Последние посты

Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
22 сент., 05:05изменён
#Эълон🇺🇿 Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Рақобат қўмитаси томонидан German Sparkassenstiftung ташкилоти кўмагида Савдо-саноат палатаси ҳамда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан ҳамкорликда “Бизнес ривожининг асосий омили – мижозга содиқлик ва истеъмолчилар ҳуқуқлари устуворлиги” мавзусида халқаро тренинг ўтказилиш режалаштирилган.‼️ Тадбирдан мақсад — бизнес фаолиятида истеъмолчилар ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш ҳамда мижозга содиқликни шунчаки мажбурият эмас, балки истеъмолчи ишончи, садоқати ва компаниянинг узоқ муддатли фойдаси пойдевори сифатида қараш ёндашувини шакллантириш.👥 Маҳаллий ва хорижлик экспертлар иштирокида бўлиб ўтадиган мазкур тадбирда қуйидагилар спикер сифатида иштирок этиши кутилмоқда:2,250Открыть в Telegram
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
21 сент., 05:00
РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ТИББИЙ ХИЗМАТЛАРНИ РЕКЛАМА ҚИЛАЁТГАН ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ ТАЛАБЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИШГА ЧАҚИРАДИ🤩 Сўнгги вақтларда тиббий хизматлар рекламасида “касалликдан бир умрга халос қиламиз”, “мутлақо хавфсиз”, “3 кунда даволаймиз”, “ҳеч қандай ножўя таъсири йўқ”, “бизга келган беморларнинг барчаси соғайди” каби тиббий натижа, хавфсизлик ёки самарадорликни ошириб кўрсатувчи иборалардан фойдаланиш ҳолатлари кузатилмоқда.✈️ Бунда, тиббий хизматлар рекламасида натижани кафолатловчи, мутлақ хавфсизликни ваъда қилувчи, қарши кўрсатмаларни инкор қилувчи, беморни натижа билан қониқтиришни ваъда қилувчи, организмнинг индивидуал хусусиятларини инкор қилувчи маълумотлардан фойдаланиш амалдаги қонунчиликни бузилишига олиб келиши мумкин.📑 Бундан ташқари, тиббий2,200Открыть в Telegram
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
19 сент., 07:00
👍👍👍👍👍👍 | 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🇺🇿 Рақобат қўмитасининг ҳафталик дайжести.FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
18 сент., 07:00
#Иқтибос🔴 Ялпи ички маҳсулот ҳажми 2016 йилдаги 199,3 триллион сўмдан 2025 йил якунига келиб 1 849,7 триллион сўмга етди — иқтисодиёт ҳажми қарийб 9,3 баравар ошди.✈️ "Рақобатни ривожлантириш – Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг таянчи" мақоласидан.FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE2,310Открыть в Telegram
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
18 сент., 05:06
😀😁🥱🤨🤔😌Рақобат қўмитаси томонидан “Centrum Air” компаниясининг Истанбул — Тошкент рейси кечикиши юзасидан ҳолат назоратга олиниб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда🌐 Ижтимоий тармоқларда “Centrum Air” авиакомпаниясининг Истанбул — Тошкент йўналишидаги C6302 рейси 3 соатдан ортиқ вақтга кечиккани ва бу ҳолат йўловчиларнинг эътирозларига сабаб бўлгани" юзасидан хабарлар тарқалди.✈️ Рақобат қўмитаси томонидан мазкур ҳолат, жумладан, рейс кечикиши вақтида йўловчиларга зарур ахборот ва тегишли хизматлар кўрсатилгани, шунингдек истеъмолчилар ҳуқуқлари таъминланганлиги бўйича тушган мурожаат юзасидан ўрганиш ишлари олиб2,310Открыть в Telegram
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
17 сент., 07:00
#Иқтибос🔴 Тадбиркорлик фаолиятига кириш шартлари енгиллаштирилди: 160 турдаги лицензия ва рухсат бериш тартиблари бекор қилинди ёки соддалаштирилди. Қатор йўналишларда лицензия ўрнига хабардор қилиш механизми жорий этилди.✈️ "Рақобатни ривожлантириш – Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг таянчи" мақоласидан.FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE2,350Открыть в Telegram
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
17 сент., 05:00
25 МЛРД СЎМДАН ОРТИҚ ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИДА ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНИБ, ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ✈️ Рақобат қўмитаси давлат харидлари соҳасида доимий мониторинг ва мурожаатларни ўрганиш асосида шаффофлик ва адолатли рақобатни таъминлаб келмоқда. Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ҳудудий органлар томонидан тегишли таъсир чоралари кўрилмоқда.Жумладан:📍Жиззах вилояти: Ҳудудий бошқарма томонидан электрон махсус ахборот порталлари маълумотларидан фойдаланган ҳолда ўтказилган мониторинг натижасида умумий қиймати 1,5 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.♻️ Хусусан, Арнасой туман тиббиёт бирлашмасида 588,3 млн сўмлик аутсорсинг хизмати; вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида 6 та савдода 333,1 млн сўмлик товар моддий бойликлари; силга2,370Открыть в Telegram
