gram news
Аватар канала Platina.uz

Platina.uz

@platinauzb

Platina.uz интернет нашрининг расмий Telegram канали Расмий сайт: https://platina.uz Сайт ҳақида: https://platina.uz/about Реклама: https://platina.uz/reklama

ПроектыKKНовостиПодтверждён Telegram

14,500подписчиков

Открыть канал

Последние посты

  • Platina.uz

    22 сент., 17:21

    Бугун тунда Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқдаПойтахтда шамол тезлиги айрим соатларда 0,5–1 м/с гача пасаяди. Бу эса ҳавонинг вертикал аралашуви секинлашишига олиб келади. Ёғингарчилик кутилмаётгани сабабли ҳаводаги заррачаларнинг узоқроқ вақт давомида сақланиб қолиш эҳтимоли мавжуд.👉 https://platina.uz/5d6786@platinauzb
  • Platina.uz

    22 сент., 15:51

    Тезкор тадбирларда 2 кгга яқин наркотикни сақлаб келган жиноий гуруҳ аъзолари ушландиИИВ тезкор қидирув департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан “Қорадори–2026” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилди.👉 https://platina.uz/f5718a@platinauzb
    923видео31Открыть в Telegram
  • Platina.uz

    22 сент., 15:07

    290 жабрланувчи ва қоғозда қолган “Eco dream”— шов-шувли “Glamour Gold” иши якунландиОдамлардан 97 млрд сўм олиб, квартираларни топшира олмаган “Glamour Gold” қурилиш компанияси мансабдорларига суд ҳукми ўқилди. Ишда асосий фигурант бўлган компания директори Дмитирий Кан қарийиб 10 йилга озодликдан маҳрум этилди. Жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни қоплаш учун “Eco dream” ТЖМ биноси ҳамда судланувчиларга тегишли нотурар бинолар, автомобиллар сотувга чиқариладиган бўлди.👉 https://platina.uz/6b0f7c@platinauzb
    1,050511Открыть в Telegram
  • Platina.uz

    22 сент., 14:24

    Урбанизация қўмитаси: Тошкентдаги яшил ҳудудлар сақлаб қолиниши шартМазкур баёнот Тошкент марказидаги “Наврўз” маданият ва истироҳат боғининг кўчмас мулклари (ери билан) сотувга қўйилиши фонида янгради.👉 https://platina.uz/5db36b@platinauzb
  • Platina.uz

    22 сент., 13:35

    Марказий банк "Анорбанк" масаласида баёнот билан чиқдиУшбу банкнинг асосий акциядори Қаҳрамонжон Олимовга одам ўғирлаш айби қўйилганди. Олимов Ўзбекистонда сиртдан ҳибсга олинган ва халқаро қидирувга берилган.👉 https://platina.uz/479d84@platinauzb
  • Platina.uz

    22 сент., 13:05

    Тошкентда ҳар куни 3,5 тонна нон чиқиндига ташланмоқдаБир йилда Ўзбекистонда жами 15 миллион тоннадан ортиқ маиший чиқинди йиғилган. Ушбу кўрсаткичнинг энг катта қисми эса Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда. Пойтахтда ҳар куни 3 минг тоннадан ортиқ чиқинди йиғилади ва унинг 3 тоннаси еб бўладиган тоза нон ва озиқ-овқат маҳсулотларини ташкил этмоқда.@platinauzb
    1,370видео621Открыть в Telegram
  • Platina.uz

    22 сент., 12:26

    Саудия Арабистонига ҳусийлар таҳдиди кучайди: ким ёрдам бера олади?Саудия Арабистонининг заифлигини ҳарбий ресурслар етишмаслиги билан изоҳлаш тўғри эмас. Муаммо таҳдиднинг асимметрик – тенгсиз хусусиятида мужассам. Ҳусийлар Яман ичидаги қуруқлик орқали ҳарбий босимини Саудия ҳудудига ракета ва дрон ҳужумлари ҳамда денгиз қатновига таҳдид билан бирлаштира олмоқда.👉 https://platina.uz/b9e457@platinauzb
    1,280321Открыть в Telegram
  • Platina.uz

    22 сент., 11:20

    Наманганда боғча омбор мудири 5 ёшли қизчани зўрладиҲолатни Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати ва Болалар омбудсмани вакили ҳам тасдиқлади. Гумонланувчига нисбатан 12 сентябр куни иш очилган ва шу куннинг ўзида процессуал тартибда ушланиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.👉 https://platina.uz/bb5b94@platinauzb
    1,59013211Открыть в Telegram
  • Platina.uz

    22 сент., 10:51изменён

    Юнусободдаги мактабда ўқувчи калтакланди: ўқитувчи ишдан кетиши мумкинЎқувчи ўзини калтаклаган ўқитувчини сўккани айтилмоқда. Ўқитувчи болани ураётгани синфда ўрнатилган кузатув камерасида ҳам ёзиб олинган. Бироқ бу видео оммага тақдим этилмаган.👉 https://platina.uz/9ff1ab@platinauzb
  • Platina.uz

    22 сент., 10:15

    Фарғонада 5-синф ўқувчиси машина ҳайдаб юргани аниқландиСўх туманида 5-синф ўқувчиси отасига тегишли Tracker автомобилини бошқаргани акс этган видео тарқалди. Шундан сўнг, ўқувчининг отасига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2 моддаси бўйича баённома расмийлаштирилди.👉 https://platina.uz/2026/09/22/@platinauzb
    1,370видео432Открыть в Telegram
  • Platina.uz

