Последние посты

Protsess.uz | Rasmiy kanal
18 мая, 07:22
переслано из @sh_giyasov_iiv_matbuot_kotibi
#tayinlovAbutalipov Abduaziz Abdulaziz oʻgʻli IIV Jamoatchilik va ommaviy axborot vositalari bilan aloqalar boshqarmasi boshligʻining oʻrinbosari — Bosh imidjmeyker lavozimiga tayinlandi. Unga “mayor” maxsus unvoni berildi.Tayinlovga qadar A.Abutalipov Oʻzbekiston Milliy media birlashmasi bosh direktori lavozimida faoliyat yuritgan. ——— Абуталипов Абдуазиз Абдулазиз ўғли ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — Бош имиджмейкер лавозимига тайинланди. Унга «майор» махсус унвони берилди.Тайинловга қадар А.Абуталипов Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси бош директори лавозимида фаолият юритган. ——— Абуталипов Абдуазиз Абдулазиз угли назначен на должность заместителя начальника Управления по связям с общественностью и средствами массовой информации МВД — Главного имиджмейкера. Ему присвоено специальное звание «майор».До назначения
Protsess.uz | Rasmiy kanal
15 мая, 12:29
Тошкентда “Инсон учун” фестивали бўлиб ўтдиИжтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Тошкент шаҳрида учинчи маротаба кенг кўламли “Инсон учун” фестивали ташкил этилди. Тадбир йиллар давомида оддий савдо ярмаркасидан инклюзивлик, бандлик ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган йирик ижтимоий платформага айлангани таъкидланди.Фестиваль доирасида иш ярмаркалари, профессионал танловлар, таълим ва касбга йўналтириш дастурлари ўтказилди. Бу йил илк бор Абилимпия миллий чемпионати ташкил этилиб, унда ногиронлиги бўлган шахслар турли йўналишларда ўз касбий маҳоратини намойиш этдилар. Тадбир иш берувчилар ва иқтидорли мутахассислар ўртасида самарали мулоқот майдонига айланди.Шунингдек, фестивалда инклюзив бандликни ривожлантириш, ногиронлиги бўлган шахслар учун янги иш ўринлари яратиш ҳамда уларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Protsess.uz | Rasmiy kanal
5 мая, 12:09
#tabriklaymiz📚 Xalq banki Ichki audit departamenti direktori Alimov Baxtiyor Murodovichning “Raqamli transformatsiyalash sharoitida bank risklari boshqarishni takomillashtirish” mavzusidagi iqtisodiyot fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasini olish uchun yozilgan dissertatsiya ishini muvoffaqiyatli himoya qildi.📌 Dissertatsiya ishida banklarda likvidlilik risklarini baholash va boshqarishda an’aviy usullardan raqamli usullarga transformatsiya qilish, xususan, suniy intelektdan foydalanish orqali ekonometrik (SVAR, SARIMA, Least square with Breaks) modellar bilan ichki va tashqi omillarni ta’sirini o’rganishda, strestestlash uchun prognozlashda turlicha ilmiy yagiliklar qayd etilgan.👏 Baxtiyor Murodovichga kelgusi faoliyati davomida bundanda yuqori yutuqlar tilaymiz.
Protsess.uz | Rasmiy kanal
27 апр., 10:57
АҚШ Эрон блокадаси бошланганидан бери 38 та кемани қўлга олдиАҚШ ҳарбийлари Эрон бандаргоҳларини блоклашда давом этмоқда, кемаларнинг кириши ёки чиқишига тўсқинлик қилмоқда.АҚШ ҳарбийлари Яқин Шарқдаги Марказий қўмондонлиги (CЕНТCОМ) маълумотларига кўра, Эрон бандаргоҳларини блоклашда давом этмоқда.Ўттиз саккизта кемага аллақачон йўналишни ўзгартириш ёки бандаргоҳга қайтиш буюрилган, деб хабар берди korrespondent.net. “АҚШ ҳарбийлари Эрон бандаргоҳларини блоклашда давом этмоқда, кемаларнинг кириши ёки чиқишига тўсқинлик қилмоқда. АҚШ кучлари 38 та кемага йўналишни ўзгартириш ёки бандаргоҳга қайтиш буюрилган”, дейилади баёнотда.
