Последние посты

Otabek Akromov
20 сент., 03:05
The Moscow Times ёзишича, айрим Россия ОТМларида урушга қарши чиққан ёки ҳокимиятни танқид қилган ходимлар ФСБ билан "профилактик" суҳбатларга чақирилмоқда, ички "ишончсизлар" рўйхатларига киритилмоқда ва шартномалари узайтирилмаяпти. Айрим ҳолатларда бундай рўйхатдан чиқиш учун давлатга яқин лойиҳаларда иштирок этиш ёки аввалги позициясидан воз кечиш талаб қилингани ҳам айтилмоқда.Университетлар мустақил фикр ва танқидий билим ишлаб чиқарадиган макондан давлат шакиллантираётган "ҳақиқат"ни тарғиб қилаёдиган институтга айланмоқда. Яъни университет индоктринация манбасига айланмоқда.👉🏿 https://t.me/otabek_akromov
Otabek Akromov
17 сент., 08:32
Австралиянинг унутилган демографик фожиасиАвстралия тарихида мустамлакачиликнинг демографик оқибатлари аввал ўйланганидан анча катта бўлган. Янги тадқиқотга кўра, 1788 йилгача Австралия қитъасида аборигенлар сони тахминан 2,22 миллион бўлган. Аввалги ҳисоб-китобларда эса бу рақам 250 мингдан 1 миллионгача деб баҳоланарди.1788 йилдан кейинги ўн йилликларда касалликлар, зўравонлик, қириб ташлашлар, мажбурий кўчириш ва анъанавий ҳаёт тарзининг бузилиши натижасида тахминан 2,06 миллион абортгенлар ҳалок бўлган. Тадқиқотчиларнинг ҳисобича, европаликлар келганидан 70 йил ўтиб, маҳаллий аҳолининг атиги 7 фоизи қолган. Масалан, чечакнинг ўзи дастлабки ўн йилликда шарқий соҳилда 220 минггача инсоннинг ўлимига сабаб бўлган бўлиши мумкин.Қизиғи, бу ерда гап фақат тарихий рақамни ўзгартириш ҳақида эмас. Аҳоли сони қанча бўлганини аниқлаш — колонизациянинг миқёсини қандай тушунишга бевосита
Otabek Akromov
16 сент., 05:11изменён
Сўнгги пайтларда академик ишнинг ўзи ҳам баъзан илмий изланишдан кўра техник жараёнга ўхшаб қолади. Мақола ёзиш, таҳрир қилиш, рецензияга жавоб бериш, ҳужжатлар, дарслар ва турли маъмурий ишлар — буларнинг барчаси зарур, аммо улар вақтни шундай эгаллайдики, ўқишга гоҳида вақт етмайди. Рутинадан бўшаб (дарсга тайёрланиш учун ўқилган китоб/мақола доим ҳам менга завқ бермайди), қўлимга китоб ё мақола олсам, шундай мазза қиламан – ўқишни соғинганим яққол билинади. Шунда бир нарса ҳақида ўйлаб қоламан: агар ўқиётган бўлсангиз — яшаяпсиз, қолган пайтда эса шунчаки мавжудсиз.Чунки олим учун ўқиш оддий ахборот олиш эмас. Китоб ва мақолалар орасида юриб, кимдир берган саволни ўзингизча қайта кўрасиз, бошқалар кўрмаган бўшлиқни сезасиз ёки ҳали ўйланмаган ғоя пайдо бўлади. Шу маънода, ўқиш олим учун ҳаводек. Техник ишлар ишни битиради, ўқиш эса нима учун ишлаётганингизни эслатади, менимча.P.S.
