gram news
Аватар канала Alimoff

Alimoff

@nurbekalimov

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича маълумотлар ва фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Барча тармоқларим: taplink.cc/alimoff Реклама - @Proekt_PR Альтер Эго 👉 @Alimofflive

ПроектыKKПолитикаПодтверждён Telegram

18,200подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Alimoff

    23 сент., 10:32

    Гренландия сотилмади. Лекин Трамп бовониям қўли қуруқ қайтмади ⠀ 22 сентябрда АҚШ, Дания ва Гренландия раҳбарлари орол хавфсизлиги бўйича янги келишув имзолади. Гренландия Дания қироллиги таркибидаги ўзини ўзи бошқарувчи ҳудуд бўлиб қолади. АҚШ эса у ердаги ҳарбий имкониятларини кенгайтиришга келишиб олди. Ҳозирча ҳеч ким нотариус орқали оролнинг кадастрини Трампга ўтказиб бергани йўқ. ⠀ Фақат «Трамп Гренландияни сотиб олиш фикридан бутунлай қайтди» деб хулоса қилишга ҳам шошилмаймиз. AP ёзишича, ундан оролни АҚШга қўшиб олиш масаласи энди ёпилдими, деб сўрашганида жавоб бермаган. Шрек.gif ⠀ АҚШ Питуффикдаги мавжуд базасини модернизация қилиш ва кенгайтириш ҳамда яна иккита янги ҳарбий ҳудуд ташкил этиш имкониятини олди. Бошқа базалар ҳам очиши мумкин, лекин ўзаро келишув керак. Ҳарбийларнинг орол бўйлаб ҳаракатланиш ҳуқуқлари ҳам кенгайтирилмоқда. Ҳужжатга кўра, келишув кучга кириши учун Дания ва Гренландияда зарур парламент жараёнлари тугалланиб, АҚШга расман хабар берилиши лозим. ⠀ Америкаликлар нега муз билан қопланган шу оролга бунчалик қизиқяпти?Питуффикдаги радар баллистик ракеталар учирилганини эрта аниқлаш ва космосдаги объектларни кузатиш тизимига киради. Яъни бу ердаги база АҚШнинг ҳужум ҳақида олдинроқ хабар топишига хизмат қилади. Оддий харитада чеккада турган Гренландия ҳарбий ҳисоб-китобларда анча марказий ўринни эгаллайди. ⠀ Яна бир банд бор: агар томонлар алоҳида розилик бермаса, НАТОга кирмайдиган давлатлар Гренландияда ҳарбий иншоот қура олмайди ва доимий ҳарбий куч сақлай олмайди. Россия ва Хитой ҳам шу чеклов доирасига тушади. Менимча, Вашингтон учун ютуқнинг бир қисми шу ерда. ⠀ Дания ва Гренландия учун ҳам натижа тушунарли: ҳужжатда қироллик суверенитети ва гренландияликларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи тасдиқланган. Лекин бунинг ёнида узоқ муддатли мажбуриятлар ҳам бор. Келишувнинг тугаш санаси ҳам йўқ. Ҳатто Гренландия кейинчалик мустақил бўлса ҳам, НАТОда қолиши ва мазкур келишувдаги мажбуриятларни қабул қилиши кўзда тутилган. Мана шу жойи қизиқ. Оролнинг келажакдаги сиёсий мақоми ўзгариши мумкин, лекин унинг ҳарбий йўналишини ҳозирдан узоқ муддатга белгилашяпти. ⠀ Менимча, Трамп бу натижани бемалол ўз ғалабаси сифатида тақдим қила олади. Дания ҳам оролни бермадик дея олади. Хуллас қўйлар ҳам бутун, бўрини ҳам қорни тўқ. Ҳозирча. ⠀ 🌟@nurbekalimov
    Иллюстрация к посту канала AlimoffИллюстрация к посту канала Alimoff
  • Alimoff

