Последние посты

Prof. Sherzod
15 сент., 11:13
Флоренциядаги Европа университети бу йилги Макс Вебер дастурини очибди.Тарих, ҳуманитар соҳалар ва ижтимоий фанларда PhD'ни охирги 5 йил ичида тугатганлар бўлса, топширинглар!Жуда нуфузли (ва рақобатли) дастур, ўтиш ўта қийинлигини айтиб ўтишим шарт. Аммо ўтсангиз, ажойиб кампус ва университетда ишлаш имкониятингиз бўлади.Ютуб каналимдаги биринчи видеомни айнан ана шу кампусдан тайёрлагандим, эсингизда бўлса. Видеони мана бу ерда қайта кўришингиз мумкин (айниқса топширмоқчи бўлсангиз фойдали бўлади).Тўлиқ маълумот учун, университет сайтидаги мана бу саҳифа билан танишиб чиқинг.#Эълон #Университетлар@profsherzod
Prof. Sherzod
14 сент., 11:33
Чегара билмас болалар адабиёти ҳақидаЁзда Йокоҳамада яшайдиган укам Фарҳоднинг уйига кўп бордим (Цукуба ҳақидаги видеода Фарҳодни кўрасизлар). Жиянларим, Фарҳоднинг фарзандлари мутолаани яхши кўришади, маҳаллий кутубхонадан ҳар ҳафта ўнлаб китоб олиб ўқишади.Бир куни китобларига қизиқиб кўрдим. Муқовасида силовсин расмли китобга узоқ тикилиб қолганимни кўрган болалар, "Бу машҳур "Ситон ҳайвон ҳикоялари", эшитмаганмисиз?" деб сўрашди."Эшитганда қандоқ!" деб жавоб бердим 😊 Чунки болаликда энг яхши кўрган китобим эди! Отам (болаларнинг бобоси) тавсиясига кўра рус тилида ўқиганимни, ҳикоялар ҳануз эсимдалигини болаларга айтдим.Дунёда қизиқарли китоб борки, таржима қилиниб, чоп қилинадиган Японияда, Ситон-Томпсон ҳикоялари болалар томонидан севиб ўқилиши табиий. Аммо у туғилган Британияда унинг китоби эсдан чиққан. Бундан ҳайратга тушдим. Айни пайтда, адабиётнинг чегара билмаслиги
Prof. Sherzod
10 сент., 12:36
Канал чатида каналдаги ёзувларга алоқадор бўлмаган мулоҳаза ва комментарийларнинг бари ўчирилади.Хафачилик бўлмаслиги учун айтиб қўяй дедим 😊Охирги пайтда турли спам ва тушунарсиз комментарийлар қолдириб кетадиган ботлар кўпайган. Баъзиларини ўчириб улгурмаяпмиз. Ўчиргунимизча кўрсангиз ва спамлигини тушунсангиз, ундаги ҳаволаларга босмаганингиз маъқул.Бу кетишда кетса, канал чатини ёпишга тўғри келади, шекилли.
Prof. Sherzod
10 сент., 02:49
Япониянинг Хоккайдо университети профессори октябр ойида талабалар билан учрашиш учун Ўзбекистонга келадиАвгустда Познанда бўлиб ўтган Европа японшунослари конференциясида иштироким ҳақида ёзгандим.У ерда нафақат маъруза қилдим, балки турли домлалар билан учрашдим. Шулар орасида Хоккайдо университети профессори Сасада Ҳиронори домла ҳам бор эди: унинг яқинда Ўзбекистонга боришини билган умумий дўстимиз бизни таништириб қўйди.Сасада домла 24-26 октябр орасида Тошкентда бўлади. У ерда у ўз университети ва магистрлик дастури ҳақида талаба ва домлалар оммасига маълумот беради. У ишлайдиган дастурнинг номи "Замонавий японшунослик" бўлиб, юртимиздаги кўплаб талабаларга қизиқ бўлади, деб ўйлайман.Дастур вебсайти: https://www.oia.hokudai.ac.jp/mjsp/Тошкентдаги тадбир ҳақида Сасада домладан яна маълумот кутяпман, юбориши билан, эълон қиламан.Японшунос талабалар ва умуман Японияга
Prof. Sherzod
5 сент., 07:42
"Алма материм" Кембрижнинг репутациясига охирги ойларда кўп путур етди.Университет ўтган ойда Жейсон Ардей можароси сабаб диққат марказига тушган бўлса, энди яна бир профессори一Жеймс Орр一медиа гирдоби марказида қолди.Орр Британиянинг ўта ўнгчи партияси бўлмиш Реформнинг сиёсат масалалари бўйича маслаҳатчиси эди. Айни пайтда, Кембриж университетининг диншунослик факултетида профессорлик ҳам қиларди.Жейсон Ардейдан фарқли, Жеймсни танийман, бундан 10 йилдан кўпроқ олдин кўп маротаба мулоқот қилганман. Кейинроқ бу ҳақда батафсилроқ ёзаман.Бугун эса яна Кембрижни айланишга кетяпман.#Университетлар #Кембриж@profsherzod
