Йиғлама дил

    23 сент., 23:59

    БЎЛГАН ВОҚЕА Ўша куни мен дахшатли сирни гувоҳи бўлдим. Кўпинча уйқу аралаш эримни ёнимдан тополмасдим. Бугунги тун ҳаммасига очиқлик киритди. Эрим билан орамиз энди яхшиланай деганида, негадир совиб кетади. Қайнонам мени кўрарга кўзи йўқ. Аммо шундай кун келдики ҳайратдан ёқа ушладим. Ярим тун, эримни ёнимда тополмадим. Ташқарига чиқдим. Ҳамма ухлаган.Қайнонамнинг хонасидан келаётган овозлардан сергак тортдим. Мени уйда йўқ деб ўйлашганди. Билдирмай қайнонамни хонаси томон юриб бордим. Аввалига кулгу овози кейин эса... Йўқ бу сўзлар тўхтамасди. Қулоқларимга ишонмай эшикни очдим. Очдим-у, жойимда қотдим. Хона ғира шира ёруғ бўлса ҳам ҳаммаси аниқ кўринарди. Қайнонам эримни... Ҳа ўз ўғлини.... Давоми...👇👇👇
  • Йиғлама дил

    23 сент., 23:09

    Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм… Эй Аллоҳим, яна бир янги тонгни кўришни насиб этганинг учун Сенга шукр! 🤲 Бугунги кунимизни Ўзингнинг раҳматинг, мағфиратинг ва бараканг билан безагин. Қалбимиздаги ғамларни енгиллатгин, кўнглимизга сурур ва хотиржамлик солгин. Ризқимизни кенг, ишларимизни унумли, ниятларимизни хайрли қилгин. 🌷 Бизга ҳам, яқинларимизга ҳам соғлик-саломатлик ва омонлик бергин. Хонадонимизга тинчлик, меҳр-оқибат ва файз киритгин. Кўзимизга ёш эмас, қувонч насиб этсин; юрагимизга оғриқ эмас, хотиржамлик бергин. 🤍 Эй Роббим, биз билмаган хайрларни ҳам насиб этгин, биз билмаган ёмонликлардан ҳам Ўзинг асрагин. Бугунги кунимизни кечагидан гўзал, эртанги кунимизни бугунгидан баракали қилгин. 🤲 Барча эзгу дуоларимиз ижобат бўлсин. Омин! ☀️ Тонгингиз муборак бўлсин! Кунингиз хайрли, ризқингиз баракали, қалбингиз нурли бўлсин! 🌸
  • Йиғлама дил

    23 сент., 23:03

    Ҳайрли тонг азизларАссаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳОмонмисиз, қадрдон... Пайшанба тонгги муборак бўлсин!Қалбингиз Аллоҳнинг уйи! Кўксингиз меҳрнинг чашмаси! Кўзингиз гўзаллик шайдоси! Қўлларингиз ҳайрнинг аскари! Оёқларингиз яхшиликнинг чопари!Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!"Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас!Қалбингизни эгасига очинг... Меҳр бисотингизни сочинг... Кўзларингиз гўзаллик нурига, Қўлларингиз дуонинг зўрига, Оёқларингиз Покнинг ҳузурига Сизни еткизмагунича толмасин!Сизни йўқлаб келган бу тонг ҳайрли ишларга дебоча бўлсин!
    873видео951Открыть в Telegram
  • Йиғлама дил

    23 сент., 23:01

    Бисмиллаҳ деб уйғонса одам, Бисмиллаҳ деб ташласа қадам. Бисмиллаҳ деб бошласа ҳар иш, Бошига сира тушмайди ташвиш.Аллоҳ ҳар бир ишимизни Бисмиллаҳ билан бошлашни насиб этсин! Амийн йаа Роббул аъламийн!Янги тонг,янги кун,янги имкон, янги бахт,янги толеъ муборак азизлар!
    Иллюстрация к посту канала Йиғлама дилИллюстрация к посту канала Йиғлама дил
  • Йиғлама дил

