Последние посты

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12
22 сент., 13:02
💵 Бунёдкор учун хомий ва “қутқарувчи” топилгани хақида хабарлар келмоқда! Рост бўлсин!Агар хабарлар амалга кўчса, қалдирғочлар Пахтакорга қарши бахсда ўзгача мотивация билан майдонга тушади!👉 @onikkinchi
O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12
19 сент., 10:47
⚽️ Эрон 24-сентябрдаги Ўзбекистон, 29-сентябрдаги Россия терма жамоаларига қарши бахсга тайёргарликни давом эттирмоқда. Эронликлар 22-сентябрь куни Фарғонага учиб келишиб, 26-сентябрьгача шу ерда бўлишади. Куннинг иккинчи ярмида эса Россия Федерациясига навбатдаги ўртоқлик ўйини учун учиб кетишади.👉 @onikkinchi
O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12
16 сент., 17:43
Бехрузбек Каримов Лугано сафида гол урмоқда!👉 @onikkinchi
O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12
16 сент., 07:23
Бугун Насаф ўйнайди!Бугун “Насаф” Осиё Чемпионлар Лигаси 2 2026/27 мавсумининг 1-турида Баҳрайннинг “Ал Халдия” жамоасига қарши майдонга тушади.🇧🇭 “Ал Халдия” — “Насаф” 🇺🇿 🇧🇭 Манама, Баҳрайн 🏟 Баҳрайн Миллий стадиони 🕘 21:00 📆 16.09.2026👉 @onikkinchi
O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12
14 сент., 16:07изменён
🔥 «НЕФТЧИ» — «АЛ-КУВА АЛ-ЖАВИЯ» ЎЙИНИНИ 1,75 МИЛЛИОНДАН ОРТИҚ ТОМOШАБИН КУЗАТДИ!🇺🇿 Фарғонанинг «Нефтчи» клуби Осиёнинг энг нуфузли мусобақаларидан бири — AFC Champions League Eliteдаги «Ал-Кува Ал-Жавия»га қарши учрашувда майдонга тушди.📺 Ушбу баҳс Ўзбекистон, Ироқ, Яқин Шарқ ва бошқа худудлар онлайн платформалар орқали намойиш этилди.📊 Мавжуд трансляция қамрови ва аудитория кўрсаткичлари асосидаги ҳисоб-китобларга кўра, учрашувни турли трансляциялар орқали 1 миллион 750 минг нафардан ортиқ томошабин кузатган🔥🌍 Бу «Нефтчи»нинг нафақат спортдаги, балки халқаро медиа майдонидаги катта экспозициясини ҳам кўрсатади.⚽️ Фарғона — Осиё майдонида!👉 @onikkinchi
O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12
14 сент., 15:44
Нефтчи Осиё Элит Лигаси дастлабки бахсида Ал-Қува устидан ғалаба қозонди!Марушич : чоқ 100 000 $ 😎👉 @onikkinchi
O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12
13 сент., 04:14
Ал Қува Фарғонада !@onikkinchi
O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12
11 сент., 10:02изменён
Нефтчининг Осиё Элит Лигаси илк туридаги рақиби Ал Қува Ал Жавия(Air Force FC)нинг ишлари жойида эмас. Клуб рахбарининг баёнотига кўра йиллар давомида йиғилган клуб қарзи қарийб 4 миллион АҚШ долларига етиб қолган. Бу етмаганидек августда Пахтакор сафига қўшилган Айман Хусайн хам 2024-йилги фаолиятида қолиб кетган 100 000 $ пулини олиш учун Ироқ Федерациясига клуб устидан ариза киритган. Ироқ жамоаси хозирда ички чемпионатда 7 ўйинда 7 очко жамғариб, 20 та жамоа ичидан 12-ўринда бормоқда.👉 @onikkinchi
O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12
10 сент., 11:19
⚽️ Барчани хабари бор 14-сентябрь куни Нефтчи Элит Лиганинг дастлабки турида Ал-Кува(Air Force) жамоасини қабул қилади. Ўйин учун чипта нархлари эса 50 минг, 100 минг ва 150 минг этиб белгиланди. Ижтимоий тармоқларда нархларнинг қиммат экани кенг мухокамага сабаб бўлмоқда. Аммо шуни унутмаслик керакки, чипта учун ОФКнинг хам алохида стандарт ва талаблари бор. Тўғри, нарх сиёсати тўла қонли Нефтчи қўлида,аммо чиптанинг дизайни, қалинлиги, хажми, шунингдек сотиш ва чоп этиш жараёрларини бевосита назоартга олади. Шундай экан талаб юқори жойда нарх хам бироз баланд бўлади. Мухлислар учун эса асосийси чиптани ўз нархида сотиб олишдир. Нефтчи олиб-сотарларга қарши назоратни кучайтирса бас. Чипталар савдосидан тушган маблағ мезбон жамоага тегишли бўлади.Яна бир масала, клубга янги қўшилган футболчилар Элит Лига учрашувларида иштирок эта оладими?Регламентга кўра, ўйин санасидан 1 ой олдин
O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12
10 сент., 09:52
"Шум бола" фильмидан :- Подшох аскарлари орасидан ола чиққанмиш! Уришмаймиз дейишаётганмиш! - Эйй! Жиииим!Чунки ўша пайтда хам ойлик кам ёки жуда кеч берилган бўлиши мумкин! Лекин... ВАТАН шаъничи!Футболда хам азгина муаммо туфайли "ўйнашни истамаётган" футболчилар кўпайиб қолгандек. Лекин клуб шаъничи? Мухлис хурматичи?👉 @onikkinchi