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
16 сент., 08:00
#Иқтибос🔴 Сирдарё вилояти мисолида 500 дан ортиқ товар орасидан иқтисодий мураккаблиги юқори 40 турдаги маҳсулот бўйича инвестиция имкониятлари ажратиб олинди. Уларнинг эҳтимолий бозори 12,6 миллиард доллардан ортиқ деб баҳоланди.✈️ "Рақобатни ривожлантириш – Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг таянчи" мақоласидан.FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE2,330Открыть в Telegram
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
16 сент., 05:15
Навоий вилоятининг шаҳар ва туманлари кесимида тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли даромадларини ошириш юзасидан Рақобат қўмитаси ишчи гуруҳи учрашувлар ташкил этмоқда🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 сентябрдаги ПФ–193-сон Фармони ижросини ўрганиш мақсадида Рақобат қўмитаси раисининг ўринбосари У. Давлатов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида маҳаллалар кесимида ўрганишлар ўтказди.✈️ Ташриф доирасида туман ҳокими У. Елмуратов билан биргаликда ҳудудий штаб фаолияти ўрганилди. Аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, кичик бизнес ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.👥 Шунингдек, "Айтим" маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла еттилиги фаолияти билан танишилиб,
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
15 сент., 07:00
#Иқтибос🔴 39 та соҳадаги индивидуал имтиёзлар қисқартирилди ёки қайта тартибга солинди. Эксклюзив ҳуқуқлар фақат объектив зарурат мавжуд ҳолларда ва уч йилдан ошмаган муддатга берилиши белгиланди.✈️ "Рақобатни ривожлантириш – Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг таянчи" мақоласидан.FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE2,300Открыть в Telegram
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
15 сент., 05:00
Рақобат қўмитаси “WB TAXI” МЧЖга такси хизматларида истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан сўров юборди⚡️ Сўнгги вақтда Рақобат қўмитасига келиб тушаётган мурожаатларда ҳамда ижтимоий тармоқларда такси хизматини кўрсатиш фаолияти юзасидан истеъмолчилар томонидан эътирозлар кўпаймоқда.🤩 Айнан, “WB TAXI” фаолияти билан боғлиқ эътирозлар 2026 йил январь-август ойларида 20 тага яқин бўлиб, бунда истеъмолчилар томонидан хизматдан фойдаланганда белгиланган жойга таксилар келмаётгани, ҳайдовчилари билан қайта алоқа қилишнинг имкони йўқлиги ва бундай ҳолларда оператор ҳеч қандай чора кўрмаётганлиги каби эътирозлари билдирилган.Ўрганишларда мазкур хизмат кўрсатувчи корхона томонидан Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Электрон тижорат тўғрисида"ги Қонунлар ва Вазирлар2,350Открыть в Telegram
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
14 сент., 07:00
#Иқтибос🔴 Давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг рақобатга зид 6 700 та қарори бекор қилинди ёки қонунчиликка мувофиқлаштирилди. Рақобатга зид 3 500 та ҳаракат бартараф этилиб, асоссиз олинган қарийб 912 миллиард сўм маблағ қайтарилди.✈️ "Рақобатни ривожлантириш – Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг таянчи" мақоласидан.FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE2,350Открыть в Telegram
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
14 сент., 06:00
✏️Президент Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон ва Корея Республикаси: ўзгаришлар даврида келажак сари интилаётган ҳамкорлик" мақоласи эълон қилиндиКорея Республикасининг етакчи нашрларидан бири — "Тҳе Чосун Даилй"да Президент Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон ва Корея Республикаси: ўзгаришлар даврида келажак сари интилаётган ҳамкорлик" сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.Мақолада Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги тарихий ришталар, бугунги алоҳида стратегик шериклик, савдо-инвестиция алоқалари ҳамда муносабатларни янги технологик босқичга олиб чиқиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилган.❗Мақолада қайд этилганидек–🔵сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги икки томонлама савдо ҳажми 5 баробарга ошган;🔵Кореянинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган2,350Открыть в Telegram