Prof. Sherzod
4 сент., 03:22
Кеча Полшанинг Познан шаҳрига келдим. Бу ерда Европа японшунослик жамиятининг (European Association for Japanese Studies) конференциясида қатнашаман. Эртага ва индин икки сессияда маъруза қиламан. EAJS конференциялари ҳар уч йилда Европа шаҳарларидан бирида
Prof. Sherzod
31 авг., 23:27
Мустақиллигимизнинг ўттиз беш йили муборак бўлсин!Мустақиллигимиз абадий бўлсин!🇺🇿🇺🇿🇺🇿@profsherzod
Prof. Sherzod
27 авг., 14:19
Кеча Полшанинг Познан шаҳрига келдим. Бу ерда Европа японшунослик жамиятининг (European Association for Japanese Studies) конференциясида қатнашаман. Эртага ва индин икки сессияда маъруза қиламан.EAJS конференциялари ҳар уч йилда Европа шаҳарларидан бирида ўтади. 2023 йилда Белгиянинг Гент шаҳрида бўлиб ўтган.Асосан Европадаги японшуносларни бир жойга йиғадиган анжуман бўлсада, бошқа қитъалардан ва Япониянинг ўзидан ҳам қатнашчилар кўп келади. Кеча аэропортнинг ўзидаёқ таниш чеҳраларни кўрдим, мен турган Эски Шаҳар маҳалласидаги меҳмонхоналарда ҳам. Қанчалик глобаллашган бўлмасин, японшунослик нисбатан тор дунё ва йиллар давомида конференцияларга бораверсангиз, кўпчиликни ё кўрган бўласиз, ёхуд нима иш қилишини биласиз.Познаннинг ўзи эса ажойиб жой экан, ҳақиқий европача шаҳар. Трамвайиларини кўриб, кўзим қувнади, видеога олдим. Трамвайлар ҳақида алоҳида видеода кўрасизлар, насиб.
Prof. Sherzod
27 авг., 02:01
Май ойи охирида Японияга кетиш олдидан, "Уч ой Японияда бўламан, шунча нарсага улгураман, қанчадан-қанча архивларни титиб чиқаман, олдин қилмаган ишларимни қиламан!" деган ҳаёл бор эди. Уч ой ростан узун даврдек кўринганди.Ўтган ҳафта Японияни тарк этиш олдидан, ана шу уч ой қанчалик тез ўтиб кетганини ўйладим. Одатда шундай бўлади, нисбийлик назариясига мисол ҳам қилиб кўрсатиладику: келажакка қараганда маълум бир муддат узун туюлса, ўша муддат ўтиб кетгач ортга қараб кўрилса, тез ўтгандек туюлади.Япониядан кетишдан олдинги бир неча кунда улгурмаган ишларимни, кўрмаган нарсаларимни, ўқий олмаган тарихий манбаларимни ўйлаб, қанақадир маҳзунлик сездим.Ўзимча ўйладим: ўлим тўшагида ётган инсон ҳам шунга ўхшаш туйғуни ҳис қилса керак: шунча вақтим бор деб ўйлагандим, аслида мен ўйлаганимчалик кўп эмас экан, шунча қилинмаган иш, ёзилмаган сатрлар, олинмаган суратлар, сўралмаган узр
Prof. Sherzod
23 авг., 10:45изменён
Жейсон Ардей ҳақида14 август куни уйидан жасади топилган Жейсон Ардей (Jason Arday) ҳақида эшитгандирсиз; эшитмаган бўлсангиз, бу ёзувни ўқинг.Ёзувда нафақат бу инсон ҳақида, балки унинг ўлимига етаклаган воқеалар нима учун Британия университетлари жар ёқасида экани ҳақида ҳам фикрларимни ёзмоқчиман.Ўтган ой охирларида Кембриж университетининг "энг ёш қора танли профессори" деб улуғланган Жейсон Ардейнинг аслида ўз иш ўрнига лойиқ эмаслиги ҳақида турли фикрлар инглиз медиасида тарқала борди.Асосий танқидлар унинг илмий иши, яъни докторлик диссертацияси, муаммоли экани ҳақида эди. Бир неча манба бу диссертациядан плагиат аломатларини топганлиги ёзилди (плагиат: бировнинг ёзганларини, ёки умумий ғояларини ўзиники қилиб кўрсатиш).Шундан сўнг Ардей ҳақида бошқа маълумотлар юзага чиқа бошлади. Танқидлар шунчаки унинг илмий фаолияти билан чекланиб қолмади. Айтишларича, Ардей нафақат
Prof. Sherzod
23 июл., 03:36