    23 сент., 09:41

    Iskander Buildings Mavrid қурилишини муддатидан 10 ой олдин якунладиТошкентнинг Сергели туманида жойлашган Mavrid турар жой мажмуаси қурилиши шартномада белгиланган муддатдан 10 ой аввал якунланди.Шартномага кўра, қурилиш 2027 йил июнь ойи охиригача давом этиши кўзда тутилган эди. Амалда эса мажмуа 2026 йил сентябридаёқ қуриб битказилди.🏢 Mavrid — компаниянинг Тошкентдаги илк лойиҳаси. Мажмуа 3 та блок ва 299 та хонадондан иборат.18 сентябрь куни лойиҳа ҳудудида ушбу натижага бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Айни пайтда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш жараёни бошланмоқда.Iskander Buildings ушбу натижани «+10 ой» — мижозлар учун тежалган вақт ғояси билан ифодалади.Iskander Buildings ҳақида: компания 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, ўз фаолиятини Зарафшондаги Premium лойиҳасидан бошлаган. Бугунги кунда компания портфелида Premium, Megapolis, Mavrid ва Тошкентда қурилаётган Mezbon лойиҳалари мавжуд.Instagram | @iskanderbuildingsРеклама
  • Alimoff

    23 сент., 08:25изменён

    БМТни ислоҳ қиламизми? Қийин. ⠀ Эрдўған 22 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясида Хавфсизлик кенгашини ўзгартиришга ва Фаластинни тан оладиган давлатлар сонини кўпайтиришга чақирди. Унинг танқиди тушунарли. Хозир бутун дунё тинчлиги ҳақида қарор қабул қиладиган система бир нечта катта давлатнинг хоҳишига боғланиб қолган. ⠀ Лекин Эрдўғаннинг таклифи кенгашга яна бир нечта стул қўшишдан кўра кўпроқ нарсани англатади. Bloomberg учун ёзган мақоласида у вето имтиёзини ҳам, доимий аъзоликни ҳам бекор қилишни таклиф қиляпти. Барча аъзоларни Бош Ассамблея муайян муддатга сайласин, қайта кирмоқчи бўлган давлат яна бошқаларнинг ишончини қозонсин, деяпти. Яъни «дунё бешта давлатдан катта» деган гапни конкрет қоидага айлантирмоқчи. ⠀ Кремль ҳам ислоҳот кераклигини айтди. Лекин дойимгидай хитрлик йўли билан. Дмитрий Песковга кўра, доимий аъзолар сонини ошириш керак. Аммо доимий аъзолик институти ва вето ҳуқуқи сақланиши лозим. Қаранг, икки томон ҳам «ислоҳот» деяпти, лекин назарда тутаётган системалари бутунлай бошқа-бошқа. ⠀ Ҳозир Хавфсизлик кенгашида 15 аъзо бор. Бештаси доимий: АҚШ, Россия, Хитой, Британия ва Франция. Процедурага оид бўлмаган қарорларда камида тўққизта овоз керак, аммо шу бешликдан биттаси вето қўйса бўлди, кўпчилик қўллаган қарор ҳам ўтмайди. Демак, овоз бериш ҳуқуқи ҳаммада бор, қарорни якка ўзи тўхтатиш имконияти эса фақат айримларда. ⠀ Менимча, Анкара билан Москванинг манфаатлари айнан шу ерда ажраляпти. Туркия қарор қабул қилишда кўпроқ таъсирга эга бўлишни истайди. Россия эса ҳам бошқаларнинг иштироки кенгайишига рози, ҳам ўзининг вето ҳуқуқиини сақлаб қолмоқчи. Катта давлат учун вето оддий дипломатик аксессуар эмас. Бу бошқалар сенга маъқул келмайдиган қарорни қабул қилганда ишлатадиган ручной тормозинг. ⠀ Янги доимий аъзолар қўшилса ҳам саволлар тугамайди. Уларга ҳам вето бериладими? Берилса, қарорларни блоклай оладиган давлатлар кўпаяди. Берилмаса, доимий аъзоларнинг ўзи икки тоифага бўлинади. ⠀ Фаластин масаласи бунинг амалий мисоли. Уни кўпроқ давлат тан олиши Фаластинни БМТга тўлақонли аъзо қилиб қўймайди. Бунинг учун Хавфсизлик кенгаши тавсияси керак. 2024 йил апрелда АҚШ Фаластинни аъзоликка тавсия қилиш ҳақидаги қарор лойиҳасига вето қўйган эди. Шунинг учун давлатни тан олиш ва унга БМТда тўлиқ ўрин бериш иккита алоҳида сиёсий жараён. ⠀ Энг қизиқ жойи эса ислоҳотнинг ўзини қабул қилиш тартибида. БМТ Низомининг 108-моддасига кўра, ўзгариш учун Бош Ассамблея аъзоларининг учдан икки қисми овоз бериши керак. Кейин уни аъзо давлатларнинг учдан икки қисми ўз ички тартиби бўйича расман тасдиқлаши лозим. Шу давлатлар орасида бешта доимий аъзонинг ҳаммаси бўлиши шарт. ⠀ Яъни ветони бекор қилиш учун ҳам, охир-оқибат, веточиларининг розилиги керак. Система ўзини жуда яхши суғурталаб қўйган.БМТни ислоҳ қиламизми? Йўқ. ⠀ 🌟@nurbekalimov
  • Alimoff

