Последние посты

PROKURATURA | Расмий канал
22 сент., 18:13
#ТЕЗКОР ⚡️Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин😨 Бугун соат 22:00 дан 01:00 гача Тошкентнинг аксарият ҳудудларида ҳаво сифати «сезгир гуруҳлар учун носоғлом» даражагача ёмонлашиши мумкин. Экология қўмитаси кечки вақтларда очиқ ҳавода узоқ вақт бўлмасликни
PROKURATURA | Расмий канал
22 сент., 15:09
#ТЕЗКОР ⚡️Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин😨Бугун соат 22:00 дан 01:00 гача Тошкентнинг аксарият ҳудудларида ҳаво сифати «сезгир гуруҳлар учун носоғлом» даражагача ёмонлашиши мумкин.Экология қўмитаси кечки вақтларда очиқ ҳавода узоқ вақт бўлмасликни тавсия қилмоқдаЯқинларга хам огоҳлантириб қўйинг🇺🇿@Prokuratura_Uz
PROKURATURA | Расмий канал
22 сент., 14:31
#Сақлаб_олинг ‼️Сотиб олишдан олдин янги уйни қандай текшириш керак — муаммолардан қочишга ёрдам берадиган 3 та онлайн хизмат.Транзакциядан олдин эгасини, кадастр маълумотларини ва мулкдаги ҳар қандай муаммоларни текширинг:open.ngis.uz — кадастр рақами ва мулк тафсилотлари;davreestr.uz — эгаси ва оғирликлар;my.gov.uz — мулк тарихи, ҳужжатлар ва оғирликлар.🇺🇿@Prokuratura_Uz
PROKURATURA | Расмий канал
22 сент., 13:59
#Диққат ❓ Савол: Кандай скутер ва мопедлар учун А1 тоифасидаги хайдовчилик гувохномаси керак?❓ Савол: Кандай скутерлар учун давлат ракам белгиси керак?• Видеода содда килиб тушунтирилган Скутер ва мопедларни A1 dan ташқари “A” ёки “Б” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси билан ҳам бошқариш мумкин🇺🇿@Prokuratura_Uz
PROKURATURA | Расмий канал
22 сент., 13:30
#диққат⚡Бензин нархи 30 минг сўмгача кўтарилиши кутилмоқдаБензинли машиналар нархи янада тушиб электромобиллар эса ошади. Дунёдаги урушлар бунга асосий сабаб🇺🇿@Prokuratura_Uz
PROKURATURA | Расмий канал
22 сент., 12:59
❗️Банк ходими мижозини ўлдириб, 18 йилга қамалдиБанкка автокредит расмийлаштириш учун келган мижозни қасддан ўлдирган банк ходими суд ҳукми билан 18 йилга озодликдан маҳрум этилди.Маълум қилинишича, у мижознинг ёнидаги 5,7 минг долларга кўз тикиб, уни овлоқ жойда ўлдирган. Шундан сўнг марҳумнинг жасадини автомобиль ичига жойлаб, кечгача ишлаган ва кечқурун Фарғона каналига ташлаб юборган.Жасад 6 кундан кейин топилган.⚖️ Суд банк ходимини қасддан одам ўлдиришда айбдор деб топиб, 18 йиллик қамоқ жазоси тайинлаган.🇺🇿@Prokuratura_Uz
PROKURATURA | Расмий канал
22 сент., 12:35