Мадина Зарифнинг юқоридаги ҳар доимгидек ажойиб ҳикоясини ўқиб, ота-оналаримиз ҳақида ўйладим. Яъни биз, 90-йиллар болаларининг ота-оналарини.Бизнинг авлод вакиллари орасида "биз йўқотилган авлодмиз" деган гапни эшитиб тураман. Аммо аслида икки давр орасида йўқолиб қолган авлод ота-оналаримиз авлоди, 1950 йиллар ўрталаридан 1960-йиллар бошларигача туғилганлардир.Буларнинг кўпчилиги Брежнев даврида улғайиб, ўқиган. Балки шу сабабдан, ҳозир етмишларга кирган авлод орасида бу даврга меҳр бўлакча. Тарихда "турғунлик" даври сифатида кўрилсада, урушдан кейинги совет тарихида иқтисодий жиҳатдан барқарорроқ ўнйиллик бўлган. Ундан олдинги 1960-йиллар Хрушчевнинг авантюралари, ундан кейинги 1980-йиллар эса кетма-кет ўлган қария раҳбарлар ва Горбачёвнинг перестройкаси билан ажралиб турган. Шу сабабдан, ота-оналаримиз авлоди қайсидир маънода 70-йилларни, ўз талабалик олтин даврини, ёшлигини
Prof. Sherzod
23 июл., 03:25
переслано из @blogoterapiya
GOFRET90 йиллар кўпчилик оилалар учун оғир келган эди. Энди мустақилликка эришган даврларимиз, озиқ овқат танқислигидан зиёда ойлик тушиши қийин. 70 йил Москвага қарам бўлган ўлка ва корхоналар янги даврда ҳали ўз йўлини топиб кетмаган. Ва айнан ўша пайтда чет элдан - асосан Туркиядан турли сақич, ширинлик ва бананлар кириб кела бошлаган. Қишлоқ болалари ва нафақат бу ширинликларни қадоғини сақлаб қўйишни ва бир бирига азза базза мақтанишни ҳам канда қилмайди. Бу бир мағрурлик сабаби.Онам ўқитувчи бўлиб ишлайди. Колхозда тракторчи бўлиб ишлаган ўгай отам эса ишсиз. 3 бола нимадир еб ичиши ва нималардир кийиши керак. Уйга ширинлик нари турсин, оқ ун кирса ўзимизни бойдек ҳис қиламиз. - Ёғ ва ун бўлса оч қолмаймиз, деган ёзилмаган қонун бор. Уйга гўшт кирмай қўйганига анча бўлган. Бундай ширинликларнинг қадоғини ўртоқларимнинг китоблари орқасида кўраман ва бир тамшаниб қўяман.Онамн
Prof. Sherzod
21 июл., 15:18
Давоми...Аммо икки ҳайдовчи бизнинг соқолли шоввозни эплай олишмади. Шунда можарога ногирон ва қариялар ўриндиғида ўтирган отахон аралашди. Бу ёшдаги нуроний отахондан шахсан мен кутмайдиган муомала кўрсатиб, соқолли дўстимизга "омаэ" деб мурожаат қилди. Япончада ҳатто "сен" сўзининг бир нечта варианти бўлиб, вазият ва танишлик даражасига қараб белгиланади. Яъни, танимаган одамга "омаэ" деб одатда фақат якузалар мурожаат қилади.Буни эшитган соқол телефонини қарияга йўналтириб, бир нималар дея кетди. Мен бироз ҳавотир билан у ҳозир қарияни дўппослай бошлайди, деб кута бошладим, ҳайдовчилар полиция чақиргандир, деб умид қилдим. Соқолли фуқаро қарияни дўппослай бошласа, ҳайдовчилар аралашар, деган умид ҳам уйғонди.Бутун автобус бу можарони ҳайрат билан кузатар эди. Шу пайтда орқадаги автобуснинг ҳайдовчиси йўловчиларни ўз автобусига ўтказди. Мен ва бир нечта ёш яланг иккиланиб
Prof. Sherzod
21 июл., 15:15
Катта Японияда ҳам кичик кўнгилсизликлар бўлиб турадиОхирги икки кунда ғалати, олдинлари Японияда кузатмаганим воқеалар юз берди.Биринчиси: якшанба куни бир ёши катта профессор билан учрашиш учун машинада Йокоҳамадан Кунитачи томон чиқдик. Йўл жуда тирбанд эди, аммо буни якшанбалигига йўйдим. Ҳамма денгиз бўйига отлангандир, маъносида. Аммо тирбандликда ярим соат тошбақа тезлигида судралиб юргач, унинг сабабини тушундик: йўл ўртасида уч машина иштирокида авария юз берган экан.Шу пайтгача мен Японияда авариялар камдан-кам бўлади, деган тушунчага эга эдим. Аслида ҳам шундай. 125 миллион аҳоли яшайдиган, йўлларида салкам 80 миллион машина юрадиган бу давлатда бир йилда йўл-транспорт ҳодисаларида 3,000 дан кам одам нобуд бўлади. Масалан, 2025 йил давомида бор йўғи 2,547 одамгина йўлларда ҳалок бўлган, бу эса рекорд паст кўрсаткич."Бор йўғи 2,547" киши деган статистика сизларга эришThe Japan TimesJapan traffic deaths hit record low in 2025Traffic accident deaths fell by 4.4% from the previous year, with 2,547 deaths recorded in 2025.