    23 сент., 17:55

    НИМА БЎЛЯПТИЎзга мулкин таъқибга қўйиб, Яқинларни кўзини ўйиб, Кетганлар кўп пичоқсиз сўйиб, Одамларга нима бўляпти?Қаҳат бўлди оқибат, меҳр, Эгаллади қалбларни қаҳр, Ҳаддан ошди қилмоқлик сеҳр, Одамларга нима бўляпти?Қорнимиз тўқ, лек кўзимиз оч, Либослар ҳам ярим яланғоч, Насиҳатни олмайдиган гож, Одамларга нима бўляпти?Мусобақа қилдик бойишга, Ор бўлди қўл урмоқ лой ишга, Яқинроқмиз йўлдан тойишга, Одамларга нима бўляпти?Жуда ҳам бой, во ажаб, лекин, Томдан ташлар, гар бўлса текин, Ибодатга бироқ суст, секин, Одамларга нима бўляпти?Қарз олиб бой бўлишга шошдик, Шунинг учун югурдик, тошдик, Оқибатда касодга тушдик, Одамларга нима бўляпти?✍️ Лутфуллоҳ Хўжаев
    Иллюстрация к посту канала Йиғлама дилИллюстрация к посту канала Йиғлама дил
    2,510442Открыть в Telegram
  • Йиғлама дил

    22 сент., 19:13

    ✨ Аллоҳумма инни асалука... ✨ Бу шунчаки сўзлар эмас, бу — қалбнинг ичидаги энг гўзал ниятлар ва Яратганга қилинган дуолардир. Сақлаб қўйинг ва ҳар куни ният билан ўқинг:Ниятларим:Уйимни иймон билан тўлдир.Соғлик-омонлик бер.Ризқимни кенг қил.Бахт-саодат бер.Барака бер.Қалбимга хотиржамлик бер.Йўлларимни оч.Гуноҳларимни мағфират қил.
  • Йиғлама дил

    22 сент., 18:59

    АЛЛОҲ УНУТМАЙДИҲикоя қилинишича, Нуҳ алайҳиссалом кема ясаётган кезларида, бир кекса аёл: — Тўфон қачон бошланади, эй Нуҳ, — деб сўрар экан. Нуҳ алайҳиссалом — Ҳали Роббим хабар бермади, — деб жавоб қилар экан. Қария: — Агар, тўфон келса, мени унутиб қўймагин, — дея, тайинлар экан.Кунлар, ойлар ўтиб, тўфон вақти келибди. Даҳшатли тўфон ваҳми босиб, Нуҳ алайҳиссалом бояги кекса аёлни ўзи билан олишни унутиб қўйибди. Атроф улкан тўлқинлар билан даҳшатли тус олиб бўлган, қуруқликка тушиш имкони қолмаган эди. Минг афсус-ла, кўзда ёш билан, ачина-ачина тиз чўкиб қолибди. Тўфон тинчиб, ердан сувлар аста кета бошлабди. Кунлар ўтиши билан, қуруқликка чиқибдилар. Нуҳ алайҳиссалом тушаркан, қай кўзи билан боқмасин, ўша кекса аёл ёнида турар эди. "Эй, Нуҳ! Тўфон қачон бошланади? Мени унутмагин-а, болам.." - деди.Нуҳ алайҳиссалом у аёлни унутиб қўйган эди, бироқ, Аллоҳ бандасини унутмади.
  • Йиғлама дил

    22 сент., 18:58

    🌿 Ikkinchi xotin olmoqchi bo‘lgan bir kishi shayx Ibn Usaymin rahimahullohdan maslahat so‘radi.Shayx unga "ikkinchi xotin olishdan maqsading nima?", deb savol berdilar.U: "bir qizni iffatli bo‘lib yashashiga yordam bergan bo‘laman", deb javob berdi.Shayx: "unday bo‘lsa uylanmagan bir bo‘ydoq yigitga pul berib, uni o‘sha qizga uylantirib qo‘ygin, ikkalasini ham haromdan saqlaganlik savobini olasan", dedilar...
    Иллюстрация к посту канала Йиғлама дилИллюстрация к посту канала Йиғлама дил
  • Йиғлама дил