⚡️Шавкат Мирзиёев маъмурий одил судловни ривожлантириш бўйича тақдимот билан танишди▪️Соҳага 15 га яқин янги ҳуқуқий институт жорий этиш таклифлари кўриб чиқилди.▪️Фуқароларга ҳуқуқи бузилишидан олдин суд орқали ҳимояланиш имконини бериш учун 4 турдаги даъво шаклини жорий этиш таклиф қилинди.▪️Фуқароларга давлат органи қонунбузарлик содир этганини тан олишни сўраб муддатсиз судга мурожаат қилиш ҳуқуқини бериш таклиф этилди.▪️Фуқароларга маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари устидан бевосита судга шикоят қилиш ҳуқуқини бериш таклиф этилмоқда.▪️Давлат органи суд қарорини ижро этмаса, унга жарима қўллангандан кейин ҳам қарор бажарилмаса, прокурорга хабар бериш таклиф қилинди.🇺🇿@Prokuratura_Uz
PROKURATURA | Расмий канал
22 сент., 12:10
❗️Мудофаа вазирига янги ўринбосарлар тайинландиҚаҳрамонжон Зоидов — мудофаа вазирининг қуролланиш ва қуроллантириш бўйича ўринбосари; Жаҳонгир Муратов — мудофаа вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланди.🇺🇿@Prokuratura_Uz
PROKURATURA | Расмий канал
22 сент., 11:50
⚡️⚡️Расман: Миллий сертификат ўринлари энди чекланган — янги чекловлар эълон қилинди!2026-йил сентябрь-декабрь ойлари учун 496 303 та ўрин ажратилди: сентябрда 125 753 та, октябрда 129 535 та, ноябрда 112 335 та ва декабрда 128 680 та.Шунингдек, энди имтиҳонлар кўпроқ бўлади — 2025-йилнинг шу даврида 11 та ўрнига 15 та. Агентлик инфратузилмага юкни камайтириш ва натижаларни ўз вақтида эълон қилишни таъминлаш учун чекловлар зарурлигини таъкидлади🇺🇿@Prokuratura_Uz
PROKURATURA | Расмий канал
22 сент., 10:10
#АНА_ХОЛОС Ибн Cинода Spark оилавий жанжал сабаб BYDни атайдан бориб урибди.🇺🇿@Prokuratura_Uz
PROKURATURA | Расмий канал
22 сент., 09:37

PROKURATURA | Расмий канал
22 сент., 09:25
Туркиядаги мактабда номаълум шахс отишма содир этдиМаниса провинциясидаги мактабда юз берган ҳодиса оқибатида бир ўқувчи ҳалок бўлгани, тўрт киши яралангани айтилмоқда. Отишма уюштирган шахс яширинган, полиция ходимлари уни қидираётгани маълум қилинди.🇺🇿@Prokuratura_Uz
PROKURATURA | Расмий канал
22 сент., 08:43
Ички ишлар хизмати: энди 35 ёшгача!«Ёшингиз ўтибди», деган жавоб сабаб ички ишлар органларига хизматга армон бўлганлар учун яхши хабар! Энди 35 ёшда ҳам ички ишлар органларига хизматга кириш мумкин. Президентнинг 2026 йил 26 августдаги ПҚ–303-сон қарори билан қабул қилишнинг умумий юқори ёш чегараси 30 ёшдан 35 ёшга оширилди.Хизматга кириш учун ёш ва бўй бўйича асосий талаблар: ✅ Ёш - 18 ёшдан 35 ёшгача, 35 ёшдагилар ҳам; ✅ Эркакларнинг бўйи - камида 165 сантиметр; ✅ Аёлларнинг бўйи - камида 160 сантиметр. Шунингдек, номзоднинг маълумоти, соғлиғи, жисмоний тайёргарлиги, шахсий ва ишчанлик сифатлари ҳам талабларга мос бўлиши керак. Қабул танлов асосида амалга оширилади.Менимча, бу тўғри қадам. 30–35 ёш - инсон билим ва ҳаётий тажриба тўплаган, масъулиятни чуқурроқ ҳис қиладиган давр.