Prof. Sherzod
19 июл., 02:43
Токиодан қандай видеолар олай? Сизларга қандай видеоларни кўриш қизиқ бўлади?Токиога келган кунларим ёза бошлаган видеомни энди таҳрир қилиб, Ютубга жойладим.Видеода Токиодаги ҳозирги ётоқхонамда қаҳва ичиб ўтириб, бу гал нима сабаб Японияга келганим, бу ерда қандай тадқиқот қилишим ва энг муҳими—қандай видеолар олишни режалаштираётганим ҳақида гапирдим.Видео ўзи 4 дақиқагина, тез осонгина кўрилади. Мана бу ҳаволадан кўришингиз мумкин.Аммо сиздан илтимос шунчаки видеони кўриш эмас, балки менга Токиодан қандай видеолар кўришни хоҳлашингиз ҳақида комментарийларда ёзиб қолдиринг. Бу видеоларнинг барчасини бу ердалигимда жойлай олмаслигим аниқ, аммо SD-карталаримнинг барини тасвирга тўлдириб кетиб, Англияда аста-секин, сабр билан бирма-бир тайёрлаб жойлайвераман.Фикр-мулоҳазаларингиз менга жуда қизиқ ва муҳим! 😊🙏#YouTube@profsherzodYouTubeTokiodan qanday videolar ko'rishni xohlaysiz?Omadim chopib, yoz oylarida Tokio universitetida mehmon tadqiqotchi bo'lish nasib qildi. Bu yerda o'z tadqiqotlarimni olib borib, manbalar bilan ishlab, yozilmay turgan ishlarimni yozish bilan bir qatorda, bir nechta qiziq videolar ham olmoqchiman. Bular…
Prof. Sherzod
18 июл., 03:10
Ҳеч қачон ўқувчи сони ортидан қувмаганман. Кўпроқ ўқувчи ўқисин деб, оммабоп мавзуларда ёзишга ҳам ҳаракат қилмаганман. Каналимнинг ўртача аудиторияга эга канал бўлиб қолишига шубҳа қилмайман. Мен ёзадиган мавзулар сенсацион эмас, турли видео блогерлар каби одамларнинг диққатини тортадиган нарсалар ҳақида на ёзув, на видео тайёрлайман. Тайёрлайдиган видеоларим бари жамиятнинг жуда кичик қатламига ёқади. Вҳк вҳк.Аммо каналим аудиториясини кузатиб, бир нарсага аҳамият бердим. Каналга ёзилганлар сони беш минг атрофида, аммо ҳар бир ёзувни минг киши, нари борса икки минг киши ўқийди. Яъни, бу агар бирон бир ёзувимни аудиторияси меникидан бир неча карра катта канал ўз ўқувчилари орасида тарқатмаса.Катта эҳттмол билан бу ҳозирги даврдаги информацион тўйиниш оқибати бўлса керак. Маълумот шунчалик кўпки, одамлар меникидек ҳафтада бир ёзадиган каналга ёзилиб ҳам, камдан-кам ҳолларда
Prof. Sherzod
17 июл., 14:44
Глобал тарих ва бошқарув мавзусида тадқиқот қиладиган қалби қайноқ ёшлар—топширинглар!Ўтган йили мана шу пайт, июлнинг охирида, Неаполга илк марта боргандим. Бу шаҳарни бир кўришда севиб қолдим, дея олмайман, аммо бир неча кун туриб, нақадар ажойиб жой эканини кўрдим. Мана шу ниҳоятда бетартиб ва ниҳоятда гўзал жойда тўрт йил яшаш имконияти учун ҳам мана шу PhD дастурига ҳужжат топширишга тайёрман 😅Аммо нафақат шаҳар учун, балки дастур ва университет учун ҳам топширса арзийди. Қизиқиб кўринг, четда PhD қилишни истаб юрган ёш тарихчи олим бўлсангиз, топширинг.Батафсил маълумотлар мана бу ерда.#Стипендиялар@profsherzod