Otabek Akromov
15 сент., 03:59изменён
Бир кунни ўзида ҳам ачинарли, ҳам қувонарли хабар олдим. Юқоридаги постда 2025 йил октябрь ойида Cambridge University Press томонидан чоп этиладиган Government and Opposition журналига юборган мақолам ҳақида ёзган эдим. Бугун, ниҳоят, мақола қабул қилингани ҳақида хабар келди. Бу — сиёсатшуносликдаги нуфузли журналлардан бири: тахминан 400та сиёсатшунослик журнали орасида Toп 32, Comparative Politics (қиёсий сиёсат) йўналишида эса дунёнинг Toп 13 ўринда туради. Демак, бу мақола учун қарийб бир йиллик жараён якунига етди: биринчи раундда катта ўзгартиришлар, иккинчи раундда кичик ўзгартиришлар ва ниҳоят — acceptance.Бугунги икки хабар шуни кўрсатадики, бир журналда эшик ёпилади, бошқасида эса очилади. Муҳими, бир рад жавоби кейинги уринишни, бир қабул эса кейинги мақолани ёзишни тўхтатмаслиги. Илмий ишда "муваффақият" ва "муваффақиятсизлик" кўпинча бир куннинг ўзида ёнма-ён келиши
Otabek Akromov
15 сент., 02:59
Икки ҳафта олдин International Organization журнали мақоламни ташқи тақризга юборгани ҳақида ёзгандим. Бугун эса рад жавобини олдим.Аввалги постда бу журналда мақола чоп этиш қанчалик қийинлиги, ҳатто соҳада анча таниқли олимлар ҳам 6 марта мақоласини IO’да чиқаришга уруниб, рад жавобини олгани ҳақида мисол келтиргандим. Лекин шунга қарамай, бирор ишни бошлаётганда унинг муваффақиятли бўлишини кутасиз. Акс ҳолда, умуман ҳаракат қилмас эдингиз. Бу сафар ҳам шундай ишонч билан юборгандим. Натижа эса — rejection. Энди тақризчиларнинг танқидларини олиб, мақолани яна яхшилаш ва кейинги эшикни тақиллатиш қолди.👉🏿 https://t.me/otabek_akromov
Otabek Akromov
14 сент., 03:01
2022 йилдан кейин Россияга яқин давлатларда ҳарбий харажатлар кескин ошди: Европанинг Россия билан чегарадош ёки унга яқин мамлакатларида мудофаа бюджетлари бошқаларга нисбатан анча тез ўсган.Бу ҳолат Стивен Уолтнинг "таҳдидни мувозанатлаш" (balance of threat) назарияси учун яхши эмпирик иллюстрация. Давлатлар фақат кучли давлатнинг мавжудлигидан эмас, балки унинг яқинлиги, ҳарбий салоҳияти ва ниятларидан келиб чиқиб ўз ташқи ва мудофаа сиёсатини ўзгартиради. Украина уруши эса Европа давлатлари учун Россия таҳдидини абстракт геосиёсий масаладан бевосита хавфсизлик муаммосига айлантирди.👉🏿 https://t.me/otabek_akromov
Otabek Akromov
12 сент., 04:32
Канберрада менга ёқадиган нарсалардан бири — бола тарбияси фақат оиланинг хусусий иши сифатида қаралмаслиги. Масалан, деярли ҳар бир туманда жамоат кутубхонаси бор ва унинг ичида болалар учун алоҳида ўйин майдончаси ҳамда турли ёшдаги болаларга мўлжалланган китоблар бўлими мавжуд. Бу ерда хафтада 2 марта болаларнинг ёшига қараб (0-3 ва 3-5) эртак терапиялари, қўшиқ ва рақс жамоат ўйинлари ташкил қилинади. Ҳафтада бир марта шаҳар ҳукумати ҳам болалар ва оналар учун махсус бепул ўйин машғулотлари ташкил қилиб, боланинг ривожланишига ёрдам берадиган турли ўйинчоқ ва воситаларни олиб келишади. Буни барчаси текин ва бу учун "биз ижтимоий давлатмиз" деган шиор ҳам ўйлаб топишмаган.Буларнинг энг катта фойдаси декретдаги она учун бола билан уйда кун ўтказишдан кўра, бола билан кўпроқ табиат қўйнига чиқиб, бошқа оналар билан ижтимоийлашиш имкониятини беради. Яъни, бу ерда давлат фақат болага
Otabek Akromov
10 сент., 03:00изменён
Шу кунларда Ўзбекистон кўчаларида яна бир анъанавий манзарага гувоҳ бўласиз: 2000 долларлик икки букиладиган iPhone Duo’ни 5000 долларга, 1300 долларлик олча ранг iPhone Pro Max’ни эса 3000 долларга сотиб олганлар телефонларини чўнтагидан мағрурлик билан чиқариб, "алё-алё" қилиб юришади. Чунки биз учун тлефон — ижтимоий мақомни чўнтакда олиб юришнинг энг қулай усули.Бу манзарани тасвирлашда эҳтимол қилган ягона хатойим — нархларда. Чунки бизда Duo’ни 10 000$, олча ранг iPhone’ни 5000$ қўйсангиз ҳам, биринчи бўлиб олишга тайёр одам топилади. Муҳими, бошқалардан олдин олиш.👉🏿 https://t.me/otabek_akromov