    23 сент., 07:03

    Аёллар "жинни"лар билан мулоқотга очиқроқ чиқди ⠀ Қизиқ тадқиқот ҳақида ўқидим. Онлайн тажриба ўтказилибди. Унда шизофренияси бор деб таништирилган ижодкор билан мулоқотга эркакларга қараганда аёллар кўпроқ тайёрлик билдирган. Айниқса, ўша ижодкор иши юришмаган, бечара қилиб кўрсатилган ҳолатда. ⠀ Тажрибада 308 киши қатнашган. Уларга Тейлор Росс деган тўқима одамнинг Facebook пости кўрсатилган. Бир вариантда у шизофрения билан яшаётгани айтилган, бошқасида ташхис тилга олинмаган. Яна бир фарқ: бир постда шеъри нашрга қабул қилинган, бошқасида рад этилган. Профилда жинси аниқ кўрсатилмаган. ⠀ Шизофренияси борлиги ҳақида ёзилган ва шеъри рад этилган қаҳрамон билан аёллар кўпроқ мулоқот қилишни истаган. Шеъри қабул қилинган вариантда эса аёллар ва эркаклар ўртасида статистик аҳамиятли фарқ топилмаган. Қолаверса, шеърнинг нашрга қабул қилиниши умумий ҳисобда мулоқот истагини оширмаган. Тадқиқотнинг ўзида шу натижалар келтирилган. ⠀ Энди нозик жойи. «Мулоқот истаги» деганда лайк босиш, изоҳ ёзиш, дўстлашиш ва севишиш кабилар битта умумий кўрсаткичга бирлаштирилган. Шунинг учун натижадан «аёлларга шизофренияси бор одамлар романтик жиҳатдан кўпроқ ёқади» деган хулоса чиқмайди. Лайкдан тўйгача анча масофа бор, барибир. ⠀ Бундан ташқари, иштирокчилар реал одам билан танишмаган. Қисқагина постни ўқиб, қандай муносабат билдиришини айтган, холос. Бу фарқнинг сабаби ҳамдардликми, шахсий тажрибами ёки бошқа нарсами, тадқиқот аниқ жавоб бермайди. ⠀ Менимча, бу хабарни ўқиб, ўзимизга ҳам битта савол беришимиз мумкин. Биров ҳақида аввал «шеър ёзади, китоб ўқийди, суҳбати қизиқ» деган маълумотни эшитдик. Кейин унинг руҳий касаллиги борлигини билдик. Шу пайтгача билганларимиз онгимизда қоладими ёки ташхис ҳаммасини босиб кетадими? (бундай воқеа бўлган ўзимизда, эсланглар) ⠀ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти шизофрения билан яшаётган одамларга нисбатан тамғалаш ва камситиш уларнинг муносабатларига, иш топишига, таълим ва тиббий ёрдам олишига тўсқинлик қилишини ёзади. Касалликнинг ўзи қийинчилик келтиради. Атрофдагиларнинг муносабати унга яна қўшимча юк бўлиши мумкин. ⠀ Бироқ одамни яхши қабул қилиш учун унинг истеъдодли бўлишини шарт қилиб қўйиш ҳам ғалати. Шеъри чоп этилса, мулоқотга арзийди. Рад этилса, энди билмадик... Одам ҳурматга лойиқ бўлиши учун аввал генийлигини исботлаб бериши шарт эмас. ⠀ 🌟@nurbekalimov
  • Alimoff