Protsess.uz | Rasmiy kanal
13 апр., 16:26
SAMARQANDDA XALQARO FORUM VA YOSHLAR SAMMITI O‘TKAZILADI⚫️2026-yil 20-21-aprel kunlari Samarqand shahrida BMT Narkotiklar va jinoyatchilik bo‘yicha boshqarmasi bilan hamkorlikda “Jamoat salomatligi va xavfsizlgini ta'minlash maqsadida transmilliy narkotahdidlarga qarshi kurashish” mavzusida global forum bo'lib o'tadi.Forumni o‘tkazishdan ko‘zlangan maqsad: ➡️narkotiklarning noqonuniy aylanmasiga qarshi kurashish samaradorligini oshirish; ➡️ilg‘or xalqaro tajribani tizimli o‘rganish va amaliyotga joriy etish; ➡️zamonaviy narkotahdidlarga qarshi kompleks yondashuvlarni ishlab chiqish; ➡️giyohvandlikka qarshi kurashda davlatlararo va xalqaro hamkorlikni mustahkamlashdan iborat.Tadbirda: 🟢B
Protsess.uz | Rasmiy kanal
8 апр., 14:59
САМАРҚАНДДА ХАЛҚАРО ФОРУМ ВА ЁШЛАР САММИТИ ЎТКАЗИЛАДИ🟢2026 йил 20-21 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси билан ҳамкорликда “Трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш: саломатлик, хавфсизлик ва барқарор ривожланиш” мавзусида глобал форум бўлиб ўтади.Форумни ўтказишдан кўзланган мақсад:➡️наркотикларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш самарадорлигини ошириш; ➡️илғор халқаро тажрибани тизимли ўрганиш ва амалиётга жорий этиш; ➡️замонавий наркотаҳдидларга қарши комплекс ёндашувларни ишлаб чиқиш; ➡️гиёҳвандликка қарши курашда давлатлараро ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.Тадбирда:🟢Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Интерпол,
Protsess.uz | Rasmiy kanal
6 апр., 13:28
📊 Март ойида инфлятсия 0,6 фоизни ташкил этдиЎзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2026 йил март ойида истеъмол нархлари ўртача 0,6 фоизга ошган. Йиллик инфлятсия 107,1 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,2 фоиз бандга паст бўлган.Нархлар ўсиши асосан озиқ-овқат маҳсулотлари (1,2%) ҳиссасига тўғри келган. Ноозиқ-овқат товарлари 0,3%, хизматлар эса 0,2%га қимматлашган.Ҳисоб-китоблар 1,2 миллиондан ортиқ нарх кузатувлари асосида амалга оширилган.
Protsess.uz | Rasmiy kanal
6 апр., 08:48
Алкогол ва тамаки савдосида нақдсиз тўлов тартиби жорий этилдиЖорий йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда алкогол ва тамаки маҳсулотлари савдосини фақат электрон (нақдсиз) тўловлар орқали амалга ошириш тартиби жорий этилди.Мазкур чора иқтисодиётда шаффофликни ошириш, солиқ тушумларини кўпайтириш ва назорат тизимини кучайтиришга қаратилган. Янги тартиб орқали савдо жараёнларида очиқлик таъминланиши, ноқонуний ҳамда контрафакт маҳсулотлар айланмасига чек қўйилиши кутилмоқда.Ушбу тартиб Шавкат Мирзиёевнинг “Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–246-сонли Фармони асосида амалга оширилмоқда.Фуқаролар ва тадбиркорлардан алкогол ҳамда тамаки маҳсулотлари савдосини банк карталари ва электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш сўралмоқда.