    22 сент., 18:58

    "ҚАЛБИ ЧЎЛОҚЛАРДАН ҚЎРҚИНГ..."(Ибратли воқеий ҳикоя)Қироати ҳам, овози ҳам гўзал бу йигит, ўша пайтларда ўз юртида кўпчиликка танилган, тўй-ҳашамлар, илм мажлислари унинг қироатисиз ўтмас, қироат бошлаши билан даврадаги эркаклар қолиб, ташқарида куймаланиб юрган хотин-халаж ҳам ҳамма ишини ташлаб эшик олдига югуриб келар, ҳамма тиниб, сел бўлиб йиғлаб Қуръон тиловатини тинглар эдилар. Унинг овози ширали бўлиш билан бирга, ўзига хос дард билан, шикасталик билан қироат қилар, кичкинагина жуссасига нисбатан анча кучли бўлган ширали овози кўпларни мафтун этганди. Кўплар қатори уни ҳам...Қиз айни етилиб кўзга кўринган, совчилар тинмай келаётган пайти, лекин унинг кўнгли ўша қори йигитда, унинг овозидаги дард қалбига етиб борган...лекин буни қандай қилиб , қиз бола боши билан бировга айта олади? Бунинг устига у йигит..ногирон бўлса... Ота-онаси, яқинлари, айниқса акаси ҳеч қачон уни
  • Йиғлама дил

    22 сент., 18:06

    Түн дуосиБисмиллаҳир роҳманир роҳим.Йа Роббим, бугун билиб ёки билмай қилган барча хато ва гуноҳларимни кечир. Қалбимни иймон билан, тилимни зикринг билан, руҳимни раҳматинг билан гўзаллаштир.Йа Раҳмон, қалбимдаги ғам-ташвишларни енгиллик ва ҳаловатга айлантир.Йа Раззоқ, менга ҳалолидан мўл ва баракали ризқ насиб эт.Йа Фаттоҳ, мен учун барча хайрли эшикларни оч ва ёмонликлардан йироқ қил.Йа Ҳафиз, мени, оиламни ва яқинларимни ҳар қандай ёмонликдан ўз паноҳингда асра.Йа Салом, қалбимга ҳаловат, хонадонимга барака, умримга хайр эҳсон қил.Йа Нур, қоронғи деб билган барча йўлларимни нуринг билан ёрит.
    1,8003771Открыть в Telegram
  • Йиғлама дил

    22 сент., 18:02

    Бир қўшниси очидан ўлган, бир қўшнисин томи тўкилган, бирин қадди етмиш букилган, ўзи қонлар ичиб қутурган... Шу ҳаётми?!Бир кўчада гадолар лак-лак... Бир кўчада «Тўйлар муборак!» Бирин оши - ушоғу туршак... Бирида йўқ на нону намак... Шу ҳаётми?!Бировининг хотини аждар... Бирови хас-хашакдан баттар... Бирови бу дунёни қарғар... Бирови бу дунёни ямлар... Шу ҳаётми?!Билолмадим, эй ғариб бошим, Билмам, қирққа кирдию ёшим...
    1,460видео32Открыть в Telegram
  • Йиғлама дил

    22 сент., 17:54

    • Қанча дўстларни кўрдим, лекин тилни тийишдек афзалроқ дўст кўрмадим... • Не-не молларни кўрдим, лекин қаноатдан афзалини топмадим... • Қанча яхшиликларни кўрдим, лекин насиҳатдан яхшироғини учратмадим... • Қанчадан-қанча таомларни кўрдим, аммо сабрдан лаззатлироғи учрамади...Шундай экан, сизни ким деб ҳисоблашлари шарт эмас, сиз ўзингизнинг кимлигингизни билсангиз бас...© Шамс Табризий
    Иллюстрация к посту канала Йиғлама дилИллюстрация к посту канала Йиғлама дил
    1,5404431Открыть в Telegram
  • Йиғлама дил