Otabek Akromov
8 сент., 03:05
Deterrence: Эрон бизга қандай янги назарий билим беради?Тийиб туриш (deterrence) — рақибни муайян ҳаракатдан қайтариш учун унга бу ҳаракатнинг харажати фойдасидан юқори бўлишини ишонтириш стратегиясидир. Классик назарияда бунинг учун икки нарса муҳим: имконият (capability) — таҳдидни амалга ошира олиш, ва ишончлилик (credibility) — зарурат туғилса, уни амалга оширишга сиёсий ирода борлиги. Аммо бунда яна бир муҳим шарт бор: рақиб сиз қўяётган харажатни қабул қилиб, ўз ҳаракатидан воз кечишига ишониши керак.Эрон тажрибаси эса бу мантиқни анча мураккаблаштирмоқда. 2026 йилги урушда АҚШ ва Исроилнинг ҳарбий устунлиги, санкциялар ва иқтисодий босим Эронни жиддий харажатларга дучор қилган бўлса-да, Теҳрон ҳалигача сиёсий капитуляцияга мажбур бўлмади. Аксинча, у асимметрик имкониятлар — ракета ва дронлар, прокси тармоқлар ва, айниқса, Ҳурмуз бўғози орқали глобал иқтисодий харажатларни
Otabek Akromov
7 сент., 05:32
переслано из @madievuz
Bir voqea esimga keldi shu ma'lumotni o'qib. 2000-yillar talaba edim, SamDUning filologiya fakulterida o'qirdim. SamDUga yangi rektor kelgach ustoz-professorlarga munosabat o'zgara boshladi va SamDUdagi yagona akademik alloma filolog olim Botir Valixo'jayevning talabalar bilan tushgan rasmi 9 qavatli binosining oldiga katta plakatda chiqarib qo'yildi. Biz filolog talabalar rosa xursand edik, negaki, Valixo'jayev domla bizga ham dars o'tar ustozni juda yaxshi ko'rardik. Lekin bilishimcha, B. Valixo'jayevning o'zi bundan juda xijolat bo'lgan ekan. Domla rahmatli juda kamtar inson edilar. Biroq, katta rasm uzoq turmadi. Ikki kundan keyin qarasak, Karimovni rasmini qaqqaytirib qo'yishgandi. Biz talabalar hali u paytlar siyosatni tushinmaymiz "nega bunday qilishdi?" deb so'raganimizda, "siyosat shunday" deb javob berishgandi. Keyin bilsak, Karimov hamma soha bo'yicha "mutaxassis" va hamma
Otabek Akromov
7 сент., 03:19
Хитойда тижорий реклама ўрнига ўз олимларини оммага танитишади ва уларга худди машҳур юлдузлардек муносабатда бўлишни тарғиб қилишар экан. Масалан, мамлакат аэропортлари ва кўчаларида хитойлик олимларнинг портретлари, уларнинг илмий ютуқлари ва инсон саломатлиги ҳамда жамият тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақидаги маълумотлар намойиш этилар жкан. Расмда Нобель мукофоти совриндори, фармаколог Ту Ююнинг портрети ҳам бор. У ҳақидаги ёзувда: "Улар хитой халқининг абадий ҳурматга сазовор, авлодлар ёдидан ўчмайдиган буюк юлдузларидир", дейилади.👉🏿 https://t.me/otabek_akromov
Otabek Akromov
5 сент., 10:37
БМТ дунё харитасини ўзгартиришни маъқуллади: асрлар давомида қўлланиб келинган Меркатор проекцияси ўрнига Африканинг ҳақиқий ҳажмини аниқроқ акс эттирадиган "Equal Earth" харитасидан фойдаланиш тавсия этилмоқда. Того ташаббуси билан илгари сурилган резолюцияни 164 давлат қўллаб-қувватлади (АҚШ қарши). Бу қарор мактаб дарсликлари, таълим тизими ва рақамли хариталарда дунёга қандай қарашимизни ўзгартириши мумкин.Масаланинг қизиқ жиҳати шундаки, Меркатор харитасида Африка Гренландия билан деярли бир хил ҳажмда кўринади. Аслида эса Африка Гренландиядан 14 баравар катта. Шунинг учун бу оддий картография масаласидан кўра кенгроқ маънога эга: харита нафақат географияни тасвирлайди, балки дунё ҳақидаги тасаввуримизни ҳам шакллантиради. Того ва Африка Иттифоқи бу ташаббусни "картографик мустамлакачилик" қолдиқларини бартараф этиш ва Африканинг дунёдаги демографик, иқтисодий ҳамда геосиёсий