    23 сент., 03:32изменён

    Зумерлар ҳаммадан кўпроқ пул топяпти. Лекин нега улар ўзини барибир қашшағдей ҳис қилишади? ⠀ Fortune келтирган BCG ҳисобича, АҚШдаги 28 ёшли зумерларнинг инфляцияга мослаштирилган йиллик медиан даромади 42 минг доллар. Бу ўша ёшдаги бумерларникидан 50 фоиз кўп дегани. ⠀ Лекин даромад билан бойликни аралаштирмайлик. Йил давомида қанча пул топишинг бошқа, қарзларингни айиргандан кейин қўлингда нима қолиши бошқа. Ойлиги яхши, лекин уйсиз ва кредитлари бор одамни «бой авлод вакили» деб табрикласангиз, у сизга ижирғаниб қараши мумкин. ⠀ Empower’нинг 2024 йилги сўровида Gen Z иштирокчилари молиявий муваффақият учун керак деб ҳисоблаган йиллик даромад ўртача 587 минг доллар чиққан. Бу улар топаётган пул эмас. Ўзини молиявий жиҳатдан муваффақиятли ҳис қилиш учун айтган суммаси. Ойига қарийб 49 минг долларлик планка, прикинь. ⠀ Менимча, бунда ўзингни ким билан солиштираётганингнинг ҳам роли бор. Тасаввур қилинг, ишлаяпсиз, ойлигингиз ошяпти, озгина пул ҳам йиғяпсиз. Кейин инстани очиб, Дубайдаги бассейнда ётган 22 ёшли машенник «мен ухлаётганимда ҳам пул топаман» деяпти. Шунда беш дақиқа олдинги кичик ютуғингиз бирданига ҳеч нарсага арзимай қолади. ⠀ Аммо ҳаммасини «ёшлар Instagram кўриб бузилган»га олиб бориш ҳам масалани соддалаштиришдир. Гарварднинг уй-жой бўйича 2026 йилги ҳисоботига кўра, АҚШда 2025 йилда иккиламчи бозордаги якка тартибдаги уйнинг медиан нархи уй хўжалигининг қарийб беш йиллик медиан даромадига тенг бўлган. Юқори нархлар ва ипотека ставкалари кўплаб ижарачиларнинг уй олишига тўсқинлик қиляпти. Бу муаммони мотивацион видео билан ҳал қилиб бўлмайди. ⠀ Менимча, бу ерда иккита нарса бир вақтда рост бўлиши мумкин. Ёшларнинг реал даромади аввалги авлодларникидан юқорироқ бўлиши мумкин. Шу билан бирга, улар учун уй олиш, қарздан чиқиш ва мустақил ҳаёт бошлаш барибир қолган авлодлардан қийин бўлиши мумкин. Яхшироқ телефон ишлатиш билан ўз уйингнинг калитига эга бўлиш бир хил фаровонлик эмас. ⠀ Кеча мен ҳам бир ердаги суҳбатда, бугунги ёшлар биз уларни ёшидагидан кўра кўпроқ пул топишяпти деб айтган эдим. Тадқиқотга кўра, гапларим тўғри экан, лекин қисман. Шунинг учун ёшларга «сен аслида бойсан, фақат буни билмаяпсан» дейишдан олдин, улар ойлигини олиб, керакли базавий ерларга сарфлагач, қўлида нима қолаётганига ҳам қараш керак. ⠀ 🌟@nurbekalimov
    Иллюстрация к посту канала AlimoffИллюстрация к посту канала Alimoff
  • Alimoff

    22 сент., 11:01

    Россия билан энди аввалгидек бўлмайди. Пашинян нимани ўзгартирмоқчи? ⠀ Арманистон бошвазири Никол Пашинян Россия билан муносабатлар муқаррар ўзгаришини айтди. Унингча, бу жараённи битта одам ёки сиёсий куч билан боғлаш нотўғри. Асосий сабаб бошқа: можаро шароитидаги Арманистон билан тинчлик шароитидаги Арманистоннинг эҳтиёжлари бир хил бўлмайди. ⠀ Бу гапнинг ортида анча катта сиёсий ҳисоб-китоб бор. Қўшнинг билан доимий уруш хавфи остида яшасанг, сени ҳимоя қилишини айтаётган катта давлатга эҳтиёжинг ошади. Қўшнинг билан келишиб, чегаралар ва савдо йўлларини очиб, "вась-вась" бўбкетсанг, ўша ҳимоячи билан муносабатларни ҳам қайта кўриб чиқасан. Пашинян ҳозир шу мантиқни олдинга суряпти. ⠀ Бу ўзгариш кеча бошлангани йўқ. 2023 йилда Озарбайжон Қорабоғ устидан назоратни тиклаганидан кейин Ереван Россия ва унинг тинчликпарварларини ҳужумни тўхтата олмаганликда айблади. 2024 йилда эса
    Иллюстрация к посту канала AlimoffИллюстрация к посту канала Alimoff
  • Alimoff