PROKURATURA | Расмий канал
22 сент., 08:05
Ходимларимиз бизга тўрт кунлик иш ҳафтасини синаб кўришни ёлвориб сўрашди. Мен янги ғояларга очиқ одамман, шунинг учун бундай тажрибани бошладик.Душанбадан пайшанбагача.Ойлик ўша-ўша.Иш ҳажми ҳам ўша-ўша.Самарадорлик эса ростдан ҳам ошди.Одамлар бахтлироқ бўлишди.Кадрлар қўнимсизлиги камайди.Бу биз ўтказган энг муваффақиятли HR-тажрибалардан бири бўлди.Шунинг учун, табиийки, биз уни тўхтатдик. Агар улар беш кунлик ишни тўрт кунда бажара олишса, беш кунда қанча иш қилишларини тасаввур қилинг😅
PROKURATURA | Расмий канал
22 сент., 07:18
Саида Мирзиёева Нью-Йоркда БМТ раҳбари билан нималарни муҳокама қилди?Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси доирасида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.Учрашувда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари ҳамда уларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.Саида Мирзиёева халқаро муносабатлар учун мураккаб бўлган ҳозирги даврда БМТнинг глобал миқёсдаги етакчилик ролини алоҳида қайд этди.Шунингдек, у Антониу Гутерришга хавфсизликнинг асосий йўналишларида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаб келаётгани учун миннатдорлик билдирди.Манба🇺🇿@Prokuratura_Uz
PROKURATURA | Расмий канал
22 сент., 06:55
‼️Иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик: янги портал ишга тушириладиЎзбекистонда иш жойларида хавфсиз ва ҳурматга асосланган муҳит яратишга қаратилган янги дастур амалга оширилади.🇺🇿@Prokuratura_Uz
PROKURATURA | Расмий канал
22 сент., 06:20
📄Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш нега тез ёпилмоқда?Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилишича, эндиликда миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш ҳар бир ҳудуд учун ажратилган ўтириш ўринлари сонидан келиб чиқиб амалга оширилади. Бу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 июлдаги 411-сон қарори билан жорий этилган.Яъни, рўйхатдан ўтиш муддати тугамаган бўлса ҳам, танланган ҳудуддаги барча ўринлар банд бўлса, ўша ҳудуд учун рўйхатдан ўтиш ёпилиши мумкин.2026 йил сентябрь–декабрь ойларида миллий сертификат имтиҳонлари учун жами 496 303 та ўрин ажратилган. Шу даврда турли фанлардан жами 15 та имтиҳон ўтказилиши режалаштирилган. Агентликка кўра, бу тартиб талабгорлар сонини чеклаш учун эмас, балки имтиҳонларни мавжуд бино, техника, ходимлар ва назорат имкониятларидан келиб чиқиб сифатли ташкил этиш учун жорий қилинган
PROKURATURA | Расмий канал
22 сент., 05:44
#ТЕЗКОР ⚡️Тошкент метросида йўловчилар сони бўйича янги рекорд ўрнатилди21 сентябрь куни Тошкент метросидан 1 млн 182 минг нафар йўловчи фойдаланди. Бу метро тарихидаги бир кунлик янги рекорд бўлди.Аввалги рекорд 14 сентябрда қайд этилган эди. Ўша куни метро 1 165 550 нафар йўловчига хизмат кўрсатган. Янги рекорд аввалгисидан 16 031 нафарга кўп.🇺🇿@Prokuratura_Uz
PROKURATURA | Расмий канал
22 сент., 05:39
1,800Открыть в Telegram
PROKURATURA | Расмий канал
22 сент., 05:29
❗️Иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик бўйича онлайн мурожаат портали ишга тушириладиПрезидентнинг 2026 йил 21 сентябрдаги ПҚ–345-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш дастури босқичма-босқич жорий этилади.💻 1 декабрга қадар давлат органлари ва ташкилотлари учун махсус ахборот портали ишга туширилади. У орқали иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича онлайн мурожаат юбориш мумкин бўлади.Мансабдор шахс ёки масъул ходимга оид мурожаатлар автоматик равишда юқори турувчи инстанцияга юборилади.Агар ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят аломатлари аниқланса, мурожаат «112» орқали ваколатли органга юборилади.🇺🇿@Prokuratura_Uz
Подписчики пишут боту, вы отвечаете реплаем, ваш аккаунт скрыт. Создаётся в одно касание.
Как это работает →