Otabek Akromov
5 сент., 08:08
2026 йилги Smart City Index рейтингига кўра, мен яшаётган Канберра дунёнинг 148 та шаҳри орасида 8-ўринни эгаллади ва Австралиянинг энг «ақлли» шаҳри бўлди. "Smart city" деганда фақат технология ёки осмонўпар бинолар назарда тутилмайди. Асосий мезон — технология, инфратузилма ва инсон ҳаёти сифати ўртасидаги баланс. Канберрада яшовчилар шаҳарнинг яшил ҳудудлари, таълим имкониятлари, санитария, хавфсизлик, ҳаво сифати ва маданий фаолиятларини юқори баҳолаган. Масалан, яшил ҳудудлар 80.2%, мактаб таълими 80.4%, санитария 78.2% ва ҳаво сифати 72.3% даражасида ижобий баҳоланган👉🏿 https://t.me/otabek_akromov
Otabek Akromov
5 сент., 04:15
AI даврида хато билан ёзиш "инсонлик" белгиси сифатида қабул қилинади, мукаммал матн эса "буни AI ёзган" деган шубҳа уйғотади. Яъни, саводли бўлиш АI даврида энди қимматга тушиши мумкин.👉🏿 https://t.me/otabek_akromov
Otabek Akromov
2 сент., 03:24
Кўпчилик "Сунъий интеллект даврида таълим кераксиз бўлади" дейди, аслида эса фундаментал билимсиз AI’дан унумли фойдалана олмайсиз ва тўғри промпт ҳамда савол бера олмайсиз. Чунки AIда сизга мослашиш хусусияти бор: аҳмоқона саволизга, аҳмоқона жавоб оласиз!👉🏿 https://t.me/otabek_akromov
Otabek Akromov
1 сент., 03:11
Ўрта давлатлар қачон юксалади?"Буюк куч билан бирга буюк масъулият ҳам келади". Халқаро муносабатларда бу ғоя менинг халқаро тизим ҳақидаги умумий қарашимни шакллантирган буюк назариячилардан бири — Хедли Буллнинг The Anarchical Society асаридаги ёндашуви билан ҳамоҳанг. Буюк давлатларнинг вазифаси фақат ўз манфаатини максималлаштириш ёки Мершаймер таъкидлаганидек, гегемонликка интилишдан иборат эмас. Улар халқаро тартибни сақлаш ва унинг барқарорлиги учун ҳам масъулият олиши керак.Буюк давлатлар масъулиятдан кўра манфаатни устун қўйганда, ўрта ва кичик давлатлар ўз тақдирини ўзлари ҳал қилишга мажбур бўлади. Натижада улар бир-бирига яқинлашади ва коллектив ҳаракат механизмларини излайди. Украина урушида Европанинг кўмаги (АҚШсиз), Макка пакти доирасида Саудия Арабистони, Покистон ва Туркия ўртасидаги яқинлашув, Марказий Осиёда эса Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар ва Озарбайжон билан
Otabek Akromov
31 авг., 05:06изменён
Бугун Австралия миллий университети талабаларига Афғон-Совет уруши ва унинг оқибатлари ҳамда Афғонистонга амалга оширган сафарим натижалари бўйича маъруза ўқидим. Маъруза савол-жавобларга роса бой бўлди. Ушбу маърузани ташкил этган ва мени таклиф қилган дўстим
Otabek Akromov
31 авг., 04:58
переслано из @islomxon_gafarov
Бугун Австралия миллий университети талабаларига Афғон-Совет уруши ва унинг оқибатлари ҳамда Афғонистонга амалга оширган сафарим натижалари бўйича маъруза ўқидим. Маъруза савол-жавобларга роса бой бўлди. Ушбу маърузани ташкил этган ва мени таклиф қилган дўстим, Австралия миллий университети ўқитувчиси ва тадқиқотчиси Отабек Акромовга (https://t.me/otabek_akromov) раҳмат дейман !
Otabek Akromov
31 авг., 03:35
🇺🇿 Мустақиллик — бир марта қўлга киритиладиган эмас, балки ҳар куни ҳимоя қилинадиган мақомдир. Мустақиллигимиз муборак!👉🏿 https://t.me/otabek_akromov
Otabek Akromov
30 авг., 05:02
Журналист: "Ҳозир бизнинг икки иттифоқчимиз бор — Шимолий Корея ва Эрон. Ҳаммада бир савол қийнамоқда: биз қандай қилиб шу даражага келиб қолдик ва айнан шундай давлатлар билан бир даврада бўлиб қолдик?"Лавров жавоб беради: "Нима бўлибди бу даврага, ёмон эканми?"👉🏿 https://t.me/otabek_akromov