Prof. Sherzod
15 июл., 21:15
Ингланд 1-2 АргентинаЯхши ўйин бўлди, а? 😅Ингланд яхши ўйнади. Тактик сабабларга кўра ютқазди.Креатив ўйинчилари кўп жамоага қарши 60-дақиқадан ҳимояга бутун жамоа бўлиб ётволиш камдан-кам ҳолларда яхшилик билан тугайди.Жуда соддалаштириб юборсамда, футболда ғалаба эришиш омилларини муҳимлик даражасини мана бундай тизиш мумкин:1. Тўғри танланган тактика 2. Жамоа бу тактикани тушуниши ва астойдил амалга ошириши 3. Ўйинчиларнинг индивидуал маҳоратиЯна бир жуда содда гап бўлсада, масалан, Ўзбекистоннинг ЖЧдаги ўйини ва урган голларини асосан муҳимлик даражаси бўйича учинчи омил, ўйинчиларнинг индивидуал маҳорати билан тушунтириш мумкин. Бу дегани терма жамоамизда тактика йўқ эди, дегани эмас, аммо у кўпинча нотўғри танланди ёки амалга оширилишда хатолар бўлди (ўйинчиларимиз босим остида кўпинча кўрсатмаларни унутиб қўйишди).Ҳозир тугаган ўйинда Ингланд айнан биринчи омил
Prof. Sherzod
15 июл., 16:11
Токиодаги ўқувчиларим диққатига!Кейинги жума куни, 24 июлда, кечки соат 5 да Кейо университетининг Мита кампусида каминангизнинг маърузаси бўлади.Маъруза ташкилотчилари: Кейо университетининг Шарқий Осиё тадқиқотлари институти.Маъруза мавзуси: Япония империяси даврида Сахалинга ишчи кучи сифатида жалб қилинган, аммо 1945 йилда советлар Сахалин оролини эгаллаб олишганидан кейин у ердан ватанига қайтолмай, қолиб кетган корейслар ҳақида.Билганингиздек, Корея тарихи бўйича мутахассис эмасман, аммо бундан бир неча йил олдин, қиш кунларининг бирида Россия Давлат архивида ишлаб ўтирганимда, кутилмаганда қўлимга тушган архив манбаларига асосланиб, бу кичик тадқиқотга қўл урганман. Шуни тақдим қилмоқчиман.Келолсангиз, бир оғиз комментарийларда ёзиб қўйинг.Манзил локацияси#Эълон@profsherzod
Prof. Sherzod
15 июл., 05:36
#ОйКитоби (июл 2026). Кен Лёу, "Қоғоздан ясалган ҳайвонот боғи"Анчадан бери китоблар ҳақида ёзишга вақт тополмаяпман (иш ва сафар билан, уларни ўқишга ҳам вақт кўп эмас). Аммо қолиб кетган ойларни аста-секин тўлдириб бораман.Кен Лёуни асосан "Уч тана масаласи" (三体) асарини инглизчага таржима қилган одам сифатида билишади, аммо унинг ўзи ажойиб фантастдир. Мен бу ҳикоялар тўпламини анчадан бери ўқимоқчи бўлиб юриб, Токиода ниҳоят қўлим етди.Лёунинг тасаввурига, у 15 ҳикояда яратган оламларнинг хилма-хиллигига тасанно айтмай иложим йўқ. Биргина китобни ўқиб, бу қадар хилма-хил таассуротлар оламан деб ўйламагандим. Ҳикоя жанрини бекорга шунча йилдан бери четлаб ўтиб юрган эканман, деб, яна бир ажойиб ҳикоянавис Тед Чиангнинг тўпламларини ҳам олдим.Ҳикоялар тарих билан келажак, фан ва адабиёт, шартли "Шарқ ва Ғарб" орасидаги чегараларни осонлик билан кесиб ўтади. Ўқувчини ҳайрон