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
14 сент., 05:00
Рақобат қўмитаси тадбиркорлардан асоссиз ундирилган 5,5 млрд сўмлик тўловлар юзасидан ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига нисбатан иш қўзғатди🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига мувофиқ, электр энергиясидан қарздорлик бартараф этилганидан кейин корхоналарни электр тармоғига қайта улаш учун жарима ва қўшимча тўловларни қўллаш бекор қилинган бўлиб, давлат органлари мазкур нормаларнинг қонуности ҳужжатлари қабул қилинишини кутмасдан тўғридан-тўғри амалга оширилишини таъминлаши белгиланган.✈️ Ушбу талабларни амалга ошириш мақсадида электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига тегишли ўзгартиришлар киритилиб, электр тармоқларидан узиб қўйилган истеъмолчиларни қайта улаш учун ундириладиган тўловлар2,380Открыть в Telegram
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
12 сент., 07:00
👍👍👍👍👍👍 | 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🇺🇿 Рақобат қўмитасининг ҳафталик дайжести.FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
11 сент., 11:00
#Иқтибос🔴 2019–2026 йилларда умумий қиймати 13,2 миллиард долларлик 1 181 та битимга розилик берилди. Рақобатга салбий таъсир кўрсатиш хавфи мавжуд 31 та битим рад этилди.✈️ "Рақобатни ривожлантириш – Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг таянчи" мақоласидан.FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE2,410Открыть в Telegram
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
11 сент., 05:00
Рақобат қўмитаси авиарейслар кечикканда йўловчиларга компенсация тўланиши ҳолатларини ўрганмоқда✈️ Ҳаво транспорти хизматлари бўйича истеъмолчилар мурожаатлари 2026 йилнинг биринчи ярмида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,1 баробарга кўпайиб, 300 дан ортиқни ташкил этди.🪪 Мурожаатларда: ➡️ рейсларнинг бир неча соатга кечикиши; ➡️ йўловчиларга ўз вақтида аниқ ахборот берилмаслиги; ➡️ сифатсиз хизмат кўрсатилиши; ➡️ кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олиниши каби ҳолатлар қайд этилган.♻️ Таҳлилларга кўра, айрим ҳолларда ташувчининг айби билан кечиккан рейслар бўйича йўловчиларга компенсация ёки муқобил ечим таклиф этилмаган. Бу эса фуқароларнинг вақти,2,360Открыть в Telegram
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
10 сент., 07:00
#Иқтибос🔴 2025–2026 йилларда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари баҳоси бўйича прогнозларнинг ўртача аниқлиги 80 фоизни ташкил этди. Бу хавфларни нархлар кескин ошганидан кейин эмас, олдиндан аниқлаш имконини оширди.✈️ "Рақобатни ривожлантириш – Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг таянчи" мақоласидан.FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE2,390Открыть в Telegram
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
10 сент., 05:15
МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИГА ТАШҚИ РЕКЛАМА ЎРНАТИШ ТАҚИҚЛАНАДИ🇺🇿 Мамлакатимизда маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш ва тарғиб қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Соҳада қонунчиликни мустаҳкамлаш, обидаларни рақамлаштириш ва уларни халқаро миқёсда тарғиб қилиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.📑 Шу муносабат билан, маданий мерос объектларига тааллуқли реклама соҳасида ҳам қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан назорат кучайтирилмоқда.Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 26-моддасига мувофиқ, ташқи рекламани моддий маданий мерос объектларига ўрнатиш тақиқланади.✈️ Маданий мерос объектлари, уларнинг ҳудуди ва муҳофаза зоналарида ташқи реклама воситаларини ўзбошимчалик билан жойлаштириш ёки объектнинг2,350Открыть в Telegram
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
9 сент., 07:00
#Иқтибос🔴2019 йилда товар номенклатураси 4 100 тур атрофида бўлган бўлса, 2025 йилда 5 600 турга етди. Янги маҳсулот ортида янги ишлаб чиқарувчи, сармоя, иш ўрни ва истеъмолчи учун қўшимча танлов туради.✈️ "Рақобатни ривожлантириш – Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг таянчи" мақоласидан.FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE2,330Открыть в Telegram