    22 сент., 17:48

    Ака-сингил бўлса яхшида!🌺🌺Сенга елкадош бўлган, 🌺🌺Кўзларига ёш тўлган, 🌺🌺Сен учун борин берган, 🌺🌺Аканг бўлса яхшида.🌺🌺Шарқироқ сой сўзлари, 🌺🌺Кўзмунчоқдек кўзлари, 🌺🌺Онанг каби юзлари, 🌺🌺Синглинг бўлса яхшида.🌺🌺Доим айбинг яшириб, 🌺🌺Ютуғингни ошириб, 🌺🌺Айбинг бўйнига олиб, 🌺🌺Аканг бўлса яхшида.
    Иллюстрация к посту канала Йиғлама дилИллюстрация к посту канала Йиғлама дил
    1,660433Открыть в Telegram
  • Йиғлама дил

    22 сент., 17:36

    Аёл Аллоҳ берган ажиб мўъжиза...
    1,840видео18942Открыть в Telegram
  • Йиғлама дил

    22 сент., 17:35

    Биз ўз ҳаётимиз давомида нимага ишонсак ва нимани кутсак ўшанга эришамиз:√ Ҳаёт гўзал эканига ишонсангиз - ҳаётингиз гўзаллашади.√ Агар, "Ҳаётда яшашни маъноси қолмади", - десангиз, ҳаётингиз ўз мазмунини йўқотади.√ Агар сиз, "тушкунлик ва ҳаёт синовларидан чиқиш йўли йўқ", - десангиз, у йўлни тополмайсиз.√ Сиз ўзингизга ишонсангиз, ҳар қандай қийинчиликлардан чиқиш йўлини топасиз ва у йўлни албатта кўра оласиз.√ Сиз ёмонликни кутсангиз у келмай қолмайди.√ Касалликдан қўрқсангиз - бемор бўласиз.√ Омадга ишонсангиз - уни яратасиз.√ Баҳтни кутсангиз - у сиз томон йўлга чиқади.√ Шундай экан ҳамиша яхши нарсалар ҳақида ўйланг ва яхши нарсаларни кутиб яшанг!
  • Йиғлама дил

    22 сент., 17:33

    🍃 Ўтмишдаги хато сизнинг кимлигингиз эмас — балки ўрганган дарсингиздир. 🍃 Ичингизда ҳали очилмаган иқтидорлар бор. Улар ҳаракат ила очилади. 🍃 Ислом илмга, шукрга ва сабрга асосланади. Унга амал қилган инсон йўлдан адашмайди.Сизнинг биргина сўзингиз – бир инсонга умид, Биргина табассумингиз – бир юракка таскин бўлиши мумкин. Бу савобли ишдан бебаҳра қолманг.
  • Йиғлама дил

    22 сент., 17:32

    Кучли, совуққон, қувноқ кўринган инсонларга ишонманг...Улар аслида бутунлай бошқача бўладилар...Кучли кўринган инсон аслида суянчиғи, ишонгани йўқлигидан кучли кўринишга ҳаракат қилади... Аслида суяна оладиган инсонга жуда эҳтиёжманд бўлади...Совуққон кўринган инсон аслида қалби жуда ҳассос... Тарк этсангиз ҳам ҳеч нарса бўлмагандек тутади, аслида қалбидан синиб, парчаланиб кетади...Қувноқ инсон ҳазиллари, кулгилари ортида тоғлардек дардларини яшириб юради. Унга тушунадиган, ҳис қила оладиган инсон керак...Уларнинг кўринишларига қараб муомала қилманг, эҳтиёт қилинг... Улар сизнинг меҳрингизга, эътиборингизга муҳтожлар...
    1,830731Открыть в Telegram