O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12
7 сент., 04:46
Ўзбекистонда 2 та БУКМЕКЕРЛИК компаниясига лицензия берилган. Лицензиялар 2031-йилгача амал қилади.👉 @onikkinchi
O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12
4 сент., 15:22
Нефтчида нимадирлар ўз йўлида эмасга ўхшайди.Чемпионликка оз қолганида авал Бухоро , бугун эса Насафдан “қақшатгич зарбалар” қабул қилмоқда…Навбахор эса чемпионлик пойгасига қўшилмоқда.Менимча масала хал- ким чемпион бўлиши хам.Бир ашула бўларди : “ Я друг, ты друг, мы криминальный круг»👉 @onikkinchi
O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12
28 авг., 04:21
Сўғдиёна футбол академиясига Жиззах вилояти хокимлиги томонидан яхшигина маблағ ажратилди. Ёшларни асосий жамоага жалб қилиш вазифаси юклатилди.👉 @onikkinchi
O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12
25 авг., 09:25
Суперлига ҳақида бироз реалистик гаплашайлик...Пахтакор атрофидаги сўнгги хабарлар фақат битта клубнинг муаммоси эмас. Менимча, бу Ўзбекистон футболида йиллар давомида йиғилиб келган бир муаммони очиқ кўрсатиб қўйди: Суперлига ҳали тўлиқ футбол бизнеси эмас. Клублардан профессионал бўлиш, академия сақлаш, стадион, аёллар футболи, футзал ва бошқа мажбуриятларни бажариш талаб қилинади. Лекин энг асосий савол очиқ қолмоқда: Клуб Суперлигада ўйнаб, ўзи қандай қилиб пул ишлайди?Телевизион ҳуқуқлардан қанча олади? Лига ҳомийлигидан клубга қанча тушади? Мерчандайзингдан қанча даромад қилади? Чипта сотуви қанчалик аҳамиятли? Клубнинг ўз бренди ва аудиторияси қанчалик қиммат?Легионер олиб келиш ва ёш футболчини сотишдан кейин клубда қанча иқтисодий фойда қолади? Агар бу саволларга аниқ рақамлар билан жавоб бериш қийин бўлса, демак муаммо фақат ҳомийда эмас.Тизимнинг ўзида муаммо бор.Дав
O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12
25 авг., 08:51
Хабарларга кўра "Орол денгизи"га "сув" келяпти экан.👉 @onikkinchi
O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12
25 авг., 05:55изменён
Хоразм вилояти хокимлиги Хоразм жамоасини моддий тарафдан қўллаб-қуватлаш учун август ойида 2 миллард сўм пул маблағлари ажратди.👉 @onikkinchi
O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12
24 авг., 10:00
— Абдуллани ким уйлантиради? — Ўзимиз уйлантирамиз. ("Суюнчи" фильмидаги диалог)Ортиқхўжаевнинг “Пахтакор” — “Сурхон” учрашувидаги вазиятдан кейин клубни молиялаштиришдан воз кечиши мумкинлиги ҳақидаги хабар, менимча, мухлислардан кўра кўпроқ ПФЛ ва ЎФАнинг бошини оғритиши керак. Чунки гап шунчаки бир клуб эгасининг кетишида эмас. Гап — Ўзбекистон футболида хусусий инвестицияга ишонч масаласида. 2030 йилгача клубларни босқичма-босқич хусусийлаштириш вазифаси қўйилган. Аммо амалда клубларнинг катта қисми ҳали ҳам вилоят ва шаҳар ҳокимликлари тасарруфида. Хусусий инвестор эса камдан-кам учрайди. Шундай шароитда “Пахтакор”га хусусий маблағ кириб, клуб инфратузилмаси янгиланди, Қибрай базаси ривожлантирилди, майдонлар таъмирланди, легионерлар жалб қилинди. Энг муҳими, клуб хорижий телеканалларга трансляция ҳуқуқини сотиш орқали даромад олиш моделига ҳам қадам қўйди. Буларнинг барчаси
O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12
24 авг., 09:23изменён
Оригинал изоҳ😎 Манчестер Юнайтед: АПЛ қайтди!Коммент: Сигир қушхонани ( сўйиладиган жой) очилиш маросимини нишонламоқда!😁😁😁👉 @onikkinchi
O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12
23 авг., 17:01
Суперлигада хакамлик устидан киритилган хар бир ариза учун 10 миллион сўм тўлаш керак. Агар айб ростан ҳам хакамда бўлса, пул клуб хисобига қайтиб берилади.👉 @onikkinchi
O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12
23 авг., 12:03
Бугун Фарғонада Нефтчи- Сўғдиёна бахси билан Суперлига 19- тур учрашувлари старт олади.Жиззахликлар кетма-кет 4 ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти. Нефтчи жамоаси нафақат пешқадамликни ушлаб қолиш, қолаверса мухлислар ва яқинда “Фидокорона хизматлари учун” тақдирланган Вилоят хокими Хайрулло Бозоровга табрик доирасида хам ғалаба қилишга мажбур. “Истиқлол” да қизиқ бахс бошланишига 2 соат қолди.👉 @onikkinchi