    22 сент., 10:01

    Капиталбанк АҚШнинг энг йирик банкларидан бири — The Bank of New York Mellon'да ҳисобрақам очдиЎзбекистондаги етакчи банклардан бири "Капиталбанк" АТБ халқаро тўлов инфратузилмасини кенгайтириш доирасида АҚШнинг энг қадимий ва йирик банкларидан ҳисобланган The Bank of New York Mellon (BNY) да доллардаги корреспондентлик ҳисоб рақамини очди. Ушбу қадам банкнинг тўлов инфратузилмасини диверсификация қилиш ва халқаро ўтказмалар жараёнини оптималлаштириш мақсадида амалга оширилди.Ташқи иқтисодий фаолият юритувчи бизнес субъектлари учун янги корреспондентлик ҳисоби хорижий ҳамкорлар билан АҚШ долларидаги тўловларни амалга оширишда қўшимча имкониятларни тақдим этади. Банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Сардор Исмаиловнинг таъкидлашича, мазкур ҳисоб рақамининг очилиши банкнинг халқаро инфратузилмасини ривожлантиришдаги муҳим босқич бўлиб, ички комплаенс-назорат механизмларининг
    Иллюстрация к посту канала AlimoffИллюстрация к посту канала Alimoff
  • Alimoff

    22 сент., 04:30

    Покистон Афғонистонга яна зарба берди. У ерда нима бўляпти? ⠀ 21 сентябрда Покистон Афғонистоннинг Кунар ва Пактика вилоятларига ҳаводан зарба берди. Исломобод 28 нафар жангарини йўқ қилганини айтяпти. БМТнинг Афғонистондаги миссияси эса уч нафар тинч аҳоли вакили, бир эркак, бир аёл ва бир қиз бола ҳалок бўлганини тасдиқлади. Жангарилар ҳақидаги рақам ҳозирча Покистон томонининг баёноти. Тинч аҳоли орасидаги қурбонларни эса БМТ ҳам тасдиқлаяпти. ⠀ Зарбалар Покистондаги хавфсизлик кучларига қилинган ҳужумлардан кейин берилди. Исломободнинг айблови шу: Покистонга ҳужум қилаётган гуруҳлар Афғонистонда паноҳ топяпти, Кобул уларга қарши чора кўрмаяпти. Толибон буни рад этиб, қўшнисининг ўз ички хавфсизлик муаммолари учун Афғонистонни айблаш нотўғрилигини айтяпти. ⠀ Бу ерда номлар одамни чалғитиши мумкин. Афғонистонни бошқараётган Толибон билан Покистон Толибони, яъни ТТП, алоҳида
    Иллюстрация к посту канала AlimoffИллюстрация к посту канала Alimoff
  • Alimoff

    22 сент., 03:55

    Хитойда «ўз одаминг» ҳам кафолат эмас. Сининг яқин генерали партиядан ҳайдалди ⠀ Хитой ҳарбий раҳбариятидаги икки катта фигура, Марказий ҳарбий кенгаш раисининг собиқ ўринбосари Чжан Юся ва Бирлашган штабнинг собиқ бошлиғи Лю Чжэньли партия ва армия сафидан чиқарилди. Расмий айбловлар: коррупция, мансабга кўтариш эвазига катта пора олиш, гуруҳбозлик ва партияга садоқатсизлик. Ишлари ҳарбий прокуратурага ўтказилади. ⠀ Чжаннинг қулаши айниқса қизиқ. Уни Си Цзиньпиннинг армиядаги энг яқин иттифоқчиси деб ҳисоблашарди. Лекин воқеа кеча бирданига бошлангани йўқ. Икковига қарши тергов январда эълон қилинган, август охирида эса улар давлат Марказий ҳарбий кенгашидан четлатилган. Сентябрда партиядан чиқариш қарори келди. ⠀ Менимча, бу ерда энг оғир айблов гуруҳбозлик ва садоқатсизлик. Гуруҳбозлик деганда эса раҳбарият ичида ким кимга суянаётгани, кимнинг атрофида алоҳида одамлар тўплангани
    Иллюстрация к посту канала AlimoffИллюстрация к посту канала Alimoff
  • Alimoff

    21 сент., 14:29

    Хотиржам бўлишингиз мумкин, банк барқарор ишлаяптиОхирги пайтларда ижтимоий тармоқларда Anorbank бўйича ҳар хил гап-сўзлар тарқалди. Аслида эса ваҳимага ўрин йўқ экан.Банк расман изоҳ беришича, гап биргина акционернинг шахсий масаласи ҳақида кетяпти. Бу ҳолат банкнинг капиталига ҳам, кундалик бошқарувига ҳам, мижозлар билан ишлашига ҳам умуман алоқаси йўқ. Қолаверса, Марказий Банк ҳам вазият банк фаолиятига таъсир қилмаслигини, ҳаммаси жойидалигини тасдиқлади.Хуллас, ортиқча хавотирга ҳожат йўқ. Ҳамма операциялар одатдаги тартибда ишламоқда.
  • Alimoff

