Последние посты

Ogoh.uz | Rasmiy kanal
22 сент., 16:40
Собиқ Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев «Ватандошлар» жамоат фонди раиси этиб тайинландиАввалроқ у Миграция агентлиги директори лавозимидан бошқа ишга ўтиши муносабати билан озод этилгани хабар қилинган эди.@ogohuzofficial
Ogoh.uz | Rasmiy kanal
22 сент., 15:17
Emergence ҳаммуассиси Сатя Ниттанинг таъкидлашича, агентларга янги тил яратиш бўйича ҳеч қандай топшириқ берилмаган. Унинг фикрича, бу ҳолат СИ тизимларини кузатиш уларнинг нима ҳақида мулоқот қилаётганини тушунишни англатмаслигини кўрсатади.Батафсил ўқиш@ogohuzofficial
Ogoh.uz | Rasmiy kanal
22 сент., 12:41изменён
Ogoh.uz да кун янгиликлари!Бугун нималар бўлди? Энг муҳим янгиликлар бир жойда…— Иш жойидаги зўравонлик бўйича онлайн мурожаат қилиш мумкин— Сурхондарёда санитария сертификатини олиб бериш эвазига пора олган раҳбар ушланди— Сурхондарёда аввал пора билан айбланиб, оқланган ЙПХ ходими яна пора олиб, 5 йилга қамалди— Самарқандда ўқувчилар мактабга эшакда қатнаётгани юзасидан муносабат билдирилди— “Атиги беш ўзбек хўжаликдаги муҳитни бутунлай ўзгартириб юборди” — Александр ЛукашенкоВидеони кўриш: https://youtu.be/sFECZ3HZXsQ@ogohuzofficial
Ogoh.uz | Rasmiy kanal
22 сент., 11:41
Мексика маориф вазири Марио Дельгадонинг айтишича, ташаббусни мамлакатнинг 32 та штатидаги таълим соҳаси раҳбарлари қўллаб-қувватлаган. Қарор қабул қилинишидан олдин минтақавий форумлар ўтказилиб, мутахассислар, жумладан, ЮНЕСКО ходимлари билан маслаҳатлашувлар ўтказилган. Ўқитувчилар ўртасида ўтказилган сўровда қатнашганларнинг 81 фоизи бундай чекловларни жорий этишни қўллаб-қувватлаган.Батафсил ўқиш@ogohuzofficial
Ogoh.uz | Rasmiy kanal
22 сент., 10:38
Мудофаа вазирига янги ўринбосарлар тайинландиҚаҳрамонжон Зоидов мудофаа вазирининг қуролланиш ва қуроллантириш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.Шунингдек, адлия полковниги Жаҳонгир Муратов мудофаа вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.@ogohuzofficial
Ogoh.uz | Rasmiy kanal
22 сент., 09:56
1 октябрдан Ягона портал орқали янги хизматлар жорий этилади2026 йил 1 октябрдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида фуқаролар ва юридик шахслар учун бир қатор янги имкониятлар пайдо бўлади.Жумладан, кўчмас мулк ва автомототранспортни гаровга ёки ипотекага қўйиш, шунингдек, уларни бегоналаштиришга тақиқ қўйиш ёки уни бекор қилиш бўйича электрон хизматлар жорий этилади.Шунингдек, фуқаролар ўз номига расмийлаштирилган телефон рақамлари ва банк карталари ҳақида маълумот олиши, рақамларни вақтинча нофаол ҳолатга ўтказиши ёки фойдаланилмаётган рақамларга хизмат кўрсатишни тўхтатиш бўйича ариза бериши мумкин бўлади. Телефон рақамига уланган пулли хизматлар ҳақида маълумот олиш ва банк картасини блоклаш учун ариза юбориш имконияти ҳам яратилади.Бундан ташқари, фуқаронинг номига янги нотариал ҳаракат расмийлаштирилганда, бу ҳақда Ягона портал орқали автоматик хабар берилади.@o
Ogoh.uz | Rasmiy kanal
22 сент., 08:19
Таълим вазири Догдуркул Кендирбаева болалар ижтимоий тармоқлардан назоратсиз фойдаланаётгани ва улар қандай ахборот олаётганини назорат қилиш қийинлигини айтди.Батафсил ўқиш@ogohuzofficial
Ogoh.uz | Rasmiy kanal
22 сент., 06:52
Чекловлар электромобиллар, рикшалар, велосипедлар, скутерлар ва сайёҳлар ҳамда пиёдалар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган бошқа ҳаракат воситалари сони ортиб бораётгани билан боғлиқ.Батафсил ўқиш@ogohuzofficial
Ogoh.uz | Rasmiy kanal
22 сент., 05:12
Шунингдек, «7-аномалия» деб белгиланган жойда зич объект мавжудлиги қайд этилган. Боллард бу ерда артефактлар сақланган хона бўлиши мумкинлигини тахмин қилган. Бироқ у сигнал асбоблар сезгирлигининг чегарасида эканини ҳам таъкидлаган.Батафсил ўқиш@ogohuzofficial
Ogoh.uz | Rasmiy kanal
22 сент., 04:06
Мутахассисларнинг тахминига кўра, ойбалиқ сув кўтарилган пайтда сайёзликка кириб қолган. Сув қайтгач эса очиқ денгизга қайта олмаган ва ҳалок бўлган.Батафсил ўқиш@ogohuzofficial
Ogoh.uz | Rasmiy kanal
22 сент., 02:45