    22 сент., 09:49

    Ўзбекистон Осиё ўйинлари гуруҳ босқичида 100 фоизлик натижа кўрсатдиСўнгги турда Ўзбекистон U-23 ва Вьетнам U-23 миллий жамоалари ўзаро куч синашди. Унда вакилларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Муҳаммадали Ўринбоев ва Нурлан Ибраимов муаллифлик қилди.👉 https://platina.uz/95b5ca@platinauzb
    1,350311Открыть в Telegram
  • Platina.uz

    22 сент., 09:17

    Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табрикладиСуҳбат давомида Ўзбекистон – Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви ҳамда Туркманистонда бўлиб ўтадиган МДҲ саммитига тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашилди.👉 https://platina.uz/2fc278@platinauzb
    1,380201810Открыть в Telegram
  • Platina.uz

    22 сент., 08:59изменён

    Қирғизистонда болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқлаш кўриб чиқилмоқдаМамлакатда ҳозир ўқувчиларга дарс жараёнлари пайтида мобил қурилмалардан эркин фойдаланиш тақиқланган. Аввалроқ вояга етмаганларга ижтимоий тармоқларни тақиқлаш Европа иттифоқи миқёсида ҳам кўриб чиқилганди.👉 https://platina.uz/8c09ee@platinauzb
    1,350331Открыть в Telegram
  • Platina.uz

    22 сент., 08:05изменён

    Самарқандда болалар мактабга эшакда қатнаяптиКаттақўрғон туманидаги 84-мактаб тумандан 40 км узоқ экани, йўллар эса асосан сўқмоқлардан иборат бўлгани учун ўқувчилар дарсга эшакларда қатнайди. Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига кўра, ҳозирда мутасадди ташкилотлар томонидан ушбу олис ва тоғли ҳудудларда ўқувчиларнинг мактабга хавфсиз ва қулай қатнашларини таъминлаш, шунингдек, йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича тегишли чора-тадбирлар дастури кўриб чиқилмоқда.👉 https://platina.uz/1b327a@platinauzb
    1,400видео531Открыть в Telegram
  • Platina.uz

    22 сент., 07:26

    Тошкент маркази пулли "парковка"га айлантирилмоқда​Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Platina.uz’га маълум қилишича, автотураргоҳ сифатида режалаштирилган ҳудудда давлат ва нодавлат ташкилотларининг кўплиги ҳамда автомобилларнинг сони тирбандликни юзага келтираётгани учун шу ҳудуд танлаб олинган. Бироқ ҳокимлик қарорида 13 минг квадрат метр ҳудуднинг айнан қанча қисми автотураргоҳ, қанча қисми яшил майдон, пиёдалар ҳудуди ва бошқа инфратузилмага ажратилиши аниқ кўрсатилмаган.👉 https://platina.uz/7891d0@platinauzb
    1,5304221Открыть в Telegram
  • Platina.uz

    22 сент., 06:36изменён

    Тарихий натижа: Ўзбекистон шахмат олимпиадасида яккапешқадамга айландиАйниқса Нодирбек Ёқуббоев ва Ниҳал Сарин ўртасида баҳс кескин курашларга бой бўлди. Баҳсда аввалига ҳиндистонлик шахматчи позиция бўйича ҳам, вақт бўйича ҳам катта устунликка эга эди, аммо кутилмаганда кетма-кет хатоларга йўл қўйди, фарзинни олдиргач эса таслим бўлди. Энди Ўзбекистон-1 жамоаси 23 сентябр куни турнир жадвалидаги энг яқин таъқибчиси Хитой билан беллашади.👉 https://platina.uz/bf8147@platinauzb
    1,410431Открыть в Telegram
  • Platina.uz

    22 сент., 06:13

    Энди ишхонасида тазйиқ ва зўравонликка учраганлар онлайн шикоят қилиши мумкинПрезидент қарорига мувофиқ, 1 декабрга қадар давлат органлари ва ташкилотлари учун махсус ахборот портали ишга туширилади. У орқали иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича онлайн мурожаат юбориш мумкин бўлади.Мансабдор шахс ёки масъул ходимга оид мурожаатлар автоматик равишда юқори турувчи инстанцияга юборилади. Агар ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят аломатлари аниқланса, мурожаат «112» орқали ваколатли органга юборилади.@platinauzb
    1,390видео5222Открыть в Telegram
  • Platina.uz

    22 сент., 05:52

    Тошкент метросида йўловчилар сони бўйича янги рекорд ўрнатилди21 сентябрь куни Тошкент метросидан 1 млн 182 минг нафар йўловчи фойдаланди. Бу метро тарихидаги бир кунлик янги рекорд бўлди. Аввалги рекорд 14 сентябрда қайд этилган бўлиб, ўша куни метро 1 165 550 нафар йўловчига хизмат кўрсатган.👉 https://platina.uz/531f7e@platinauzb
    1,370видео32Открыть в Telegram
  • Platina.uz

    22 сент., 05:33

    Санитария-эпидемиологик осойишталик бўлими бошлиғи қўлга олиндиУ Шўрчи туманидаги мактабгача таълим ташкилотларидан бирининг раҳбаридан пора олганда ушланди. Мансабдор МТМнинг 42 нафар ходимига санитария сертификатларини беришни ваъда қилгани маълум бўлди.👉 https://platina.uz/ebac6d@platinauzb
  • Platina.uz

    22 сент., 04:59изменён

    Тошкент вилоятида йўловчи ва инспектор ўртасида низо чиқдиХодимлар рейд давомида йўловчи ташиш қоидаларини текшириш учун енгил машинани тўхтатган. Текширув пайтида салондаги йўловчилардан бири соғлиғида муаммо борлиги маълум бўлган.👉 https://platina.uz/aacd5e@platinauzb
    1,450видео53Открыть в Telegram