    21 сент., 05:54

    Тўрт йилдан бери биринчи. Ўзбекистон ҳарбийлари Кореяда яна ғолибЎзбекистон ҳарбийлари Жанубий Кореяда ўтказилган халқаро илмий-жанговар тайёргарлик мусобақасида 316 балл билан биринчи ўринни олди. Иккинчи ўриндаги Камбоджада 212 балл, мезбон Корея жамоасида эса 192 балл. Мусобақада етти давлатнинг 12 та жамоасидан қарийб 500 нафар ҳарбий қатнашган. Улар орасида АҚШ, Австралия, Польша ва Озарбайжон вакиллари ҳам бор. ⠀ Энг ёққан жойи, бу кетма-кет тўртинчи ғалаба. Бизникилар 2023 йилдан бери шу мусобақада биринчи ўринни бермаяпти. Кореяликлар кубокнинг Тошкентгача билетини олдиндан брон қилиб қўйса ҳам бўларкан.Мусобақанинг номи бироз расмий эшитилади, лекин вазифалар конкрет. Тоғда, ўрмонда ва шаҳар шароитида шартли жанг олиб бориш керак. Кейин учала ҳудудда бир вақтнинг ўзида ҳаракат қилиш босқичи бор. Бундай вазиятда ҳар ким ўзича зўр бўлгани етмайди. Бир-бирини тушуниш,
  • Alimoff

    17 сент., 12:31

    Илон Маскнинг трейлерини кўриб, Наманган ҳокими эсимга тушди ⠀ Илон Маск Мемфисдаги xAI дата маркази қурилиши яқинида Airstream трейлерида яшаяпти экан. Ғилдиракли уйда, хуллас. Қурилишни бевосита кузатиб туриш учун объектнинг ёнига жойлашиб олган. All-In тадбирида шу ҳақда гапириб, трейлерини ҳазиллашиб ўзининг «саройи» деб атабди. ⠀ Шу хабарни ўқиб, таниш сюжет-ку, дедим. Эсингиздами, 2021 йил февралида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов «Бунёдкор» маҳалласида контейнерда яшашини айтганди. Президент маҳалладаги ичимлик суви, йўл ва ободонлаштириш муаммоларини танқид қилганидан кейин ҳоким аҳолига: «Ҳар куни шу ерда, сизларга қўшни бўламан», деган эди. ⠀ Маскники Airstream, бизники контейнер. Комплектация бошқа, ғоя таниш. ⠀ Иккала воқеада ҳам раҳбар иш кетaётган жойга яқин бўлмоқчи. Бири сунъий интеллект учун ҳисоблаш қувватини оширяпти, иккинчиси маҳалланинг йиғилиб
    Иллюстрация к посту канала AlimoffИллюстрация к посту канала AlimoffИллюстрация к посту канала Alimoff
  • Alimoff

    17 сент., 11:29

    Сингапурда китоб ўқиганга пул беришяпти. Қанча? ⠀ Сингапурда ReadSG деган китобхонлик дастури ишга тушибди. Кунига камида 15 дақиқа ўқийсиз, давлат платформасида ўқиганингизни қайд қилиб борасиз ва виртуал тангалар йиғасиз. Миллий кутубхона кенгаши шу йўл
  • Alimoff

    17 сент., 06:05

    Сингапурда китоб ўқиганга пул беришяпти. Қанча? ⠀ Сингапурда ReadSG деган китобхонлик дастури ишга тушибди. Кунига камида 15 дақиқа ўқийсиз, давлат платформасида ўқиганингизни қайд қилиб борасиз ва виртуал тангалар йиғасиз. Миллий кутубхона кенгаши шу йўл билан одамларни мунтазам китоб ўқишга одатлантирмоқчи. ⠀ Энди қанча пул тўланишини эшитинг. Кунлик ўқиш учун 20 та виртуал танга берилади. 1000 танга 1 Сингапур долларига тенг. Яъни фақат шу кунлик рағбатни йиғсангиз, 50 кунда бир доллар бўлади. (9300 сўм) Китоб ўқиб бойиб кетиш режаси шу ерда бироз коррекцияга учрайди.😁 ⠀ Лекин дастурнинг мантиғи тушунарли. Кичик мукофот, кунлик мақсад, кетма-кет неча кун ўқиганингни кўрсатадиган ҳисоблагич. Ўйинлардаги таниш механизм. Кеча ўқидинг, бугун ҳам белгилаб қўйгинг келади. Кейин эса китобнинг ўзи қизиқтириб қолса, пули эсингданам чиқиб кетиши мумкин. Ташкилотчиларнинг умиди ҳам шу. Мен
  • Alimoff