Protsess.uz | Rasmiy kanal
6 апр., 08:46
Тоғли ва тоғ олди ҳудудларда сел хавфи эълон қилиндиЎзгидромет маълумотига кўра, 7–9 апрель кунлари кутилган ёмғирлар сабаб республика ҳудудларининг айрим тоғли ва тоғ олди туманларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.Хавф, хусусан, Сурхондарё вилояти, Самарқанд вилояти, Навоий вилояти, Жиззах вилояти, Тошкент вилояти, Наманган вилояти, Фарғона вилояти ҳамда Андижон вилоятининг қатор туманларида кузатилиши эҳтимол.Шунингдек, айрим жойларда ёмғир сувларининг тўпланиши натижасида ҳудудларни сув босиши мумкин.Мутахассислар тоғли ва тоғ олди ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ҳайдовчиларни эҳтиёткор бўлишга, об-ҳаво огоҳлантиришларини кузатиб боришга чақирмоқда.
Protsess.uz | Rasmiy kanal
3 апр., 09:26
Дам олиш кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ва момақалдироқ кутилмоқдаЎзгидромет маълумотига кўра, 4 апрель шанба куни Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва айрим жойларда момақалдироқ кузатилиши мумкин.Жумладан, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё вилояти, Жиззах вилояти, Фарғона водийси ҳамда республика жанубидаги тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмоқда. Қолган ҳудудларда ҳаво асосан қуруқ бўлади. Ҳарорат кундузи 20–25 даража илиқ атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.Якшанба куни республика бўйича айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шунингдек, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 13–18 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда.Мутахассислар тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши, баланд тоғларда эса қор кўчиши хавфи сақланиб қолишини таъкидламоқда.Тошкент шаҳрида шанба куни вақти-вақти билан
Protsess.uz | Rasmiy kanal
3 апр., 09:25
Учинчи ракеткани мағлуб этган Фомин 1/2 финалда ўйнайдиМамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Сергей Фомин Хитойнинг Мааншан шаҳрида давом этаётган ITF M25 турнирининг ярим финал иштирокчисига айланди. Ҳамюртимиз бугун мусобақанинг чорак финали доирасида турнирда учинчи рақам остида таснифланган британиялик Чарльз Брумга қарши баҳс олиб борди. Икки соату 20 дақиқа давом этган учрашувда Фомин уч сет якунига кўра 3/6, 6/3, 6/4 ҳисобларида зафар қучди ва ярим финалга йўл олди. Эртага Сергей Фомин финал чиптаси учун Хитой Тайпейи вакили Ли Куан-Йига қарши кортга чиқади. Рейтинги йўқ бўлган Ли бугун 1/4 финалда турнирнинг биринчи ракеткаси, россиялик Илия Симакиндан 6/4, 4/6, 7/6(6) ҳисобида устун келиб, яхшигина шов-шув кўтарди. Таққослаш учун, ҳозирда Сергей Фомин ATP рейтингида 336, Чарльз Брум 244-ўринни эгаллаб турибди. Фомин - Ли учрашуви эртага бизнинг вақт билан соат 07:00да бошланади.