Саида Мирзиёева БМТ бош котиби билан учрашдиНью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси ўз ишини бошлади. Сессия доирасида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ташкилот Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.Мулоқотда Ўзбекистон ва БМТ биргаликда ривожлантириб келаётган барча муҳим ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.Саида Мирзиёева халқаро муносабатлар тизими учун мураккаб бўлган ҳозирги даврда глобал миқёсда етакчилик салоҳиятини намоён этаётгани ҳамда хавфсизликнинг барча асосий жабҳаларида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаётгани учун Антониу Гутерришга самимий миннатдорлик билдирди.@ogohuzofficial
Ogoh.uz | Rasmiy kanal
21 сент., 16:32
Икки қўшни ва дарахтИкки қўшни ёнма-ён бир хил мевали дарахт кўчатини экибди. Биринчи қўшни ниҳолига ҳаддан ташқари ғамхўрлик қилибди: ҳар куни мунтазам сув қуйибди, ўғитлабди, шамолдан авайлабди. Иккинчи қўшни эса кўчатга фақат гоҳ-гоҳ сув берибди ва: «Томири ўз ризқини ўзи излаб топсин», дебди.Бир йили кучли бўрон ва довул бўлибди. Эртаси куни эрталаб биринчи қўшни қараса, авайлаб ўстирган дарахти илдизи билан суғурилиб, ағдарилиб ётибди. Иккинчи қўшнининг дарахти эса ҳеч нарса бўлмагандек, мустаҳкам қад ростлаб турганмиш.Ҳайрон бўлган қўшни сўрабди: — Мен дарахтимга сендан кўра кўпроқ қарадим-ку, нега меники йиқилди-ю, сеникига ҳеч нарса қилмади?Қўшниси шундай жавоб берибди: — Сен дарахтингга ҳамма нарсани тайёр бериб ўргатдинг. Шу сабаб унинг илдизлари ер юзасида, ожиз бўлиб қолди. Мен эса уни сувни ўзи излаб топишга мажбур қилдим. Натижада унинг илдизлари сув излаб, ернинг
Ogoh.uz | Rasmiy kanal
21 сент., 15:53
Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров ва Шамсиддин Воҳидов ўз партияларини дуранг билан якунлади. Учрашув тақдири Нодирбек Якуббаев ва Ниҳал Сарин ўртасидаги партияда ҳал бўлди.Батафсил ўқиш@ogohuzofficial
Ogoh.uz | Rasmiy kanal
21 сент., 14:58
Вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилишича, ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-8-моддаси асосида маъмурий баённома расмийлаштирилган.Батафсил ўқиш@ogohuzofficial
Ogoh.uz | Rasmiy kanal
21 сент., 12:15
Шунингдек, байрам кунларида ходимларни меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 бараваригача, ҳар чоракда эса лавозим маошининг 5 бараваригача миқдорда рағбатлантириш назарда тутилган.Батафсил ўқиш@ogohuzofficial
Ogoh.uz | Rasmiy kanal
21 сент., 10:15
Чирчиқда нарколаборатория ташкил қилган 4 киши ушландиЧирчиқ шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида хонадонни ижарага олиб, гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 киши қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят ИИББ томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижаларига кўра маълум қилинди.Тезкор тадбир давомида 2000 ва 2002 йилларда туғилган шахслар хорижлик «курьер»лар орқали контрабанда йўли билан олиб кирилган «гашиш мойи» ва ярим тайёр маҳсулотларни қайта ишлаб, «гашиш» тайёрлагани аниқланган. Хонадондан қарийб 400 грамм «гашиш», 5 килограмм ярим тайёр маҳсулот, наркотик моддаларни қуритишга мўлжалланган электр печи, миксер, тарози, қўлқоп ва бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.Терговга қадар текширувда гумонланувчилардан бири аввал Россияда, яна икки нафари эса Вьетнам ва Таиландда бўлиб, лаборатория шароитида наркотик
Ogoh.uz | Rasmiy kanal
21 сент., 09:44
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2025 йилда 65 мингта корхона қарийб 3,2 трлн сўмлик ижтимоий солиқ имтиёзларидан фойдаланган. Амалда ижтимоий солиқнинг асосий ставкаси 12 фоизни ташкил этади. Бироқ айрим корхоналар учун бу ставка 1 ёки 0 фоизгача пасайтирилган.Батафсил ўқиш@ogohuzofficial
Ogoh.uz | Rasmiy kanal
21 сент., 07:06
#Ижтимоий_роликФарзандингиз учун йўлдаги энг катта хавфсизлик — Сиз ёнида эканингиз!@ogohuzofficial
Ogoh.uz | Rasmiy kanal
21 сент., 06:23
Юнусжон Насимжонов 2021–2026 йилларда Тошкент шаҳар солиқ бошқармасига раҳбарлик қилган. 2026 йил 27 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда уни лавозимидан озод этиш, фаолиятини ўрганиш ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича топшириқ берилган эди.Батафсил ўқиш@ogohuzofficial
Ogoh.uz | Rasmiy kanal
21 сент., 05:14
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тижорат банклардан бирининг масъул шахслари фуқаро И.М.нинг омонатга қўйилган 500 000 АҚШ долларидан И.М.нинг номидан қалбаки ариза ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириб 300 000 АҚШ долларини ўзлаштириб талон-торож қилганликлари аниқланган.Батафсил ўқиш@ogohuzofficial