    16 сент., 14:19

    Саудия хусийларга қарши суриялик жангариларни ташладими? ⠀ Саудия Арабистони Янбу портида нефть юклашни тўхтатган. Европадаги харидорларига эса сентябрь охирига белгиланган айрим етказиб беришлар бекор қилинишини билдирган. Reuters манбаларига кўра, «Шарқ-Ғарб» нефть қувурига берилган зарбадан кейин экспортдаги узилишлар конкрет шартномаларга етиб келди. ⠀ Қувур қачон тўлиқ ишга тушиши ҳали аниқ эмас. АҚШ энергетика вазири оқим бир неча кунда тикланишини айтяпти. Одатда нефть қимматлашса, Саудия ютади деб ўйлаймиз. Фақат ўша нефтни харидорга етказиб бера олса ютади😇. Сотилаётган ҳажм кескин қисқарса, ҳар бир баррелдан кўпроқ пул олиш умумий йўқотишни қопламаслиги мумкин. ⠀ Муҳаммад бин Салмоннинг Трампдан ҳарбий ёрдам сўрагани ҳақида ҳам Reuters ёзди. Агентликнинг уч манбасига кўра, Трамп ҳусийларга қарши тўғридан тўғри зарба беришга рози бўлмаган. Вашингтон разведка маълумотлари ва
  • Alimoff

    16 сент., 13:50

    202 давлатдан келган шахматчилар Самарқандда тўпландиБугун 2 мингдан ортиқ шахматчи Самарқандда. Чунки мамлакатимиз 46-FIDE Шахмат Олимпиадасига мезбонлик қиляпти.Бу йилги Олимпиада шахмат тарихидаги энг йирик мусобақа деб қайд этилди. Биринчи куннинг ўзидаёқ Expo марказларига 10 мингдан ортиқ маҳаллий ва хорижий меҳмон келгани бунга исбот.Мени қувонтирган жойи, шунақа катта оқимга қарамай, тадбирнинг ташкилий томони жуда идеал йўлга қўйилибди. 3 та йирик майдон, 40 дан ортиқ меҳмонхона, транспорт ва хавфсизлик тизими бир вақтда бекаму кўст ишлаяпти.Минглаб волонтёрлар, давлат ташкилотлари меҳмонларга хизмат кўрсатяпти. Самарқанддаги бу Олимпиада кўлами ва ташкил этилиш даражаси билан жуда катта оламшумул тадбирга айланишига шубҳам йўқ.🌟@nurbekalimov
    Иллюстрация к посту канала AlimoffИллюстрация к посту канала AlimoffИллюстрация к посту канала AlimoffИллюстрация к посту канала Alimoff
  • Alimoff

    16 сент., 04:47

    Макка яқинидаги дрон ва Саудиянинг қизил чизиғи ⠀ Саудия бошчилигидаги коалициянинг айтишича, 15 сентябрь кечқурун ҳусийлар учирган дрон Макка жанубида уриб туширилган. Дрон муқаддас шаҳарнинг парвоз тақиқланган ҳаво ҳудудига киришидан олдин йўқ қилинган. Reuters бу ҳақда коалиция вакили Турки ал-Моликийнинг баёнотига таяниб хабар берди. ⠀ Ҳусийлар эса Маккани нишонга олганини рад этяпти. Reuters хабарида Каъба нишон бўлганини тасдиқловчи далил келтирилмаган. ⠀ Лекин воқеанинг сиёсий оғирлиги барибир катта. Коалиция муқаддас масканлар ва зиёратчилар хавфсизлигини «қизил чизиқ» деб атади. Саудия учун Макка хавфсизлиги мамлакатнинг мусулмон дунёсидаги мавқеи билан ҳам боғлиқ. Шу сабабли бундай хабар ортидан ҳукуматга тушадиган босимни фақат ҳарбий ҳисоб-китоб билан ўлчаб бўлмайди. Одамлар давлатдан муқаддас шаҳар ва у ердаги яқинларининг хавфсизлигини талаб қилади. ⠀ Ислом ҳамкорлик
  • Alimoff