Protsess.uz | Rasmiy kanal
2 апр., 11:46
Бухоро вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва устувор вазифалар муҳокама қилиндиШавкат Мирзиёев раислигида Бухоро вилоятида амалга оширилаётган натижадорлиги натижадорлиги ва 2026-йилга у вазифалар вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилди.2025-йил вилоят ялпи, ҳудудий маҳсулоти ҳудудий фоизга ўсиб,2 фоизга сўмга, 86,етган. сўмга ушбу. кўрсаткични-йилдсўмга етказиш,1 ва фоизтаъминлаш ва 9,1 вазифаси қў таъминлаш вазифаси қўйилди. Шунингдек,даражасини ишсизлик фоизгача қисқартириш даражасинаҳолини даромадли, қилиш,5 режалаштирилган. Инвестиция йўналишида млхориўзлаштириш 3,3 млрд млрд долларлик экспортни таъминлаш, ҳамда,5 млрд қиймати млбўлган лойиҳаларни умумий амалга 9,ошириш млрд белгиСаноат соҳасида амалга лойиҳа доирасида. мингта янги иш ўрни яратиш лойиҳа доирасида 18 мингта Когонда иш элегибрид автомобиллар тутилган.ишлаб чиқариш, нефть электр ва гибрид материаллари бўйиқувватлар,
Protsess.uz | Rasmiy kanal
2 апр., 11:12
Аҳоли билан мулоқот тизими самарали ташкил қилинадиЎзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли билан мулоқот тизимини самарали ташкил қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.Фармонга мувофиқ, 2026 йил 1 майдан қатор янги тартиблар жорий этилади.Аввало, Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ахборот тизимига келиб тушган мурожаатлар бўйича назорат вақти режими ўрнатилади. Белгиланган муддатда кўриб чиқилмаган мурожаатлар автоматик тарзда юқори турувчи давлат органига ижро учун ўтказилади.Шунингдек, мурожаатлар “шошилинч”, “одатий” ва “маслаҳат талаб қилувчи” тоифаларга ажратилади. Назоратга қайтарилган мурожаатлар юқори турувчи органлар томонидан 3 иш куни ичида қайта кўриб чиқилиши шарт.Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича ҳисоботлари ҳар чоракда камида бир марта парламент
Protsess.uz | Rasmiy kanal
2 апр., 11:11
Зарарли чигирткалар тухумдан чиқишни бошладиЎзбекистоннинг қатор ҳудудларида зарарли чигирткалар тухумдан чиққан. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги маълум қилди.Маълум қилинишича, 22 мартдан Қашқадарё вилояти ва Сурхондарё вилоятида, 24 мартдан Самарқанд вилоятида, 28 мартдан эса Жиззах вилоятида марокаш чигирткасининг 1–2 ёшдаги турлари кузатилган.Чигирткаларнинг экин майдонлари ва томорқаларга тарқалишининг олдини олиш мақсадида кузатув-назорат ишлари кучайтирилган. Аниқланган ҳудудларда кимёвий ишловлар олиб борилмоқда. Кураш тадбирларига махсус техника ва мингдан ортиқ қўл пуркагичлар жалб этилган, зарур ёқилғи ва воситалар захираси яратилган.2026 йилда 651,8 минг гектар майдонда кимёвий ишлов ўтказиш режалаштирилган. Ҳозирга қадар 22 минг гектардан ортиқ ҳудуд ўрганилиб, 3 641 гектарда ишлов берилган.Фуқаролардан чигиртка тарқалган ҳудудлар ҳақида тегишли
Protsess.uz | Rasmiy kanal
2 апр., 10:40
Давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтасига ўтказилди2026-йил 1-апрелдан давлат тиббиёт муассасаларида 5 кунлик иш ҳафтаси жорий этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.Янги тартибга кўра:– тиббиёт ходимлари учун ҳафталик иш вақти 36 соатдан ошмайди; – зарарли ва юқори зўриқишли шароитларда ишловчилар учун қисқартирилган вақт қўлланилади; – тиббиёт ходими бўлмаганлар учун иш вақти 40 соат этиб белгиланади.Поликлиникаларда иш вақти душанба–жума 08:00–20:00, шанба куни 08:00–14:00 (навбатчилик) тартибида амалга оширилади.Иш ҳақи сақланади, статсионарларда навбатчилик тизими доимий асосда ташкил этилади.