    14 сент., 10:50

    Нетаньяху иккинчи. Биринчи ўринда Трампнинг қизи ва куёви ⠀ Jerusalem Post 2026 йилнинг «Энг таъсирли 50 яҳудийси» рўйхатини эълон қилибди. Биринчи ўринни Жаред Кушнер ва Иванка Трамп биргаликда эгаллаган. Биньямин Нетаньяху иккинчи. Ундан кейин Гади Эйзенкот ва Нафтали Беннетт. Яъни амалдаги бош вазирнинг ортидан унинг ўрнига келишни хоҳлаётган сиёсатчилар турибди. ⠀ Иванка бу рўйхатга қандай кириб қолди десангиз, у Кушнерга турмушга чиқишидан олдин иудаизмни қабул қилган. Бу ҳақда ўзи ҳам интервьюда гапирган. Демак, бу ерда фақат келиб чиқиш ҳисобга олинмаган. ⠀ Газета биринчи ўринни асослашда асосий урғуни Кушнернинг гаровдагиларни қайтариш бўйича музокаралардаги ролига қаратган. Лекин мақоланинг менга қизиқ туюлган жойи бошқа. Муаллиф Кушнернинг яҳудийлиги билан унинг Америка президенти номидан ишлаётганини алоҳида таъкидлайди. Чунки бу икки нарсадан келиб чиқадиган сиёсий
  • Alimoff

    14 сент., 09:42

    Ниҳоят мантиқли қарорШу пайтгача нақд пулда тўлов қилиш чегараси 25 миллион сўм эди. Тасаввур қилинг, хориждан келган турист Tashkent City Mall’да айланиб юриб, яхшироқ кийим ёки соат ёқтириб қолса, тўлов қилолмайди. Чунки ҳамма жойда ҳам бизнинг терминаллар унинг халқаро картасини ютмайди, нақд пулини эса қонунан ололмайсиз — лимит тугаган. Натижада нақд пулни картага солиш учун банкма-банк сарсон бўлиш ёки шунчаки харидни бекор қилиш керак эди. Иқтисодиётга пул олиб келаётган туристга “ака, сиз нақд пул беролмайсиз” дейиш — абсурд.Президентнинг 175-сонли фармони билан бу чегара БҲМнинг 400 бараваригача оширилди, бу дегани 25 миллиондан тўғри 176 миллион сўмга. Бизда кўпинча нақд пулга қарши курашни “соя иқтисодиётига қарши кураш” деб баҳона қилишади. Лекин реал ҳаётда бу оддий истеъмолчи ва бизнес учун кераксиз оворагарчиликдан бошқа нарса эмас эди. Рақамлаштириш мажбурий тақиқлар
  • Alimoff

    13 сент., 14:27

    Яқин Шарқда нега уруш тугамайди?«Ҳаммаси нефть учун», «суннийлар билан шиалар келишолмайди», «Ғарб чегараларни нотўғри чизган». Бу саволга тайёр жавоблар кўп. Лекин улардан биттаси билан бутун минтақадаги урушларни тушунтириб бўладими? Умуман, уруш тугашидан ҳамма ҳам манфаатдорми?Янги видеода шу саволларни бирма-бир таҳлил қилдим. Британиянинг арабларга берган ваъдаларидан Исроил ва Фаластин можаросигача, нефть пулларидан диннинг сиёсий мақсадларда ишлатилишигача кўриб чиқилган. Ким нима учун курашяпти, ким қурол беряпти ва буларнинг ҳисобини охири ким тўлаяпти?Ҳикояни эса 1401 йилги Дамашқдан, Амир Темур билан Ибн Халдун учрашувидан бошладим. «Буларнинг нима алоқаси бор?» дейсизми? Видеони кўриб тушуниб оласиз.Ушбу видеода ўзимизга ҳам қайтамиз: империя парчаланиши, чегаралар, сув масаласи бизда ҳам бўлган. Хўш, нега Марказий Осиё бошқача йўлдан кетди?Янги видео YouTube
    YouTubeBir asrlik mojaro: Yaqin Sharq nega tinchlik ko‘rmayapti? | TARIX RAKURSI | @AlimoffJuda zo‘r narhda 50 ta ajoyib kitoblarni sotib olib, o‘z uy kutubxonangizni yarating! https://asaxiy.uz/u/6a2920e8c1195 Loyihani donat bilan qöllab quvvatlovçilar uçun: https://tirikchilik.uz/alimoff Instagram: https://www.instagram.com/nurbek_alimoff/…