Protsess.uz | Rasmiy kanal
2 апр., 10:38
Ярим асрдан сўнг илк экипажли ой парвози: «Артемида-2» миссияси старт олдиNASA томонидан амалга оширилаётган «Артемида-2» миссияси доирасида бортида 4 нафар астронавт бўлган Orion космик кемаси Florida штатидаги Kennedy Space Center космодромидан Space Launch System (SLS) оғир ракета-ташувчиси ёрдамида муваффақиятли учирилди.Мазкур парвоз 1972 йилдан бери Ой сари амалга оширилган илк экипажли миссия ҳисобланади. Экипаж таркибига Reid Wiseman, Victor Glover, Christina Koch ҳамда Jeremy Hansen кирган.Миссия доирасида «Orion» Ой атрофида бир марта айланиб чиқади. Парвоз тахминан 10 кун давом этади ва кема Ой юзасидан қарийб 7,5 минг километр масофада учиб ўтади. Миссия Ойга қўнишни назарда тутмайди, асосий мақсад — кеманинг барча тизимларини очиқ коинот шароитида синовдан ўтказишдир.«Артемида-2» бир қатор жиҳатлари билан тарихий аҳамиятга эга. Хусусан, илк бор аёл астронавт ҳамда
Protsess.uz | Rasmiy kanal
2 апр., 09:15
Хитойда сунъий интеллект асосида бир кишилик компаниялар тез ривожланмоқдаХитойда АИ воситалари ёрдамида бир кишилик компаниялар (оne-person companies) жадал ривожланмоқда. Ушбу формат тадбиркорга ходим ёлламасдан туриб, барча бизнес жараёнларини – маҳсулот жойлаш, маркетинг ва мижозлар билан ишлашни – сунъий интеллект агентлари орқали автоматлаштириш имконини беради.Alibaba президенти Куо Чжан таъкидлашича, АИ агентлар инсонларни алмаштирмайди, балки якка тадбиркор учун виртуал жамоа вазифасини бажаради, бу эса бизнесни самарали бошқариш имконини яратади.Баъзи шаҳарлар ҳукумат томонидан стартапларни қўллаб-қувватламоқда: бепул уй-жой, ижарасиз офислар ва 720 минг долларгача субсидиялар ажратилган.Alibaba «Аccио Work» платформаси орқали кичик бизнеслар учун солиқ, логистика, маркетинг ва мижозлар билан ишлаш жараёнларини автоматлаштириш хизматини тақдим этмоқда. Платформа 2024
Protsess.uz | Rasmiy kanal
2 апр., 09:11
3 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумотиЎзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 3 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-17, кундузи 22-24 даража илиқ бўлади.
Protsess.uz | Rasmiy kanal
2 апр., 09:10
«IMEI» кодларини рўйхатдан ўтказиш тадбиркорларнинг масъулиятиРақобат қўмитаси тадбиркорлик субъектларини мобил қурилмаларнинг «IMEI» кодларини рўйхатдан ўтказиш талабларига қатъий риоя этишга чақирди.2025 йил давомида 147 та мурожаат қўмитага келиб тушган. Шуларнинг 55 таси ижобий ҳал қилинган, 89 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 3 таси эса тегишли органларга юборилган.Қўмита таъкидича, IMEI кодини рўйхатдан ўтказиш мажбурияти истеъмолчига эмас, балки ишлаб чиқарувчи, импорт қилувчи ёки сотувчига юкланган. Сотувчи харидорга қурилма ҳақида тўлиқ ва ишончли маълумот тақдим этиши ҳамда рўйхатдан ўтган маҳсулотни сотиши шарт.Акс ҳолда, истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилиши мумкин.
Protsess.uz | Rasmiy kanal
2 апр., 09:09изменён
Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирида пешқадамга чиқдиГроссмейстер Жавоҳир Синдаров 1 апрель куни Номзодлар турнирининг 4-турида Фабиано Каруанани мағлуб этди ва мусобақа жадвалида якка пешқадамга чиқди. Ушбу ғалаба билан Синдаров 4 партиядан 3,5 очко жамғариб, турнирда учинчи ғалабасини қайд этди ва якуний ғолиблик учун асосий даъвогарлардан бирига айланди. Партия 36 юришда якунланди. Оқ доналарда ўйнаган Синдаров рақиб хатосидан фойдаланиб ташаббусни тўлиқ ўз қўлига олди.Навбатдаги 5-тур 3 апрель куни бўлиб ўтади. Унда Синдаров қора доналарда Хикару Накамурага қарши баҳс олиб боради. 2026 йилги Номзодлар турнири 29 мартдан 15 апрелгача давом этади. Унда дунёнинг энг кучли 8 гроссмейстери иштирок этади. Ғолиб амалдаги жаҳон чемпиони Дommараджу Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳс олиб бориш ҳуқуқини қўлга киритади.
